Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти ҳамдамов б.Қ., Исломов ф. Р



Download 1,99 Mb.
bet7/61
Sana18.07.2022
Hajmi1,99 Mb.
#822695
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61
Bog'liq
Молиявий хисобот дарслик

2-БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ


2.1. Бухгалтерия баланси ва унга қўйиладиган талаблар

Бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг асосий шаклларидан бири ҳисобланади. У корхона маблағларини гуруҳлаш ва таркибини пул баҳосида акс эттириш ҳамда пул маблағларини, уларни ҳосил этиш манбаларини муайян санага жойлаштириш усулидан иборат.


«Баланс» атамаси лотинча bis - икки марта, banx - тарози палласи сўзларидан таркиб топган бўлиб, том маънода «икки палла» деган маънони англатади ва тенглик, мувозанат тушунчаси сифатида ишлатилади.
Бухгалтерия балансининг ҳар хил турлари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги белгилари бўйича таснифланади:
- тузилиш вақтига кўра;
- ахборот ҳажмига кўра;
- мулкчилик шаклига кўра;
- акс эттириш объектига кўра;
- тозалаш усулига кўра.
Тузилиш вақтига кўра бухгалтерия баланслари кириш, жорий, тугатиш, бўлиш ва бирлаштириш балансларига бўлинади.
Кириш баланси корхонанинг ташкил топиш пайтида тузилади. У корхона ўз фаолиятини бошлаётган бойликлар суммасини белгилайди. Кириш балансида устав капитали таъсис ҳужжатлари бўйича ва унга доир бадаллар пул маблағлари, бошқа мол-мулк кўринишидан, ақлий мулк номоддий активлар кўринишида акс эттирилади ва ҳоказо.
Жорий баланслар корхона қонунчилик билан белгиланган муддатда мавжуд бўлган вақт мобайнида вақти-вақти билан тузилиб турилади.
Тугатиш баланси корхона фаолиятини тугатиш санасида мол-мулк ва унинг манбалари ҳолатини тавсифлаш учун тузилади. Тугатиш баланси асосида тугатиш комиссияси корхонанинг тугатилиш пайтидаги кредиторлик ва дебиторлик қарзлари суммасини белгилайди, сўнгра кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилади, кейин корхонани ташкил этиш чоғида муассислар томонидан устав капиталига киритилган бадалларни қайтаради. Сўнгра корхона мол-мулкининг қолганини унинг муассислари ўртасида тақсимлайди, яъни барча узил-кесил ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Тугатиш балансида хўжалик субъектининг активлари тугатиш комиссияси баҳосида, яъни улар сотилиши мумкин бўлган баҳода акс эттирилади. Олиниши умидсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига киритилмайди.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish