3.Топшириқ.
“SWOT” таҳлил асосида Кретид тизимини тўрт жиҳатдан таҳлил қилинг.
6.Мавзу: Педагогик маҳорат ва уни ўқитувчи фаолиятида тутган ўрни
Режа:
1.Педагогик маҳорат ҳақида тушунча.
2.Педагог маҳорати ва педагогик қобилиятлар.
3. Педагог фаолияти ва педагогик маҳоратни шакллантириш йўллари.
«Педагогик маҳорат» бир категория сифатида ўзининг илмий асосларига эга. 1987-1997 йиллардаги илмий ёндашувлар бу фавқулодда ҳодисага нисбатан қуйидагича хулоса қилишга имкон берди:
Педагогик маҳорат касбий фаолиятдаги индивидуалликнинг ёрқин кўриниши сифатида тушунилади.
Педагогик маҳорат категорияси касбий фаолият нуқтаи назардан кишининг индивидуаллигини характерлайди.
Кейинги йилларда педагогик маҳорат категориясига нисбатан янгича қарашлар пайдо бўлди. Педагогик маҳоратнинг анъанавий изоҳларидан бир қадар чекиниш ҳам юз берди (И.А. Зязюн, Н.В. Кузьмина, В.А. Сластенин).
Педагог тадқиқотчиларнинг Санкт-Петербург мактаби педагогик маҳоратни кишининг алоҳида ҳолати, яъни, унинг касбий машғулоти кенг маънода кишилар билан ишлашнинг ўзига хос соҳаси бўлган педагогика ҳисобланади, деб тавсифлайди.
Турли тадқиқотчилар ишларида айни бир ҳодисани тасвирлаш учун турлича тушунчалардан фойдаланиш бошқача маъно ва мазмун томонларига эга. Турли муаллифлар асарларида педагогик маҳоратнинг ягона, тан олинган таърифнинг йўқлиги уни тадқиқотнинг жонли жараёни деб хулоса чиқаришга асос бўлади.
Тушунчалар, фикрларнинг турли туманлиги бу ҳодисанинг мураккаблиги ва кўп қирралилигидан далолат беради.
Педагогик маҳорат компонентлари Н.В. Кузьмина, И.А. Зязюн, В.А. Сластенин, В.И. Загвязинский, Г.И. Хозяинов, Т.Ф. Кузина, А.И. Мяшенко, Н.П. Лебедник, Т. Нойнер, Ю.К. Бабанский, Н.В. Кухарековларнинг тадқиқотларида ўрганилган. Улар педагогик маҳоратнинг асосий йўналишларини муайян мантиқий изчилликда белгилаб бердилар.
Педагогик фаолиятнинг самарали бўлиши учун ўқитувчида қобилиятнинг қуйидаги турлари мавжуд бўлмоғи ва тарбиялаб етиштирилмоғи лозим.
Билиш қобилияти - фаннинг тегишли соҳаларига оид математика, физика, биология, адабиёт ва хоказоларга доир қобилиятдир. Бундай қобилиятга эга бўлган ўқитувчи фанни ўқув курси хажмидагина эмас, балки анча кенг ва чуқурроқ билади, ўз фани соҳасидаги кашфиётларни ҳамиша кузатиб боради, материални ипидн игнасигача билади, унга ниҳоятда қизиқади, оддий тадқиқот ишларини ҳам бажаради.
Тушунтира олиш қобилияти - ўқув материалини талабаларга тушунарли қилиб баён эта олиш, талабаларда мустақил равишда фаол фикрлашга қизиқиш уйғотиш қобилиятидир. Ўқитувчи зарур холларда ўқув материалини ўзгартира олиш, қийин нарсани осон, мураккаб нарсани оддий, ноаниқ нарсани тушинарлли қилиб талабаларга етказа олиши даркор.
Талабалар руҳиятини ҳисобга олиш зарур. Қобилиятли педагог ўқувчиларнинг билми ва камолат даражасини ҳисобга олади, уларнинг нима билишлари ва ҳали нимани билмасликларини, нима унитиб қўйганликларини тасаввур этади.
Қобилият ўқитувчи дарс материалини баён этиш жараёнида талабаларнинг қандай ўзлаштираётганликларини қатор белгилар асосида пайқаб олади ва зарур холларда баён қилиш усулини ўзгартиради.
Кузатувчанлик қобилияти- талабанинг, тарбияланувчининг ички дунёсига кира олиш қобилияти, талаба шахсини ва унинг вақтинчалик руҳий холатларини жуда яхши тушуна билиш билан боғлиқ бўлган психологик кузатувчанликдир. Бундай ўқитувчи талабанинг руҳиятидаги кўз илгамас ўзгаришларни ҳам фахмлаб олади.
Талабалар бундай ўқитувчи ҳақида: қарамаётганга ўхшайди-ю, ҳамма нарсани кўриб туради! Талабанинг ҳафа бўлганлигини ёки дарс тайёрламаётганлигини кўзидан билади, дейдилар.
Ташкилотчилик қобилияти – биринчидан, ўқувчилар жамоасини уюштириш, жипслаштириш, муҳим вазифани ҳал этишга руҳлантиришни, иккинчидан, ўз ишини тўғри уюштиришни назарда тутади.
Ўз ишини ташкил этиш деганда ишни тўғри режалаштира олиш ва уни назорат қила билиш назарда тутилади.
Тажрибали ўқитувчиларда вақтни ўзига хос ҳис этишини вақтга қараб тўғри тақсимлай олиш, белгиланган муддатда улгуриш хусусияти ҳосил бўлади.
Обрў ортира олиш қобилияти - ўқувчиларга бевосита эмоционал-иродавий таoсир кўрсатиш ва шу асосида обрў қозона олишдир. Обрў фақат шу асосдагина эмас, балки ўқитувчининг фанни яхши билиши, меҳрибонлиги, назокатлилиги ва хоказолар асосида ҳам қозонилади.
Бу қобилият ўқитувчи шахсий сифатларининг бутун бир йиғиндисига, чунончи унинг ифодавий сифатларига далиллиги, қатoийлиги, талабчанлиги, шунингдек ўқувчиларга таoлим ҳамда тарбия бериш масoулиятини хис этишга, ўзининг хақ эканлигини ишонишга, бу ишончни ўқувчиларга етказа олиш кабиларга ҳам боғлиқ.
Талабалар қуполлик қилмайдиган, қўрқитмайдиган, тўғри талаб қўя оладиган ўқитувчини жуда ҳурмат қиладилар. Ўқитувчининг бўшанглиги, лахмалиги, савотсозлиги ва ифодасизлигини ёқтирмайдилар.
Тўғри муомала қила олиш қобилияти – талабаларга яқинлаша олиш, улар билан педагогик нуқтаи назардан жуда самарали ўзаро муносабатлар ўрната билиш, педагогик назокатнинг мавжудлигини билдиради.
Келажакни кўра билиш қобилияти – ўз харакатларининг оқибатини кўра билишда, талабанинг келгусида қандай одам бўлишини тасаввур қила олишда, тарбияланувчида қандай фазилатларни тараққий эттириш лозимлигини олдиндан айтиб бера олишда ифодаланади. Бу қобилият педагогик оптимизмга тарбиянинг қудратига боғлиқдир.
Диққатни тақсимлай олиш қобилияти – ўқитувчи учун диққатнинг барча хусусиятлари, хажми кучи, кўчувчанлиги идора қилина олиши, сафарбарлиги кабиларнинг тараққий этиши билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |