Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Аудиторлик хулосаси тузилган санадан кейин бошқа



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

11.1.4. Аудиторлик хулосаси тузилган санадан кейин бошқа 
маълумотларни олиш мумкинлиги
Ҳеч қандай бошқа маълумотлардан аудиторлик хулосаси тузилгунга 
қадар аудитор фойдалана олмаган тақдирда, у бошқа маълумотлар билан 
молиявий ҳисобот мувофиқ келмаслигининг жиддийлик даражасини 
белгилаш учун бошқа маълумотларни имкон қадар энг қисқа муддатларда 
ўрганиши керак бўлади. 
Агар бошқа маълумотларни ўргана бориб, аудитор жиддий 
зиддиятларни белгиласа ёки фактлардаги кўриниб турган жиддий 


196 
чалкашликларни топса, бунда у молиявий ҳисобот ва бошқа маълумотлари 
қайта кўриб чиқилиши кераклиги ёки керак эмаслигини аниқлаши лозим. 
Бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқиш зарур бўлган ва хўжалик 
юритувчи субъект уни амалга оширишга рози бўлган тақдирда аудитор 
вазиятга қараб зарур амалларларни бажариши шарт. Амаллар раҳбарият 
илгари чиқарилган молиявий ҳисобот, аудиторлик ҳисоботи ва бошқа 
маълумотлардаги 
ўзгаришлар 
ҳақида 
фойдаланувчиларига 
маълум 
қилинганига ишонч ҳосил қилиш учун раҳбарият амалга оширган тадбирлар 
шарҳини ўз ичига олиши. 
Бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқиш зарур бўлиб, аммо раҳбарият 
қайта кўриб чиқишни рад этган тақдирда аудитор тегишли ҳаракатларни 
амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиши лозим. Бундай ҳаракатлар 
аудиторни шубҳалантирган бошқа маълумотларга доир масалалар ҳақида 
хўжалик юритувчи субъект раҳбариятини ёзма шаклда хабардор қилиш, 
шунингдек, юридик маслаҳат олиш каби тадбирлардан иборат бўлиши 
мумкин. 
11.2. Молия ҳисоботида хатолар аниқланганда аудиторлик 
ташкилотининг ҳаракатлари
 
11.2.1. Стандартнинг мақсади ва вазифалари, амал қилиш соҳаси 
Мазкур стандартнинг мақсади аудиторлик текшируви чоғида молиявий 
ҳисоботда бузилишлар аниқланган ҳолларда аудиторлик ташкилотининг 
ҳаракатларини белгилаб бериш ҳисобланади. Мазкур Стандарт талаблари 
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда барча аудиторлик ташкилотлари 
учун мажбурий ҳисобланади. 
Молиявий ҳисоботнинг бузилиши деб хўжалик юритувчи субъект 
ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида 
белгиланган бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш, молиявий 
ҳисоботни тузиш қоидаларини ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий 
тўловларни ҳисоблаш тартибини бузиш оқибатида молиявий ҳисоботда 
маълумотларни нотўғри акс эттириш ва тақдим этиш ҳисобланади. 


197 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш қоидаларидан 
четланишларга йўл қўйиш мумкин бўлган ҳолларда, агар улар асосланган 
бўлса ва ҳисоб сиёсатида ва йиллик молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида 
белгиланган тартибда акс эттирилган бўлса, аудитор томонидан молиявий 
ҳисоботларнинг бузилиши деб қаралмаслиги лозим. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish