Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


 Молиявий ҳисоботдаги бузилишларни аниқлаш



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

11.2.2. Молиявий ҳисоботдаги бузилишларни аниқлаш 
Аудиторлик текширувини режалаштиришда аудиторлик ташкилоти 
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботида 
бузилишлар мавжудлигини инобатга олиши керак ва шундан келиб чиққан 
ҳолда аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиши лозим. Аудиторлик 
ташкилоти аудиторлик текширувининг тартиб-таомилларини шундай ташкил 
этиши лозимки, бунда аудиторлик текшируви натижаларига кўра молиявий 
ҳисоботдаги барча муҳим бузилишларни аниқлаш мумкин бўлсин. 
Аудиторлик текширувини ўтказаётганда аудиторлик ташкилоти 
молиявий ҳисоботда бузилишлар эҳтимоли борлигини кўрсатадиган бир 
қатор омиллар мавжудлигини инобатга олиш керак Бундай омиллар 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
a) хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятини 
самарали бошқаришни ташкил қилиш масалалари бўйича раҳбариятнинг 
лаёқатлилигига шубҳа билан қараш; 
б) аудиторнинг сўровномаларига ходимларнинг тўла асосланмаган 
жавоблар бериши ёки жавоб беришдан қочиши; 
в) хўжалик юритувчи субъектнинг таркибий тузилмасига ёки фаолият 
турига хос бўлмаган операцияларнинг мавжудлиги; 
г) ҳисоб сиёсатидаги тез-тез ва тўлиқ асосланмаган ўзгаришларнинг 
бўлиши; 
д) бухгалтерия ходимлари таркибининг тез-тез ўзгариши (кадрлар 
қўнимсизлигининг юқорилиги); 


198 
ж) бошланғич ҳужжат маълумотлари ва ҳисоб регистрлари 
маълумотларнинг (компьютер маълумотларининг) номувофиқлиги; 
з) ҳисоб регистрлари маълумотлари (компьютер маълумотлари) ва 
молиявий ҳисобот маълумотларининг номувофиқлиги. 
Аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботда бузилишларни аниқлаган 
ҳолларда, уларнинг текширилаётган ҳисоботнинг ишончлигига таъсирини 
баҳолаши керак. Агарда аудиторлик ташкилоти бузилиш фактлари молиявий 
ҳисоботнинг ишончлигига сезиларли тарзда таъсир этади деб ҳисобласа, у 
ҳолда аудиторлик ташкилоти томонидан ўз фикрига ишонч ҳосил қилиши 
учун қўшимча тартиб-таомиллар ўтказади. 
Қўшимча тартиб-таомиллар, текширилаётган масаланинг моҳиятидан 
келиб чиққан ҳолда аудиторлик ташкилоти томонидан белгиланади ва 
аудиторнинг профессионал лаёқатидан ташқарида бўлиши мумкин эмас. 
Агарда қўшимча тартиб-таомиллар молиявий ҳисоботдаги бузилиш 
фактларининг мавжудлигини тасдиқласа, аудиторлик ташкилоти бузилиш 
фактларининг тегишли аудиторлик хулосасини тайёрлашга таъсирини ҳар 
томонлама таҳлил қилиб чиқиши керак. 
Молиявий ҳисоботда муҳим бузилишлар аниқланганда, аудиторлик 
ташкилоти амалдаги ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъект 
молиявий ҳисоботида бузилишларнинг юзага келишига олиб келадиган 
турли қоидабузарликларнинг пайдо бўлишига қанчалик қаршилик кўрсатиши 
бўйича самарали ишлаётганлигини баҳолаши керак. 
Агар аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботда бузилишлар пайдо 
бўлишининг олдини олишга ички назорат тизимининг имконияти паст деган 
хулосага келса, аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик ҳисоботида 
ички назорат тизимидаги камчиликлар билан бирга, уни такомиллаштириш 
бўйича тавсиялар ҳам акс эттирилади. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish