Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 6,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/157
Sana24.06.2022
Hajmi6,18 Mb.
#698165
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   157
Bog'liq
ТТ UMK 2016

MPLS протоколлари туркумлари. 
Ахборот технологиялари барча 
ривожланган мамлакатлар каби республикамизда ҳам юқори суратда 
ривожланмоқда. Янгидан янги технологиялар мамлакатимизга кириб 
келмоқда ва уларни эксплуатация қилиш чоралари давлатимизда алоқа 
соҳасида иш олиб борувчи компаниялар (UZBEKTELECOM, EAST 
TELECOM ва бошқалар) зиммасига катта масьулиятни юкламоқда. 
Бу эса ѐш авлод олдига каттадан-катта долзарб масалаларни, яьни 
замонавий технологияларни қоллаш, ахборотлаштириш дастурини амалга 
ошириш, жаҳон ахборот интеграциясига қўшилиш каби асосий вазифаларни 
юкламоқда. Давлатимиз алоқа тизимларида NGN технологиясининг 
қўлланилиши натижасида алоқа сифат кўрсаткичлари ортиб бораѐтгани 
барчамизга маьлум. Журналнинг илгариги сонларида NGN технологиясига 
бағишланган мақолалар (―NGN -янги авлод тармоғи‖ 2006 йил 3-сон, ―NGN 
тармоғига уланиш тизимлари‖ 2006 йил 10-сон) ҳақида гап юритган эдик. Бу 
мақолада эса MPLS технологияси, унинг NGN да қўлланилиши ва бошқа 
маьлумотлар ҳақида сўз юритамиз.
NGN нинг транспорт тармоғини қуришнинг икки ҳил тамойили мавжуд: 
•IP/MPLS технологияси асосида 
• SDH технологияси асосида
Шу сабабли MPLS технологияси NGN тармоғини қуришда муҳим 
аҳамиятга эга. MPLS технологияси яратилмасдан олдин Х.25, АТМ 


73 
(Asynchronous Transfer Mode) технологиялари қўлланилар эди (ҳозир ҳам 
қўлланилади). Бу технологияларнинг камчилигини бартараф қилиш учун 
юқори сифатга эга бўлган технология ишлаб чиқиш зарурияти туғилди. 1996 
йилда Ipsilon, Cisco, IBM ва бошқа компаниялар ўзларининг лойиҳаларини 
бирлаштириб, янги кўп баѐнномали метка коммутацияли MPLS 
(Multiprotocol Label Switching - многопротокольная коммутация на основе 
меток) технологиясини ишлаб чиқишди. Бу технологияни яратишдан асосий 
мақсад IP-тармоқларидаги энг кам юкланган маршрутлар орқали 
маьлумотларни сифатли узатишни амалга ошириш ва VPN(Virtual Private 
Network - Виртуал Хусусий Тармоқ) тармоқларида маьлумотларни осонлик 
билан алмасинишини таьминлашдир. MPLS технологияси интеграллашган 
IETF хизматини яратиш учун ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилди. Бу янги 
архитектура магистрал (шаҳарлараро) тармоқлар учун мўлжалланган бўлиб, 
бунда тармоқ масштабини кераклича кенгайтириш, трафикни қайта ишлаш 
тезлигини ошириш, организациянинг қўшимча хизматлари учун катта 
имкониятларни яратиш мумкин. MPLS технологияси трафикни бошқаришни 
ўзига олади, бунда OSI моделининг канал поғонасига мос келадиган 
масштаблаштириш ва керакли бўлган протоколлари тармоқ поғонасига ҳам 
характерли бўлади. MPLS ўзига ишончли технология ҳисобланган АТМ, IP 
тармоқларида воситаларни қулай ва аниқ манзилига йетказиш, сифатли 
хизмат кўрсатиш кафолатини таьминлашни бирлаштиради. Тармоқларнинг 
бундай 
интеграцияси 
IP 
ва 
АТМ 
протоколларини 
биргаликда 
ишлатилишидан қўшимча даромадларни олиш имкониятини беради. 
Оддий IP тармоқларда ҳар қандай пакетларни ѐьналтирувчи 
маршрутизаторлар пакетларни керакли манзилга йетказиш мақасадида ҳар 
бир 
пакетнинг 
аддресс(ҳеадер) 
қисмини 
анализ 
қилади. 
MPLS 
технологиясидан фойдаланишда пакет ва оқим орасидаги боғланиш бир 
марта MPLS тармоғининг киришида ўрнатилади. Янада аниқроқ пакет ва 
оқим орасидаги боғланишни ўрнатиш FEC(Forwarding Equivalence Class) да 
амалга оширилади. 
MPLS протоколлари қуйидагича туркумланади 

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish