6.2. Манзиллаштириш
IP-тармоқлар мавжуд иловалари билан ўзаро таъсирлашишни ташкил
этиш учун ва фойдаланувчиларнинг мобилликларини таъминлаш учун учун
SIP протоколи электрон почта манзилига ўхшаш манзилни ишлатади. Ишчи
станцияларнинг манзиллари сифатида SIP URL дейиладиган URL (Universal
Resource Locators) махсус универсал ресурслар кўрсаткичлари ишлатилади.
SIP-манзиллар қуйидаги тўртта турларда бўлиши мумкин:
ном@домен;
ном@хост,
ном@IР-манзил;
телефонрақами@шлюз.
Шундай қилиб, манзил икки қисмдан иборат. Биринчи қисм бу
доменда ѐки ишчи станцияда рўйхатга олинган фойдаланувчининг номи
ҳисобланади. Агар манзилнинг иккинчи қисми қандайдир шлюзни
идентификация қилса, у ҳолда биринчи қисмда абонентнинг телефон рақами
кўрсатилади.
Манзилнинг иккинчи қисмида домен, ишчи станция ѐки шлюзнинг
номи кўрсатилади. Қурилманинг IP-манзилини аниқлаш учун Domain Name
Service (DNS) домен номлари хизматига мурожаат қилиш зарур. Агар SIP-
манзилнинг иккинчи қисмида IP-манзил жойлашса, у ҳолда ишчи станция
187
билан тўғри боғланиш мумкин.
SIP-манзилнинг бошланишида бу айнан SIP-манзил эканлигини
кўрсатадиган ―sip‖ сўзи қўйилади, чунки бошқа номлар ҳам (масалан,
«mailto:») бўлиши мумкин.
Қуйида SIP-манзилларга мисоллар келтирилган:
sip: student@sk.niis.uz
sip: userTUIT@192.168.100.152
sip: 294-75-47@gateway.ru
Шундай қилиб, SIP тармоғи учта турдаги асосий элементлар
фойдаланувчи агентлари, прокси-серверлар ва қайта манзиллаштириш
серверларидан иборат (6.2-расмга қаранг).
6.2-расм. SIP тармоқ архитектураси
Фойдаланувчи агентлари (User Agent или SIP client) терминал
қурилмаларининг иловалари ҳисобланади ва иккита фойдаланувчи агенти -
мижоз (User Agent Client - UAC) ва фойдаланувчи агенти - сервер (User Agent
Server - UAS), бошқача мос равишда мижоз ва сервер сифатида маълум
бўлган ташкил этувчилардан иборат. UAC мижоз SIP-сўровларни
инициализациялайди, яъни чақирувчи томон сифатида қатнашади. UAS
сервер сўровларни қабул қилади ва жавобларни қайтаради, яъни чақирилувчи
томон сифатида қатнашади.
Алоҳида таъкидлаш керакки, UAS сервер ва UAC мижоз фойдаланувчи
билан тўғридан-тўғри ўзаро таъсирлашиши (лекин мажбур эмас) мумкин,
бошқа SIP мижозлар ва серверлар буни қила олмайди. Агар қурилмада ҳам
Жойлашиш
ўринни
аниқлаш
сервери
SIР қайта
манзиллаштириш
сервери
SIР
мижоз
Сўров
Жавоб
Нутқни узатиш
SIР прокси-
сервер
SIР прокси-
сервер
SIР
мижоз
188
UAS сервер, ҳам UAC мижоз мавжуд бўлса, у ҳолда у User Agent (UA)
фойдаланувчи агенти дейилади, ўз мазмуни бўйича эса SIP терминал
қурилмасидан иборат бўлади.
Прокси-серверларнинг ҳолатлар сақланишили (stateful) ва ҳолатлар
сақланишисиз (stateless) ишлаш режимлари кўзда тутилган.
Биринчи тур сервери хотирада бир ѐки бир неча чиқувчи сўровларни
генерацияланишига сабаб бўлган кирувчи сўровни сақлайди. Бу чиқувчи
сўровларни ҳам сервер хотирада сақлайди. Барча сўровлар сервернинг
хотирасида фақат транзакциянинг тугашигача, яъни сўровларга жавоблар
олингунча сақланади.
Ҳолатлар сақланишисиз сервер оддий олинган сўровлар ва жавобларни
ретрансляция қилади. У биринчи турдаги серверга қараганда тезроқ
ишлайди, чунки процессорнинг ресурси ҳолатларни хотирада сақлаш учун
сарфланмайди, бунинг натижасида бу турдаги сервер кўпроқ сонли
фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиши мумкин. Бундай сервернинг
камчилиги унинг асосида фақат энг оддий хизматларни ишлатилиши
мумкинлиги ҳисобланади. Қолаверса, прокси-сервер битта фойдаланувчилар
учун ҳолатлар сақланадиган сервер, бошқа фойдаланувчилар учун ҳолатлар
сақланмайдиган сервер сифатида ишлаши мумкин.
Қайта манзиллаштириш сервери чақириладиган фойдаланувчининг
жорий манзилини аниқлаш учун мўлжалланган. Чақирувчи фойдаланувчи
серверга унга маълум бўлган чақириладиган фойдаланувчи манзилили
хабарни узатади, сервер эса бу фойдаланувчининг жорий манзилига
чақирувни қайта манзиллаштирилишини таъминлайди. Бу функциянинг
ишлатилиши учун қайта манзиллаштириш сервери жойлашиш ўринни
аниқлаш сервери билан ўзаро таъсирлашиши керак.
Қайта манзиллаштириш сервери RAS сервер каби чақирувларни
терминалламайди
ва
прокси-сервер
каби
ўз
сўровларини
инициализацияламайди. У фақат чақириладиган фойдланувчининг ѐки
прокси-сервернинг манзилини хабар қилади. Қайта манзиллаштириш сервери
дастурий таъминотнинг мижоз қисмига эга бўлмайди.
Фойдаланувчиларнинг
жойлашиш
ўрнини
аниқлаш
сервери
.
Фойдаланувчи тармоқ чегараларида ҳаракатланиши мумкин, шунинг учун
вақтнинг жорий моментида унинг жойлашиш ўрнини аниқлаш механизми
зарур. Масалан, корхона ходими хизмат сафарига кетаяпди ва унги
манзиллаштирилган барча чақирувлар бошқа шаҳарга унинг вақтинчалик иш
жойига йўналтирилиши керак. Фойдаланувчи қаерда жойлашгани ҳақида
махсус сервер REGISTER хабари ѐрдамида хабардор қилади.
Фойдаланувчининг жорий манзилини сақлаш учун манзиллар
маълумотлари омбори бўлган фойдаланувчиларнинг жойлашиш ўрнини
аниқлаш сервери хизмат қилади. Фойдалнувчининг доимий манзилидан
ташқари, бу маълумотлар омборида бир ѐки бир неча жорий манзиллар
сақланиши мумкин.
189
Do'stlaringiz bilan baham: |