Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 6,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/157
Sana24.06.2022
Hajmi6,18 Mb.
#698165
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   157
Bog'liq
ТТ UMK 2016

АДАБИЁТЛАР 
 
1. А.В. Росляков, М.Ю. Самсонов, И.В. Шибаева. IP-телефония. ИТЦ
Эко-Трендз. 2002. 
2. Б.С. Гольштейн, А.В. Пинчук, А.Л. Суховицкий. IP-телефония. 
Москва. Радио и связь. 2003. 
3. Материалы курса «IP-телефония» сайта Интранет ТУИТ 
http://www.teic.uz/dlnet
 
4. А.Б. Гольдштейн, В.В. Саморезов. Методические указания по 
проведению 
лабораторных работ и практических занятий по курсу «IP-телефония» 
для студентов, обучающихся специальности 2009 – Сети связи и системы 
коммутации. Санкт-Петербург. 2002 
5. Мюнх Б., Скворцова С. Сигнализация в сетях IP-телефонии. – Часть 
I, II / Сети и системы связи, 1999. – №13(47), 14(48).
 
6. Садчикова С.А. IP-телефония. Учебное пособие для студентов
специальностей 5А522202, 5А522203, 5А522205, 5А522216. ТУИТ. 2008. 
 
УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР 
7.1. SIP протоколи сўровлари 
―Мижоз-сервер‖ архитектурасига мувофиқ барча хабарлар мижоздан 
серверга узатиладиган сўровларга ва сервердан мижозга узатиладиган 
жавобларга бўлинади. 
SIP протоколининг ҳозирги версиясида олтита турлардаги сўровлар 
аниқланган. Улардан ҳар бири етарлича кенг доирадаги вазифаларни 
бажариш учун мўлжалланган, бу SIP протоколининг яққол авзаллиги 
ҳисобланади, чунки шу туфайли терминаллар ва серверлар алмашадиган 
хабарлар сони минимумга келтирилган. Сўровлар ѐрдамида мижоз жорий 
жойлашиш ўрни ҳақида хабар қилади, фойдаланувчиларни алоқа сеансларида 
қатнашишга таклиф қилади, ўрнатилган сеансларни модификациялайди, 
уларни якунлайди ва ҳ.к.. Сервер бошланғич сатрда кўрсатилган ном бўйича 
қабул қилинган сўровнинг турини аниқлайди. 
INVITE сўрови фойдаланувчини алоқа сеансида қатнашишга талиф 
қилади. INVITE турдаги сўровга жавобда чақирувчи фойдаланувчи қабул 
қиладиган маълумот тури кўрсатилади ва бундан ташқари, чақирилувчи 
фойдаланувчи узатишга уринаѐтган маълумот тури (маълумотларни узатиш 
бўлиши мумкин параметрлари) кўрсатилиши мумкин. 
АСК сўрови INVITE сўровига жавобни қабул қилинишини 
тасдиқлайди. АСК хабарида чақирувчи фойдаланувчи узатадиган алоқа 
сеансининг якуний тасифига эга бўлиши мумкин. 
CANCEL сўрови олдинги узатилган сўровларни қайта ишлашни, ўша
CANCEL сўровидаги Call-ID, То, From ва Cseq майдонлар қийматлари билан 


193 
бекор қилади, лекин қайта ишлаш тугаган сўровларга таъсир қилмайди. 
BYE сўрови орқали чақирувчи ва чақирилувчи фойдаланувчи 
қурилмаси боғланишни якунлайди. BYE сўровини олган томон нутқ 
(мультимедиали) маълумотни узатилишини тўхтатиши ва уни бажарилишини 
200 ОК жавоб билан тасдиқлаши керак. 
REGISTER турдаги сўров ѐрдамида фойдаланувчи ўз жорий жойлашиш 
ўрнини хабар қилади: 
То майдони серверда сақлаш ѐки ўзгартириш керак бўлган манзилли 
маълумотларга эга бўлади; 
From майдони рўйхатга олиш инициаторининг манзилига эга бўлади. 
Фойдаланувчини унинг ўзи ѐки бошқа шахс рўйхатдан ўтказиши мумкин, 
масалан, котиба ўз бошлиғини рўйхатдан ўтказиши мумкин; 
Contact майдони барча кейинги INVITE сўровлари узатилиши керак 
бўлган фойдаланувчининг янги манзилига эга бўлади. Агар REGISTER 
сўровида Contact майдони мавжуд бўлмаса, у ҳолда рўйхатдан ўтказиш 
олдингидек қолади. Рўйхатдан ўтказиш бекор қилинган ҳолларда бу ерда «*» 
символи жойлаштирилади; 
Expires майдонида секундларда вақт кўрсатилади, бу вақт давомида 
рўхатдан ўтказиш амалда бўлади. Агар бу майдон мавжуд бўлмаса, у ҳолда 
яшириш бўйича вақт 1 соат ўрнатилади, бундан кейин рўхатдан ўтказиш 
бекор қилинади. Рўхатдан ўтказишни (0) қиймат тайинланган Expires 
майдонли ва мос Contact майдонли REGISTER хабарини узатилиши билан 
бекор қилиш мумкин. 
OPTIONS сўрови орқали чақирувчи фойдаланувчи чақириладиган 
фойдаланувчининг терминал қурилмасининг функционал имкониятлари 
ҳақида маълумотларни сўрайди. Бу сўровга жавобда чақириладиган 
фойдаланувчининг терминал қурилмаси талаб қилинадиган маълумотларни 
хабар қилади. OPTIONS сўровининг қўлланилиши боғланиш ўрнатилгунча 
қурилманинг функционал имкониятлари ҳақида билиш зарурлиги билан 
чекланган. Боғланишни ўрнатилиши учун бу турдаги сўров ишлатилмайди. 

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish