46.Фойданинг ишлатилиши Корхоналарни молиявий-хўжалик фаолиятини баҳоловчи барометр - соф фойда миқдоридир. Шу сабабли ҳам соф фойда миқдорини ўрганиш ва унга таъсир этувчи омилларга баҳо бериш корхона самарадорлигини оширишга олиб келади. Ҳар бир хўжалик субъекти ўз фаолияти натижасида соф фойдага эришишни кўзлайди. Ушбу кўрсаткич солиқ тўловига қадар бўлган фойда суммасидан фойдадан солиқ ва бошқа солиқлар ва ажратмаларни чегириш асосида аниқланади.
Соф фойда - корхонанинг бутун ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фаолиятининг ҳамма турлари бўйича, шу жумладан, маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бевосита ва билвосита харажатлар, операцион даромадлар ва харажатлар қолдиғи, молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва харажатлар қолдиғи, тасодифий фойда ва зарарлар қолдиғи бўйича аниқланади. Соф фойда маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бевосита ва билвосита харажатлар, операцион даромадлар ва харажатлар қолдиғи, молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва харажатлар қолдиғи, тасодифий фойда ва зарарлар қолдиғи бўйича ҳам аниқланади.
Соф фойда ҳажмининг 440 минг сўмга камайиши қуйидаги омиллар ҳисобига рўй берди:
47.Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ажратмалар ва тўловлар ҳисоби Ундирувчи ташкилотдан фақат ижро ҳужжатлари бўйича ходимнинг иш ҳақидан амалга оширилган ушлаб қолишлар тўғрисида маълумотнома тақдим этишини талаб қилишга ҳақли. Бу Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидаларининг 18-бандида назарда тутилган. Бироқ, ушлаб қолишлар тўғрисидаги маълумотномани беришдан олдин, иш берувчи - бу ундирувчи эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ва маълумотнома юзасидан мурожаат қилган шахс ҳақиқатан ундирувчи эканлигини тасдиқловчи ижро ҳужжати нусхасини талаб қилиng.
48.Харажатларнинг туркумланиши, асосий ва аралаш харажатлар Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда харажатлар алоҳида ўрин тутади. Харажатлар маҳсулотларни ишлаб чиқариш, товар сотиш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган сарфларнинг пулдаги ифодасидир. Корхоналарда харажат турлари ва моддаларининг юзага келиши уларнинг асосий, молиявий ва инвестиция фаолиятидан келиб чиқади. Ишлаб чиқариш корхона харажатлари асосан хомашё, материаллар, ёқилғи ва меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларидан иборат бўлади. Республикамизда харажат моддалари ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган (ўз.Р. ВМ.нинг 2003-йил 25 декабрдаги 567-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган) "Маҳсулот (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |