35.Асосий воситаларни туркумланиши ва баҳолаш тартиби. Корхонага келиб тушган асосий воситани корхона рахбари томонидан тайинланган комиссия қабул қилади. комиссия қабул килган ҳар бир обьект учун алоҳида бир нусхада асосий воситаларни қабул қилиш - топшириш далолатномаси (ОС-1 шакл) тузилади ва уни корхона рахбари тасдиклайди. Бир нечта обьект учун умумий далолатнома фақат ушбу обьектларнинг ҳаммаси ягона типда булса ва уларнинг қиймати бир хил булса, шунингдек бир кунда битта жавобгар шахс томонидан қабул қилинганда тузиш мумкин. Далолатномаларда обьектларнинг номи, курилган ёки заводдан чиқарилган вақти, дастлабки қиймати, берилган инвентар номери, фойдаланиш жойи ва бошқа зарур маълумотлар курсатилади. қабул қилинган обьектни тавсифловчи техник хужжатлар далолатномага илова килинади.
36.Банк кредитлари ва қарзга олинган маблағларни ҳисобга олиш. Bozor iqtisodiyoti sharoitida bank krediti korxonalarning qarzga oladigan mablag’larining muhim manbai bo’lib hisoblanadi. Bozor munosabatlarini tartibga soluvchi qonunlar ta’sirida ko’p tarmoqli davlat va tijorat banklari shakllanib, ular korxonalarning tashkiliy - huquqiy shakllaridan qat’iy nazar hisob - kitob, kassa muomalalarini amalga oshirish bo’yicha xizmat qiladi. Korxonalarning banklar bilan olib boriladigan kredit - hisoblashish munosabatlari ixtiyoriy asosda bo’lib, ikkila tomonlarning manfaatdorligi asosida tuziladi. Kreditlar xo’jalik hisobida turgan, mustaqil balansi va o’z aylanma mablag’lariga ega bo’lgan korxonalarga, odatda, yiriklashtirilgan kredit obyektlari uchun beriladi.
Hisob - kitob munosabatlari tamoyillari va talablarini inobatga olgan holda obyektlar uchun kredit berishdan subyektga, aniq yuridik va jismoniy shaxsga yoki iqtisodiy va ijtimoiy dasturlar majmuini kreditlashga o’tish amalga oshirilmoqda.
37.Товар моддий заҳираларни баҳолаш. Товар-моддий заҳиралар мазкур Стандартнинг 8-13-бандларида белгиланган таннархдан ёки сотишнинг соф қийматидан энг кам баҳо бўйича баҳоланад. Товар-моддий заҳираларни сотиб олиш харажатлари сотиб олиш қийматини, импорт божлари ва йигимларни, маҳсулотни сертификация қилиш харажатларини, таъминот, воситачи ташкилотларга тўланган комиссион тўловларни, солиқларни (кейинчалик ҳисоб-китоб тарзида, масалан, қўшилган қиймат солиги тарзида қайтадан оладиган корхоналардан ташқари), шунингдек транспорт-тайёрлов харажатлари, хизмат ва заҳираларни сотиб олиш билан бевосита боглиқ бўлган бошқа харажатларни ўз ичига олади. Савдо дисконтлари, сийловлари ва шунга ўхшаш бошқа чегирмалар Товар-моддий заҳираларни сотиб олиш харажатларини белгилашда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |