Туб чўкиндиларни ён томонга ювиб фронтал сув олиш. Бундай сув олишнинг хилма-хил схемалари таклиф этилган, улар алоҳида иншоотларнинг конструктив хусусиятлари, жойлашуви, оқимнинг гидравлик структураси ҳосил қилиш ва фойдаланиш принциплари асоси билан фарқланади.
Сув келувчи эгри чизиқли сунъий узан ҳосил қилиб сув олиш (2.54,а-расм). Бу схемада дарёларнинг тоғ олди учасикаларда катта миқдордаги сув олишда фойдаланиш тавсия этилади. Бу схемада сув олиш фарғона туридаги ёки фарғонача сув олиш деб ҳам аталади.
ботиқ қирғоқдан дюкер ёки бошқа сув ўтказувчи иншоот орқали бошқа қирғоққа узатилади.
Будай турдаги сув олиш Ўрта Осиёнинг бир қатор дарёларида қурилган (Қорадарё, Сох, Чирчиқ, Зарафшон, Ангрен) ва бир неча йиллар давомида бош каналларга туб чўкиндилар ўтиб кетмаслиги таъминлаб самарали ишлаб келмоқда.
Фарғонача сув олишнинг асосий ютуқлари – уларнинг конструкцияси оддийлиги ва эксплуатацияси ишончлилигидир; тўғондан ташланадиган сув сарфи оқиб ўтилишининг гидравлик шароитлари ёмонлашуви ва дарёда нисбатан катта ҳажмдаги бошқарадиган (йўналитирувчи дамбалар қуриш, қирғоқларни қирқиш ва ҳоказолар) ишлар барпо этиш уларнинг камчиликларидан биридир.
14-расм. Чўкиндиларни ён томонга ювиб фронтал сув олиш:
1- тўғон; 2-бош иншоот; 3-канал; 4 – Г-шаклидаги эгри чизиқли остона; 5-оддий эгри чизиқли устидан сув ўтказиладиган остона; 6-дюкер; 7-йўналтирувчи дамбалар; 8-сув урилма қудуқ.
Ростловчи иншоотларни дарё ўзанини ташкил қилувчи грунтларни ва бошқа маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда хамда ўзаннинг ва унинг қирғоқларининг қайта шаклланишини (оролчалар ҳосил бўлиши, ирмоқлар тўлиб қолиши, қирғоқлар ювилиши ва ҳ.к.) иложи борича чуқурроқ ўрганишга асосланиб таркиблаш (компоновкалаш) керак.
Ўзан нисбатан мустаҳкам бўлган участкаларда бурилишларни тўғрилаш ва дарёда ўрнатилган сув сатҳи нишабликларини бузишга интилиш керак эмас.
Ростловчи трассани лойиҳалаётганда, муз режимини ва айниқса ростланаётган майдонда хамда унга бирикган майдонларда музнинг биринчи силжиши вақтидан бошлаб баҳорги муз оқиш ҳусусиятини ҳисобга олиш керак.
Ўзанни қия эгри чизиқлар тизими бўйича ростлашда ростловчи иншоотларни дарёнинг икки қирғоғида жойлаштириш керак ва уларни асосан ботиқ қирғоқ участкаларида тўплаш керак (2.6-расм). Ботиқ қирғоқ эгрилиги етарлича бўлганда чуқурликлар катталашади, ва бинобарин, оқимниг туб оқизиқларни оқизишга қодирлиги ошади. Олдида бирон-бир иншоот бўлмасада қавариқ қирғоқ ўсиб боради. Фақатгина қавариқ қирғоқ ўсишини тезлаштириш зарур бўлса, хамда оқим негизининг ботиқ қирғоқдан қавариқ қирғоқ томонга ўтиб кетиш ҳавфи мавжуд бўлса, М.М.Гришиннинг тавсиясига асосан, иншоотлар қавариқ қирғоқ бўйлаб ҳам ўрнатилиши керак.
Кўндаланг иншоотлар кўп ҳолларда бўйлама иншоотлардан кўра иқтисодий жиҳатдан қулайроқ бўлади. Уларнинг устунлиги шундан иборатки, улар ёрдамида ўзанни ростлашни ёки ўзанни торайтиришни бирданига бутун узунлиги бўйлаб эмас, балким аста-секин амалга ошириш мумкин, ва бунда маблағлар текисроқ тақсимланади ва оқим йўналиши аста-секин ўзгариб боради. Аммо кўндаланг полузапрудлар шундай камчиликка эгаки, уларнинг бош қисмлари кучли ювилишга учрайди; улар олдидаги оқим нотинч бўлади, қирғоқнинг ботиқ қисмларида полузапрудлар оралиқлари чўкиндига тўлиши кам бўлади. Бўйлама ёки қияли дамбалар ёнида оқим тинчроқ ва уларнинг ювилиш кам миқдорда бўлади.
Комбинацияланган ростлаш усули (2.6-расм, c,d) маъқулроқ ва эгилувчанроқдир. Бундай ҳолда, қоидага биноан, ботиқ қирғоқда жойлашган бўйлама дамбалар бўйлаб тинч оқим ўтиши таъминланади; полузапрудлар оралиғи чўкиндига тўлиши осон кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: |