Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 28,55 Kb.
bet1/3
Sana27.05.2022
Hajmi28,55 Kb.
#610894
  1   2   3
Bog'liq
АБДУРАХМОНОВ К ДБР-55


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
Молиявий таҳлил ва аудит” кафедраси
Инвестиция ва инновациялар” фанидан

МУСТАҚИЛ ИШ
Топширди: АБДУРАХМОНОВ К ДБР-55
Тошкент-2022
Мавзу: “Инновaцион жараёнда инвестицияларнинг ўрни”
РЕЖА:

1. Инвестиция лойиҳасини баҳолаш лойиҳани амалга ошириш


2. Инвестиция лойиҳалари молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларининг мазмуни ва моҳияти
3. Инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг анъанвий усуллари

  1. Инвестиция асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиши

Бозор Иқтисодиётини Ривожлантириш, ИқтисодиётниМодернизациялаш Мақсадида Ўзбекистон Ҳукумати Инвестиция ЖараёниниТакомиллаштиришга Доимий Эътибор Бериб Келмоқда. ЧункиИнвестициялар Иқтисодиётнинг Ўсишини, Ишлаб ЧиқаришнингРивожланишини Таъминловчи Муҳим Омилдир. Жаҳон Тажрибаси Шуни Кўрсатадики, Инвестиция Жараёнларини Ривожлантириш Учун ҚулайИнвестиция Муҳитини Шакллантирмасдан Ва Ҳорижий ИнвестицияларниМиллий Иқтисодиётга Фаол Жалб Этмасдан Туриб, Бозор ИқтисодиётигаЎтаётган Мамлакатлар Жаҳон Иқтисодий Ҳамжамиятига Муваффақиятлиинтеграциялаша олмайди. Бу борада Президент И.Каримов шундай тъкидлайди: «2011 йилда молиялаштиришнинг барча манбалариҳисобидан қиймати 10 миллиард 800 миллион АҚШ долларидан ортиқкапитал қўйилмалар ўзлаштирилди, бу кўрсаткич 2010 йилга нисбатан 1,2 фоиз кўп демакдир. Инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдагиулуши 23,9 фоизни ташкил этгани мамлакатимизда инвестицияжараёнларининг жадал фаоллашиб бораётганидан далолат беради»

  1. Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий самарадорлигини объектив баҳолаш, баҳолашнинг жаҳонда кенг тарқалган усуллариданамалиётда фойдаланишни таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларинингмолиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларини ва комплексэкспертиза қилишни такомиллаштириш ҳозирги инвестиция жараёнлариниянада ривожлантиришнинг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.Инвестиция жараёнларини ривожлантириш, уларни молиявийтаъминлашда банкларнинг ўрни ва ролини кучайтириш ҳамда инвестициялойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашнингхориж тажрибаларини ўрганиш, шунингдек, амалиётга кенг тадбиқ этиш
    ва борада дуч келинадиган муаммоларни ҳал этиш мазкур курс ишинингдолзарблигини очиб беради.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитидаинвестиция лойиҳалари иқтисодий самарадорлигини баҳолашнингдисконтлашга асосланган усулларини чуқур ўрганиш, бу усуллар асосидаинвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва баҳолашга оид билим вамалакаларни оширишдан иборат. Мақсаддан келиб чиқиб,қуйидаги вазифалар қўйилган:Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг зарурияти вааҳамиятини ёритиб бериш;Инвестиция лойиҳалари молиявий-иқтисодий самарадорлигинибаҳолаш усулларининг мазмуни ва моҳиятини кенг тушунтириб бериш;Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтлашга асосланганусуллар асосида баҳолашнинг мазмуни ва ҳисоблаш тартибанбаён этиш;Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтлашга асосланганусулларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар бериш.Миллийиқтисодиётда инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодийсамарадорлигини баҳолаш усулларини ҳамда лойиҳаларни таҳлил қилишва баҳолашни такомиллаштиришни таъминлашда фойдаланилиши мумкин.Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнингзарурияти ва аҳамияти.

Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш жуда муҳимжараён ҳисобланиб, у ўз ичига техник-иқтисодий ва молиявийкўрсаткичларни таҳлил қилиш ва баҳолашни қамраб олади. Инвестициялойиҳалари самарадорлигини баҳолаш орқали маблағларни самаралижойлаштириш йўлларининг энг оптималини танлаш мумкин.Ҳар қандай инвестиция лойиҳасини баҳолашнинг мазмуни бугунгихаражатларни лойиҳадан олинадиган даромадлар оқлайдими? Дегансаволга жавоб топишдан иборатдир. Бироқ, бу савол шунчалик оддийбўлишига қарамасдан, агар диққат билан кўриб чиқилса, унинг кўплабқирралари очиладики, баъзан унга бир хил маънодаги жавобни топишжуда мушкул.
Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш усули – бу турлиобъектларга узоқ муддатга капитал маблағларни қўйишнинг мақсадгамувофиқлигини аниқлаш усули бўлиб, бунда қўйилган маблағларкелажакда фойда келтириши ва ўзини тўлиқ қоплаши кўзда тутилади.Ҳар қандай инвестиция лойиҳаси, гарчи у кўпгина ижобийтавсифларга эга бўлсада, унга қўйилган маблағлар, яъни қилинганинвестиция харажатлари лойиҳа маҳсулоти (иш, хизмат) сотишдан келгандаромадлар билан қопланмаса, кўрилган фойда даражаси кўзда тутилгандаражада бўлмаса, у амалга оширилмай қолади.Инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва баҳолашдан асосиймақсад, айнан кўзда тутилган натижаларга эришишни реаллигинибаҳолашдир.
Иқтисодиёти ривожланган малакатларда турли лойиҳаларга қўйилганмаблағларнинг фойдалилигини (самарадорлигини) таққослашга асосланганбаҳолаш усулларидан кенг фойдаланадилар. Бунда инвестициялойиҳаларидан кўриладиган самара маблағларни банкка фоиз ҳисобидақўйишдан ёки қимматбахо қоғозлар сотиб олишдан келадиган даромад (фойда) билан таққосланади.Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда лойиҳаданкўриладиган даромаднинг кўплигига, меҳнат ресурсларининг камсарфланишига, лойиҳанинг амалга ошириш муддатининг қисқалигига,лойиҳа бўйича ишлаб чиқариладиган махсулотнинг сифатига, бозордатутган ўрнига, шунингдек, харажатларнинг тўғри олиб борилишига кўпроқэътибор берилади. Шу билан бирга, баҳолашда пул оқимини тўғриишлатилиши ва назорат қилиниши ҳам катта аҳамиятга эга. Бунда капиталхаражатларни ерни ижарага олиш, у ерда бино ва иншоотлар қуриш,машина ва жихозлар яратиш ёки сотиб олиш, мутахассислар тайёрлашкаби ишларга сарфланиши, жорий харажатлар эса, хом ашё ва материалларсотиб олиш, сув, энергия, меҳнат ва бошқа ресурсларга сарфланишиэътиборга олинади ҳамда даромадлар асосий фаолиятдан келадигандаромадлар, ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш, роялти,давлатнинг облигациялари орқали келадиган даромадларга эътиборқаратилади. Инвестиция лойиҳаларини турли усуллар билан баҳолашмумкин, лекин барча усулларда энг асосий эътибор лойиҳаларнингдаромадлилик даражаси хамда кўриладиган фойданинг хажминианиқлашга қаратилади.Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда аниқнатижаларга эришиш, яъни лойиҳалаштиришни якунлаш, бозорга чиқишва ундаўз ўрнини мустахкамлаш, белгиланган фойдага эришиш, қилинганинвестиция харажатларини қоплаш каби натижаларга эришиш учунбелгиланган муддат ҳам айникса муҳимдир. Шунингдек, баҳолашдаилмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларининг самарадорлиги ҳамҳисобга олинади. Бунинг муҳимлиги шундан иборатки, тадқиқот ва илмийизланиш ишларининг қисқа бўлиши бир томондан маблағларнинг камсарфланишига олиб келса, иккинчи томондан нисбатан кам муддатдалойиҳа амалга оширилиб, бозорга эртароқ янги маҳсулот олиб чиқилади ваҳеч бўлмаганда, қисқа муддат ичида корхона ушбу маҳсулоти билан бозорда монопол мавқега эга бўлиши мумкин.Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ҳар бир лойиҳа мамлакатда мавжудбўлган сиёсий ва ижтимоий шароитларни ва уларнинг ўзгаришини ҳисобгаолган ҳолда баҳоланиши лозим.Ҳозирги пайтда инвестиция лойиҳаларини тузиш ва амалга оширишузлуксиз жараён бўлганлиги сабабли уни тасвирлашда компьютертехникасидан кенг фойдаланилмоқда. Бунда лойиҳанинг техник-иқтисодийва молиявий кўрсаткичлари ҳамда ташқи иқтисодий муҳитни белгиловчиомиллар ҳисобга олиниб, лойиҳанинг математик модели тузилади ва шумодель асосида лойиҳанинг харажатлар ва даромадлар оқими аниқланади,самарадорлик кўрсаткичлари ҳисобланади, ишлаб чиқаришнатижаларининг йиллик баланси тузилади ҳамда ташқи ва ички омиллартаъсири таҳлил қилинади.
Саноати ривожланган мамлакатларда йирик ишлаб чиқариш ва молиякорпорациялари ана шундай моделлардан фойдаланадилар. Шунингдек,бундай моделлардан инвестиция лойиҳаларини ўрганувчи васамарадорлигини аниқловчи турли маслаҳатчи фирмалар ҳамфойдаланадилар.
Биринчи ҳолатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мумкин.Бунда биринчи ҳолатда инвестор капиталининг ўсиши таъминланишиникўрсатса, иккинчи ҳолатда инвестиция лойиҳасини амалга оширишни радэтишга тўғри келади. Сабаби бундай ҳолат лойиҳадан кутиладигандаромад, натижани олиш имконини бермайди. Учинчи ҳолатда инвесторкапиталининг кўпаймаслигини ҳам, камаймаслигини ҳам билдиради.Фойданинг ички меъёри усули (IRR) – бу пул тушумларинингдисконт қиймати пул чиқимларининг дисконт ставкасига тенг бўлгандагидаромадлилик даражаси. Бошқача сўз билан айтганда, лойиҳадан олингансоф тушумларнинг дисконтланган қиймати инвестицияларнингдисконтланган қийматига, соф жорий қиймат эса нолга тенг бўлгандагидисконт меъёридир. Бу кўрсаткични аниқлаш учун соф жорий қийматнианиқлашда ишлатилган формуладан фойдаланилади ва соф жорий қийматнолга тенглашадиган минимал фоиз ставкаси топилади. Айнан шу фоизставкаси фойданинг ички меъёри усули деб номланади. Бу усул иқтисодийадабиётларда рентабелликнинг ички меъёри, қоплаш ёки самародорликкоэффициенти, капитал қўйилмаларнинг чегаравий самарадорлиги деб ҳамюритилади.
Агар формула (1) ни ёдга олсак, лойиҳа инвестицияларининг софдисконтланган қиймати лойиҳадан олинадиган барча пул маблағларининг(даромадларнинг) дисконтланган қийматга тенг бўлгандаги фоиз ставкасиушбу лойиҳа даромадлилигининг ички меъёри деб номланади. У мантиқан ўзини инвестициялаш мақсадида йўналтирилган маблағларнингқопланиши сифатида намоён этади.Фойданинг ички меъёри усули соф жорий қиймат усули каби пулмаблағларини дисконтлаш тамойилидан фойдаланишга асосланган. Улойиҳадан кутиладиган даромадларнинг соф жорий қиймати уни амалгаошириш учун зарур бўлган инвестицияларнинг жорий қийматига тенгбўлгандаги дисконтлаш ставкаси тўғрисида маълумот беради ва айнанмана шу қийматдаги дисконт ставкаси инвестициялардан кутилаётганфойданинг ички меъёрини англатади.
Агар таҳлил қилинаётган лойиҳа бўйича дисконтлаш ставкаси капиталучун фоиздан юқори бўлса, у ҳолда соф жорий қиймат нолдан катта валойиҳа самарали бўлади. Агар бу ставка капитал учун фоиздан кичикбўлса, у ҳолда лойиҳа самарасиз деб топилади, унинг соф жорий қийматинолдан кичик бўлади. Демак, дисконтлашнинг ставкасининг шундаймиқдорини топиш керакки, бунда соф жорий қиймат нолга тенг бўлсин.
Айнан мана шу ҳолатда юқоридаги формуладаги k кўрсаткич фойданинг
ички меъёри IRR миқдорини ифодалайди.Фойданинг ички меъёрини аниқлаш вазифаси бирмунча қийин бўлиб,у инвестицияларнинг бир ёки ундан кўп марта амалга оширилишига,лойиҳадан олинган пул тушумларининг, ҳеч бўлмаса, бир марта ёкибошида салбий бўлишлигига ва ушбу пул тушумларининг миқдоран бирхил бўлмаслигига асосланади.Уни ҳисоблаш формуласини қуйидаги тенгламада ифодалаш мумкин:{ EMBED Equation.3 },( 3 )Бу ерда k миқдорни топиш лозим бўлади. Топилган миқдорфойданинг ички меъёри деб номланади. Бу меъёр соф жорий қиймат нолгатенг бўлиб, инвестиция лойиҳаси фирманинг бойлиги ўсишини таъминламаслигини ва унинг камайишига ҳам йўл қўймаслигиникўрсатади.Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини таҳлил қилишда IRRниҳисоблашнинг аҳамияти қуйидагича: IRR лойиҳадан кутилаётгандаромадлиликни кўрсатади ва қилиниши мумкин бўлган максималхаражатлар чегарасини белгилаб беради, яъни IRR олинаётган кредитбўйича банк фоиз ставкасининг юқори чегарасини кўрсатади, айни шуфоиз чегарасидан юқори миқдорга эга бўлинганда лойиҳа даромадкелтиради.Шундай ҳолатлар ҳам бўлиши мумкинки, инвесторнинг ўзиинвестиция лойиҳасини молиялаш учун бирор субъектдан муайян фоизостида кредит олиши мумкин. Бу пайтда лойиҳадан кутиладиган натижакредит учун фоиздан, албатта, юқори бўлиши лозим. ғки инвестор ўзинингмақсад қилган фойдасини олиш даражасини ҳам билади. Айнан мана шуикки ҳолат: яъни кредит учун фоиз ёки фойда олиш даражаси, одатда,барьерли (тўсиқли) коэффициент (HR) деб ҳам номланади. Бу кўрсаткичтфойданинг ички меъёридан тафовут қилиши шарт. Бунда HR ўртачатортилган капитал қиймати (кредит учун фоиз ёки киритилган капиталучун қайтарилиши зарур бўлган минимум, фойда) сифатида ҳам қаралади.Таққослаш натижаларига асосланиб, менежер қарор қабул қилади. IRR ваHR ларни таққослаш натижасида улар орасида қуйидаги боғлиқлик ҳосилбўлади:
•агар IRR > HR – лойиҳа самарали ҳисобланади ва у фойдаланишучун қабул қилинади;
•агар IRR < HR – лойиҳа зарарли бўлиб, уни амалга ошириббўлмайди;
•агар IRR = HR – ихтиёрий ечимни қабул қилиш мумкин, яънилойиҳани амалга оширишдан зарар ҳам, фойда ҳам кўрилмайди.
Фойданинг ички меъёрини аниқлашда қуйидаги формуладан ҳамфойдаланиш мумкин:{ EMBED Equation.3 }( 4 )бу ерда, P (positive) – k1 паст (кичик) фоиз (дисконт) ставкасидаги софжорий қийматининг ижобий миқдори; N (negotive) – k2 юқори фоиз ставкасидаги соф жорий қийматнинг салбий миқдори; P ва N – ҳар доимижобий (мусбат) миқдорга эга; k1 ва k2 – бир ёки икки пунктдан (фоиздан)ортиғига фарқ қилиши керак эмас.Ҳар бир инвестиция лойиҳасини амалга оширишдан энг асосиймақсад фойда олишдир. Умуман, жамиятда бўлиб ўтадиган барчамолиявий-иқтисодий муносабатлар асосини фойда ташкил этади. Шусабабли, кўп ҳолларда молиявий-иқтисодий муносабатлар фойдалилигинибилиш мақсадида рентабеллик кўрсатгичларидан фойдаланилади. Умумийҳолда, бу кўрсатгич хўжалик фаолиятидан олинган ёки келиб тушгантушумни маҳсулот таннархига бўлиш орқали ҳисоблаб топилади.Инвестиция рентабеллигини баҳолаш усули ҳам мантиқан худди шундайаниқланади. Аммо ундан фарқи шуки, бунда маълум фоиз остидадисконтланган пул тушумлари дисконтланган инвестиция харажатларигабўлинади. Одатда, харажатлар, кўпинча, бошланғич инвестицияхаражатларидан ташкил топади.Инвестицияларнинг рентабеллиги усули (PI) – дисконтлаштирилгандаромадларнинг дисконтлаштирилган инвестиция харажатлариганисбатини ҳисоблаб топишга асосланган. У қандай ҳолатда инвесторбойлиги ўсиши мумкинлигини кўрсатиб беради ва қуйидагича аниқланади.{ EMBED Equation.3 } ( 5 )бу ерда, I0 – бошланғич инвестициялар, CF – t даврда олинган пултушумлари.Инвестиция рентабеллиги кўрсаткичи фирма (ёки инвестор)маблағлари (бойлиги) сарфланган 1 сўм инвестиция харажатлари ҳисобигақанча инвестицион даромадлар тўғри келишини аниқлашга имкон беради.Бу ўсиш олинган юқори даромад ҳисобига таъминланади.Агар инвестиция сарфлари турли даврларда (узоқ) амалга оширилса,формула қуйидагича тус олади:{ EMBED Equation.3 }( 6 )бу ерда It – t йилдаги инвестициялар.Бу формула (6) дан кўриниб турибдики, соф жорий қийматнингиккита қисми ўзаро таққосланаяпти (даромад ва инвестиция қисми), агармуайян дисконт меъёрида рентабеллик “1”га (100%) тенг бўлса, у ҳолдакелтирилган (дисконтланган) даромад келтирилган харажатга тенглиги васоф жорий қиймат нолга тенглиги келиб чиқади.Ушбу ва соф жорий қиймат кўрсаткичларини таққослама баҳолашшуни кўрсатадики, соф жорий қиймат ўсиши билан инвестицияларрентабеллиги ҳам ўсади ва аксинча. Агар рентабеллик кўрсаткичи “1”данкатта бўлса, лойиҳа самарали, “1” га тенг ёки ундан кичик бўлса, лойиҳасамара келтирмайди ва уни рад этиш керак. NPV=0 да фойдалилик индексиҳамиша 1 га тенг бўлади. Шунинг учун лойиҳани амалга оширишнингмақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилишда улардан ихтиёрийбирини қўллаш етарли ҳисобланади, бироқ таққослама баҳода ҳариккаласи ҳам ишлатилади.Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини аниқлашнинг қоплашмуддати усулини (анъанавий баҳолаш усулини) юқорида изоҳлаб ўтганэдик. Лекин мазкур усулнинг келгуси даврлардаги пул тушумларинингқийматини ҳисобга олмаслиги уни дисконтлаштирилган усуллар ёрдамидаҳам ҳисоблаш зарурлигини тақозо қилади.Бунинг учун дисконтлаштиришни ҳисобга олган ҳолдаинвестицияларни қоплаш муддатини (DPP) ҳисоблаш усулида дисконтлашган йиллик пул тушумларининг дисконтлашганинвестицияларга нисбатини топиш орқали амалга оширилади.Инвестиция лойиҳаларида дисконтлашнинг қоплаш муддатиниҳисоблаш ( DPP) учун, энг аввало, PP – инвестицияларни қоплаш муддатиқуйидаги тенглик бажарилиши шарти асосида ҳисобланади:{ EMBED Equation.3 }{ EMBED Equation.3 }, ( 7 )бу ерда, I0 – бошланғич инвестициялар; ACI(t) – t даврдаги пултушумлари.Энди инвестицияларнинг дисконтлаштирилган қоплаш муддатини(DPP) ҳисоблаймиз. У қуйидаги формула орқали аниқланади:{ EMBED Equation.3 }, ( 8 )бу ерда, I0 – бошланғич инвестициялар; DCF(∑)– дисконтлаштирилганйиллик пул тушумлари.Инвестицияларнинг дисконтлаштирилган қоплаш муддати уларнингдисконтлаштирилмаган қоплаш муддатига қараганда бироз узоқ вақтни,ташкил этди. Бу эса инвестицияларнинг дисконтлаштирилган қоплашмуддатининг келгуси пул тушумлари ва инвестицияларнинг жорийқийматини ҳисобга олиши билан изоҳланади. Демак, инвестицияларнингқоплаш муддати бўйича ҳисоблаш усули қилинган инвестицияларнингжорий (реал) қиймати бўйича тўлиқ қопланиш муддатини тавсифлабберади ва шу жиҳатдан у инвестицияларнинг қоплаш муддати усулиданфарқли равишда афзалроқ ҳисобланади.Шуни қайд этиш жоизки, инвестицияларни дисконтлаштирилганқоплаш муддати кўрсаткичи уларнинг соф жорий қийматда тўлиққопланишининг аниқ даврини тавсифлаб беради. Камчилиги эса, қилинганинвестиция қоплангандан сўнг, унинг самарадорлигини кўрсатиб бераь олмайди ва уни лойиҳанинг фойдалилигини аниқлашда қўллаб бўлмайди.
Хулоса ва таклифлар
“Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтлаш усуллариасосида баҳолаш” мавзусида курс ишини ёзиш орқали қуйидагихулосаларга келинди:
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, инвестициижараёнларини ривожлантириш учун қулай инвестиция муҳитини шакллантирмасдан ва ҳорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётгафаол жалб этмасдан туриб, бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларжаҳон иқтисодий ҳамжамиятига муваффақиятли интеграциялаша олмайди.Шунинг учун республика ҳукумати томонидан миллий иқтисодиётдаинвестиция жараёнларининг жадал фаоллаштирилиб борилишига,хорижий инвестицияларни жалб этилишига катта эътибор берибкелинмоқда.Инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодийсамарадорлигини баҳолашнинг хориж тажрибаларини ўрганиш,шунингдек, амалиётга кенг тадбиқ этиш ва борада дуч келинадиганмуаммоларни ҳал этиш ҳозирги долзарб вазифалардан биридир.Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнингзарурати ва аҳамияти шундан иборатки, лойиҳаларнинг самарадорлигинибаҳолаш орқали маблағларни самарали жойлаштириш йўлларининг энгоптималини танлаш мумкин, турли объектларга узоқ муддатга капиталмаблағларни қўйишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаб, бундақўйилган маблағлар келажакда фойда келтириши ва ўзини тўлиққоплашини ҳисоб-китоб қилиш мумкин.
Инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодийсамарадорлигини баҳолашда чет эл мамлакатларининг тажрибаси, шу билан бирга ЮНИДО томонидан ишлаб чиқилган услубиёт асосидашакллантирилган замонавий баҳолаш усулларидан фойдаланилади ва буусулларни шартли равишда икки гурухга бўлиш мумкин: оддий(анъанавий) усуллар ва дисконтлашга асосланган усуллар.
Дисконтлашга асосланган усуллар қуйидагилар ҳисобланади:
-Соф жорий қийматни аниқлаш усули (NPV);
-Фойданинг ички меъёрини ҳисоблаш усули (IRR);
-Инвестицияларнинг рентабеллигини ҳисоблаш усули (PI);
-Дисконтлашнинг қоплаш муддатини ҳисоблаш усули (DPP) бўлиб,бу усулларнинг барчасида инвестиция лойиҳаларининг муайяндаврдаги барча кирим ва чиқимларнинг ўртасидаги фарқ – соф пул оқимианиқланиб, дискотлаштириш йўли билан ҳисобланади.
Соф жорий қиймат муайян вақт оралиғи бўйича инвестициялойиҳалари харажатлари ва лойиҳадан келадиган даромадларнингфарқланиши билан изоҳланади. Соф жорий қийматни ҳисоблашфирманинг инвестицион қарорлар қабул қилиш жараёнининг асосиҳисобланади.Фойданинг ички меъёри усули соф жорий қиймат усули кабипул маблағларини дисконтлаш тамойилидан фойдаланишга асосланган. Улойиҳадан кутиладиган даромадларнинг соф жорий қиймати уни амалгаошириш учун зарур бўлган инвестицияларнинг жорий қийматига тенгбўлгандаги дисконтлаш ставкаси тўғрисида маълумот беради ва айнанмана шу қийматдаги дисконт ставкаси инвестициялардан кутилаётганфойданинг ички меъёрини англатади.Инвестиция рентабеллиги кўрсаткичи фирма (ёки инвестор)маблағлари (бойлиги) сарфланган 1 сўм инвестиция харажатлари ҳисобигақанча инвестицион даромадлар тўғри келишини аниқлашга имкон беради.Инвестицияларни дисконтлаштирилган қоплаш муддатикўрсаткичи уларнинг соф жорий қийматда тўлиқ қопланишининг аниқдаврини тавсифлаб беради. Камчилиги эса, қилинган инвестицияқоплангандан сўнг, унинг самарадорлигини кўрсатиб бера олмайди ва унилойиҳанинг фойдалилигини аниқлашда қўллаб бўлмайди.Курс ишини ёзишда қуйидаги таклифларни бериш мумкин:Инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодийсамарадорлигини баҳолаш усуллари умуман олганда лойиҳанинг мутлоқсамарали эканлигини изоҳлаб бермайди, чунки бу усуллар ёрдамидафақатгина лойиҳанинг фойда келтириш ёки келтирмаслигини аниқлашмумкин. Шунинг учун лойиҳанинг самарадорлигини баҳолашда инвестицион рискларни ҳамда инфляцияни ҳисобга олиш тавсия этилади.Инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодийсамарадорлигини баҳолаш усулларини қўллашда амалиётда кўпинча,дисконт ставкани тахминан қайта молиялаштириш ставкаси билантенглаштириб ҳисоблайдилар, бу эса дисконт ставканинг мазмунаннотўғри бўлишига ва натижада, дисконтлаш усулларининг нотўғри талқинқилинишига олиб келади. Шунинг учун дисконтлаштириш усуллариданфойдаланишда капиталнинг ўртача тортилган қиймати (WACC) данфойдаланиш зарур, деб ўйлаймиз.Инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодийсамарадорлигини баҳолашнинг дисконтлашга асосланган усуллариниқўллашда пул оқимларини тўғри ҳисоб-китоб қилинишига катта эътиборбериш лозим, чунки амалиётда кўпинча NPV ни ҳисоблашда соф пулоқимининг ўрнига, кумулятив пул оқимларидан фойдаланилади ёки софпул оқимларини ҳисоблашда кредит учун фоиз ставкаларини айиришўрнига тўланадиган фоизларни ҳам, кредит суммасини ҳам айириш орқалитопилади, бу эса, инвестиция харажатларининг икки марта айирилиб, иккимарта дисконтлашга олиб келади. Натижада нотўғри хулосаларга олибкелади.
Юқорида келтирилган хулоса ва таклифлардан амалиётдафойдаланилса, бизнингча, инвестиция лойиҳаларини ҳақиқийсамарадорлигини оширишга хизмат қилади.


Download 28,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish