Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. Гачев Г.Д. Ускоренное развитие литературы (на материале болгарской 
литературы первой половины ХIХ в.).М.1964.312с. 
2. ас-Салех Н. Алъ-Мугамара ас-санийа: дирасат фи-ривайа алъ-
арабиййа (Вторая попытка: исследования арабского романа).Дамаск, 
1999.140с. 
3. Суворов М.Н.Просветителъское движение и начало литературного 
обновленияв Йемене (1925-1955)// Кулътура Аравии в азиатском контексте: 
сборник статей к 60-летию М.А.Родионова. СП.,2006.С.198-224. 


24 
4. Michalak –Pikulska B. Modern poetry and prose of Oman.1970-2000. 
Krakow, 2002. 440p. 
5. Michalak –Pikulska B.The cotemporary Kuwaiti short story in peace time 
and war. Krakow, 1998. 192p. 
6. Кирпиченко В.Н.О некоторых аспектах обращения к наследию в 
египетской литературе // Проблемы арабской кулътуры. Памяти академика 
И.Ю.Крачковского.М.,1987.С.54-65.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


25 
3. АРАБИСТОН МАМЛАКАТЛАРИ БАДИИЙ НАСРИДА 
МОДЕРНИЗМ 
 
Режа: 
1.Кўрфаз араб мамлакатлари адабиётида модернизмни вужудга 
келиши ва тарқалиши.
2. Модернизмнинг энг кескин кўринишлари. 
3. Кўрфаз мамлакатларида модернизм пайдо бўлишининг сабаблари 
4. Модернистик роман ва ҳикояларнинг ўзига хос хусусиятлари. 
5.Moдернистик асарларда ғоявий ва бадиий услуб. 
Таянч сўзлар:
модернизм, қора иррационализм, сюрреализм, 
ижтимоий пессимизм, бегоналашиш ҳиссиёти, ўхшаш ижтимоий муҳит, 
баёнчилик услуби, ноанъанавий тамойил, оғзаки халқ эпоси, сеҳрли реализм, 
баён тилининг меьёрийлиги, риторик усуллар, қисса қасиран джиддан. 
Араб адабиётида реалистик йўналишни нисбий “етилиши” уларни 
модернистик деб атайдиган босқичга тўғри келди. Юқорида реализм ривожи 
йўлида турган таъкидлаб ўтилган тўсиқлар Арабистон мамлакатлари 
ёзувчилари ўзининг қалам бўйича мисрлик ва ливанлик ёзувчилардан 
объектив реалликни тасвирлашни инкор этувчи, субъектив онг остига 
қизиқиши мавжуд бўлган ҳамда аксарият ҳолларда сюрреалистик иррационал 
тарзидаги субъектив образни яратиш имкониятини модернистик ёзиш 
услубини ўзлаштирганлигига тайёрлигини асослаб берса керак. Араб 
муаллифлари Миср, Ливан ва Сурия адабиётларида модернизмнинг 
ривожининг мафкуравий базасига айланган З.Фрейд, Ж.П.Сартр ва Р.Гароди 
асарларининг араб таржима ва талқинлари билан ҳам таниш бўлишлари 
мумкин эди. Аммо бу танишув ўзи уларда адабиёт вазифаларига янги 
қарашни шакллантириши мумкин эмас эди. Бундан ташқари реалистик услуб 
ҳам 60-йиллардаги “янги тўлқин” мисрлик новеллистлари учун эскирмаган 
эди. Хилма-хил ижтимоий, ахлоқий ва цензуравий чекловларнинг шарт-


26 
шароитида объектив реалликни тасвир этишнинг мураккаблиги араб 
ёзувчиларнинг модернизмга қизиқишининг сабаби бўлди – бу Миср ва 
Ливан адабиётларида мазкур йўналиш пайдо бўлгандан кейин ўн йилгина 
ўтиб амалга ошди. Бундан ташқари моденизм тарқалишида араб 
муаллифларининг ўзининг дунёқарашининг ўзгариши ҳам муҳим ролни 
ўйнади. Нефт қазиб олувчи мамлакатларда бу ўзгариш уруғ қабилавий 
иноқликнинг бузилиши, бизнес ҳаётининг янги қоидаларининг қатъийлиги, 
ёшларни ўзлари учун ноқулай бўлган хориждаги ўзга муҳитда узоқ муддат 
бўлганлиги билан ҳам вужудга келгандир. Модернизмнинг асосий шакли 
қора иррационализм ва сюрреализм бўлган Яманда – бу 60-70-йиллардаги 
Миср модернизмига ўхшаш воқеа эди. Бу ўзгариш 70-80-йилларда 
мамлакатнинг иккала қисмида шаклланган ижтимоий пессимизм ғам-қайғу 
муҳити билан вужудга келган эди. Иорданияда эса Фаластин муаммосини 
ечилишига бўлган умидларнинг пучга чиқиши ва мазкур масалада бирон-бир 
истиқболли йўқлиги билан вужудга келган эди. Барча араб адабиётларининг 
модернизмида аввал новелла жанрида сўнгра эса романда ҳам ўзгалик 
ҳиссиёти, дунёнинг иррационаллигини ҳис этиш, келажакка бўлган 
умидларни ва ҳаётий йўналишларни йўқотиш асосий мотивларга айлангани 
бежиз эмас. “Замонавий Саудия адабиёти анталогиясига сўз боши 
муаллифлари модернистик новелла ҳақида қуйидагича ёзадилар: инқироз 
ҳиссиёти бутун матнни тўйинтирган, шахснинг барча қайғулари жамиятдаги 
умумий кескинлик билан уйғунлашгандек, инқироз барча соҳаларни 
жумладан, интеллектуал ва психологик соҳани ҳам қамраб олган. Биринчи 
навбатда гап мазкур авлод ҳикояларининг барча қаҳрамонлари азоб чеккан 
ўзгалик ҳиссиёти ҳақида кетади”. Ва давомида “Бу авлод новелистлари 
ўзгалик ҳиссиётини ўйлаб топмадилар ва уни бошқа муаллифлар асарларида 
“уқиб олганликлари” учун у ҳақда ёзмадилар, аксинча улар ўзгалик муҳитида 
яшадилар ва ундан ҳам шахсий ҳаёт, ҳам ишларида азият чекдилар”. 


27 
Шундай қилиб, Арабистон мамлакатлари адабиётида модернистик 
йўналишнинг тез тарқалишининг сабабларига, Миср ва Ливанда модернизм 
ривожи учун асос бўлган ўхшаш ижтимоий муҳитни ҳамда бу ерда мавжуд 
бўлган реалистик йўналишни ривожи учун тўсиқларни қайд этиш мумкин. 
Бунда араб адабиётлари ривожининг модернистик босқичи кўриб 
турганимиздек, хронологик жиҳатдан реалистик босқичга тўғри келган. БАА, 
Қатар ва Уммон адабиётларида эса, уларнинг тўлиқ мос келиши ҳақида ҳам 
гапириш мумкин.
Агарда 70-80-йилларда Арабистон адабиётидаги модернизм асосан 
новелла жанрига тегишли бўлган бўлса, 90-йиллардан бошлаб бу ерда 
услубларнинг кенг спекторида ёзилган модернистик романларнинг катта 
сони пайдо бўлади. Булар қаторига араб ўрта аср мероси халқ ривоятлари ва 
афсоналари мотивлари билан замонавий ҳаётнинг реалияларнинг 
аралашувидир. Булар саудиялик ёзувчи Абд ал-Азиз Мишрининг “Қалъа” 
(1992) ва Раджи Алемнинг “Шойи йўл” (1995) каби романларида кўриш 
мумкин. Яманлик муаллифлар Набили аз-Зубейр “Бу менинг танам” (2000) ва 
Самир Абдулфаттоҳнинг “Жаноб М нинг қиссаси” (2007) каби 
муаллифларнинг романидаги ярим ақлдан озган қаҳрамоннинг онг оқимидир. 
Булар қаторига яманлик ёзувчи Аҳмад Зайннинг “Мақомни тасдиқлаш” 
(2004) романидагидек макон ва замоннинг турли нуқталаридан олинган 
майда предмет хусусиятларни батафсил ёзилган мозаикасидир, бу услуб араб 
танқидида “буюмларни англаш” номини олган, унинг энг радикал вакили 
мисрлик Ваил Рағаб бўлган. 
90-йилларда Арабистоннинг турли мамлакатларининг адабиётларида 
асар тузилмаси қиссанинг услуби ва тили билан фаол тарзда тажриба 
ўтказиш, экспериментлар бошланади, улар аксарият ҳолларда маданий 
глобаллашув шароитида адабиётнинг миллий ўзига хослигини сақлашга ва 
ривожлантиришга қаратилган эди. Масалан, мисрлик ёзувчилар Нажиб 
Маҳфуз ва Жамол Ғитоний романларида 70-йилларда пайдо бўлган 


28 
неотрадиционалистик тенденциялар саудиялик ёзувчи Абдо Хали ва амирлик 
ёзувчи Муҳаммад Харби ижодида ўз давомини топди. Улар романнинг 
тузилмаси ва қисса услубини аниқ иерархияга эга бўлмаган кўплаб сюжет 
йўналишларини бирлаштирувчи оғзаки миллий эпос билан яқинлаштиришга 
ҳаракат қилдилар. Бошқа араб муаллифлари Лотин Американинг “сеҳрли 
реализм” тажрибасидан фойдаланган ҳолда, фольклор ва халқ ривоятларига 
мурожаат этадилар ва мувофиқ “сеҳрли” сюжетларни реалистик қиссага 
киритадилар. “сеҳрли реализм” га хос тУммонларни БААлик ёзувчилар 
Сальма Матар Сайф, Абдулҳамид Аҳмад ва Али Шархан, яманлик 
Абдулкарим Розихи, Абдулфаттоҳ Абдували, Муҳаммад Ғарби Амрана, Арви 
Абдо Усмон, Уммонлик Бадрия Ваҳобий ижодида ва ҳикояларида кўриш 
мумкин. 
Ҳудди шу йилларда – айниқса, ёзувчи аёллар ижодида модернистик 
эстетикани қисса тилининг “шоироналик” билан бирлаштирувчи алоҳида 
услуб кенг ривожланади. Бу услуб 60-йиллардаги мисрлик ёзувчи 
модернистлар ижодида вужудга келган эди. Бу услубга швециялик 
тадқиқотчи 
Г.Рамсай 
шундай 
таклифни 
беради: 
“Бу 
услубдан 
фойдаланадиган форс кўрфази мамлакатларининг ёзувчи модернистлари араб 
адабиётида марказий ўринни анъанавий тарзда эгаллаган тасаввурни 
тиклашга интилгандекдирлар, уларда “қандай ёзмоқ” саволи “нима ҳақида 
ёзмоқ” саволидан муҳимроқдир. Бошқача сўзлар билан айтганда, араб 
адабиётининг анъанавий ҳолати - мазмун олдида шаклнинг устуворлиги, тил 
жиҳатидан ҳам устуворлиги кабиларга таянган ҳолда, улар бир пайтнинг 
ўзида ғарб адабиётидан ўзлаштирилган ҳодиса – реализмни ҳам тўғри ўринга 
қўядилар. Шеъриятни идрок этиш ҳолатидагидек каби бундай услуб 
китобхон ва матнни маъносини тузилиш жараёнида мазкур матн ўртасида 
фаол ўзаро таъсирни талаб қилади. Бундан ўлароқ мазкур ёзувчилар 
асарларида шаклнинг мураккаблиги ва қиссани сюжетнинг олдиндан 
белгиланган рамкаларидан озод бўлиш каби принципларига ҳам риоя 


29 
қилинади” . Ва давомида “Улар асарларининг ўзига хос хусусияти шеърий 
услубдир, унда улар араб адабий тилининг бой луғати ва литарик 
услубларидан фойдаланадилар. Уларнинг бадиий насри лирикага хос бўлган 
тУммонлар билан яъни ритарик безаклар, метафора ва нутқнинг бошқа 
фигуралари, икки маънолик ва кўп маънолик, у ёки бу нарсага билвосита 
кўрсатмалари билан ажралиб туради”. “Бундай қиссанинг тил услуби 
китобхондан персонаж ва сюжетнинг ўзига нисбатан фрагментлик ва 
метафорик ахборотни кичик қисмларини батафсил тўплаш, яхлитликка 
келтириш ва талқин қилишни талаб қилади ва натижада матннинг мазмунини 
тушуниш имконияти пайдо бўлади”. Бундай услуб аксарият араб 
ёзувчиларининг анъанавий услубига айланди, булар: Худа Аттас, Набили 
Зубайр, Омина Юсуф, Нура Зайла, Бушра Мактари, Муна Башрахил Яманда, 
Алия Шаъиб Қувайтда, Фавзия Рашид ва Мунира Фодил Баҳрайнда, Мирям 
Жума Фарадж Бирлашган Араб Амирликларида, Хаули Хамдан Уммонда. 
Бундай услубда баъзи муаллиф эркаклар ҳам ёзади булар қаторига амирлик 
Сани Сувайди, яманлик Абдувакил Жазим, саудиялик Муҳаммад Альван, 
Уммонлик Абдуллоҳ Хабиб киради. Мазкур услубни ривожи билан араб 
насрида янги жанр бўлган – (қисса қасира джиддан) жуда қисқа ҳикоянинг 
пайдо бўлиши ҳам боғлиқ, унинг ижодкори мисрлик ёзувчи Муҳаммад 
Махзанги. Мазкур жанрдаги асар ёрқин одатда метафорик шаклда бирон-бир 
битта фикр ёки ҳиссиётни ифода этувчи битта ёки бир нечта иборадан 
ташкил топади. Шу сабабли унинг эстетикаси матннинг мазмунига эмас, 
балки уни тил жиҳатидан ифодаланишига асосланади. Бу жанр муаллиф 
аёллар ичида ҳам машҳур бўлди. 
Арабистон мамлакатлари адабиётида реализм ва модернизмнинг 
ривожи деярли бир пайтда бўлди, Миср, Ливан ва Сурия адабиётларига 
нисбатан вақтда улар камроқ “тарқоқ” бўлди, бу ҳақда хусусан араб 
ёзувчиларининг ижодий йўли ҳам далолат беради. 50-йилларда мазмуни 
бўйича маърифатпарвар ҳикоялардан ўз ижодини бошлаган яманлик Ахмад 


30 
Махфуз Умар 60-йилларда танқидий реализм ва инқилобий романтизм 
тарафдори бўлган бўлса, 70-йилларда тан олинган модернистга айланди. 
Қувайтлик Исмоил Фаҳд Исмоил 60-йилларда социалистик реализми 
тарафдори бўлган бўлсада, бироздан сўнг турли модернистик услубларни 
қўллади. 2000 йиллар бошида ёзилган унинг романлари эса маълум даражада 
постмодернистикдир. Бахрайнлик Фавзия Рашиднинг “Қамалда” номли 
романи етук реализмнинг намунаси деб тан олинган эди, аммо етти йил ўтиб 
“Ҳақиқий 
араб 
ерларида 
ўзга 
юртли 
рицарнинг 
ўзгаришлари 
метаморфозалари” (1990) романини нашр этади. Бу роман модернизмнинг 
намунасидир ва арабистон адабиётларида бундай мисоллар жуда ҳам кўпдир. 
Адабиёт тУммонидан янги ғоя ва бадиий услубларни ўзлаштиришнинг 
бундай 
“экспоненциал” 
тезлашуви 
ахборот 
алмашинувини 
ривожланишининг экспоненциал тезлашуви туфайли вужудга келган бўлиб, 
араб адабиётчиларига XXI асрнинг бошига келиб, янгиланиш жараёни анча 
олдин бошланган араб мамлакатлари адабиётлари билан битта босқич 
даражасига туриш имкониятини берди.

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish