Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

 


61 
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. Гачев Г.Д. Ускоренное развитие литературы (на материале болгарской 
литературы первой половины ХIХ в.).М.1964.312с. 
2. ас-Салех Н. Алъ-Мугамара ас-санийа: дирасат фи-ривайа алъ-
арабиййа (Вторая попытка: исследования арабского романа).Дамаск, 
1999.140с. 
3. Суворов М.Н.Просветителъское движение и начало литературного 
обновленияв Йемене (1925-1955)// Кулътура Аравии в азиатском контексте: 
сборник статей к 60-летию М.А.Родионова. СП.,2006.С.198-224. 
4. Michalak –Pikulska B. Modern poetry and prose of Oman.1970-2000. 
Krakow, 2002. 440p. 
5. Michalak –Pikulska B.The cotemporary Kuwaiti short story in peace time 
and war. Krakow, 1998. 192p. 
6. Кирпиченко В.Н.О некоторых аспектах обращения к наследию в 
египетской литературе // Проблемы арабской кулътуры. Памяти академика 
И.Ю.Крачковского.М.,1987.С.54-65.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


62 
 
7.
ЗАМОНАВИЙ ҚАТАР ҲИКОЯНАВИСЛИГИНИНГ ТАДРИЖИЙ 
РИВОЖЛАНИШИ
 
 
 
Режа: 
1 ХХ аср 50- 60 йилларда Қатар замонавий хикоянавислигиниг 
ривожланиши. 
2. Қатар насрий асарларининг ривожланишида матбуотнинг урни. 
3.Қатар 
ҳикояларининг 
поэтикаси 
ва 
ижтимоий 
аҳлокий 
масалаларининг ёритилиши. 
4.Реалистик ҳикояларнинг ривожланиши ҳамда модернизм элементлари. 
Таянч сўзлар:
ҳикоя, реалистик ҳикоя, матбуот, наср, поэтика 
модернизм, маданият , ижтимоий -сиёсий муҳит. 
 
Ҳикоянавислик араб адабиёти тарихининг энг салмоқли саҳифаларини 
эгаллади. Форс кўрфазининг баъзи араб мамлакатлари-Қатар, Умон, 
Бирлашган Араб Амирликлари адабиётида ҳам ҳикоя ривожланган жанр 
бўлиб, ярим аср ичида шаклланди ва такомиллашди. Бу мамлакатлар 
адабиёти ҳозирги кунда замонавий араб адабиётининг узвий қисмини ташкил 
этади ва салмоқли ўрин эгаллайди. 
Қатар, Уммон, Бирлашган Араб Амирликлари каби араб 
мамлакатларининг диний ва этник бирлиги, халқларининг миллий урф одат 
ва анъаналари, маданий жараёнлари, уларда бўлаётган ижтимоий ўзгаришлар 
характерининг 
умумийлиги 
сабабли, 
бу 
мамлакатлар 
адабиёти 
ривжланишида нисбий ўхшашликни қайд этиш мумкин. Ушбу 
мамлакатлардаги замонавий адабиёт шаклланиши ХХ аср охирги чорагида 
пайдо бўлиб XXI асрга бориб “жадал тарзда ривожланиш” назариясига жавоб 
беради.
Миллий ўзликни англашнинг уйғониши, халқнинг миллий-озодликка 
интилишлари, айниқса бу мамлакатларни нефтдан даромад топаётган бой 
давлатларга айланиши тубдан ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга олиб келди ва 


63 
бу омиллар ўз навбатида бадиий адабиётни ривожланишига ва замонавий
жанрларни вужудга келишига туртки берди. 
Янги шакл ва ифодавий-тасвирий воситаларни излаш йўлида мазкур 
Форс кўрфази араб мамлакатларининг адиблари Миср, Сурия ва бошқа араб 
мамлакатлари ҳамда, Европа, Осиё ва Америка мамлакатлари адабиёти 
тажрибаларига мурожаат қилдилар, лекин жуда қисқа давр ичида ўша 
тажрибаларни ўзлаштириш қизғин адабий вазиятларга ва зиддиятларга олиб 
кечди. 
Форс кўрфази араб мамлакатлари ҳудудига кирган Қатарда ҳам 
адабиётни жадаллашган ривожи, айниқса, ҳикоянависликда ўз аксини топди.
Таниқли Қатар адабиётшунос олими Муҳаммад Абдураҳим 
Кафуднинг таъкидлашича, Қатарада илк бор замонавий ҳикоя ёзишга - “ал- 
Аруба”(
ةبورعلا )рўзномасининг бош муҳаррири Юсуф Неъмат жазм этди. 
Мазкур рўзнома мамлакатдаги биринчи маҳаллий рўзнома бўлиб, 60 - йиллар 
охиридан чоп этила бошлади. 1962 йилда ушбу рўзномада Юсуф Неъматнинг 
“Ал-Кўрфаз қизи”.(خيلخلا تنب) номли биринчи ҳикояси чоп этилди. Сўнг шу 
ном билан биринчи ҳикоялар тўплами 1970 йилда “Байрут учрашуви” ( ءاقل
توريب), 1971йилда эса, “Бақираётган бола” (تياهلا دلولا) ҳикоялар тўплами чоп 
этилди. Адабиётшунос олим Муҳаммад Абдураҳим Кафуд мазкур ҳикоялар 
тўплами ҳақида шундай фикрлайди: “Бу ҳикояларда риторика, информацион 
ва баёнчилик услуби устун келиб, улар Қатар муҳитини ифодаламас эди. 
Умуман, Юсуф Неъмат бошқа мамлакатлар араб ҳикоялари таъсирида бўлиб, 
уларнинг сюжетлари муҳитида яшади . Шунга қарамасдан, унинг ортидан 
Хасан Рашид ва Мурод Мабруклар боришди”. 
Мазкур ёзувчиларнинг ҳикоялари ғоят содда ва оддий бўлганлиги
билан улар янги типдаги ҳикоянинг дастлабки намуналари сифатида пайдо 
бўлганлиги ҳақида баъзи адабиётшунослар қатъийлик билан ишора 
қилдилар, ҳатто ҳикоя ёзишнинг бошланғич нуқтаси деб ҳисобладилар. 
Қатарда янги типдаги ҳикоя қачон аниқ пайдо бўлганлигини тўғрисидаги 
баҳслар ҳанузгача давом этмоқда. Шунинг учун, ўша дастлабки ҳали яхши 


64 
шаклланмаган ҳикоялар тўғрисида сўз борар экан, ҳикоя жанри яхши 
шаклланганмаган бўлса ҳам янги жанрни пайдо бўлганини кўрсатишга 
туртки ва таъриф этиш бўлди.
Адабиётшунос олим Кафуд ўзининг кейинги фикрида энди унчалик 
қатъийлик кўрсатмайди: “Балки, Қатарда биринчи бор ҳикоя ёзишга 
уринишлар Юсуф Неъмат бошлаган уринишлар бўлгандир. Дастлаб “Кўрфаз 
қизи” ҳикояси пайдо бўлди, халигача менда ҳам ёзувчининг ўзида ҳам унинг 
нусҳаси йўқ. Аммо айтишимиз мумкинки, бу ҳикоя ёзувчининг кейинги 
ёзган ҳикоялари каби пишиқлиги ва такомили билан ажралиб турмайди. Ўша 
дастлабки 2 тўпламдаги ҳикоялар хабар етказувчи информацион 
публицистик мақолаларга ёки одамлар ўрганган оддий ҳикоятларга
8
ўхшаб 
кетади. Аммо сўнгги, “Бақираётган бола” тўплами ҳикояларида диалоглар 
кўплигидан пьесага ўхшайди ва ёзувчи улар орқали турли лаҳжаларни 
кўрсатади. Биз ҳақиқатда бу ҳикоялардан қаноат қилолмаймиз ва уларни тўла 
ҳикоя сифатида шаклланган асар сифатида ҳисоблай олмаймиз.
Мамлакатда 60-йиллар бошида рўй берган катта сиёсий-ижтимоий 
ўзгаришлар жамиятнинг тафаккурини ва қадриятларини ўзгартириб юборди. 
Ўша даврда миллат ҳаётида ларзага келтирувчи воқеа-ҳодисаларнинг
натижалари реал воқеликка бўлган турли шаклдаги, ёндошувларда ва фикр 
йўналишларида сезилди. Чунки, ўша пайтга бориб, Қатар Форс кўрфази араб 
мамлакатларининг бошқа давлатларига нисбатан ривожланмаган эди, 
мамлакатда қолоқлик ва турғунлик ҳукм сурар эди, маърифат ишлари йўлга 
қўйилмаган эди. Форс кўрфази араб мамлакатларида (масалан Қувайт, 
Баҳрайн) таълим тизимини ислоҳ қилиш ҳаракатлари олиб борилмаган, 
спорт клублари ва кутубхоналар фаолияти йўлга қўйилмаган, шунингдек, 
фаол илмий жамиятларни очилишига катта тўсқинлик бўлган. Мамлакат 
аҳлига маданий воситалар ёки информацион воситалар таниш эмас эди ва 
шундай ҳолат ҳатто 70-йиллар бошигача давом этди. Фақат 70-йиллардан 
биринчи нашриётлар, матбуот пайдо бўлди. Бунга 50-60 йиллардан кейин 
8
Ҳикоят-ривоятларга яқин ўрта асрлар жанри. У замонавий ҳикояга ўхшаб тугал, яхлит асар эмас.


65 
шаклланган ўрта табақадан чиққан тижорий-ижтимоий қатламлар фаоллиги 
сабаб бўлди. 
Қисқаси, Қатарда ҳикоянависликнинг кеч шаклланиши замирида 
маданий жамиятни барча жиҳатида-муассасалар, ижтимоий қатламлар, 
зиёлилар ва талабалар орасида маърифий-маданий ривожланишда кечикиш 
сабаб бўлди. 70-йилларда ҳикоя ёзишга жуда катта уринишларни кўрамиз. 
Аммо бу давр ҳикояларига юқорида таъкидланганидек, композициянинг бир 
планда бўлиши, риторика ва дидактика унсурлари, башарти фото тасвир 
усули, тўғридан-тўғри баёнчилик услуби ҳам ҳосдир. 
Ҳикояларнинг марказий мавзулари – бахтсиз муҳаббат, келинга 
тўланадиган қалин нархининг жуда юқори эканлиги, вояга етмаган қизларни 
эрта турмушга бериш, ҳисоб - китоб билан тузилган никоҳ, Осиё 
давлатларидан келган чет элликларга, ҳатто муҳожир арабларга нисбатан 
бўлган салбий муносабат каби ижтимоий тенгсизликларга бағишланди. 
Аммо бу босқич Қатар ҳикояси тақдирида тарихан жуда муҳим роль 
ўйнади. Айни шу босқичдан, сўнг, забардаст ҳикоянависларга айланган 
Иброҳим Суқр Мариҳи , Абдуллоҳ Ҳусайний, Кулсум Жобр, Бахийа Юсуф 
Маликий, Аҳмад Абдулмалик, Халифа Айд Кабисий, Иброҳим Садат, 
Абдулазиз Садат ва Мей Салим каби ёш ёзувчилар авлоди адабиёт майдонига 
кириб келди.
Қатарда ҳикоянинг такомиллашувида адиба Кулсум Жобрнинг ўрни 
беқиёсдир. Унинг услуби аввал бошида романтик услуб бўлиб, адибанинг
асарлари изтиробли умидлар ва ўзликни излаши билан ажралиб турди. 
Кулсум Жобр биринчи ҳикоялар тўпламини маҳаллий газеталарда 70-
йиллар бошидан нашр қила бошлади. Кулсум Жобирнинг биринчи ҳикоялар 
тўплами “Сен, сукут ўрмони ва шубҳа” 1978йилда дунё юзини кўрди. Ёзувчи 
ўз ҳикояларида авлодлар ўй- хавотирлари, қайғулари, орзу-умидларини
тасвирлайди. Унинг шу даврда ёзилган ҳикояларида ҳикоя жанрининг 
ҳақиқий ижодий белгилари кўриниб туради. У ўз муҳитининг сифатларини, 


66 
белгиларини кўрсатади, муаммоларини кўтаради. Бу ҳикоя ёзиш 
тажрибасида етарли равишда жанр талабларига жавоб берар эди.
70-йиллар бошида Қатар ҳикоянавислигида кўп номлар зикр этилса 
ҳам, Кулсум Жобрдан бошқа ёрқин номлар кўринмайди. Аммо80-йиллар 
ҳикоянавислигида янги овозлар ўзларини намоён қила бошлади, қизиғи 
шундаки, уларнинг аксарияти аёллар эди. Ум Ақсам (Фотима ат-Туркий), 
Лула Маснад, Хисса Жобир ва Маиса Халифийлар каби адибалар Қатар 
адабиёти ривожига катта ҳисса қўшдилар. Бу адибалар ушбу адабий ҳикоя 
жанрини ривожлантиришда ва такомиллашувида иштирок этдилар ва бу 
жанр орқали ижтимоий-сиёсий масалаларни, қолоқлик ва ёвузлик ҳукм 
сурган шароитни муносиб ва ўзига хос тарзда тасвирлашди.
Шунингдек, адибалар кўплаб кўтарган асосий мавзулардан-бу аёлларни 
иродасини кишанлайдиган, уларни сайлаш эркинлигидан маҳрум этадиган, 
анъана ва урф-одатлардан ҳалос қилиш йўлини излашдир. Кўп ҳолларда бу 
мавзуларга ёндошишда қизиқарли таъсирчан сюжет танлаш, образлар билан 
бойитилиши кузатилади.
Лекин 80-йилларда ҳам баъзи Қатарлик ёзувчилар тУммонидан 
кўплаб ёзилган ҳикоялар бир-бирига ўхшаб кетар, савия жиҳатдан юқори 
эмас эди. Бундай ҳикояларни ҳам нашр этилиши биринчидан, ёш 
ҳикоянависларда ўзларини намоён қилиш истаги жуда кучли бўлса, 
иккинчидан, Қатарда Маданият ва санъат муассасаси ташкил топгандан 
сўнг, Маданият, санъат ва мерос миллий мажлиси бўлими ёш ёзувчилар учун 
соябон вазифасини ўтаган ҳолда, уларни ҳар тУммонлама рағбатлантирди ва 
асарларини нашр қилишда молиявий ёрдамини аямади. 
Ёш ҳикоянависларнинг бадиий даражаси ҳикоялар тўплами орқали у 
ёки бу ҳикояда кўринади, ҳатто майда иллатлардан ҳоли бўлмаса ҳам. 
Масалан, баъзи ҳикоянависларнинг тезкорлиги. Уларнинг қалами ҳали яхши 
чархланмасдан ва тажрибалари ошмасдан туриб, ўз ҳикояларини тезроқ 
тўплам ҳолида нашр этилишига ҳаракат қилмоқда. 


67 
Аммо ХХ аср 80-йиллар охири 90-йилларда Қатар ҳикоянавислари 
тўпламларидаги ҳикояларнинг бадиий тузилишига, қаҳрамонлар образларини 
яратилишига, сюжет танлашига, тасвир услубига, диалоглар тузишга ва унга 
қўшимча бошқа бадиий изланишлар ва ифодавий-тасвирий воситаларга
назар ташласак, улар бизга Қатарда бу жанр ижодида анча тажриба 
ошганидан далолат беради.
Табиийки, Қатар ҳикоянавислари ёзишда бир биридан бадиий куч-
қувватлари, салоҳиятлари билан ажралиб туради, қаҳрамонлар образини
яратишда, сюжет танлашда улар бир-биридан истеъдоди жиҳатидан умуман 
фарқ қилади. Забардаст ҳикоянависларда етуклик шахсий тажрибаси ҳам 
сезилиб турибди ва ҳикояларни турлича имкониникўрсатишда қўл келади. 
Қатарлик яна бир адиб, Зофир ал-Ҳожирий (ىرجاهلا رفاظ)нинг “Шаҳар 
ойналари”(ةنيدملا كيبابش) ва Сита ал –Азба( ةبذعلا ةتيص)нинг “Етти дераза” ( ذفاولا
عبسلا) номли ҳикоялар тўплами 2003йилда дунё юзини кўрди. Иккала тўплам 
ҳам Қатар давлати маданият ва санъат миллий мажлиси тУммондан нашр 
этилди. 
Шунингдек, адиблардан Жамол Фоиз (زياف لامج)-3та ва Хасан 
Рашид(ديشر نسح)–1та ҳикоялар тўпламини нашр эттирди. Ҳикоянавис Фотима 
ал–Киварий(يراوكلا ةمطاف)нинг “Бошқача бошланиш” (ىرخاأ ةيادب) номли 
ҳикоялар тўпламига алоҳида тўхталиб ўтиш жоиздир, чунки у шак-шубҳасиз 
кўзга кўринарли даражада ҳикоя ёзиш соҳасида истеъдодга эгадир. 
Адиб Мухсин Фаҳд ал-Ҳожирийга тўхталадиган бўлсак, у романтик 
ёзувчидир. Унинг романтиклиги шундаки, мавзу танлашида, услубида, 
муаммога ёндошувида, айниқса ҳикояларнинг хотимаси (тугашида)да 
сезилади. У бирин-кетин 3та ҳикоялар тўпламини нашр этди. Булар: 1) 1996 
й. - “Билдириш” (غلأبلا), 2) 1997й. -“Иблис қизлари” ( سيلبا تانب), 3) 1998 й -
“Уялгин!” (كيلا مارح).
Ёзувчи Мухсин Фаҳд Ал-Хожирийнинг ҳикоянависликдаги 
дастлабки уринишлари муваффақиятли чиқди ва жамоатчилик тУммонидан 
қўллаб-қувватланди. Унинг “Билдириш” номли ҳикоялар тўпламига, 5та 


68 
таниқли адабиёт намояндалари, яъни Муҳаммад Абдураҳим Кавуд, Ҳисам 
ал-Хотиб (суриялик адабиётшунос), Мурод Мабрук, шоир Муҳаммад Қутба 
ва Абдуллоҳ ал-Имодий сўз боши тақдим этдилар. 
Яна бир ҳикоянавис Аҳмад Абдул Малик ўзининг “405 хона”( ةفرغلا
405) тўпламида ҳикоя жанрининг яхши намунасини намоён қилди, унинг 
бадиий тасвирда маҳоратга эгалиги, диалогларга, умуман нутқга эътибор 
беришида сезилади. У реалистик йўналишга мансуб ёзувчи бўлиб, инсонлар 
билан муносабатларига ёндошишда уларнинг асосий тУммонларини, 
шунингдек, ўша муносабатларни мураккаблигини ҳам кўрсатиб бера олади. 
Унинг реализми ижтимоий-муаммолар билан боғлиқ, шунингдек, тўпламда 
ёзувчи, аёл ва эркак муносабатларини (кўплаб оилавий турмуш атрофида)
ҳам кўтаради. Услуби жуда нафис тасвирга, баёнда қизиқарли жозибали 
унсурларга таянади. Умуман олганда, ёзувчи Аҳмад Абдул Малик барча 
тўпламларида ва айниқса, “405 хона” ва “Аёл қоғозлари” тўпламларида
ижтимоий муаммоларни ёритиб беради ва инсоний ташвишларни, 
изтиробларини тасвир этади. Ҳатто у аёл ва эркак ўртасидаги 
муносабатларни кўрсатганда, уларни ижтимоий ёғду орқали маҳорат ва 
бадиий қувват билан тасвирлайди.
Романтик ёзувчи Ал-Хожирий турли ҳолат-вазиятларда инсон 
характери билан қизиқиб очиқ муносабатларни ёритса, адиб Жамол Фоиз 
эса, қадимги оламдан қолган оғриқли масалаларга ёндошишдан хаёлий 
қадриятларни йўқ қилиб бошлаган моддий ўзгаришларни тасвир этади. 
Ижтимоий воқелик ҳикоянавислик майдонида катта ўрин эгаллайди. 
Унда бевосита воқеликнинг инъикосини кўрамиз, баъзида улар ҳатто мақола 
услубига яқинлашади, баъзида эса Сита ал - Азба ҳикояларига ўхшаб 
“қанотсиз” бўлади, яъни уларда маъюслик, тушкунлик руҳи ҳукм суради. Бу 
руҳ турли кўринишдаги ҳиссий алоқалар, қатъийлик, оиланинг бузилиши, 
инсон руҳини одатлар ва тақлидлар олдида сўниши, улар кетидан сиёсий 
занжирбандлик ва улар бевосита қолоқ анъанавий тақлидларга 
асосланганлиги билан рамзлар, мажозлар орқали ифодаланган. У Қатар 


69 
ҳикоянавислигида модернистик тамойиллар пайдо бўлганидан далолат 
беради. Бундай ҳикояларда шаклий изланишлар рўй берди, турли ёзиш 
технологияси ишлатилиб тажрибалар ўтказилди. Баёнчилик ёндошувида 
қаҳрамоннинг азоб-уқубатларини, руҳий изланишларини ҳаётда рўй 
бераётган ўзгаришларни тасвир этиш қийин бўлди. Ошкораликка ва 
шахсиятни тўлиқ чуқур тасвирига интилган ёзувчи олдида масалан, муҳаббат 
ва оилавий турмушнинг ишғол бўлиши ёки тамоман бузилишини тугал 
тарзда маромига етказиб ифодаланиши учун янги ифодавий - тасвирий 
воситалар, усуллар, услубий изланишлар топиш вазифаси турди. 
Шунинг билан бирга, араб ҳикояси ғарб ҳикояси каби мутлақо 
субъектизмга берилмади ва ўзининг баёнчилик одатидан тўла воз кечмади, 
балки баёний мерос ва анъана билан боғлиқ ҳолда қолди, ҳам реалистик 
тузилишида, ҳам фантазия хаёлий ва абстракт йўналишида–яъни, борлиғи 
билан (васф, нутқ, персонаж,тугун) айниқса, ровий (ҳикоячи) тилидан ҳикоя 
қилинганида, чунки араб ҳикоячиси оламга қарашида, зиддиятлар, 
курашларни ҳикоя қилганида ўзининг мутлақ аҳлоқий аҳкомларига содиқ 
қолди. 
Қатар ҳикояси воқеликни тафсир қилишда ўз тажрибаси- 
имкониятидан келиб чиқиб, ҳозирги кунда ривожланмоқда. Лекин унда 
тақлид қилишга, бошқалардан нусха олишга мойиллик ҳам сезилмоқда. Унда 
тажриба ва кашф қилишга, изланишларга тамойил бор. Яна бир хусусияти бу 
- фақат ижтимоий танқидга мойиллик ҳануз кузатилиб, бу борада, баъзида 
бадиий меъёрдан чиқилади. Шунда асарларда бадиийлик камайиши сезилиб, 
эвазига улар башарти воқеликни инъикоси ва ойнаси бўлиб қолади.
Изланиш ва тажриба қилиш масаласи Қатар ҳикоясида ҳозирги кунда 
марказий масалага айланди. Бу тажрибалар орқали Қатардаги араб ҳикояси
анъанавийликдан чиқишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳаракатлар вақт, замон 
чегараларини бузиш, сюжет тузилишини заифлашишида ва уни бартараф 
бўлишига интилишида, муаллифни йўқолишида (“муаллиф ўлими” ), 
тахаййулни абстраклаши, халқ оғзаки ижоди меросидан кенг фойдаланиш,


70 
шунингдек, шевалардан фойдаланиш, насрда кўп шоирона усулларни 
ишлатиш, матнни турли ажнабий тиллар унсурлари билан тўлдириш каби 
ҳолатларда кузатилмоқда. 
Бу тажрибаларнинг аниқ таъсири бор. Дарҳқақиқат, қуйида 
келтирилган учта ҳикоялар тўпламида ушбу тажрибалар ўз инъикосини 
топди ва адабий ҳодисага айланди. Бу ҳикоялар тўплами жонли қараш, 
бадиий маҳоратни ўзида мужассамлаштирган. Булар: Худа ан-Наимийнинг
“Инкор қилиш” (ليطابا) , Нура Муҳаммад Фаражнинг “Санам” (مطوطلا) ва 
Далал Халифанинг “Мен оқ жасминман (ةنيمسايلا انا)” ҳикоялар тўпламидир. 
Мазкур учта тўпламнинг бадиий етуклиги билан ажралиб туришининг
муҳим белгилари шуки, улардаги воқеликка жонли қараш ва маҳоратли 
бадиий образлар орқали тасвир қилишдан иборатдир. 
ХХ аср 60-70 йилларида ижод қилган катта авлод вакили 
ҳикоянавислари асарларида риторика, информацион ва баён услуби 
устунлик қилган бўлса, 80-90йилларда ижод қилган ўрта авлод 
ҳикоянавислари (Кулсум Жабр, Умм Ақсам) Қатар жамиятидаги, аниқроқ 
айтадиган бўлсак, бутун араб мамлакатларидаги аёл ва эркак муносабатлари 
ўртасида вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилишга уринади, шахсият 
ички дунёга назар ташлаб, у ва атрофдаги руҳий мутаносиблигини 
кўрсатмоқда. 
ХХ аср 80-90 йиллар ҳикоянавислигида Қатар адабиётида янги 
овозлар ўзларини намоён қила бошлади, қизиғи шундаки, уларнинг 
аксарияти аёллар эди. Фотима ат-Туркий, Лула ал Маснад ва Маиса ал 
Халифийлар каби адибалар Қатар адабиёти ривожига катта ҳисса қўшдилар. 
Адибалар 
кўтарган 
асосий 
мавзулардан-бу 
аёлларни 
иродасини 
кишанлайдиган, уларни фаол ҳаётдан ва жамиятдан узилишларига олиб 
келувчи анъана ва урф-одатлардан ҳалос қилиш йўлини излаш, хорижда 
таҳсил олиш муаммоси, таълим олган қизларни ишга жойлашиши ва 
ижтмоий масалалардир. Ёш авлод ҳикоянависларининг энг аҳамиятли 
жиҳатлари шундаки, улар катта авлод тУммонидан ҳалигача сукут сақлаб 


71 
келинган муҳим муаммоларни кўтаришда журъат кўрсатдилар ва ечим 
топишга ҳаракат қилдилар. 
Ёш ҳикоянависларни ажратиб турадиган сифатлар бизга шуни кашф
этдики, улар умумий ижтимоий ташвишлар билан яшайдилар ва уларга 
аҳамият бериб, ўз асарларида акс эттиришга ҳаракат қиладилар.
Ҳозирги замон Қатар ҳикоянавислиги жадал ривожланиш босқичида 
бўлиб, унда бутун дунё адабий жараёни билан ҳамоҳанг бўлишга катта 
интилиш кузатилмоқда.
Замонавий Қатар адабиёти Форс кўрфазида жойлашган бошқа араб 
мамлакатлари сингари шаклланиб ҳамда такомиллашиб жаҳон адабиётига 
қўшилиш жараёнини бошидан кечираяпти. Замонавий тусдаги адабий ижод 
йўлига Форс кўрфази араб давлатлари ХХ аср иккинчи ярмидан бошлаб 
қадам ташлашганликларига қарамасдан, ҳозирда у жадаллик билан 
ривожланмоқда. Бунга сабаб қилиб, ҳозирги замонавий шароитларда жаҳон 
адабиёти бошидан кечирган тажрибаларини кенг ахборот технологиялари 
орқали олиш мумкинлигини кўришимиз мумкин. 
Нисбатан қисқа давр мобайнида Қатар адабиётида тезлик билан турли 
хил адабий оқимлар, йўналишлар вужудга келяпти. Ҳали бир адабий оқим 
тўлиқ шаклланиб улгурмасидан олдин, унинг ўрнига бошқаси пайдо бўляпти.
ХХ асрнинг 50-60-йилларида Қатар замонавий ҳикоянавислигида бошқа 
йўналишлар билан бир қаторда, реалистик йўналишлар ҳам мавжуд эди. Бу 
Қатарда нефть топилганидан сўнг юз берган кескин ўзгаришлар, улкан 
иқтисодий – ижтимоий ривожланишларни тўғри қабул қила олмаслик, тез 
ҳазм қила олмаслик натижаси сифатида қаралади. Шу пайтнинг ўзида
реализмнинг шундай йўналиши ҳам пайдо бўлди-ки, у бор ижтимоий 
шароитларни инобатга олган ҳолда инсонни уни ўраб турган борлиқ билан 
бўлган муносабатини акс эттиришга уринади. 70-йилларга келиб, Қатар 
адабиётида юқорида кўрсатиб ўтилган оқимларнинг модернизм ғоялари 
билан жипслашиши кузатилади. Бундай вазиятдан фойдаланган ёш 


72 
адабиётшунослар уларни ўраб турган, тез суръатлар билан ўзгариб бораётган 
дунёни, унга бўлган ўз муносабатларини билдиришга уриндилар. 
Жанр масаласига келадиган бўлсак, бу даврда Қатар адабиётида асосан, 
тез суръатлар билан рўй берадиган ўзгаришларни а ўзида акс эттира оладиган 
ҳикоя жанри муҳим ўрин эгаллаган.
Нафақат Қатар адабиётида, балки бутун Форс кўрфази атрофида 
жойлашган мамлакатларда аёлларнинг адабиётда қалам тебратишлари яққол 
кўзга ташланади ва бу ушбу мамалакатлар адабиётининг ўзига хослиги 
саналади.
“Келажак учун эслатма” араб аёл ёзувчилари қомусида бу жараён 
қуйидагича қайд қилинган: “Кўрфазнинг кўпгина давлатларида аёлларнинг 
адабиётдаги ижоди унинг анчагина қисмини ташкил қилади, ва айнан, ҳикоя 
жанри аёл ёзувчиларининг энг севимли жанри ҳисобланади”. 
Ҳаттоки шундай ортодоксал мусулмон давлати ҳисобланмиш Саудия 
Арабистонда ҳам аёллар ижоди равнақ топмоқда. Улар орасидан ҳикоянавис 
Самира бинт ал-Жазиранинг (араб тилидан сўзма-сўз таржима қилинганда – 
орол қизи Самира) асарлари алоҳида катта қизиқиш билан ўқилади. 
Самиранинг ҳиссий, ғамга тўла номлар билан номланган бир неча 
новеллалари тўпланмаси чоп этилган. Бунга мисол қилиб, “ Кўзларинг 
ёғдуси”, “Йиғлаётган хотиралар”, “Мен умид билан хайрлашаман”, “Йиғи 
водийси” ва бошқаларни келтириш мумкин. 
Қатар давлати бошқа Форс кўрфази мамлакатларидан аёл ёзувчилар 
сони бўйича ортда қолмайди, уларда ҳам ёзувчиларнинг асосий қисмини 
адибалар ташкил этади. Бироқ, Форс кўрфазидаги бошқа давлатларда 
аёлларнинг асарлари муваққат матбуотларда илк бора ХХ аср 50-
йилларидаёқ нашр этилган бўлса, Қатарда бу ҳолат сал ўзгача тусга эга. 2000-
йилга келиб Қатар аёл адибалари тУммонидан ўнга яқин шеърий тўпламлар, 
олтита ҳикоялар тўплами, тўртта қисса, битта пьеса ва ўн тўртта шеърлар, 
ҳикоя ва ашулаларни ўз ичига олган болалар учун тўпламлар нашр қилинди. 


73 
ХХ аср 60 -70 йилларида Қатарда адибаларнинг биринчи ҳикоялари 
нашр юзини кўрди. 80-йилларга келиб эса, Кулсум Жобир, Нура ас-Саид, 
Худа ан-Наим ва Кулсум ал-Ғаним каби адибалар қаламига мансуб бир неча 
ҳикоялар тўплами чоп этилди. Шу жумладан, болалар учун мўлжалланган 
ҳикояларда Ҳисса ал-Авди ва Далал Кўрфаз каби аёл ёзувчилар машҳур 
бўлишган. 
Қатарда кўпроқ Кулсум Жобирнинг ижоди таниқли, унинг асарлари 
қатарликлар тУммонидан севиб ўқилади. Кулсум Жобир 1958- йилда дунёга 
келган. Умумий ўрта таълим мактабини тамомлагач, икки йил давомида 
педагог бўлиб ишлаб юрди. Социология бўйича билимларини янада 
чуқурлаштириш учун бўлажак адиба Қатар университетининг “Ижтимоий 
хизматлар” бўлимига ўқишга кирди. Ўқишни тамомлагандан сўнг узоқ вақт 
давомида маҳаллий матбуот билан ҳамкорлик қилди, 1972-йилдан буён 
Кулсум Жобир ушбу матбуотда ўзининг кўпгина ҳикояларини чоп эттирди.
Кулсум Жобирнинг биринчи ҳикоялар тўплами “Сен, сукут ўрмони ва 
иккиланишлар” 1987йилда дунё юзини кўрди. 
Қатарда ҳикоя жанрининг ривожланишига Кулсум Жобирнинг “ Араб 
аёли изтироблари” номли ҳикоялар тўплами катта ҳисса қўшди. Бу 
тўпламнинг илк нашри 1993йилга тўғри келади, шундан сўнг бу тўплам яна 
кўп бора чоп этилди. 
Кўпгина араб адабиётшунос танқидчиларнинг фикрига кўра, Кулсум 
Жобирнинг “Араб аёли изтироблари” тўплами ҳамда Нура ас-Саид қаламига 
мансуб, 1989 йилда ёзилган “ Газета сотувчиси” ҳикоялар тўплами Қатар 
қисқа ҳикоялар ёзиш бўйича тарихда ижодий тўнтариш пайдо қилган. 
Кулсум Жобир ўз ҳикояларида Қатар жамиятидаги, аниқроқ айтадиган 
бўлсак, бутун араб мамлакатларидаги аёл ва эркак муносабатлари ўртасида 
вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилишга уринади. Адиба бундай 
муаммоларнинг юзага келишида бир неча омилларни кўрсатиб ўтади: эр 
хотин ёши ўртасидаги фарқ, ота-она аралашуви, эски сийқаси чиққан 
удумларга амал қилиш ва ҳоказо. Адиба қатарлик аёлнинг асл кўриниши, 


74 
кечинмалари, уни қуршаб турган консерватив жамиятда ўзлигини топишдаги 
қийинчиликларини ўз асарларида акс эттиради. 
“Севги ва нафрат” асари ички монолог асосида қурилган бўлиб, унда 
икки дугонанинг диалоглари парчалари ҳам қисман берилиб ўтилади. Ҳикоя 
қаҳрамони – ёш қиз чумолиларнинг тепага бир чизиқ бўйлаб
ҳаракатланишларини кузатаётган пайтда, дугонасининг унга айтаётган 
гапларини диққатлик билан эшитиб туради: 
“Мен ҳаёт тўғрисида сен каби фикр юритадиганларни ҳаётда 
муваффақият қозонишларига ишонмайман. Турмушни ўзгартиришнинг 
имкони йўқ... , жамият ўрнатган қонун-қоидалар бўйича кун кечириш лозим. 
Жамият танлаган оқим бўйича юриш керак, унинг аниқ, соғлом қарорларига 
бўйсуниш керак”. 
Ҳикоя қаҳрамони дугонаси гапираётган гапларнинг маъносини тушуниб 
етишга уринади, дугонаси эса ўз навбатида қизга итоаткорликни 
сингдиришга ҳаракат қилади.
“ Мен қабул қилинган қарорларни ёмон кўраман. Нега уларни ишлаб 
чиқишаркан-а? Кимнинг мақсадлари учун? Мени босиқ ҳамда ақлли 
эканлигимни ким айта олади? Мен кимгадир шундай ёрлиқларни ёпиштириб 
қўйишганларида ҳайратланаман. Мен шундай чиройимга чирой қўшадиган 
ҳотиржамликни қаердан олайин? Мени ичимдаги, қалбимдаги дард-
ҳасратларим вулқон бўлиб отилиб чиқаётгани-чи?” 
2000-йилга келиб Қатар аёл адибалари тУммонидан ўнга яқин шеърий 
тўпламлар, олтита ҳикоялар тўплами, тўртта қисса, битта пьеса ва ўн тўртта 
шеърлар, ҳикоя ва ашулаларни ўз ичига олган болалар учун тўпламлар нашр 
қилинди. 
ХХ аср 60 -70 йилларида Қатарда адибаларнинг биринчи ҳикоялари 
нашр юзини кўрди. 80-йилларга келиб эса, Кулсум Жобир, Нура ас-Саид, 
Худа ан-Наим ва Кулсум ал-Ғаним каби адибалар қаламига мансуб бир неча 
ҳикоялар тўплами чоп этилди. Шу жумладан, болалар учун мўлжалланган 


75 
ҳикояларда Ҳисса ал-Авди ва Далал Кўрфаз каби аёл ёзувчилар машҳур 
бўлишган. 
Қатарда кўпроқ Кулсум Жобирнинг ижоди таниқли, унинг асарлари 
қатарликлар тУммонидан севиб ўқилади. Кулсум Жобир 1958- йилда дунёга 
келган. Умумий ўрта таълим мактабини тамомлагач, икки йил давомида 
педагог бўлиб ишлаб юрди. Социология бўйича билимларини янада 
чуқурлаштириш учун бўлажак адиба Қатар университетининг “Ижтимоий 
хизматлар” бўлимига ўқишга кирди. Ўқишни тамомлагандан сўнг узоқ вақт 
давомида маҳаллий матбуот билан ҳамкорлик қилди, 1972-йилдан буён 
Кулсум Жобир ушбу матбуотда ўзининг кўпгина ҳикояларини чоп эттирди.
Кулсум Жобирнинг биринчи ҳикоялар тўплами “Сен, сукут ўрмони ва 
иккиланишлар” 1987йилда дунё юзини кўрди. 
Қатарда ҳикоя жанрининг ривожланишига Кулсум Жобирнинг “ Араб 
аёли изтироблари” номли ҳикоялар тўплами катта ҳисса қўшди. Бу 
тўпламнинг илк нашри 1993йилга тўғри келади, шундан сўнг бу тўплам яна 
кўп бора чоп этилди. 
Кўпгина араб адабиётшунос танқидчиларнинг фикрига кўра, Кулсум 
Жобирнинг “Араб аёли изтироблари” тўплами ҳамда Нура ас-Саид қаламига 
мансуб, 1989 йилда ёзилган “ Газета сотувчиси” ҳикоялар тўплами Қатар 
қисқа ҳикоялар ёзиш бўйича тарихда ижодий тўнтариш пайдо қилган. 
Кулсум Жобир ўз ҳикояларида Қатар жамиятидаги, аниқроқ айтадиган 
бўлсак, бутун араб мамлакатларидаги аёл ва эркак муносабатлари ўртасида 
вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилишга уринади. Адиба бундай 
муаммоларнинг юзага келишида бир неча омилларни кўрсатиб ўтади: эр 
хотин ёши ўртасидаги фарқ, ота-она аралашуви, эски сийқаси чиққан 
удумларга амал қилиш ва ҳоказо. Адиба қатарлик аёлнинг асл кўриниши, 
кечинмалари, уни қуршаб турган консерватив жамиятда ўзлигини топишдаги 
қийинчиликларини ўз асарларида акс эттиради. 
“Севги ва нафрат” асари ички монолог асосида қурилган бўлиб, унда 
икки дугонанинг диалоглари парчалари ҳам қисман берилиб ўтилади. Ҳикоя 


76 
қаҳрамони – ёш қиз чумолиларнинг тепага бир чизиқ бўйлаб
ҳаракатланишларини кузатаётган пайтда, дугонасининг унга айтаётган 
гапларини диққатлик билан эшитиб туради: 
“Мен ҳаёт тўғрисида сен каби фикр юритадиганларни ҳаётда 
муваффақият қозонишларига ишонмайман. Турмушни ўзгартиришнинг 
имкони йўқ... , жамият ўрнатган қонун-қоидалар бўйича кун кечириш лозим. 
Жамият танлаган оқим бўйича юриш керак, унинг аниқ, соғлом қарорларига 
бўйсуниш керак”. 
Ҳикоя қаҳрамони дугонаси гапираётган гапларнинг маъносини тушуниб 
етишга уринади, дугонаси эса ўз навбатида қизга итоаткорликни 
сингдиришга ҳаракат қилади.
“ Мен қабул қилинган қарорларни ёмон кўраман. Нега уларни ишлаб 
чиқишаркан-а? Кимнинг мақсадлари учун? Мени босиқ ҳамда ақлли 
эканлигимни ким айта олади? Мен кимгадир шундай ёрлиқларни ёпиштириб 
қўйишганларида ҳайратланаман. Мен шундай чиройимга чирой қўшадиган 
ҳотиржамликни қаердан олайин? Мени ичимдаги, қалбимдаги дард-
ҳасратларим вулқон бўлиб отилиб чиқаётгани-чи?” 
2000-йилга келиб Қатар аёл адибалари тУммонидан ўнга яқин шеърий 
тўпламлар, олтита ҳикоялар тўплами, тўртта қисса, битта пьеса ва ўн тўртта 
шеърлар, ҳикоя ва ашулаларни ўз ичига олган болалар учун тўпламлар нашр 
қилинди. 
ХХ аср 60 -70 йилларида Қатарда адибаларнинг биринчи ҳикоялари 
нашр юзини кўрди. 80-йилларга келиб эса, Кулсум Жобир, Нура Саид, Худа 
Наим ва Кулсум Ғаним каби адибалар қаламига мансуб бир неча ҳикоялар 
тўплами чоп этилди. Шу жумладан, болалар учун мўлжалланган ҳикояларда 
Ҳисса ал-Авди ва Далал Кўрфаз каби аёл ёзувчилар машҳур бўлишган. 
Қатарда кўпроқ Кулсум Жобирнинг ижоди таниқли, унинг асарлари 
қатарликлар тУммонидан севиб ўқилади. Кулсум Жобир 1958- йилда дунёга 
келган. Умумий ўрта таълим мактабини тамомлагач, икки йил давомида 
педагог бўлиб ишлаб юрди. Социология бўйича билимларини янада 


77 
чуқурлаштириш учун бўлажак адиба Қатар университетининг “Ижтимоий 
хизматлар” бўлимига ўқишга кирди. Ўқишни тамомлагандан сўнг узоқ вақт 
давомида маҳаллий матбуот билан ҳамкорлик қилди, 1972-йилдан буён 
Кулсум Жобир ушбу матбуотда ўзининг кўпгина ҳикояларини чоп эттирди.
Кулсум Жобирнинг биринчи ҳикоялар тўплами “Сен, сукут ўрмони ва 
иккиланишлар” 1987йилда дунё юзини кўрди. 
Қатарда ҳикоя жанрининг ривожланишига Кулсум Жобирнинг “ Араб 
аёли изтироблари” номли ҳикоялар тўплами катта ҳисса қўшди. Бу 
тўпламнинг илк нашри 1993йилга тўғри келади, шундан сўнг бу тўплам яна 
кўп бора чоп этилди. 
Кўпгина араб адабиётшунос танқидчиларнинг фикрига кўра, Кулсум 
Жобирнинг “Араб аёли изтироблари” тўплами ҳамда Нура ас-Саид қаламига 
мансуб, 1989 йилда ёзилган “ Газета сотувчиси” ҳикоялар тўплами Қатар 
қисқа ҳикоялар ёзиш бўйича тарихда ижодий тўнтариш пайдо қилган. 
Кулсум Жобир ўз ҳикояларида Қатар жамиятидаги, аниқроқ айтадиган 
бўлсак, бутун араб мамлакатларидаги аёл ва эркак муносабатлари ўртасида 
вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилишга уринади. Адиба бундай 
муаммоларнинг юзага келишида бир неча омилларни кўрсатиб ўтади: эр 
хотин ёши ўртасидаги фарқ, ота-она аралашуви, эски сийқаси чиққан 
удумларга амал қилиш ва ҳоказо. Адиба қатарлик аёлнинг асл кўриниши, 
кечинмалари, уни қуршаб турган консерватив жамиятда ўзлигини топишдаги 
қийинчиликларини ўз асарларида акс эттиради. 
“Севги ва нафрат” асари ички монолог асосида қурилган бўлиб, унда 
икки дугонанинг диалоглари парчалари ҳам қисман берилиб ўтилади. Ҳикоя 
қаҳрамони – ёш қиз чумолиларнинг тепага бир чизиқ бўйлаб
ҳаракатланишларини кузатаётган пайтда, дугонасининг унга айтаётган 
гапларини диққатлик билан эшитиб туради: 
“Мен ҳаёт тўғрисида сен каби фикр юритадиганларни ҳаётда 
муваффақият қозонишларига ишонмайман. Турмушни ўзгартиришнинг 
имкони йўқ... , жамият ўрнатган қонун-қоидалар бўйича кун кечириш лозим. 


78 
Жамият танлаган оқим бўйича юриш керак, унинг аниқ, соғлом қарорларига 
бўйсуниш керак”. 
Ҳикоя қаҳрамони дугонаси гапираётган гапларнинг маъносини тушуниб 
етишга уринади, дугонаси эса ўз навбатида қизга итоаткорликни 
сингдиришга ҳаракат қилади.
“ Мен қабул қилинган қарорларни ёмон кўраман. Нега уларни ишлаб 
чиқишаркан-а? Кимнинг мақсадлари учун? Мени босиқ ҳамда ақлли 
эканлигимни ким айта олади? Мен кимгадир шундай ёрлиқларни ёпиштириб 
қўйишганларида ҳайратланаман. Мен шундай чиройимга чирой қўшадиган 
ҳотиржамликни қаердан олайин? Мени ичимдаги, қалбимдаги дард-
ҳасратларим вулқон бўлиб отилиб чиқаётгани-чи?” 
Қаҳрамон қиз бу гапларни гапириб бўлиб диққатини яна чумолиларнинг 
ҳаракатларига қаратади. Бироқ, энди чумолилар ўз йўналишларини 
ўзгартириб бир у тарафга бир бу тарафга аррасимон (зигзагсимон) 
ҳаракатланишаётган эди. Буни кўрган қиз фикрларини тўғри эканлигига амин 
бўлади. Ҳаётда бир хил қоида ва талаблар асосида яшаб бўлмайди, ҳар 
қандай янги давр ўзи билан янгиликни олиб келади. Бу янгиликларни эса 
жамиятга тадбиқ қилиш зарурдир. 
Ҳикоялардан ташқари Кулсум Жобир адабиёт ва танқидшунослик 
бўйича мақолалар ҳам ёзади. Адибанинг фикри бўйича, танқидчилик, бу – 
бадиий ижод маҳсули бўлиб, у танқидчидан асарни таҳлил қилишда катта 
куч ва машаққатларни талаб қилади. 
Қисқа ҳикоялар жанри бўйича ёзувчи қуйидаги гапларни гапиради: 
“Охирги пайтларда, мен қисқа ҳикоя жанрининг ривожланиб бораётганини 
кузатаяпман. Реалистик ҳамда романтик тусга эга бўлган ҳикоялар юзага 
келяпти, шу билан бир қаторда охири тугалланманган, яъни якуни очиқ 
қолдирилган ҳикоялар ҳам пайдо бўляпти-ки, улар маълум бир қолипга 
бўйсунмайди ва анъанавийликдан йироқдир. Улар насрий жанрда битилган 
асарларда ўз аксини топмоқда. Бу ҳикояларнинг кўпчилиги барча учун бир 
бўлган умумий ҳаётий ҳолатлар, инсоннинг руҳий ҳолати – ғам-андуҳлари, 


79 
кечинмалари, ҳаяжонлари ва ҳаётда ўзини ёлғиз ҳис қилганда бошидан 
кечирадиган бошқа ҳиссий ҳолатлари билан боғлиқ”. 
Адиба Кулсум Жобир таъкидлаганидек, ХХ аср 80-йилларида Қатарда 
қисқа ҳикоя жанри энди шаклланаётган босқичда эканлиги, унда модернизм 
унсурлари пайдо бўлганини тушунишимиз мумкин . Маълумки модернизм-
инсон ўзини хаослар оламида ёлғиз ҳис қилиши билан боғлиқ кечинмаларни 
акс эттиради.
Модернизм эстетикаси ижодкор ўз ижодида, фантазияларида эркин 
бўлиши, реал воқеаларни борича акс эттиришга уринмасликдирКейинги 
фикрлардан адибанинг ўз ижодида модернизм меъёрларига, эстетикасига 
амал қилишини англаш мумкин: “Мен ҳикояларни ёзиш бўйича ўз 
йўналишим, ёки бўлмасам, ўз услубимга эга эмасман. Бунинг сабаби шуки, 
ижодкор асар ёзаётганида ижод билан шуғулланаётган бўлади, бундай пайтда 
у фақатгина маълум бир ёзилган қонунлар, талаблар асосига қурилган бадиий 
санъат қоидаларидан кўра, онг ости ва ички туйғуларига яқин туради. 
Адабий асарнинг пайдо бўлиши иррационал йўл билан вужудга келади ва бу 
жараёнда қоидалар, олдиндан тузилган режалар барбод бўлади”. 
Қатар ёзувчилари ҳикояларни кўриб чиқиб, уларни бадиий жиҳатдан 
таққослаганда, натижалар шуни кўрсатадики, аёллар тенг ҳуқуқлилиги 
мавзуси кўтарилган ҳикояларда аёл ёзувчилар эркаклардан кўра 
маҳоратлироқ ва ёзиш услубидан яхшироқ фойдаланганлар. 
Адибалар ҳикояларининг яна бир жиҳати шундаки, улар воқеалар 
ривожи учун кўпинча Европани маъқул кўришарди. Ўзга юртга яшаш ёки 
ишлашга келган муслима аёллар ҳолатини ҳикояларда ёритиб беришда 
психологик таҳлилдан фойдаланиш биринчи ўринга чиққан. 
Юқоридаги фикрларни тасдиқлаш учун Кулсум Жобирнинг “ Араб аёли 
изтироблари” ҳикоялар тўпламига мансуб бўлган “Қайтадан туғилиш” 
ҳикоясини олиш мумкин. Бунда ҳикоя қаҳрамони Ғарбга пул топиш ниятида 
келган ёш қизнинг Ватанига, яқинларига бўлган соғинчи, уни қуршаб турган 


80 
янги бир борлиққа нисбатан бегоналигини ҳис қилиши, кўникишга 
қийналишлари тасвирланган. 
Ҳикоялар тўпламидан ўрин олган “Араб аёли изтироблари” ҳикоясида
ҳам Форс кўрфази атрофида жойлашган мамлакатларнинг биридан чиққан ёш 
аёлнинг Европадаги ҳаёти ҳақида сўз юритилади. 
Ташқаридан қараганда бу аёлнинг ҳаёти жуда ҳам яхши, ўзи эса бахтли 
бўлиб кўринади: аёл ёш, чиройли, севикли эри ҳамда фарзанди бор. Лекин, 
воқеалар ривожида шуниси маълум бўладики, аёлнинг узоқ вақт давомида 
чуқур руҳий тушкунлик ҳолатида бўлишлиги, уни кейинчалик руҳий 
касаллар шифохонасига ётишига мажбур этади. Ҳикоя қаҳрамони – аёл 
доимий равишда ғамгин юради, соғинч ҳамда ўз ҳаётидан қониқмаслик 
ҳиссини сезади. Ҳикояни ўқиш давомида, ўқувчи аёлнинг касаллиги, бундай 
ҳолатга тушишига эри сабабчи эканлигини тезда пайқайди.
Хуллас, ушбу туркумга кирувчи барча ҳикояларда аёл образи, унинг 
ҳиссий кечинмалари, ички дунёси адиба тУммонидан кенг ёритиб берилган. 
Ғарб дунёсидаги ёлғиз муслима аёлнинг қисмати мавзуси Худа ан-
Наимнинг 1997-йилда Мисрнинг Қоҳира шаҳрида босиб чиқарилган “Сурма 
қутиси” ҳикоялар туркумига мансуб “Парчаланиш” ҳикоясида давом 
эттирилган. Ҳикоя келиб чиқиши Форс кўрфази мамлакатидан бўлган, 
Европа мамлакатлари университетларининг бирида таълим олаётган ёш,
гўзал қизнинг ҳаёти ҳақида сўзлайди. Қиз, Кулсум Жобирнинг 
ҳикояларидаги аёллар каби руҳий тушкунликда бўлади, у ўзини доимо ёлғиз, 
атрофидаги одамларга бегона эканлигини ҳис қилиб яшайди. Бу билан у 
курашишга ҳаракат қилади. Қиз ўзини шахс сифатида, Ватанига эга инсон 
сифатида, ўзлигини англаганидагина, у қалбида бирмунча сокинлик, 
осойишталик, хурсандчилик ҳис қилади, олдинги қалб оғриқларини 
унутишни бошлайди. 
Шу пайтнинг ўзида у ўзлигини англаганлиги, шахс бўлиб 
шаклланганлиги, араб дунёсига тегишлилиги ҳамда муслима аёл бўйнидаги 
қадриятларни сақлаш билан боғлиқ туйғулар қизга маълум бир маъсулият 


81 
юклайди. Ҳикоя қаҳрамони шундай дейди: “Ҳа, менда ҳам “Араб аёли 
изтироблари” ҳикоясидаги қаҳрамон қиз каби, юрагимда дард-алам бор, у ҳис 
қиладиган азобларни мен ҳам ҳис қиламан” яъни, Худа ан-Наимнинг 
қаҳрамони ҳам Кулсум Жобир қаҳрамони ҳис қилган туйғуларни бошидан 
кечиради.
Худа ан-Наим Кулсум Жобирнинг “Араб аёли изтироблари” ҳикоясидан 
таъсирланиб ёзганини яширмайди. Бу икки ҳикоя орасидаги фарқ ўн икки 
йилдан ошиқроқ бўлса-да, шу ўн икки йил ичида деярли ҳеч нарса 
ўзгармаган.
Худа ан-Наимнинг Кулсум Жобир ижодини тилга олиши, бу иккала 
ёзувчиларнинг фикр-қарашларининг ўхшаб кетиши, ҳар иккаласи ҳам араб 
дунёсида яшовчи муслима аёл муаммоларига бефарқ эмаслиги кўзга 
кўринади. 
Бироқ, бизнинг фикримизга кўра, юқорида келтирилган бу икки 
ёзувчининг қаламига мансуб асарларда нафақат араб дунёсидан чиққан 
муслима аёлларнинг ўзига бегона жойларда кун кечиришлари, у ерда юзага 
келадиган муаммолар ҳақида, балки бу ҳикояларда Ғарб ва Шарқ ўртасидаги 
доимий номутаносиблик, ўзига жалб қиладиган шахсий эркинликни қўлга 
киритишга қарама-қарши равишда инсоннинг ўз миллийлигини, ўзлигини 
йўқотиши, ўзининг миллий илдизларидан ажралиб қолиши мавзуси 
қўйилади. 
Шунга қарамасдан, ҳамма адибалар ҳам Кулсум Жобир ҳамда Худа ан-
Наим фикрларига қўшилмайди. Масалан, қатарлик яна бир ёзувчи аёл Забия 
Холис ижодига тегишли ҳикоя қаҳрамони Ғарб дунёсида ўзини бегона сезиб, 
ич-этини емайди, аксинча, у тезда ғарбона маданиятга кўникиб, унга тақлид 
қилади. 
Қатарлик яна бир маҳоратли адиба Фотима ат-Туркий катта авлод 
ҳикоянавислари мактаби вакиласи ҳисобланади. Фотима ат-Туркий ижоди 
давомида ўзига “Умм Ақсам” тахаллусини олади. Адиба 1953-йилда Қатарда
таваллуд топган. Ўрта таълим мактабини тугатиб, турмушга чиқади. 


82 
Турмушга чиққанидан сўнг тез-тез Баҳрайн ва Саудия Арабистони 
мамлакатларига бориб-келиб юради. Адибанинг кўпгина асарлари 
автобиографик тусга эгадир. Бу адибанинг ижод маҳсуллари бўлмиш асар 
қаҳрамонлари ҳам бегонасирашни ҳис қилишади, бироқ буни улар ҳеч кимга 
сездирмасликка ҳаракат қилишиб, қалбларида пинҳона яширадилар. 
Умм Ақсам яратган асарлар шоирона услубга монанд бўлиб, адиба 
воқеалар ва ҳаётий ҳодисаларни икир-чикиригача, тўлиқ, ҳеч қандай 
бўрттириш, адашиш, айлантириш, юзакиликларсиз борича ўқувчига етказиб 
беришга уринган.
Адиба оилавий муаммолар, уларни юзага келиш сабаблари, оилани 
барбод бўлишига олиб келувчи омилларни билишга ҳаракат қилади. Умм 
Ақсам ўзининг публицистикадаги ишлари билан ҳам кенг оммага маълум. 
Унинг мақолалари бутун араб жамиятига тааллуқли бўлган воқеа ва 
ҳодисаларга бағишланади. Адибанинг бир неча фикрларига назаримизни 
қаратадиган бўлсак, у оддий мусулмон жамияти қарашларини ёқлайдиган, 
қонун қоидаларига итоат қиладиган, ўзининг миллий қадрият ва баъзи бир 
ижтимоий чекловларга ижобий ёндашишини кўришимиз мумкин. Муслима 
аёл эркинлиги ҳақида сўз юритиб, Умм Ақсам шундай дейди: “ Аёл учун 
мутлақ эркинликни бериб қўйиш, бу унинг ҳаётини бузилишга олиб келади. 
Биз мутлақ эркинликнинг натижаси сифатида кўпгина Европа мамлакатлари 
маънавий, ижтимоий, оилавий жиҳатдан инқирозга юз тутаётганлигини 
кўраяпмиз. Бундан ташқари, оилаларнинг барбод бўлиши – Ғарбда ҳам, 
Шарқда ҳам салбий янгиликдир. 
Умм Ақсам ўз ватанининг ички муаммоларини, жамиятининг ижтимоий 
ҳудудлари ва шариат қонунларига асосланган Қатарнинг миллий руҳини 
сезган ҳолда ҳамда ўз халқининг асл вакиласи сифатида фикр юритади. Ва у 
шундай дейди: “Қатарнинг ҳозирги замон аёли аввалгисига умуман 
ўхшамайди. Биз қатарлик аёлларнинг бугуни ва эртанги кунига ишонч кўзи 
билан қараймиз. Қатарлик аёл ўзига юклатилган масъулиятни тўлақонли 


83 
равишда сезади, унинг шахс сифатида шаклланиши ва эркинлиги, албатта, 
Ислом шариатлари ва ўрнатилган қадриятлар асосида бўлишини билади”. 
Умм Ақсам мусулмонлар қадриятларига ва шариат қоидаларига амал 
қилувчи аёл сифатида тез-тез гапирса-да, унинг баъзи бир асарлари бундай 
руҳдаги фикрларга номутаносиб эканлиги аниқланади. Масалан, “Чумоли ва 
бир бурда қора нон” ҳикоясидан келтирилган парчада қаҳрамоннинг 
қуйидаги гаплари келтирилади: “ Мен бир тепалик устига чиқиб олдим… 
тушишга уринганимда эса, унинг олтинранг қумлари уст-бошимни кир 
қилди…саҳро менинг ҳақиқий эркинликка эришганимдан хурсанд эди…ва, 
шаҳар манзараси кўз ўнгимдан йўқолганида эса, акам кулиб, мен тУммон 
бақирди: “ Мана сенинг бахтли лаҳзанг”.Мен тезда абаямни ечиб, машина 
ойнасини эркин нафас олишим учун очдим, кўкрагимни шамолга тутдим. 
Мен атрофимдаги нарсаларга эътибор бермасдан ҳудди ёш болалардек 
хурсанд бўлиб, гоҳ оёғимни чўл қумларига тиқиб, гоҳ уларни ундан чиқариб 
олардим. Мен ўша онда ўргатилган маймунча каби бақириб, сакрардим. 
Кийимим шамолда учиб, танамнинг айрим жойларининг кўрсатиши мени 
умуман ташвишга солмасди. Саҳро – инсон назари етмайдиган жой, уни мен 
ўзим яратдим. Ҳаяжонларим давом этарди”. 
Ҳикоядан келтирилган ушбу парчада саҳро ҳеч нимага бўйсунмайдиган, 
ҳеч қандай чекловларга итоат этмайдиган эркинлик, озодлик образи 
сифатида тасвирланган. Ҳикоя қаҳрамони ўз ҳиссиётларига эркинлик беради, 
муслима аёлларга хос бўлган ҳижобини ечиб ташлайди ва ўзини эркин 
шамол бағрига ташлаб, тўйиб-тўйиб нафас олади. 
Умм Ақсам ижодида ижтимоий мавзулар ҳам қаламга олинган. Масалан, 
“Қочқинликда ёзилган хатлар” ҳикоясида воқеалар ривожи қуйидагича тус 
олади: икки дугона – мактаб ўқувчилари дарслари тугагандан сўнг, уйларига 
қиммат машинага ўтириб, кетишади. Бу серҳашам машина икки дугонадан 
бирининг отасига – бой қатарлик эркакга тегишли бўлади. Иккинчи қиз 
бўлса, дугонасиданой қатарлик эркакга тегишли бўлади. Иккинчи қиз бўлса, 
дугонасидан фарқли ўлароқ камбағал оиланинг қизи ҳисобланади. Машинада 


84 
кетишаётган пайтларида улар гаплашиб кетишади ва сўз яқинда мактабда 
уюштириладиган оқшом ҳақида боради. Бой хонадоннинг қизи қимматбаҳо 
бриллиант тақинчоқлар тақиб боришини айтади. Уларни тақса қиз жуда ҳам 
гўзал кўринишини айтаётган пайтда, дугонасининг ранги оқариб кетганини 
пайқаб жим бўлиб қолади ва ундан: “Касалмасмисан, дугонажон?” – деб 
сўрайди. Бечора дугонаси “ Йўқ, мен яхшиман, гапиравер, сени эшитяпман” 
– дейди. Бой қиз камбағал дугонасининг аҳволини тушуниб етади ва унга ўз 
кийимлари ҳамда тақинчоқларидан бериб туришини айтади. Унга жавобан 
қиз номига жилмайиб қўяди. 
Лекин, кейин, воқеалар умуман ўзгариб кетади. Қизлар олдиндаги 
манзарани кўриб нима ҳақида гаплашаётганликлари ҳам ёдларидан 
кўтарилади. 
“Қизлар ўтирган машина улардан сал олдинроқда юз берган автоҳалокат 
туфайли тўхтайди. Уларнинг ёнларидан тезлик билан умумий тинчликни 
бузиб, сиренасини чалиб келаётган тез ёрдам машинаси ўтиб кетади. 
Барчанинг нигоҳи автоҳалокатда жароҳатланган таҳминан ўттиз ёшлар 
атрофидаги эркак кишига қаратилган эди. У озғин, сочлари эса тўзғиб кетган 
эди. Унинг озғин қўл-оёқлари, бўйнида ҳудди сув ирмоқлари каби сочилиб 
ётган кўкиш томирлари кўриниб турарди. Оғзи қуришган...танаси қонга 
беланган, қуёшда қизиган асфалт йўл, қуёш жазирама нурларини сочган 
эркак атрофида таажжубланган чеҳралар, бир-бирларига қараб ғўлдираётган 
одамлар... Ерда ётган инсонга бир миршаб ҳамда бир неча йўловчилар 
яқинлашиб келишди. Улардан бири бақириб юборди: “Нон, редиска ва тўртта 
олмани териб олинглар, улар болалари учун” 
Шу қисмдан кейин адибанинг муаллиф гапи бошланади. Адиба бу 
билан китобхонларни жароҳатланган эркак кишининг ижтимоий, иқтисодий 
ҳолатини фарзандлари учун сотиб олган ва сочилиб ётган маҳсулотларга 
қараб белгилаш мумкин. Адиба ҳаёт қийинчиликларини, инсоннинг 
фарзандлари камолини кўриш, уларни боқиш йўлидаги бошидан кечирадиган 
уқубатларини кўрсатмоқчи бўлган.


85 
Шундай қилиб, инсонларнинг Форс кўрфази араб мамлакатларидаги 
аҳолининг ҳаёт кечириши яхши даражада, жамият ижтимоий жиҳатдан 
юқори таъминланган деганфикрларга қарама-қарши ўлароқ, ижтимоий 
тенгсизлик, камбағаллик бу ерларда ҳам долзарб муаммо эканлиги ўз 
тасдиғини топади.
Умм Ақсам таҳаллуси билан таниш Фотима Туркий ижодидаги бир 
қанча асарлар ижтимоий мавзудан ташқари, денгиз мавзусида ҳам ёзилган. 
“Учрашув” ҳикояси денгизчиларнинг мавсумий дурли чиғаноқларни тутиб, 
уйларига қайтишлари тасвирланган. Шунингдек, денгизда йўқолиб қолган 
ўғлини кутаётган ота образи тасвирланган. Бунда муаллиф қария отага 
мурожаат қилади, отанинг ҳар бир куюнишлари, аламларини бадиий 
тасвирлаб беради-ки, бу ҳикояни таъсирчанлигини таъминлаб беради. 
Қатарнинг энг машҳур замонавий ёзувчилари Кулсум Жобир ва Фотима 
Туркий ижодларининг танқидий таҳлили уларнинг жамият борасидаги 
қарашларининг кескин фарқланишларини кўрсатади. 
Кулсум Жобир умрини ўтиб бўлган эски урф-одатлар, араб аёлларнинг 
ўзини тутиш борасидаги қоидаларини ҳазм қила олмайди, унинг 
қаҳрамонлари ҳам иккиюзламачилик, юзакиликга қарши чиқиб, озодликка 
чиқишга уринадилар. 
Замонавий ҳикоялар олдинлари сукут сақланиши лозим деб топилган 
ёки кўз юмилган айрим муҳим ижтимоий воқеаларни қўрқмасдан, 
довюраклик билан очиб берилиши билан аҳамиятга моликдир. Кўпгина араб 
адабиётшуносларининг фикрига кўра, “ҳозирги замон ёшларининг катта 
авлод адабиёт вакилларидан фарқли ўлароқ адабиётдаги ўз ўринларини 
йўқотиб қўйишдан қўрқмасдан мамлакатда юз бераётган муҳим ижтимоий 
воқеа-ҳодисаларни қаламга олишлари, улар яратган асарларни янада мутолаа 
қилишга, танқидий таҳлилга бардошли қилади”.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, кўпгина ҳолларда Форс кўрфази 
араб мамлакатлари ёзувчилари замоннинг реал воқелигини акс эттиришга 
уринишяпти.


86 
Юқорида санаб ўтилган мавзулардан ташқари, жамият учун долзарб 
бўлган муаммолар, яъни, чет элликлар билан турмуш қуриш, болаларни уйда 
нотўғри тарбиялашнинг салбий оқибатлари, мусулмон мамлакатлари учун 
доимий муаммо саналган кўпхотинлик, бой оилаларда чет эллик энаганинг 
ёлланиши, чекиш, ичиш ва бошқа зарарли иллатларнинг тарқалиши билан 
боғлиқ янгидан янги муаммолар ёзувчилар асарлари мавзулари орасида 
салмоқли ўрин тутади. 
Замонавий Қатар ҳикоянавислиги янгидан янги бадиий услубларни 
ўзига сингдирган ҳолда тез суръатлар билан умумжаҳон талабларига жавоб 
берадиган жаҳон адабиётига қўшилишга интилмоқда 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish