Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. Гачев Г.Д. Ускоренное развитие литературы (на материале болгарской 
литературы первой половины ХIХ в.).М.1964.312с. 
2. ас-Салех Н. Алъ-Мугамара ас-санийа: дирасат фи-ривайа алъ-
арабиййа (Вторая попытка: исследования арабского романа).Дамаск, 
1999.140с. 
3. Суворов М.Н.Просветителъское движение и начало литературного 
обновленияв Йемене (1925-1955)// Кулътура Аравии в азиатском контексте: 
сборник статей к 60-летию М.А.Родионова. СП.,2006.С.198-224. 
4. Michalak –Pikulska B. Modern poetry and prose of Oman.1970-2000. 
Krakow, 2002. 440p. 
5. Michalak –Pikulska B.The cotemporary Kuwaiti short story in peace time 
and war. Krakow, 1998. 192p. 
 
 


43 
5. ҚУВАЙТ АДАБИЁТИ
Режа: 
1. Қувайт адабиётининг ўзига хос хусусиятлар ва шеърият. 
2. Қувайт шеъриятида мавзулар кўлами. 
3. Қувайт адабиётида ҳикоя жанриниг ривожланиши ва унинг 
номояндалари. 
4. Замонавий Қувайт адабиётида реалистик ва фантастик хикоялар. 
Таянч сўзлар ва иборалар
: Шеърият, мумтоз давр ҳалк оғзаки ижоди, 
достон, девон, эссе, мақола, комедия, қисса, роман.
Қувайт адабиёти ҳозирги араб адабиётининг таркибий қисми 
ҳисобланади. Қувайт адабиёти ривожланишининг хусусияти шундаки, 
Қувайт 
ёзувчилари 
ижодида 
шу 
мамлакатда 
рўй 
бераётган 
ижтимоий,иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётдаги жараёнлар билан бир 
қаторда бутун араб дунёси учун хос бўлган ҳодисалар акс эттирилади. 
Қувайт адабиётининг тикланиши араб адабиёти анъаналари ва турли йўллар 
билан араб мамлакатларига кириб келган ғарб маданияти таъсири остида рўй 
берди. 
Ўзининг асосий хусусиятларига кўра Қувайт адабиёти Форс кўрфази 
ҳудудида жойлашган бошқа араб мамлакатлари адабиёти билан 
ўхшашдир.уларни ягона маданий анъаналар ва тарихий ўтмиш бирлаштириб 
туради. Бу ўринда Ироқ адабиёти етакчи ўрин тутади. Бундан ташқари 
Қувайт адабиёти Миср, Сурия ва Ливан адабиёти таъсирини ҳис этиб туради.
Форс кўрфаси мамлакатлари адабиётининг илдизлари исломгача бўлган 
араб шеърияти қамламларига, Арабистон ярим оролининг ғарбий соҳилида 
кезган мумтоз давр шоирлари ижодига бориб тақалади. Вақти-вақти билан 
улар Арабистоннинг савдо ва карвон марказлари, мавсумий сайлларда 
ташкил этилган шоирлар мусобақасида қатнашганлар. Бундай тадбирларда 


44 
кўчманчи қабилалар вакиллари, шу жумладан ҳозирги Қувайт ҳудудида 
ўтроқ бўлган қабилалар ҳам иштирок этган. 
Форс кўрфази оқимида яшаган араблар – балиқчилар, марварид 
овловчилар, савдогарлар, денгизда сузувчилар ҳар доим денгизни илҳом ва 
куч манбаи деб ҳисоблаганлар. Хал қоғзаки ижодига мансуб достон ва 
қўшиқларда доимо булут, шамол ва тўлқинлар таъкидланади. Худди шундай 
тимсоллар Абдулжалил Табатабаи (1776-1853) ижодида учрайди. Уни ҳақли 
равишда илк маърифатчи ва Қувайт адабиётининг асосчиларидан бири деб 
ҳисоблашади. Абдулжалилнинг девони илк марта 1882 йилда Бомбай 
(Ҳиндистон)да нашр этилган. Кейин у Мисрда, Қатар ва Баҳрайнда эълон 
қилинди. Соҳил бўйича яшовчи арабларнинг шавкати ва сахийлигини 
куйлаган Абдулжалил мумтоз шеърият қоидаларига қатъий амал қилади. 
Бошқа шоирлар каби Абдулжалил ижодида ҳам (улар ХIХ асрнинг иккинчи 
ярмида мумтоз анъаналар йўлида ижод қилишган) араб адабиётида Турк 
ҳукмронлиги даврида бошдан кечирилган тушкунлик акс этади. 
Тарих бизгача ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошларидаги Қувайт 
маънавий ҳаётини ўз ижодлари билан қўллаб-қувватлаган бир неча маданият 
арбоблари исмини етказган. Булар: илоҳиётчи ва табиб Исо ибн Алавий 
(1863 й. в.э.), тарихчи ва қонуншунос Аҳмад Муҳаммад Форисий (1935 
й.в.э.), у қувайтликлар ичида биринчи бўлиб Мисрда таълим олган; 
тилшунос, табиб, диний арбоб ва адабиётшунос - ХIХ асрнинг 90-йилларида 
яшаганМусоид Азимий, маърифатпарвар ва илоҳиётчи Мажид ибн Султон 
ибн Фаҳд. У Аҳмад Форисий билан бирга Қоҳиранинг илоҳиёт университети 
Ал-Азҳарда анъанавий мусулмон таълимини олган, Ҳиндистон, Ироқ, Туркия 
ва Уммонда бўлган. У Форс кўрфази мамлакатлари тарихи ва аҳолиси 
тўғрисидаги китоб муаллифидир. Мажид ибн Султон ибн Фаҳд инглиз 
мустамлакачилари томонидан 20-йилларда турмага ташланиб, ўз ҳаётини 
ўша ерда якунлади. 
ХХ аср 50-йиллари ўрталаригача Қувайт бадиий адабиёти асосан 
шеъриятдан иборат эди. қувайт шеърияти асосчилари қаторида шоир ва 


45 
файласуф Сакар ибн Салим ибн Шабиб (1894-1963) туради. У Қувайтнинг 
Ал-Маарийси деб аташади. Бу билан унинг ватан адабиёти олдидаги 
хизматларини эътироф этиш билан бирга, унинг умумараб маданиятига катта 
ҳисса қўшган машҳур салафи сингари кўзлари ожиз бўлганлигига ишора 
қилишади. 
Бу давр шеъриятининг йўналишларидан бири Фаҳд ибн Солиҳ Асқар 
(1913-1951йй.) ижодида намоён бўлиб, унинг ижодига отаси – анъанавий 
шоир катта таъсир кўрсатган. Қотиб қолган шеър шаклларини ва анъанавий 
мавзуларни енгиб ўтган Фаҳд Асқар Қувайт шеъриятидаги романтизм 
мактабига асос солди. Қабилачилик муносабатларининг йўқ бўлиши, 
мустамлакачиларнинг 
назоратсиз 
ҳукмронлиги, 
буржуа 
қарашлари 
тарқалишининг гувоҳи бўлган шоир ўз қасидаларида эрксеварлик ғояларини 
очиқ мадҳэтди, ўзини ўраб олган воқеликка қарши чиқди, ўтмиш 
буюклигини куйлади, анъанавий ҳаёт тарзи билан бирга ўтмишга айланган 
идеалларнинг йўқолиб боришидан қаттиқ қайғурди. Она табиат ва маҳаллий 
урф-одатларни ҳимоя қилиш билан бирга у келгинди – босқинчиларга, 
ижтимоий адолатсизликка қарши бош кўтарди. Шеърининг таъсири ва 
оммавийлиги жиҳатидан уни араб дунёсининг машҳур шоирларига 
тенглаштирар эдилар. Фаҳд Асқар биринчилардан бўлиб, халқаро миқёсда 
тан олинганлардан бири эди. 1994 йилда Би-би-си радиостанцияси 
тУммонидан ташкил этилган Форс кўрфаси мамлакатлар шоирларининг 
мусобақасида у биринчи мукофотга сазовор бўлди. Фаҳд Асқарнинг бошига 
ҳам бошқа Шарқ шоирларининг кулфати тушди: уни ҳокимият одамлари 
таъқиб қилар эдилар. Кейинчалик у кўр бўлиб қолиб, ҳаёт йўлини тамоман 
ёлғизлик ва йўқчиликда тугатди. 
Қувайт адабиётининг ривожланиши шунингдек Ҳолид ибн Муҳаммад 
Фараж (1898-1954) ижоди билан ҳам боғлиқдир. Мазкур шоир ва ҳикоянавис 
шеърий девон, Саудия Арабистони қиролининг ҳаётидан ҳикоя қилувчи 
беллетристик ҳикоя (“яхши ҳикоя”), Саудия Арабистони тарихи бўйича 
ўнлаб мақола ва тадқиқотлар эълон қилди. унинг асарларида қандайдир 


46 
феодал зодагонни мақтовчи анъанавий ара адабиёти намуналаридан фарқли 
ўлароқ ижтимоий мавзу оҳангларини англаш мумкин.
50-йилларда Фаҳд Асқар билан бирга адабиётга Аҳмад Саққоф (1919 
й.т.) ва Аҳмад Удваний (1923 й.т.) ҳам кириб келди. Улар қувайт шеъриятини 
янгилаб, унга ижтимоий оҳанглар олиб киришга интилдилар. Улар ижодида 
романтизм ва реализм уйқаш келади. Аҳмад Саққоф – бир неча шеърий 
тўпламлар муаллифи бўлиши билан бирга адабий танқидчи, маданиятшунос 
ва журналистдир. У 10 га яқин китоблар нашр қилиб, “Мен Арабистон 
яриморолининг жанубилан қайтяпман”, “Саҳифалар”, “Араб дунёси ҳаётидан 
турли ҳикоялар”, “Араблар ва миллийлик”, “Қувайт миллий онгининг 
ривожланиши” кабилар шулар жумласидандир. Бу – йўл хотиралари (Аҳмад 
Саққоф дипломат сифатида бир неча мамлакатларда Қувайт вакили бўлган), 
адабий тадқиқотлар, эссе, мақолалар тўпламидир. 
Замонавий машҳур шоирлардан бири бўлган Аҳмад Удванийнинг 
шеъриятида ватан ва халқ тақдири ҳақидаги фалсафий ўйлар тараннум 
этилади. Унинг “Қувайт – менинг ватаним” қасидаси куйга солиниб, миллий 
мадҳияга айланган. Унинг учун табиатни тасвирлаш, у билан мулоқотга 
кирган инсоннинг дунёни ҳис қилишини тасвирлаш маҳорати характерлидир 
ўзтуйғулари ва фикрини ифода қилишда у араб шеърий меросидан кенг 
фойдаланади. 1980 йилда Аҳмад Удванийнинг ягона девони нашр этилиб, 
унга турли газета ва журналлар саҳифаларида аввал нашр этилган турли 
шеърий асарлари жамланган. “Комедия ичида комедия” асари шеърий йўлда 
ёзилган биринчи қувайт пьесаси ҳисобланиб, унда 1948-1949 йиллардаги 
араб-исроил урушидаги арабларнинг мағлубияти ҳақида ҳикоя қилинади. 
Аҳмад Удваний Аҳмад Саққоф сингари маданият масалалари бўйича 
матбуотда мақолалар эълон қилиб туради.
Муҳаммад Фаиз Қувайт шоирларининг катта авлодига мансуб бўлиб, у 9 
та шеърий тўплам муаллифидир. Унинг “Денгизчининг хотиралари” деб 
номланган илк китоби 1961 йилда эълон қилинган. Сўнггиси “Фируза 
узуклар” эса 1984 йилда нашр қилинган. Фаизнинг кўпгина шеърлари денгиз, 


47 
марварид овловчилар, денгизчиларга бағишланган; сўнгги йилларда унинг 
асарларида турли араб мамлакатлари ҳаёти ёритилади (“Ливанга тўрт 
тУммондан назар”). 
Қувайт адабиётининг ривожланишида шоир ва адабиётшунос Абдулла 
Закариё Ансорийнинг хизматлари катта бўлиб, у илк болалик давридан 
шеърлар ёза бошлаган. 70-80 йилларда у газета ва журналларда кўпгина 
мақолалар эълон қилади. Уларда ўз ватани ва бутун араб дунёсида рўй 
бераётган турли воқеаларга муносабат билдирилади. Унинг публицистик, 
адабиётшунослик ва маданиятшуносликка оид асарлари араб дунёсида кенг 
тарқалган тўпламлар мазмунини ташкил этади. Булар: “Адабий тил ва халқ 
тилидаги араб шеърияти”, “Қамарий вақт ҳақида ўйлар”, “Мутафаккирлар 
мулоқоти”, “Фаҳд Асқар ва унинг ижоди ҳақида тадқиқот” кабилардир.
Биринчи сони 1928 йилнинг феврал ойида нашрдан чиққан “Ал-Қувайт” 
журнали нафақат Қувайт ижтимоий ҳаёти, балки унинг адабиёт тараққиётига 
жиддий таъсир кўрсатди. Қувайтда айтишларича, агар Абдулжалил Қувайт 
заминига маърифатпарварлик уруғини қадаган бўлса, Абдулазиз Рашид (1939 
й.в.э.) уни ўстириб, халққа етказди. Журнал замонавий сиёсий ғояларни 
тарғиб этиш ва араб адабиётидаги янги шабадаларни халққа етказишда катта 
аҳамият касб этди. Журналнинг бор-йўғи 10 та сони чиққан бўлса-да, шунга 
қарамай у китобхонларни Қувайт адабиёти намуналари билан бирга Баҳрайн, 
Уммон, Масқат, Нажд, Хасий (охирги иккита минтақа номи Саудия 
Арабистони таркибига киради) каби араб давлатлари адабиётининг 
намуналари билан ҳам таништирди. 
1929 йилда журнал саҳифаларида Холид ибн Муҳаммад Фараж қаламига 
мансуб биринчи Қувайт қиссаси – “Мунира” эълон қилинди. Шакл ва 
мазмунига кўра бу асар Миср адабиётидаги айнан шу жанрга мансуб асарни 
эслатади. Қиссада мустақиллик учун кураш жараёнидаги ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришлар таъсирида одамлар орасида пайдо бўлаётган янги 
муносабатлар кўрсатилади; унда иккиюзламачилик, зўравонлик ва риёкорлик 
фош қилинади. Муаллиф ёш, гўзал қиз тақдири тўғрисида ҳикоя қилади. 


48 
Эрта турмушга чиққан бу қиз ҳеч фарзандли бўлолмайди. Бу йўлда у кўп 
азоблар чекади. Охир-оқибат у ўз жонига қасд қилади. Муаллиф “аёл 
мавзуси”ни мустаҳкамилдиз отган патриархал тузум одатлари ва аёл кишига 
қуйи табақа вакили сифатида муносабатда бўлиш ўрнини янги – оиладаги 
юахт эр-хотиннинг маънавий ва фуқаролик жиҳатидан тенг бўлишида 
эканлигини тасдиқловчи замонавий ғоялар эгаллаётган бир шароитда 
тасвирлайди.
Қувайтнинг мустақилликка эришиши миллий адабиёт ривожланиши 
учун қулай шароитларни юзага келтирди. Мустақил Қувайт адабий 
намоёндалари давр олға сураётган масалаларга тушунарли ва ўта аниқ жавоб 
беришлари зарурлигини тушуниб етдилар. Араб дунёси ва Қувайтда авж 
олаётган ижтимоий, сиёсий ва маънавий сохаларга қизиқиш шундай 
жанрларни юзага келтирдики, уларнинг доирасидаги адабий тимсолларда 
ўзгариб бораётган воқеликнинг нафақат тўлақонли, балки тезкорлик билан 
қайта яратиш мумкин бўлди. Шу билан бирга унинг давр ижтимоий-сиёсий 
муаммолари билан узвий боғлиқ жиҳатларини акс эттириш, ижтимоий 
ҳаётнинг янги таъсирларига муносабат билдириш имкони пайдо бўлди. 
Асосан анъанавийлик ва неоклассицизм йўлида ривожланган Қувайт 
шеърияти бундай вазифани бажара олмас эди. бу вазифани 50-60 йилларда 
пайдо бўлган ҳикоячилик бажара олар эди.
Қувайт (умуман араб) ҳикоячилиги – ёш жанр. 1947 йилнинг бошида 
“Ал-Бааса” (“Ташриф”) журналининг учинчи сонида муаллифи номаълум 
биринчи Қувайт ҳикояси – “Тақдирнинг ҳийлакорлиги/маҳорати” эълон 
қилинди. Қувайт адабиёти тарихининг ривожланишига катта ҳисса қўшган 
Қувайт адабиётшуноси Холид Сауд Зайдийнинг фикрича, ҳикоя жанрининг 
ривожланишига хизмат қилувчи иккинчи муваффақиятли уриниш сифатида 
шу журналнинг 1947 йил мартдаги тўртинчи сонида эълон қилинган “Сув ва 
осмон ўртасида” номли ҳикояни ҳисоблаш мумкин. Муаллиф ўз исмини 
“Ажойиб гўдак”номи остида яширади. Кейинроқ маълум бўлишича, бу 


49 
муаллиф “Ал-Бааса” журналида аввал эълон қилинган публицистик 
мақолаларни билан шуҳрат қозонган Холид Халаф эканлиги маълум бўлади. 
Қувайтда ҳикоя жанрининг ривожланиши араб ҳикоячилигининг 
бевосита таъсири остида рўй берди. Миср, Сурия, Ливан ва Ироқ 
ёзувчиларидан кейин Қувайт ёзувчилари ҳам Ғар ёзувчиларига кўр-кўрона 
тақлид қилиб ва араб ҳикоясида мавжуд бўлган хусусиятларни ижодий 
ўзлаштириб, мураккаб йўл билан ўзига хос асарлар ярата бордилар. 
Кенг маънода тушунилувчи реализм Қувайт насрининг белгиловчи 
бадиий методи бўлиб қолди. Муаллифлар баъзан мурожаат қилувчи 
рамзийлик ва фикрий боғлиқлик воқеликни реалистик кўра олишдан 
чалғитмайди.
Қувайтда ҳикоя жанри умуман олганда бадиий наср каби шунчалар 
навқиронки, 80-йилларда ҳақли равишда унинг асосчилари ҳисобланган 
муаллифлар айни ижоди шира тортган паллада эдилар. Булар: Абдулазиз 
Ҳусайн (1920 й.т.), Сулаймон Шотий (1941 й.т.), Сулаймон, Хулайфа (1942 
й.т.) Абдулазиз Сурайё ва бошқалар. Улар хорижликлар ҳукмдорлиги 
давридаги оддий одамлар ҳаёти, мустақиллик учун кураш ҳақида ҳикоя 
қиладилар. 50-70 йилларда эълон қилинган ҳикояларида (мас., Абдулазиз 
Ҳусайннинг “Чўл бўриси” ҳикоясида) бадавийларнинг ўтроқ ҳаётга ўтиши, 
кўча сотувчилари ва деҳқонларнинг бахтли ҳаёт учун кураш ҳадисини 
олишлари, нефть конларининг очилиши билан мамлакатда янги ҳаёт 
бошланганлиги ҳақида ёзадилар. 
Гарчи улар бир тахлитда баён қилиш усулидан фойдаланган бўлсалар-
да, мазлумлар ва эксплуататорларга бўлинган жамиятда ижтимоий 
муносабатларнинг мураккаблиги, дунёнинг бепоёнлиги, яхши келажак учун 
кураш ҳамма ерда бўлаётганлиги ва бу нарса инсониятнинг жамики 
тараққийпарвар кучларини якдил ҳаракат қилишини талаб этаётганлигини 
реалистик руҳда бевосита китобхонларнинг онгига етказа олдилар. 
Қувайтнинг иқтисодий ривожланишдаги муваффақиятлари, турмуш 
тарзининг ўсиши,миллий маданиятнинг юксалиши муносабати билан 


50 
ўқувчилар билим савиясининг юксалиши, дунёқарашнинг кенгайиши билан 
бирга мазкур ўқувчиларга мурожаат қилувчи адабиёт ҳам янада 
интеллектуаллашди. Университет талабаси бўлган Сулаймон Шотий 
тУммонидан 1962 йилда эълон қилинган “Руль” номли илк ҳикоясида халқ 
оғзаки ижоди, афсона, урф-одатлар бадиий шаклга кирди ва кўп ҳолларда 
янгича ғоявий талқин этилди. Бу хусусият унинг тўпламларига кирган 
кўпгина ҳикояларга хосдир (“Сокин овоз”, 1970 й. ва “Юксак поғона 
одамлари”, 1982). 
Деталларни моҳирона танлаш, аниқ композиция, қисқалик – Сулаймон 
Шотий ижодига хос бўлган хусусиятдир. 
Қувайт адабиётшунослигида таъкидланишича, Сулаймон Шотийнинг 
60-йилларда эълон қилинган ҳикояларидан сўнг Қувайт адабиёти 
ривожланишининг учинчи босқичи бошланди. Биринчи босқич Холид 
Фаражнинг 1929 йилда эълон қилинган “Мунира” қиссаси билан боғланади. 
Иккинчиси Холид Халаф ва Фаҳд Дувайрий (1924 й.т.) ижоди билан боғлиқ. 
У “Реал воқелик ҳикоялари” номли биринчи ҳикоясини 1948 йил июлда, 
охиргисини 1982 йил декабрда эълон қилган. Ўзини кичик ҳикоялар устаси 
сифатида намоён қилган Фодил Халаф (1927 й.т.) 1948 йил августда “Тақдир 
азоблари” ҳикоясини эълон қилган, Жасим Қатамий (1927 й.т.)нинг илк 
ҳикояси ҳам 1948 йил августда “Ал-Бааса” журналида чиқди. Абдулазиз 
Ҳусайн асарлари ҳам шу журналда эълон қилинди, албатта. Холид Сауд 
Зайднинг ҳисобига кўра 1948 йилда “Ал-Бааса” журналида 20дан зиёд 
ҳикоялар эълон қилинган.
Сулаймон Шотий билан бирга адабиётга Қувайт ҳикоячилигини 
бойитган Сулаймон Хулайфа, Лайло Усмон (1945 й.т.), Сурайё Бақсамий 
(1952 й.т.), Хадая Султан Салим, Исмоил Фаҳд Исмоил ва бошқалар ҳам 
кириб келди. Ўз ватани ва Москвадаги ГИТИСда таълим олган Сулаймон 
Хулайфа ўзининг биринчи ҳикоялар тўплами “Вайронкор аёл”ни 1974 йилда 
нашр эттирди. Иккинчи (“Иккинчи ҳикоялар тўплами”) тўплами 1978 йил 


51 
чиқди. Уни аҳлоқ, эркак ва аёл муносабатлари, уларнинг оиладаги тенглиги 
ва ўзаро ҳурмати муаммолари ўйга толдиради. 
Замонавий Қувайт адабиётида денгиз мавзусидаги реалистик ва 
фантастик ҳикоялар алоҳида ўрин тутади. Уларда одатда халқ оғзаки ижоди, 
ўрта аср дидактикаси, диний урф-одат ва иримлар бирлашиб кетади. “Денгиз 
ва инсон” мавзуси Қувайт ёзувчиларининг кам сонли романларида ўз аксини 
топган. Фарҳан Рашид Фарҳаннинг “Ал-Умм Содиқ” асарини ҳажм ва 
композицион-сюжет тамойилларига кўра роман жанрига мансуб деб 
ҳисоблаш мумкин. Лайло Усмон “Аёл ва мушук” (1982 й), “Васмийа 
денгиздан чиқади” (1985 й) асарлари билан машҳур. Исмоил Фаҳд Исмоил 
1975 йилдан 1986 йилгача 11 китоб, шу жумладан, “Осмон зангори эди”, 
“Ёғдудаги ботқоқ”, “Нил – ҳид ва емиш” (1988 й.) романлари, “Зулматдаги 
жой” ҳикоялар тўплами шулар жумласидандир. Лайло Усмон “Жўнаш” 
(1979), “Кўзлар тунда учрашади” (1980), “Идишдаги аёл” (1976), “Шивир”, 
“Севгининг ўз манзараси” (1982) ва икки роман эълон қилган. 
Қувайт замонавий шеъриятида асосан уч оқим мавжуд: анъанавий 
“қасидачилик”, халқ шеърияти (асосан шевада яратилади) ва эркин шеър. 
Анъанавий адабиётчиларнинг қаршилигига қарамай, учинчи йўналишдаги 
тўпламлар сони ортиқ бормоқда. Шевадаги шеъриятга келадиган бўлсак, 
шоир ва адабий танқидчи Абдулла Атайбий унинг таниқли вакили 
ҳисобланади. У “Қувайт халқ шеърияти” тадқиқотининг муаллифидир.

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish