Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. Гачев Г.Д. Ускоренное развитие литературы (на материале болгарской 
литературы первой половины ХIХ в.).М.1964.312с. 
2. ас-Салех Н. Алъ-Мугамара ас-санийа: дирасат фи-ривайа алъ-
арабиййа (Вторая попытка: исследования арабского романа).Дамаск, 
1999.140с. 
3. Суворов М.Н.Просветителъское движение и начало литературного 
обновленияв Йемене (1925-1955)// Кулътура Аравии в азиатском контексте: 
сборник статей к 60-летию М.А.Родионова. СП.,2006.С.198-224. 
4. Michalak –Pikulska B. Modern poetry and prose of Oman.1970-2000. 
Krakow, 2002. 440p. 
5. Michalak –Pikulska B.The cotemporary Kuwaiti short story in peace time 
and war. Krakow, 1998. 192p. 
6. Кирпиченко В.Н.О некоторых аспектах обращения к наследию в 
египетской литературе // Проблемы арабской кулътуры. Памяти академика 
И.Ю.Крачковского.М.,1987.С.54-65.
 
 
 
 
 


118 
Амалий машғулот 1 
Абдулқодир Оқил 
САЛОҲИДДИННИНГ ҚАЙТИШИ
 
Салоҳиддин
10
араб ерларининг йўқотилганлиги ҳақидаги қайғули 
хабардан қаттиқ ғазабланадиган одамлар тоифасидан эди. Ниҳоят унинг 
сабри тугади, ўтган юз йилликларнинг чанг-у ғуборини силтаганча узоқ 
давом этган уйқудан уйғонди. Белидаги камарига дудама қиличини 
қистиргач, у шу қадар баланд ва жанговор овозда ҳайқирдики, ҳатто қадимги 
даҳмаларнинг гумбазлари ларзага келди:
-
Шунчалик кўпсиз-у, қочишингизни қаранг, қўрқоқ қабилалар! 
Яқин шаҳардаги йўлда кетаётиб, у тўғридан тўғри йўлнинг устида ўтириб 
бир-бирини меҳмон қилаётган икки одамга кўзи тушди. Бу ҳолдан ҳайрон 
бўлиб тўхтади. 
-
Бу ерда нима қилаяпсиз? 
-
Сен кимсанки, бизни сўроққа тутаяпсан? 
Салоҳиддин қулоқларига ишонмади: 
-
Наҳотки сизлар менинг кимлигимни билмасангиз? 
Маст киши унга диққат билан қараб, хурсанд қийқирди: 
-
Э-э, сен – Махмуд ал Мулайгисан!
11
-
Йўқ, бу Фахд Балян
12
, - эътироз билдирди иккинчиси. 
Салохиддиннинг кўзларидан ғазаб ўти чақнади: 
-
Ўчиринг овозингизни! Мен Салохиддинман! Менинг қаршимда 
душман қалъалари ичидаги ҳарбий иншоот дарвозаларининг ўзи очилади. 
Маст одам кинояли кулимсиради: 
-
У ҳолда бизга виски шишасининг оғзини очгинчи. 
Иккинчиси қўшимча қилди: 
10
Салоҳиддин – Миср ва Сурия султони (1171-1193), Иерусалимни салиб юриши қатнашчиларидан қўлга 
киритган. 
11
Махмуд Мулайги – машҳур миср киноактёри, аксарият ҳолларда жиноятчилар ролини ўйнайди. 
12
Фахд Балян – ливанлик машҳур қўшиқчи.


119 
-
Ёки биз учун сарғиш сочли гўзалларнинг юрагини очиб берчи. 
Салохиддин қаттиқ ғазабдан нафаси қисилди. Бўлмасачи! Ахир улар унинг 
ғурурига тегдилар! Ва у мағрур туриб деди: 
-
Сизнинг миллий тарихингиз мендан бошланади! 
-
Мусулмонча ёки насроний йил ҳисоби тарихими? – таҳқирлаш 
оҳангида аниқлаштирди биринчиси. 
Унинг шериги эса бўғзига тиқилган кулгисини тўхтата олмай, ерга ўтириб 
олди: 
-
Бизнинг жуғрофиямиз нимадан бошланаркан-а? 
Салоҳиддин бу мастларнинг масхараларига жавоб беришни ўзига ор 
деб билди ва шунчаки қиличини ялағочлаб уларни нарига дунёга равона 
қилмоқчи бўлди, бироқ улар орқасига қарамай тумтарақай бўлиб қочиб 
қолишди... 
Патрул хизмати машинаси Салохиддинга урилиб кетди. У кўчани йирик 
қадамлар билан ўлчар эди. Пошнасига темир қоқилган этикларнинг 
жарангдор гумбурлаган овози атрофга тарқаларди. Йўловчилар қўрқувдан 
жунжикар эдилар. Полиция ходимлари Салоҳиддинни ўраб олишганда, у яна 
қиличини яланғочлаб тишларини ғичирлатди ва ҳаётга эмас ўлимга 
шайланди. Полициячи автомобилдаги радиотелефонга ташланди: 
-
Полицияга мадад кучи керак! 
Полициячилар Салохиддинни тутиш учун унинг эътиборини чалғитмоқчи 
бўлдилар, бироқ у қиличини қўйвормасди. Кўриниб турибдики, унинг қўли 
қалтирамайди. 
-
Сен кимсан? 
-
Мен Салохиддинман! 
-
Нима хоҳлайсан? 
-
Ерларни озод қилиш учун одамларни бирлаштиришни! 
-
Кимнинг ерларини? 
-
Биздан босиб олинганларни! 
-
Сен алаҳсираяпсан. 


120 
-
Алаҳсираётган сизсиз! 
Иккинчи машина келди. Ундан қуролланган полициячилар тушдилар 
ва Салоҳиддинни зич халқа бўлиб ўраб олдилар. Бекорчилар етарлича 
узоқ масофада туриб содир бўлаётган воқеаларни эҳтиёткорлик билан 
кузатардилар. Салохиддин ҳамон совуққон ва вазмин, қиличининг 
дастасини қаттиқ сиққанчасабот билан турарди. 
Патрул ходими Салохиддинни тутишга уринган офицернинг ёнига 
келди: 
-
Отиб ташлашни буюрасизми? 
-
Кутиб тур. 
Қўрқувини билдирмасликка ҳаракат қилган полицияси Салохиддинга 
яқинлашди: 
-
Бизга қиличингни бер ва биз сенга ҳеч қандай ёмонлик қилмаймиз. 
-
Мен еримиз озод бўлмагунча қиличимни қўлимдан қўймайман! 
-
Кимнинг ери? 
-
Биздан тортиб олинган ер. 
Офицер кинояли жилмайди. 
-
Уни отиб ташлайми? – тинчлана олмасди патрул ходими. 
-
Мен сенга айтдимку, керак эмас деб. – Ва офицер яна Салохиддинга 
юзланди: 
-
Сен Паластин ҳақида гапираяпсанми? 
-
Албатта! 
-
Сени араб ерларининг истилот қилингани ҳайрон қолдираяптими? 
-
Ҳа! 
-
Хоҳлайсанми биз сенга матбуот конференцияси уюштирамиз ва сен 
унда тажовузкорликни айблашинг мумкин? 
-
Паластинга нима бўлади? 
-
БМТ Паластин муаммосини ечади. 
-
Етар қуруқ сафсата! Менинг қиличим ёлғиз ўзи ҳамма муаммоларни 
ҳал қилади! 


121 
Офицер нафратомуз кулимсиради: 
-
Палестинни қайтариб олгач, биз нима билан шуғулланамиз? 
Салохиддин унинг юзига туфлади: 
-
Қўрқоқлар! 
Шунда Салоҳиддиннинг бошига ҳар тУммондан калтак ёғилди; уни 
карабин қўндоқлари билан аёвсиз уришарди. У ҳимояланишга уринди, бироқ 
полициячилар уни ҳар тУммондан ўраб олишди, у қонга белангача ерга 
юзтубан йиқилди. Унинг қўлидан қиличини тортиб олдилар, автомобилга 
итариб киргиздилар ва у жадал елиб кетди. ОлУммон унинг мағлубиятдан 
шодон қийқирганча чапак чаларди. Салохиддинга жуда қаттиқ алам қилди. 
-
Ахир ҳеч ким менинг кимлигимни билмади-я, - деб ўйлади у. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish