Савол ва топшириқлар:
1.
Кўрфаз мамлакатларида маърифатпарварлик босқичи қандай тарзда
бошланган?
2.
Қувайт ва Баҳрайндаги адабий янгиланиш жараёни бошланиши
қандай кечган?
3.
Маърифатпарварлик даврида публицистика қандай ўрин тутган?
129
4.
Машриқ
ва
Ҳалиж
мамлакатларининг
маърифатпарварлик
босқичидаги ўзига хос ҳусусиятларини санаб ўтинг.
5.
Мазкур даврда ёзилган асарларни ўқинг.
130
Амалий машғулот 2
Муҳаммад Абдулмалик
Тирикчилик учун бир бурда нон
Бандаргоҳдаги кема кўпкаридан қайтган чопқир от мисоли базўр
чайқалиб тин оларди. Мовий осмонда денгиз қушлари чаппар уриб
учардилар, узоқлардан қояларга урилаётган тўлқинлар қора тошлар узра
оппоқ кўпик тарзда тарқаларди. Пирс
13
бўйлаб юкчилар бўзчининг
моккисидек зир югурар эдилар. Улар пароходга сув тагидан ўтган кенг доска
орқали кириб чиқар эдилар.Намликдан қорайиб кетган доска лопиллаб, оёқ
тагида букланиб турар эди.
Кўкда эса ташвишсиз қушлар қуёш нурида товланар эдилар. Денгиз
сатҳига ва ернинг юзига мўл-кўл сув ёғдирган осмон янги чақалоқ туққандан
сўнг дам олаётган она сингари мунис ва меҳрибон алпозда тин оларди. Кўкда
сокин сузиб юрган оқпар юпқа булутлар дурдек товланарди.Денгиз узра
ёйилган камалакда гўё коинотнинг орбомбахш қиёфаси жилваланарди.
Инсон ҳаёт лаззатларидан баҳраманд бўлиши керак бўлган шундай бир
ажиб тонгда юкчилар бирин-кетин елкаларига оғир гуруч қопларини
ортганича пароходдан пристанга тУммон ҳаракатланишарди. Улар букчайган
ҳолда кема ва бандаргоҳ ўрасида кўприк вазифасини ўтаётган тахта
доскаустидантурнақатор
тизилиб
ўтишарди.Уларнинг
узуқ-юлуқ
қичқириқлари альбатрос ва чайкаларнинг олислардан чалинаётган овозига
ўхшарди. Юкчиларнинг ҳар бири гўё куч ва чаққонликда бир-бирлари билан
равобатлашгандек қопларни иложи борича кўпроқ ва тезроқ ташишга ҳаракат
қилардилар. Фақат Марзуккина биттагина қопни ҳамон елкасига ортолмай
хуноби ошарди. Ниҳоят оғир қопни кураги устига қўйди, бироқ шу онда
унинг аъзои баданига титроқ югурди ва танаси тўсатдан букчайиб олдинга
13
Пирс – кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жой
131
чўзилди. Марзукнинг ичидан нимадир узилгандек, юраги тўхтаб қолгандек
бир алпозда ошқозонида қаттиқ санчиқ турди. У оёлари унга
бўйсунмаётганини ҳис қилганча тахта доска устида ишончсиз қадам
ташлади. Йиқилиб кетмаслик учун у иложи борича қадамини каттароқ
ташлашга уринди, бироқ оғриқнинг зўридан электр токи ургани сингари
титраб, у ёқдан бу ёққа гандираклаб кетарди. Бандаргоҳда ва пароходда
турган юкчилар ишларини тўхтатиб тобора пастлаб келаётган Марзукни
хавотир билан кузатиб туришар эди.
Оғир гуруч қопи билан текис ерда юришнинг ўзи бўлмайди-ю, тебраниб,
лопиллаб, ҳар лаҳзада сени сувга отиб юборишга тайёр бўлган сирпанчиқ
доска устидан пирсга етиб боришнинг ўзи бўладими? Досканинг четига
урилиб оғир қоп билан сувга тушиб кетиш – бу муҳаққақ ҳалокатнинг ўзи.
Юкчилар дами ичига тушиб Марзукни кузатардилар. У йўлнинг учдан бир
қисмини босиб ўтган Марзук оёқларини кенг йирганча тўхтади. Тахтанинг
ҳўл ва сирпанчиқ юзаси яланг оёқларнинг тагида ваҳимали ярқирарди. Олис
чуқурликда мовий тўлқинларнинг йирик мавжлари оч шайтонларнинг
кўзлари сингари имлашардилар. Қўрқинчли оғирликдаги юк елкани эзар, тер
юзларидан қуюлар, кўзларини қоплаб олган эди.Марзук ҳимоясиз тарзда
оғзини катта очганича ҳаво ютишга уринарди. Кимдир унга ёрдам беришга
чоғланди, бироқ уни тўхтатиб қолишди. Юкчилар ўз тажрибаларидан келиб
чиқиб шуни аниқ билардиларки, айни дамда, бу айёр тахтанинг ҳар қандай,
ҳатто арзимас чақалишининг ҳам оқибати хунук бўлиши мумкин. Марзук
йўлини йўқотиб қаерга боришини тушунмай қолган йўловчи сингари
ҳарактсиз алфозда тек қотди. У қонталаш кўзларини доскадан узди ва икки
тУммондан уни ҳамдарлик билан кузатаётган нигоҳларни пайқади. Шу тобда
уни уни куйдиргувчи уят ҳисси чулғаб олди, қанийди жойида йиқилса. Бироқ
оний холсизлик ўтди. У қатъият билан ўнг оёғини кўтарди; оёқбир лаҳза
ҳавода муаллақ туриб қолди, аммо яна тахтанинг устига бир неча дюм
олдинга қараб босилди. Ўнг оёқ тана мувозанатини ушлаб турганидан
мададланган чап оёқ ҳам букилиб унинг ортидан кўтарилди. Шундай бўлса-
132
да, тана сувга тушиб кетгудек даражада атровга чайқалди. Яқин ўртада
турган юкчи бақириб юборди:
-
Қопни ташла! Денгизга ташла жин урсин уни!
Ва шунда ҳамма бирваракайига ғала-ғовур кўтарди:
-
Сувга! Сувга ташла!
... Инсон кучи чегарасига номутоносиб, ҳаддан ташқари машаққатли
меҳнатдан Марзук қирққа бориб қариб бўлган эди. Энди унда илгариги
қорамағиз, миқти, баққуват Марзукдан асар ҳам қолмаганди. Вақт фақат
орзуманд ва ўжар мушакдор юзнигина аяган эди. Қизарган кўзлари ўзининг
ранги билан кулранг туман қоплаган тундаги ойнинг рангини эслатарди.
Жингалак сочлари доим чанг билан қопланган бўлиб, гўёки ҳеч қачон боши
ювилмагандек эди. Кулгуси ҳаёт сўқмоқларида ўчиб кетганди. Марзукнинг
хотини, жўжабирдек еттита боласи ва пальма баргларидан ясалган кулбаси
бор эди. У ўн беш ёшга тўлар тўлмас бандаргоҳ билан танишди ва бақувват
ер унинг учун қадрдон уйидек бўлиб қолди. У ҳатто шу ерда тунарди ҳам.
Катта қути устида чўзилиб ётиш мароқли ва тинч эди. Бу ерда у бор ёшлик
шижоати билан ўзи ва оиласи тирикчилиги учун бир бурда нон топиш учун
ҳаракат қиларди. У меҳрибон, қувноқ ва беғам эди, одамлар уни яхши
кўришарди. Йигирма ёшга борганида тинимсиз оғир юкдан унинг мушаклари
шундай мустаҳкамландики, унинг куч-қуввати бадаргоҳдаги барчанинг
оғзига тушди. Топиш-тутиши ҳам ёмон эмас эди. Параход причалга
яқинлашганда уни истисносиз эслашарди. Ишберувчининг қўли энг биринчи
уни кўрсатарди, ёппасига қилинадиган ишвақтлари унга қаттиқ
ишонардилар. Ва у ҳар доим тоғдек юкни бир ўзи эплар, параходларнинг
трюм
14
ларини бирпасда бўшатиб қўярди. Бироқ бандаргоҳда тенги йўқ
Марзук бора-бора кучини йўқота бошлади. У кулмай қўйди, озиб кетди,
елкалари осилиб қолди, кўкраклари ичига ботиб тери тагидан суяклари
туртиб чиқди. Унинг ҳаётга бўлган ҳар қандай қизиқиши сўниб, фақат
эпкини билан елкасида юкларини ташишда давом этарди. Ниҳоят у қуруқ қўл
14
Трюм – кеманинг механизмлар ўрнатиладиган ва юк ортиладиган остки қисми
133
билан қолди. Бандаргоҳда энди ҳеч ким у билан қизқимас, унинг кулгуси
илгаридагидек тўлқин шовқинини босиб кетмас, у пристан бўйлаб елкасида
оғир юк билан югурмас, аксинча, кўпроқ қути уюми орқасидаги сояда ўйчан
ва ғамгин тикилган кўйи жимгина ётарди. Қуёш чархи кемалар ва инсон
таналари устига жонбахш нурларини ёғдирганича оқпар булутлар узра кўзни
қамаштиргудек ярқирарди. Оламга оҳиста эринчоқлик инди, фақат
тўлқинларгина поёни йўқ ҳайвоний шодлик ила қутурганча тошли пирсга
уриларди. Пристанда ярим айлана шаклда томошабинлар уюлишди.
Баъзилари Марзукни кўп йиллар мобайнида билишар, унга ўрганиб
қолишган ва уни севишар эди. Бошқалар уни илк бор кўриб туришарди.
Бироқ ҳамма саросимали шиддат билан бир хил нарсани такрорлардилар:
-
Қопни ташла! Денгизга! Жин урсин уни! Тезроқ ташла!
Бироқ Марзук қопни ташламади. ОлУммоннинг бора-бора тинди. Фақат
яккам-дуккам овозларнинг қичқириғи давом этарди:
-
Қимирлама! Уни денгизга ташла!
Марзук эса астойдил майда-майда қадам ташлаганча олдинга эҳтиёткорона
илдамларди. ОлУммоннинг ғала-ғовури тинди ва барча асабий тарзда кута
бошлади. Одамлар содир бўлаётган воқеани ожизона ачиниш билан
кузатишар экан, беихтиёр равишда нафас олмасликка уринишарди. Сўзлар
энди бефойда. Марзукнинг оёлари зўр базўр қадам ташла ва ҳар бир
қадамдан сўнг унинг катта очилган оғзидан хириллаган нафас отилиб
чиқарди. Юзидан оқиш жилғадек тер қуюларди. У суякдор елкалари ва
бошини қопга маҳкам босганича олдинга ҳаракатларди. Унинг кўзлари
олазарак бир тарзда жавдирар, қўрқиб кетган гўдакдек алангларди.
ОлУммонда кимдир чидай олмади:
-
Ёрдам берсангларчи унга! Қутқаринглар уни! У ергача етиб
келолмайди-ку, ахир, ҳалок бўлади!
Марзук тўхтади ва гапираётган одам тУммонга қаради. Унинг
кўзларида нафрат ёнди, бироқ Марзукни илгаридан билган кекса юкчилар
унинг нигоҳида ажиб бир нарсани кўрдилар: бу - унинг аввалги кучининг
134
шуъласи эди. Марзук деярли пирснинг четида турарди. Навбатдаги қадамда
оёғи тагидаги доска ва Марзук худди довулда қолган ёлғиз дарахт мисоли
қалқиб кетди. Бироқ тиртиқ ва ёриқлардан қабариб кетган яланг оёқнинг
товонлари уни тутиб қолдилар. Досканинг лапанглаши тўсатдан тўхтади.
Марзук яна иккита илдам қадам ташлади ва пирснинг тош плитаси устига
чиқиб олди. ОлУммон енгил тин олди. Марзук оёларини кенг очиб, олдинга
энгашганча бошини елкасида тик тутиб қопини кўтариб илдам юрди. У
ҳамон оғзини катта очганча ҳаводан ютоқиб сипқорар ва иссиқ нафас оларди.
Унинг кўзлари эса ғалабадан масрурона ёнарди.
Юкчилар бошларидаги боғичларини ҳавога ирғитганларича ҳаяжонли
ғала-ғовур кўтаришди. Фақат энг кекса, оқсоч қария кулмади.
-
Бунга ўхшаган йигитни бизнинг бандаргоҳимиз ҳали кўрмаган, - дея
босиқ оҳангда таъкидлади у.
Марзук ўзига келгач, эндиликда у нам тошлар устига қадам қўяётганини ҳис
қилди. У ўзининг елкасидан қопини эҳтиёткорлик билан ечиб олаётган
юкчига диққат билан тикилди. Кейин олдинга қараб юрди ва олУммон, жим
унинг ўтиши учун йўл очди. Ўтиш йўли ҳаётнинг ўзи сингари кенг эди. Ҳеч
ким чурқ этиб оғиз очмади. У бошини қуйи солганча жим кетарди. Денгиз
қуёш нурига чўмган, тўлқинларнинг шовқини босилган эди. Марзук худди
тушда юргандек, қатъиятсиз қадамлар биланбандаргох дарвозасига
яқинлашарди. Юкчилар эса унинг ортидан термулиб туришар, уларнинг
нигоҳида шунча йилларни бирга ўтказган дўстига сўнгги “узр”лари
милтилларди...Уларнинг сўнгги кўрганлари эса, унинг елкалари, ўз ишининг
устаси бўлган юк ташувчининг кўп йиллик оғир юкдан букчайган елкалари
ҳамда узоқдан кунгабоқар уруғи сингари чангдлан қорайган боши бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |