Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси


Ўзбекистоннинг суғориладиган типик бўз ва бошқа автоморф тупроқларининг емирилиши бўйича



Download 2,66 Mb.
bet86/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

Ўзбекистоннинг суғориладиган типик бўз ва бошқа автоморф тупроқларининг емирилиши бўйича
тақсимланиши Жадвал



Эрозияга учраганлик даражаси

Рельеф ҳолати

Нишаблик

Гумус қатлами қалинлиги см.

Гипс чегараси см.

Қияликлар оралиғида пайдо бўлган эрозия

Ғўзанинг ҳолати

Эрозияга учрамаган

Сув айиргич олди

0,50гача (0,009)

50-75 дан кўп

200 дан кўп

Йўқ

Меъёрида

Ка учраган

қиялик-нинг юқори қисми

0,5-2,00 (0,009-0,035

50-75

200-100

Емирилиш чуқурлиги

Енгил жабрлан-ган

Ўртача учраган

қиялик-нинг ўрта қисми

0,5-2,00 0,035-0,087

25-50

100-50

Шунингдек
5-10см

Ривожланиш стадияси. Вақтли

Кучли учраган

қиялик-нинг ўрта қисми

50дан юқори

25 дан кам

50 дан кам

Шунингдек 10 см дан юқори

Шунингдек кам ифлосланган

Кам ювилмали

қиялик-нинг этаги

10-гача (0,017)

75-гача

200-гача

Суғоришдан сўнг мелкозем тўпланиши

ғўза ғовлаб кетади.

Кучли ювилмали

қиялик-нинг этаклари

0,50гача (0,009)

75-дан юқори

200-дан юқори

Суғоришдан сўнг мелкозем тўпланиши

ғўза ғовлаб ривожлан-майди.

Ирригацион эрозияга учраган тупроқларда суғориш ишлари алоҳида усулда бўлиши зарур. Бу ерларда кам миқдорда сув билан тез-тез суғориб туриш услубини қўллаб лозим.


Нишаблиги 20-30 ва эгат узунлиги 150 м. бўлганда суғориш суви миқдорини 0,07 л/сек кўпайтириш, аста 0,10 л/сек кўпайтириш. Нишаблиги 40-гача ва эгат узунлиги 100 м. бўлганда сув ҳаракати эгат ичида 0,15-0,10 л/сек нишаблик 30-60 бўлганда эса 0,10 дан 0,05 л/сек бўлиши зарур. Яссимон нишабликлар 30-40 бўлиб эгат узунлиги 150 м бўлганд суғоришни 0,06 дан 0,08 л/секдан бошлаш зарур. Тик нишаблик 40-50 ерларда ҳар қайси эгатни суғориш, яссимон нишабликларда эса эгат ўтказиб суғорилса тупроқнинг бир хил намланишига эришилади. Суғориладиган эгатлар имконият борича кам қиялик қилиниб олиниши зарур. Эрозияга учраган тупроқларга солинадиган минерал ўғитлар миқдори 25-30 % кўп бўлиши, шунингдек органик ўғитлар тупроқнинг ҳолда солиниши керак.
Жадвал…
Тупроқларнинг эрозияга учраганлигига кўра қишлоқ хўжалик экинларига бериладиган азот ҳисоблаб чиқиш кооэффиценти

Кўрсаткич

Коэффициент (КN)

Эрозияга учрамаган
Кучсиз эрозияга учраган
Ўртача эрозияга учраган
Кучли эрозияга учраган

1,00
1,10
1,20
1,40

1,50


Ушбу тупроқларда гумусли қатламни тиклаш органик моддаларнинг миқдорини кўпайтириш, биологик фаоллигини оширишга интилиш керак, булар эса тупроқларнинг сув сингдириш қобилияти юқори бўлиб, илдиз озуқлашувчи қатлами озуқа элементларининг биологик фаол элементларни кўп бўлишини таъминлайди. Бу мақсадларни амалга ошириш учун сидерат экинларни экиш, бедазорларни ҳайдаш, гўнг ва бошқа органик ўғитлар солиш, ғўзапояни майдалаб солиш, хлорелла кўллаш ва бошқа тадбирлар қилиш зарур.
3. Ер-тупроқ –инсон ҳаёт-фаолиятининг энг зарур яшаш жой, озуқа етиштирадиган майдони. Ер турли таъсирлар натижасида биологик бузилади, экологик ифлосланади ва деҳқончилик борасида тупроқ ҳосилдорлиги пасаяди. Антропоген жарёнлар натижасида ернинг фойдали фонди бузилади, ҳосилдор ерлар турли қурилишлар ва йўллар ўтказишга олинади. Ишлаб чиқаришда эрозия ва дигрессия жараёнлари глобал характерга эга бўлиб, экин ерларининг майдони йил сайин қисқаради.
Инсонларнинг ривожланиши даврида 20 млн. км2 фойдали ерлар майдони бузилган, тиклаб бўлмайдиган ҳолатга келган. Бу майдон ҳозирги кундаги дунё бўйича ҳайдалган ерлар (15 млн.км2 ) майдонидан кўпдир.
БМТнинг 1992 – йили Рио-де-Жанейро шаҳрида атроф-муҳит ва унинг ривожланишига бағишлаб ўтказилган конференция маълоумотларига кўра, дунё бўйича тупроқнинг жуда оғир деградацияга учраган майдони 1%, кучли 15, ўртача 46, енгил деградацияга учраган майдонлар 38%ни ташкил этади. Шу деградация жараёнининг 56%и сув эрозияси туфайли, 28%и шамол эрозияси, 12%и кимёвий эрозия оқибатида юзага келган.
Ер бойликларининг бундай оғир ҳолатга келиши, майдонининг камайиши аҳоли яшаш шароитини оғирлаштиради, озиқ – овқат маҳсулоти камаяди. Масалан, БМТ нинг 2002 йил 10-14 июнда Римдаги кенгашида қийналган мамлакатлар аҳолисини озиқ – овқат билан таъминлаш борасидаги йиғилишида берилган маълумотга кўра, ҳозирги даврда дунё бўйича ҳар куни 24000 одам очликдан ўлади, 8 млн. аҳоли эса очлик азобини тортмоқда.
Бундай оғир ҳолатнинг олдини олиш учун дунё аҳолисининг ҳар бири табиий захираларни сақлаш, унинг элементларини барқарор ривожланишини таъминлаш, табиат, шу жумладан, экин майдонларининг биологик ҳосилдорлик қобилятини ошириш чораларини кўришлари шарт. Чора-тадбирларга лалми ва суғориладиган ерлардан рационал фойдаланиш, ортиқча мол, чорва моллари боқиб ўсимликлар қопламини бузмаслик, ер бойликларини саноат, коммунал-хўжалик, турли йўл, сув иншоотлари, тоғ-кон, нефт-газ саноатлари, кимёвий корхоналар таъсиридан, уларнинг зарарли чиқиндилари, оқовалари ва заҳарли газларидан сақлаш, шу корхоналар учун фойдали экин майдонларини йўқотмаслик йўллари билан фойдали ер фонди ва тупроқ ҳосилдорлигини сақлаш, аҳолини эса озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш мумкин.
2. Муҳит ифлосланиши натижасида экосистемалар ичидаги трофик жараёнлар-моддалар ҳосил бўлиши, уларнинг айланиши ва энергия оқимининг функциялари бузилади. Атмосферада фотокимёвий сув, тупроқ биотопларида эса кимёвий-биологик жараёнларнинг бир-бирига таъсири ва ҳамжихат табиий ҳаракатининг бузилишидан тирик организмлар ривожланиши, улар қайта ишлайдиган ва тиклайдиган моддалар миқдори, муҳитдаги элементларнинг бир-бирига баланси бузилади ва охир-оқибатда биотоп-муҳит яроқсиз, ўлик майдонга айланади.
Муҳитни ифлословчи моддалар ичида энг хавфлиси оғир металлардир , уларнинг кўпчилиги тирик организмлар учун зарур; лекин атмосфера, тупроқ ва сувда ортиқча тўпланиши биотоп учун заҳарли бўлиб қолади. Масалан, XX асрнинг 90-йилларида турли ишлаб чиқариш корхоналари атмосферага оғир металлар чиқарилган қўрғошиннинг йиллик умумий миқдори 370 минг, мишяк 31,2 минг т, кадмий 7,6 минг т ни ташкил қилган. Рангли металлургия корхоналари 1 т маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида 40-60 кг қўрғошин, 3кг гача мишяк, 280г гача симоб ва 13 г кадмийни атроф-муҳитга чиқаради.
Оврўпа мамлакатларидан Руминиянинг металлургия корхонаси атрофида ерларнинг 0-10см қалинликдаги тупроқда оғир металларнинг умумий миқдори (мг/кг); цинк 790,0, қўрғошин 552,0, мис 77,3, кадмий 22,6 мг/кг бўлиб, уларнинг тупроқни ифлослаш нормалари; Zn-300 мг/кг, Pb-100, Cd-3 мг/кг атрофида эканлигини инобатга олсак, 20 минг га ернинг тупрғи оғир металлар билан ифлосланиш 100 мартадан ортган, масалан, жанубий Қозоғистоннинг чимкент шаҳри атрофидаги тупроқларда қўрғошин миқдори 340 марта нормадан ортиқ бўлса, Қирғизистон тупроқларида симоб миқдори нормадан 100 марта кўпдир.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish