Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси


НЕОГЕН ВА ЛЁСС ЁТҚИЗИҚЛАРИДА ШАКЛЛАНГАН



Download 2,66 Mb.
bet77/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

НЕОГЕН ВА ЛЁСС ЁТҚИЗИҚЛАРИДА ШАКЛЛАНГАН
ТИПИК БЎЗ ТУПРОҚЛАР.
Республикамизда лёсс ётқизиқларида шаклланган тупроқлар билан бир қаторда неоген ётқизиқларида шаклланган қизғиш тусли тупроқлар ҳам тарқалган бўлиб,бу тупроқлар бир-бири билан ранги-туси,физикавий,механик таркиби,кимёвий ва агрокимёвий ҳоссалари билан фарқланади.Гумус моддаларининг таркибий қисми сифатидаги биологик фаол моддалардан бири, аминокислоталарнинг ҳосил бўлиши тупроқ микроорганизмлар хаёт фаолияти ва ўсимликлар илдиз массаси билан чамбарчас боғлиқдир.
Тупроқда эркин аминокислоталарнинг миқдори, сифати ва шаклларининг оз ёки кўп миқдорда бўлиши тупроқ унумдорлигига ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдор бўлишига таъсир этади.
Ўзбекистонда лёсс ётқизиқларида шаклланган бўз тупроқлар билан бир қаторда неоген ётқизиқларида шаклланган қизғиш тусли тупроқлар ҳам тарқалган бўлиб, бу тупроқларнинг биокимёвий хоссалари жуда кам ўрганилган.
Лёсс ётқизиқларида шаклланган бўз тупроқларнинг эркин аминокислоталари жуда кам ўрганилган, учламчи давр ётқизиқларида шаклланган қизғиш тусли бўз тупроқлардан эркин аминокислоталар шакллари ва миқдори, ҳосил бўлиши, уларга эрозиянинг таъсири умуман ўрганилмаган.
Лёсс ва неоген ётқизиқларида шаклланган қизғиш тусли бўз тупроқларнинг таркибидаги эркин аминокислоталар шакллари, миқдори ва уларга эрозиянинг таъсири ҳам ўрганилиб турли ётқизиқларда шаклланган типик бўз тупроқларда қиёслаб, таҳлил қилинди. Лёсс ва неоген ётқизиқларида шаклланган бўз тупроқлар бир-биридан морфологик белгилари билан, физикавий, механик таркиби, агрокимёвий, кимёвий ва биологик хоссалари билан фарқ қилади.
Эрозия жараёнлари тупроқларнинг кимёвий, агрокимёвий, агрофизик хоссаларини маълум даражада ўзгартириб, ферментлар фаоллигига, витаминлар ва эркин аминокислоталар миқдорига ва уларнинг тарқалишига ҳам таъсир этади.
Неоген ётқизиқларида шаклланган тупроқлардаги гумус ва озиқа элементлар миқдори тупроқнинг қуйи қатламларига ўтилган сари лёсс ётқизиқларида шаклланган тупроқларга нисбатан кескин камайиб боради. Тадқиқ этилган тупроқларда эркин аминокислоталар миқдори уларнинг генезисига ва эрозия жараёнларига қай даражада учраганлигига, тупроқнинг физик-механик, агрокимёвий, кимёвий ва биологик хоссаларига боғлиқ бўлади.Неоген ётқизиқларида шаклланган тупроқлардаги эркин аминокислоталар миқдори лёсс ётқизиқларида шаклланган тупроқларга нисбатан камлиги билан фарқланади. тупроқдаги эркин аминокислоталар миқдорини тупроқдаги захираларига кўра, изланишлар олиб борилган тупроқларни қуйидаги камайиб борувчи қаторга жойлаштириш мумкин: ювилиб тўпланган – ювилмаган-ўртача ювилган тупроқлар.
Илмий изланишлар олиб бораётган тупроқларда: аспарагин кислота,глутамин кислота, аланин, треонин, лизин каби аминокислоталар миқдори кўпроқ, фенилаланин, метионин, триптофан, тирозин, цистин, гистидин каби аминокислоталар миқдори тупроқда жуда кам миқдорда эканлиги аниқланди.
Изланишлар олиб борилган - қўриқ, лалми ва суғорилиб экиладиган тупроқларда эркин аминокислоталарга эрозия жараёнларининг таъсири турлича бўлди. Эркин аминокислоталарнинг кўп миқдори ва тўплами ювилиб тўпланган тупроқда ва ювилмаган тупроқларда кўпроқ, ювилган тупроқда эса жуда кам миқдорда бўлиши аниқланди.
Эрозия жараёни аминокислоталарнинг ювилиб кетишига таъсир кўрсатади. Ювилиб тўпланган ва ювилмаган тупроқларда аминокислоталар миқдори қуйи қатламларгача маълум миқдорда сақланиб қолади. Бу эса тупроқ микрофлораси, азот, гумус миқдорига таъсир қилиб тупроқнинг эрозия жараёнларига, тупроқдан қишлоқ хўжалигида фойдаланишда ва бошқа кўрсаткичларда катта таъсир кўрсатиши маълум бўлди.
Неоген ётқизиқларида шаклланган қизғиш тусли тупроқда аминокислоталар миқдори, лёсс ётқизиқларида шаклланган бўз тупроқларга нисбатан анча кам миқдорда эканлиги маълум бўлди. Тажриба учун экилган соя, буғдой, пахта, бедазорлардан тупроқ кесмаси бўйича олинган тупроқлардаги аминокислоталар миқдори турлича миқдорда бўлди. Ўғитсиз ва ўғит солиниб, олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатдики, ўғитлардан азотли, айниқса биогумус ва гўнг солинган тажрибаларда эркин аминокислоталар шакли ва миқдорига, кўпайишига таъсир кўрсатди.
Лалми тупроқларнинг узумзор ва буғдой далаларидаги тупроқларнинг аминокислоталари миқдори, қўриқ ва суғорилиб экиладиган тупроқларга нисбатан турлича миқдорда эканлиги маълум бўлди.
Тупроқдаги аминокислоталар миқдори тупроқнинг механикавий, физикавий, кимёвий ва биологик ҳоссаларига боғлиқ. Тупроқнинг механик таркиби енгил, структурали ва ғоваклиги яхши тупроқларда, ҳамда гумус миқдори кўп бўлган тупроқларда эркин аминокислоталар миқдори ҳам кўп миқдорда тўпланади.
Тупроқдаги эркин аминокислоталар миқдори ва шакллари йил фаслларга қараб ҳам турлича миқдорда бўлиши аниқланди.
Эркин аминокислоталар миқдори баҳорда кўпроқ тўпланиб, куз фаслида баҳорга нисбатан тупроқда аминокислоталар миқдори камайиб кетади, лекин баъзи бир аминокислоталар: лизин ва цистин кузда кўпроқ тўпланади. Баҳорда буғдой экилган тупроқдаги аминокислоталар миқдори юза қатламда (0-24 см) 4,31 мг, ундан пастки қатламда 2,53 мг, қуйи қатламларда (84-118 см) 0,39 мг бўлиб,кузда бу кўрсаткич жуда камайиб, юза қатламда 0,51 мг, қуйи қатламда (84-118 см) 0,16 мг ни ташкил қилди. Ўғит солинганда юза қатламда 5,24 мг, пастки қатламда 3,90 мг, қуйи қатламда 0,61 мг гача ошди. Кузда эса ўғит солинган шу кесманинг юза қатламида 2,94 мг, пастки қатламда 1,91 мг, қуйи қатламда аминокислоталар миқдори 0,25 мг ни ташкил қилди. Қўриқ лёсс ётқизиқларда шаклланган тупроқларнинг юза қатламларида аминокислоталар миқдори 3,65 мг, неоген ётқизиқларида шаклланган қўриқ тупроқлардаги аминокислоталар миқдори 3,25 мг бўлиб, лёссга нисбатан кам миқдорни ташкил қилди. Баҳорда глутамин кислота, аспарагин кислота, аланин, глицин, валин, фенилалланин, триптофан, пролин, метионин кўпроқ тўпланиб, тупроқ унумдорлигига таъсир этади.
Изланишларимиз натижасидан маълум бўлдики, тупроқдаги эркин аминокислоталар миқдори, лёсс ва неоген ётқизиқларида шаклланган тупроқларда, баҳор ва кузда турлича миқдорда бўлиши аниқланди.
Тупроқдаги микроорганизмлар тупроқ юзаси ва остки қатламларида ўсимлик биомассаси, органик қолдиқлар миқдори ва тупроқнинг механикавий, физикавий, кимёвий ва биологик ҳоссалари эркин аминокислоталар таркибига, миқдорига ва шаклларига таъсир этади ва тупроқ унумдорлигини оширади.
Неоген ётқизиқларида шаклланган бўз тупроқларда эркин аминокислоталар миқдори лёсс ётқизиқларида шаклланган бўз тупроқлардаги эркин аминокислоталардан шакли, таркиби ва миқдори жиҳатидан фарқ қилади.
Изланишлар олиб борган тупроқлардаги эркин аминокислоталар тупроқнинг юза қатламларида (0-30 см) кўпроқ миқдорда борлиги аниқланди. Тупроқ профили бўйича эса қуйига томон аминокислоталар миқдори камая бориб, (70-100 см) да уларнинг фақат «излари» (0,01 мг дан кам) кузатилади.
Тупроқ таркибидаги аминокислоталар миқдори баҳор ва куз фаслларида турлича миқдорда бўлиб, ўсимлик қолдиқларига ва тупроқнинг гумус миқдорига, микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятига боғлиқ бўлади.
Тупроқдаги аминокислоталар тупроқнинг ювилиш даражасига ҳам боғлиқ бўлиб, ювилиб тўпланган тупроқда эркин аминокислоталар миқдори, ювилмаган ва ювилган тупроқларга нисбатан кўпроқ миқдорда тўпланади.



Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish