Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси



Download 2,66 Mb.
bet33/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

11.АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.



  1. И.Бобоходжаев, Т.Узоқов. «Тупроқшунослик», «Меҳнат» Т. 1995 й.

2. Б.С.Мусаев – «Агрокимё», Т. Шарқ. 2001 й
1. Л.А.Гафурова, Х.М.Махсудов. Адел М.Юсуп – Эрозияга учраган неоген ётқизиқларда шаклланган бўз тупроқларнинг биологик фаолияти. Т. «Ўзбекистон» 1999 й.

  1. Х.М.Махсудов, А.А.Адилов. – Эрозияшунослик, ўқув қўлланма. Т.1998 й.

  2. Л.А.Гафурова, Х.М.Махсудов, О.Ҳақбердиев – «Эрозияшунослик», услубий қўлланма. Тошкент 2004 й.

4. F.Абдуллаев – Пактикум работы по неогр. Химии. Т. Меҳнат 1988
5. Агрохимия методў исследования почв. М, Наука, 1975
6. Б.А.Ягодина – Практикум по агрохимии. М, Агропроиздат. 1987
7. сайтлар:
htt: //WWW. kurdyumov. ru/plodorodie/folkner/folk03.php
htt://eslovar.ru/66259/
htt: //WWW.doco.ru/ p74180

12.Таянч конспект
Ўқув ва услубий қўлланмаларда келтирилган мавзулар асосида ёзилади.
1-мавзу. Ўзбекистон Республикасида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва тупроқни мухофазалаш, ер кодекси, ер кадастри, тупроқни бонитировкалаш, ер мониторинги ва фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар
Ўзбекистон табиий-иқлим шароитларининг – иқлим, рельеф, тупроқ пайдо қилувчи жинслар, гидрологик ҳолатлари мураккаблиги бу ерда тупроқларнинг хилма-хил бўлишини ва қишлоқ хўжалигида фойдаланган ерларнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди.


Жадвалдан кўриниб турибдики, тупроқларнинг тўртдан уч қисмини (76,6%) чўл зонасида тарқалган, улар асосан сур-қўнғир тусли, чўл қумли тупроқлар ва қумлар (31,3 %). Тоғ ва тоғ олди зоналар тупроқлари 23,4 %ни ташкил қилиб, у ерда бўз тупроқлар (15 %), гидроморф тупроқлар, жигарранг, оч-тусли қўнғир баланд тоғ тупроқлар тарқалган.
Тошкент вилоятида асосан тип бўз тупроқ, тўқ тусли бўз туп-роқ, ботқоқ-ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ, бўз-ўтлоқи, ўтлоқи-бўз, жигарранг тупроқлар учрайди.
Тупроқларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланиши, уларнинг жойлашган ҳудудига, рельефига, гидролик шароитига ва бошқаларга боғлиқдир.
Ўзбекистоннинг ерларидан 2000 йил 1 январь ҳисобида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар 25789,8 минггани, яъни республика ер фондини 58,1 % ташкил этади.
Яйлов ва пичанзорлар, шу жумладан суғориладиганлари 22263,4 минг.га (2000 йил 1 январь) ҳайдалмаган ерлар 4056,6 шу жумладан суғориладиганлари 3313,6 минг.га кўп йиллик дарахтзор ерлар, шу жумладан суғориладиганлари 337,1 минг.га.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларни илмий асосланган тарзда ҳисобга олиш, оқилона фойдаланиш, баҳолаш имконини ер кадастри беради. Ер кадастри француз тилида “cadastre” – реестр, яъни рўйхат деган маънони билдиради, - ернинг табиий хўжалик ва ҳуқуқий ҳолати ҳақидаги зарур маъ-лумотлар йиғиндиси тушунилади. Ер кадастри қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: ерга эгалик қилиш ва ердан фойдланишни рўйхатдан ўтказиш, ерларнинг миқдорий ҳисоби, ерларнинг си-фат баҳоси – банитировкаси, ерларни иқтисодий баҳолаш. Тупроқларни ҳар томонлама яхшилаш, унинг унумдорлигини ва иқтисодий самарадорлигини ошириш қишлоқ хўжалиги келгусидаги ривожининг муҳим масалаларидан биридир. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ошириш ердан тўғри ва самарали фойдаланиш билан билан боғлиқдир. Ана шу вазиятда ер кадастрининг аҳамияти каттадир. Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси”, “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниши ер кадастрига бўлган муносабатни янада кучайтириб юборади. Натижада ердан фойдаланиш ва ерга эгалик қилишда янги шакллар юзага келди, уларга ҳуқуқий асос яратилди.
Ер кадастрини тузиш давлат аҳамиятига молик тадбир бўлиб, унда тупроқ бонитировкаси алоҳида ўрин тутади. Тупроқ бонитировакасини асосий мақсади, ерларни табиий барқарор хусусиятлари ва хўжалик шароитида фойдаланиш жараёнида олган хусусиятлари бўйича баҳолашдан иборат. Тупроқ бонитировкасининг натижалари ер майдонларини иқтисодий баҳолашда ягона асос бўлиб хизмат қилади. Тупроқ бонитировкаси натижалари республикамиз майдонларини табиий – қишлоқ хўжалик кадастр районларига ажратишда, тупроқларни агрономик ишлаб чиқариш гуруҳларига ажратишда, қишлоқ хўжалик экинларини районлаштиришда ерни баҳолаш харитасини тузишда, кадастр китобини юритишда ва бошқаларда фойдаланилади.



Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish