Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси



Download 2,66 Mb.
bet31/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

7.УМУМИЙ САВОЛЛАР.



  1. Ўзбекистон республикаси ер ресурслари ва улардан самарали фойдаланиш деганда нимани тушунасиз?

  2. Республикамизда ер ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг ахамияти нимада?

  3. Республикамизда ер ресурсларидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш?

  4. Ўзбекистон ер ресурсларидан фойдаланишнинг хуқуқий асослари?

  5. Республика ер ресурсларидан фойдаланишнинг илмий - амалий ахамияти?

  6. Ер ресурсларидан фойдаланишда меъёрий хужжатларнинг ахамияти?

  7. Ер ресурсларидан фойдаланиш ва уни мухофаза қилиш бўйича меъёрий хужжатларни айтинг?

  8. Ўзбекистон республикасининг Конституциясининг нечанчи моддасида ер тўғрисида айтилган?

  9. Суғориладиган ерларни бонитировка қилиш бўйича қарор қачон қабул қилинди?

  10. Ер кодекси қачон қабул қилинган?

  11. Ер кадастри қонуни қачон қабул қилинган?

  12. Республикамизда қишлоқ хўжалигини ислох қилиш ва фермерлик харакатларини ривожлантириш бўйича қарорлар қачон қабул қилинди?

  13. Ер мониторинг қачон қабул қилинди?

  14. Ер мониторинги деганда нимани тушунасиз?

  15. Ер мониторинг низоми неча пунктдан иборат?

  16. Ер солиғи нима ва у қачон қабул қилинган?

  17. Ер кадастри ишини юритишнинг вазифалари нимадан иборат?

  18. Ер кадастрининг мазмуни ва мақсади?

  19. Ерлар нима учун рўйхатга олинади?

  20. Ер кадастрининг турларини айтиб беринг?

  21. Ер кадастрининг таркибий қисмларини айтинг?

  22. Ер кадастрининг тамойилларини айтинг?

  23. Ўзбекистон республикаси ер фонди ва ер кадастри объекти нима?

  24. Ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш деганда нимани тушунасиз?

  25. Ердан муддатли фойдаланиш деганди нимани тушунасиз?

  26. Фермер хўжаликларида ерларнинг мелиоратив холатини яхшилашнинг ахамияти нимадан иборат?

  27. Республикамизда оғир мелиоратив ҳолатдаги кучли шўрланган ерлардан қандай фойдаланилади?

  28. Шўрланган ерлардан самарали фойдаланишда қилинадиган тадбирлар тизимини айтинг?

  29. Шўрланиш даражаларини айтинг?

  30. Тупроқнинг шўрланиш типлар қандай бўлади?

  31. Тошлоқли ерлардан фойдаланиш ва унга белгиланган тадбирлар?

  32. Республикамиздаги гипсли ерлардан фойдаланиш ва белгиланган тадбирлар?

  33. Эрозия нима,эрозиянинг турларини айтинг?

  34. Сув ва шамол эрозиясининг қишлоқ хўжалиги экинларига етказадиган зарари?

  35. Сув эрозияси қаерларда кўпроқ учрайди?

  36. Суғориш эрозияси ва унга белгиланган тадбирлар тизими?

  37. Шамол эрозияси республикамизнинг қайси худудларида кўпроқ юз беради?

  38. Шамолнинг тезлиги неча метр секунддан ошса шамол эрозияси юз беради?

  39. Шамол эрозияси яъни дефляцияга қарши кураш чора тадбирларини айтинг?

  40. Республикамиздаги эрозияга учраган ерлардан фойдаланиш ва уларга белгиланган тадбирлар тизими?

  41. Лабораторияда талабанинг иш жойини ташкил этишда нималарга эътибор берилади?

  42. Лаборатория хонаси қандай бўлиши керак?

  43. Лабораторияда ишлатиладиган асбобларни айтиб беринг?

  44. Лабораторияда ишлатиладиган асбоблардан қандай фойдаланилади?

  45. Лабораторияда ишлаётганда талаба нима учун лаборатория дафтарини тутади?

  46. Лабораторияда ва далада ишлаётганда талаба нима учун техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилади?

  47. Лабораторияда техник ва аналитик тарозилардан фойдаланиш қоидаларини тушунтиринг?

  48. Тажриба ўтказишда идишлар тозалиги нима учун керак?

  49. Кимёвий эритмалар тайёрлашда нималарга эътибор берилади?

  50. Эритмаларни титрлаш,буғлатиш,чўкмага тушириш ва фильтрлаш қоидалар?

  51. Қолдиқларни ювиш ва куйдириш қоидаларини тушунтиринг?

  52. Моляр, моляль эритма (концентрланган) эритмалар нима?

  53. Процент (фоизли) эритма ва нормал (меъёрли) концентрация яъни эритмаларни айтиб беринг?

  54. Кимёвий эртималарни ишлатиш қоидалари?

  55. Кимёвий эритма ва реактивларни тайёрлаш усуллари?

  56. Суюлтирилган ва тўйинган эритмалар қандай тайёрланади?

  57. Титрловчи(нормал),процентли,буфер ва эталон эритмаларни тайёрлаш қоидаларини тушунтиринг?

  58. Индикаторларни нима учун керак ва уларни тайёрлаш қоидалари?

  59. Республикамиздаги суғориладиган тупроқларнинг хозирги экологик холати қандай?

  60. Республикамизда суғориладиган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини айтинг?

  61. Суғориладиган ерларнинг экологик ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш йўллари?

  62. Республикамизда қандай тупроқ типлари ва типчалари тарқалган?

  63. Суғориладиган ерларнинг бонитет баллари неча баллик шкалада аниқланади?

  64. Суғориладиган ерларнинг тупроқ хариталари олдинги хўжаликларда неча масштабли бўлган хариталардан фойдаланилган?

  65. Тупроқ хариталарида экспликация нима учун ёзиб қўйилган?

  66. Хозирги даврда фермер хўжаликлари учун неча масштабли тупроқ хариталари тузилмоқда?

  67. Тупроқ хариталари масштабларига кўра неча хил бўлади?

  68. Республикамизда тарқалган тупроқлар қандай ётқизиқларда шаклланган?

  69. Лёсс ва лёссимон ётқизиқларни тушунтиринг?

  70. Республикамиз худудида кам ўрганилган неоген даври учламчи ётқизиқларда шаклланган тупроқларнинг хоссаларини айтинг?

  71. Лёсс ва неоген ётқизиқларида шаклланган бўз тупроқларнинг хоссаларини қиёслаб беринг?

  72. Неоген ётқизиқларида шаклланган бўз тупроқларнинг физикавий хоссаларини айтинг?

  73. Учламчи давр ётқизиқларида шаклланган бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари лёсс ётқизиқларига нисбатан қандай кўрсаткичга эга?

  74. Тупроқларнинг генезиси ва таснифини тушунтиринг?

  75. Тупроқ пайдо қилувчи омилларни айтиб беринг?

  76. Тупроқ пайдо қилувчи омилларнинг тупроқ пайдо бўлишидаги ахамияти қандай?

  77. Тупроқ пайдо бўлишида рельефнинг ахамияти?

  78. Тупроқ пайдо бўлишида иқлимнинг таъсири?

  79. Тупроқ пайдо бўлишида инсон омиллари қандай?

  80. Тупроқ пайдо бўлишида ўсимликларнинг ва хайвонот оламининг таъсирини айтинг?

  81. Тупроқдаги микроорганизмларнинг ахамияти?

  82. Ўсимлик қолдиқлари чириса нима хосил бўлади?

  83. Тупроқ гумуси нима ва унинг ахамияти?

  84. Тупроққа нима учун органик ўғитлар солинади?

  85. Ўзбекистон республикасида тупроқларнинг географик тарқалиши?

  86. Республикамизда бўз тупроқлар қаерларда тарқалган?

  87. Бўз тупроқлар неча турли бўлади?Тип ва типчалари?

  88. Республикамизнинг текислик қисмида тарқалган тупроқларни айтиб беринг?

  89. Республикамизнинг тоғли ва тоғ олди худудларида қандай тупроқлар тарқалган?

  90. Оч тусли бўз тупроқларнинг гумус холати?

  91. Типик бўз тупроқларнинг хоссалари?

  92. Тўқ тусли бўз тупроқларнинг хоссалари ва фарқи?

  93. Бўз тупроқларнинг типчалари бўйича қайси бири кўпроқ шўрланган?

  94. Бўз тупроқларнинг қайси бири кўпроқ эрозига учраган?

  95. Бўз тупроқлардан қайси бири кўпроқ унумдор тупроқ ҳисобланади?

  96. Типик бўз тупроқлар денгиз сатхидан неча метр баландликда тарқалган?

  97. Республикамиздаги тоғ-жигарранг тупроқлари денгиз сатхидан неча метр баландликда жойлашган7

  98. Бўз тупроқларнинг сув-физик хоссалари?

  99. Неоген даври ётқизиқларида шаклланган қизғиш тусли бўз тупроқларнинг унумдорлик даражаси лёссга нисбатан қандай?

  100. Эрозия жараёнлари қайси тупроқларда кўпроқ ривожланган бўлади?

  101. Эрозияланган ерларни тиклаш чоралари?

  102. Эрозияланиш даражаларини айтинг?

  103. Эрозияга қарши чора-тадбирлар тизими қандай белгиланади?

  104. Неоген ётқизиқларида шаклланган тупроқларнинг унумдорлигини ошириш йўллари?

  105. ТошДАУ тажриба станциясида қандай тупроқлар тарқалган?

  106. ТошДАУ тажриба станцияси тупроқларининг эрозияга учраш даражаси?

  107. Ўз.ПИТИ.тажриба майдонлари тупроқлари қайси даврдан суғорилиб дехқончилик қилиб келинмоқда?

  108. Қадимдан суғориладиган тупроқ деганда нимани тушунасиз?

  109. Янгидан суғориладиган ва янгидан ўзлаштирилган тупроқ деганди нимани тушунасиз?

  110. Суғориш даврига кўра тупроқнинг номланиши?

  111. Тупроқларнинг маданийлашганлик даражасини айтинг?

  112. Гидроморф тупроқларнинг хоссаларини айтинг?

  113. Чўл худуди тупроқларининг хоссалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилиши?

  114. Тупроқларнинг механик таркиби бўйича номланиши?

  115. Тупроқ структураси нима ва неча хил бўлади?

  116. Давлат Ер кадастри шўъба корхонасида олиб бориладиган ишлар?

  117. Ер кадастри шўъба корхонаси архиви маълумотларидан фойдаланиш?

  118. Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институтида олиб бориладиган илмий ишлар ва бўлимларнинг йўналишлари нималардан иборат?

  119. Бўлажак «Техник тупроқшунос» ишчи касбини эгаллаш учун нималарни билиш керак?

  120. Бўлажак «Техник тупроқшунос» нинг таклифлари ва мулоҳазалари.Ўзингизнинг шу фанга нисбатан таклифларингизни ёзинг?Ўзбекистон тупроқларидан самарали фойдаланиш учун,юқори ҳосил олиш учун яна қандай тадбирлар белгилаш мумкин деб ҳисоблайсиз?

  1. Кимёвий лабораторияларда амал қилинадиган техника хавсизлик чоралари.

  2. Электр асбоблардан шикастланганда биринчи ёрдамни айтиб беринг.

  3. Механик жарохатланганда биринчи ёрдамни кўрсатиш.

  4. Иссиқдан куйганда биринчи ёрдамни кўрсатиш.

  5. Кислотада куйганда биринчи ёрдамни кўрсатиш.

  6. Кимёвий тахлил лабораторияси ва уларнинг олдига қўйиладиган талаблар.

  7. Кимёвий лаборатория хоналарининг жихозланиши.

  8. Лабораториядаги вентиляцияли ва мўрили шкафлардан қандай мақсадларда фойдаланилади?

  9. Суюқ ёнилғи моддалар ва ўювчи реактивлар қандай идишларда сақланади?

  10. Кимёвий лаборатория хоналари нима мақсадларда ташкил этилади ва қайси йўналишлар учун хизмат қилади?

  11. Лаборатория идишларини тайёрлашда энг керакли материал?

  12. Агрокимё лабораторияларда полимер материаллардан полиэтилен ва фторопласт нима мақсадларда қўлланилади?

  13. Вагнер ва Митчерлих идишларидан нима мақсадда фойдаланилади?

  14. Агрокимё лабораториясида ишлатиладиган кимёвий идишлар.

  15. Идишларни ювишда ишлатиладиган сувли хромли эритмани (аралашмани) тайёрлаш.

  16. Электрокалориметралардан нима мақсадда фойдаланилади?

  17. Агрокимё лабораториясида ишлатиладиган электр асбоблар.

  18. Фотоэлемент нима?

  19. ФЭК ларда нурни қаъбул қилишда асосий восита.

  20. ФЭК ларда эритмадаги модда концентрациясини топиш учун қандай ишлар бажарилади?

  21. Қайси тарозилар 200 гр бўлган юкка 0,1-0,001 мг аниқликкача ўлчаш учун ёрдам беради?

  22. Агрокимё лабораториясида ишлатиладиган тарозиларнинг турлари ва ишлаш қоидаси.

  23. Тарзион ва техник тарозини тузилиши ва ишлаш қоидаси?

  24. Аналитик ва икки паллали тарозиларнинг тузилиши ва ишлаш қоидаси?

  25. Тарози паллалари ва оғирлик елкаларини, барабанларини созлаш.

  26. Молярь концентрация деб нимага айтилади? NaOH 1 моляр эритмасини тайёрланг.

  27. Титр эритма деб нимага айтилади?

  28. Нормал эритма деб нимага айтилади?

  29. Фоизли концентрация деб нимага айтилади?

  30. Мольял концентрация деб нимага айтилади?

  31. Дала тажриба майдонларидаги вариант ва такрорликларидан ўсимлик наъмуналарини олиш.

  32. Агрокимёвий текширишда тупроқ намуналарини олиш фасллари ва тупроқни анализга тайёрлаш.

  33. Су-ориладиган деқончилик шароитида неча гектар ердан ўртача битта аралаш намуна олинади, чуқур кесмаси неча хил бўлади ва турлари.

  34. Агрокимёвий хаританомалардаги пайкалларнинг юзалари қандай асбоблар ёрдамида ўлчанади?

  35. Битта агрокимёгар иккита ёрдамчи билан бир иш кунида нечта тупроқ намунасини олиш керак?

  36. Дала тажриба майдонларидаги вариант, такрорликладан ўсимлик намуналарини олиш.

  37. Ўсимликнинг қайси фазаларида намуналар олинади?

  38. Беда, маккажўхори, ғўза ўсимликлари ўсув даврларида намуналар олиш.

  39. Ўсимликнинг тахлилига тайёрлаш ишлари қандай амалга оширилади?

  40. Магницский – Церлинг асбоблари ёрдамида ўсимлик шираси таркибидаги элементларни аниқлаш.

  41. Қайси калийли ўғит алангада бинафша ранг бериб ёнади?

  42. Қайси азотли ўғитда, кўмир чўғида аммиак ҳиди ажралиб чиқади?

  43. Ноъмалум бўлган ўғитларни аниқлашда сифат реакцияларини ўтказиш.

  44. Минерал ўғитларни аниқлашда қайси реактивлардан фойдаланилади?

  45. Қайси ўғит кумуш нитрат (AgNO3) билан реакцияга киришиб сариқ чўкма ҳосил қилади?

  46. Ўсимлик ва тупроқ таркибидаги қуруқ модда ва намликни аниқлаш.

  47. Гигроскопик сув ва қуруқ модда деганда нимани тушунасиз?

  48. Гигроскопик сувнинг фоиз миқдори қайси флрмулада ҳисобланади?

  49. Гигроскопик сувнинг фоиз миқдорини ҳисоблаш формуласини изоҳлаб беринг:%Х қ (a-b)*100 / H.

  50. Гигроскопик намлик коэффицентини ҳисоблаш формуласи.

  51. Азотни аниқлаш учун стандарт эритмада қайси туздан фойдаланилади?

  52. Азот колибр эгри чизиғини чизиш учун қандай реакциялар амалга оширилади?

  53. Колибр эгри чизиқлари орқали эритманинг нимаси топилади?

  54. Тупроқ таркибидаги нитрат NO3 азотни Гранвольд – Ляжу усулида аниқлаш.

  55. Тупроқ таркибидаги амиак (NН3) азотни Несслер реактиви ёрдамида аниқлаш.

  56. Ноъананавий ўғитларни,ўсимликларга қўллаш усуллари, меъёрлари ва муддатлари.

  57. Умумлаштирилган агрокимёвий хаританомалар қандай мақсадларда тузилади?

  58. Ўзбекистон Ўрмончилик илмий тадқиқот институти, тупроқ ва агрокимё лабораториясида олиб борилаётган тажрибалар.

  59. Дала тажрибаларини ўтказишда амал қилинадиган техника хавфсизлик қоидалари.

  60. Эрозияга хавфли ерларни ўрганиш бўйича тажрибалар.

  61. Агрокимёвий очерк тузиш.

  62. Мевали дарахтлар ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари устида амалга оширилаётган вегетация ва дала тажрибалари.

  63. Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти лабораториясида олиб борилаётган тажрибалар.

  64. Ғўза ўсимлигида ўғитларни ўрганиш устида ўтказилаётган тажрибалар.

  65. Маҳаллий ўғитларни жамғариш, сақлаш усуллари ва органик чиқиндилардан компостлар тайёрлаш.

  66. Ўғитларни тупроққа киритиш ва солишнинг замонавий техника ва механизмлари.

  67. Ғўза ўсимлиги озиқ элементларга (NPK) га нисбатан талабчанлик белгиларини визуал ва Магницский ҳолида Церлинг мосламалари ёрдамида ташхис қилиш.

  68. Фосфорни аниқлаш учун стандарт эритмада қайси моддадан фойдаланилади?

  69. Фосфорга - колибр эгри чизиғини чизиш учун қандай жараёнлар амалга оширилади?

  70. Ўсимлик таркибидаги харакатчан фосфор миқдорини Мочигин усулида аниқлаш.

  71. Ўсимкик таркибидаги NO3 азот миқдори Плешков усули бўйича қайси кислота ёрдамида аниқланади?

  72. Ўсимликларда фосфор танқислигининг белгилари.

  73. Калийни аниқлаш учун стандарт эритмада қайси туздан фойдаланилади?

  74. Калийга - колибр эгри чизиғини чизиш учун қандай жараёнлар амалга оширилади?

  75. Тупроқ таркибидаги алмашинувчан калий миқдорини Протасов усулида аниқлаш.

  76. Ўсимликларда калий танқислигининг белгилари

  77. Тупроқларда алмашинувчан калий миқдори 300 мг/кг бўлса, унинг таъминланганлик даражаси қандай?



Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish