Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси



Download 2,66 Mb.
bet36/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

а) агроэкотизим таркибида озуқа дон экинлари ҳиссаси ортади;
б) чорвачилик ривожлантирилиб, ундан олинадиган сут, гўшт ва бошқа маҳсулотлар кўпаяди, шу билан бирга бу соҳада ҳам мустақилликка эришилади;
в) тупроқ унумдорлигини оширишнинг реал манбаи - органик ўғит етарли бўлади;
г) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши чиқиндисиз, атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган экологик тоза технологияга эга бўлади.

Ҳозирги шароитда деҳқончиликни минерал ўғитларсиз тасаввур қилиб бўлмайди - улар юқори ҳосил олишнинг муҳим омили. Энг яхши тупроқлардан бири бўлган бўз-воҳа тупроқларининг табиий унумдорлиги ғўзадан гектарига 12-15 центнер ҳосил олишни таъминлайди ҳолос. Кимёлаштириш янги ривожланган пайтда, маъдан ўғитларнинг фойдалилиги яққол кўзга ташланди. 1970 йиллардан бошлаб уларнинг меъёри ошгани билан самараси камая бошлади. Салбий ҳоллар кўзга ташланди: тупроқларда макро ва микроэлементлар нисбати бузилди, азотнинг ювилиши, грунт сувларига ўтиши ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши, вилт каби касалликларнинг кучайиши, фойдали микроорганизмларнинг камайиши ва ҳоказо. Кам унумдорликка эга бўлган тупроқларда ўғитларнинг ўзлаштирилиши ҳам жуда паст. Шунинг учун тупроқ унумдорлигини оширишда минерал ва органик ўғитларни биргаликда ишлатиш катта аҳамият касб этади.


Лекин бугунги кунда минерал ўғитларнинг таннархи ошиши, етишмаслиги уларнинг ўрнини боса оладиган маъданларни қидириб топишни ва қўллашни тақозо этади. Ўзбекистонда табиий маъданлар (бентонит, глауканит, бентонитсимон лойлар, фосфоритлар, дарё, кўл ва сув омборлари ётқизиқлари ва ҳоказолар) захираси мавжуд. Агар минерал ўғитлар билан асосан айрим элементлар (азот, фосфор, калий) тупроққа тушса, юқоридаги табиий маъданлар таркибида турли - туман микроэлементлар ҳам мавжуд. Сўзсиз, улар тупроқларнинг таркиби, хосса хусусиятларини ҳисобга олиб қўлланилганда тупроқ унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Олимлар олиб борилган тажрибалари шуни кўрсатадики, махсус технология бўйича тайёрланган компостларнинг тупроқ унумдорлигига таъсири сезиларли бўлади. Бунда органик ўғитлар, шунингдек саноат чиқиндилари табиий маъданлар билан ҳар хил нисбатда маълум намликда аралаштириб, тайёрланган. Табиий маъданлардан фойдаланиш ҳақида алоҳида маълумотнома тайёрланганлигини ҳисобга олиб, бу ерда батафсил сўз юритмаймиз.
Тупроқ унумдорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири ишлов беришни тартибга тушириш, уни минималлаштиришдир. Юқорида таъкидланганидек, бизнинг тупроқларимиз структураси кам. Доимий ишлов буни янада камайтиради. Тупроқлар-инг зичланиши ошиб боради. Олинган маълумотлар шуни кўрса-адики, тупроқ зичлиги 1,4 г/см3 гача бўлгандагина ўсимлик яхши ривожланади.

Чунки бунда тупроқнинг сув ва ҳаво режимлари фойдали микроорганизмлар фаолияти учун қулай, патоген организмларнинг фаолияти эса бирмунча сусайган бўлади. Тупроқларнинг оптимал зичлиги агротехник тадбирлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Улар қуйидагилардир:


- пахта чигитини пуштага экиш технологиясини кенг миқёсда жорий қилиш. Бу технологияни тупроқ типларидан ва иқлим шароитларидан қатъий назар шўрланмаган, кучсиз шўрланган, ўрта, оғир қумоқли ва лойли механик таркибли тупроқлар шароитида қўллаш;
- тупроқ устки қатламини полиэтилен плёнка, чириган гўнг ва лигнин материаллари билан мульчалаш технологиясини шўрланмаган, кучсиз шўрланган, оғир қумоқли ва лойли механик таркибига эга бўлган тупроқлар ҳамда қўллаш вақтида кучли шамолдан ҳолис бўлган шароитда жорий қилиш;
- ерни кузда шудгорлаш, эрта баҳорда олиб бориладиган агротехникавий жараёнлар (чизеллаш, бороналаш, молалаш) пахта чигитини ва боҳка қишлоқ хўжалиги ўсимликларини экиш муддатларини белгилаш, ўсимлик вегетацияси даврида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар тупроқ харитаси асосида ташкил этилиши лозим;
Ирригация эрозиясига учраган ерларнинг унумдорлиги кескин камаяди. Бу жараённинг олдини олиш, тупроқнинг унумдор ҳайдалма қатламини ювилишдан сақлаш, бериладиган органик ва минерал ўғитлар ва суғориш учун сарф бўладиган сувнинг самарадорлигини ошириш, қияликларнинг тепа, ўрта ва қуйи қисмларидан олинадиган ҳосилни бир хил миқдорга олиб келиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун махсус пуркагич мосламадан фойдаланишни тавсия этиш мумкин (бу институт ходимлари томонидан яратилган ва синовдан ўтказилган). Бу пуркагич ёрдамида ғўза қатор оралиқларига полимер препаратларнинг маълум концентрацияли эритмаси сепилади. Бу эритма ўз йўлида тупроқ заррачаларини бир-бири билан цементлаштиради ва ювилиш жараёнини кескин камайтиради.
Қуруқ ва ўта қуруқ ўлкаларда, жумладан бизнинг республикамизда тупроқ унумдорлигини белгиловчи омиллардан бири суғориш масаласидир. Олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, сувнинг умумий етишмаслигига қарамасдан, кўп жойларда суғориш нормалари жуда юқори. Ғўза қаторларига бир неча кун давомида кўп миқдорда сув қуйилади, суғориш оралиғидаги давр узайтирилади. Бунда парадокс юзага келади: сув жуда кўп сарфланади, ўсимликка эса намлик етишмайди. Бундан ташқари, катта миқдордаги сув тупроқ таркибидаги гумус ва озуқа элементларининг ювилиб кетишига сабаб бўлади. Шунинг учун суғориш нормалари, даврлари ҳар бир тупроқ-иқлим минтақасида қатъий равишда туп роқларнинг хосса хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Республикада суғоришга яроқли, унумдорлиги нисбатан юқори бўлган тупроқлар (типик ва оч тусли бўз; ўтлоқи)нинг деярли ҳаммаси ўзлаштирилиб бўлинган. Кейинги йилларда ўзлаштирилган ва яқин йилларда ўзлаштирилиши мумкин бўлган тупроқлар унумдорлиги паст, шўрланган, гипсли, тошлоқли қийин ўзлаштириладиган тупроқлар категориясига мансубдир. Уларни ўзлаштириш жуда мукаммал, ҳар томонлама чуқур ўйлаб амалга оширилиши лозим. Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Жиззах вилоятларида янги ерлар ўзлаштирилганда ерларни текислаш мақсадида туп роқнинг энг унумдор, чириндили юза қисми олиб ташланган. Очилиб қолган она жинслар унумдорлик қобилиятига эга эмас. Тажрибаларимиз шуни кўрсатдики 3 м чуқурликдан олинган лёсс 25 йил давомида ҳам, бўз тупроқларнинг юқори қатламларига хос бўлган хусусиятларга эга бўла олмади. Шунинг учун ҳам туп роқнинг юқори қатлами - унинг ҳимоя қобиғини - авайлаб асраш деҳқончиликнинг биринчи вазифаси, тупроқ унумдорлигини сақлашнинг асосидир. Бу ўринда ерларни чуқур ва ўта чуқур (60 см ағдариб) ҳайдаш, унумсиз жинсларни юқорига олиб чиқиш мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидлаш лозим. Бундай ҳайдаш, эҳтимол, қадимдан суғориладиган агроирригация қатлами қалин тупроқлардагина мумкин.
Юқорида таъкидланганидек, кейинги йилларда қишлоқ хўжалик оборотига киритилган ерларнинг кўп қисми қийин мелиорациялаштириладиган ва кам унумдор тупроқлардир. Улар асосан тақирли, тақир, сур тусли қўнғир тупроқлар ва қумлар комплексидан иборат. Уларнинг унумдорлигини ошириш учун ўзлаштириш даври белгиланиши керак. Тажрибалар бу давр 10 йил атрофида эканлигини кўрсатади. Бу даврда ўтлар, дуккакли, бошоқли, оралиқ экинлар экилиши керак. Шу вақт ичида маданийлашган, чириндили ҳайдалган қатлам вужудга келади. Акс ҳолда ғўза ҳосилдорлиги узоқ йиллар давомида пастлигича қолади. Ерга ишлатилган ўғит, сув, меҳнат қопланмайди.
Янги ўзлаштирилган ерлар ҳам, қадимдан суғориладиган ерлар ҳам тупроқ унумдорлигини қайта, такрорий ишлаб чиқиш тизимини, унинг ҳамма компонентлари - алмашлаб экиш, сидератлар, оралиқ экинларни экиш, минерал, органик, ноанъанавий маъданларни меъёрланган нисбатда қўллашни талаб этади.
Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишнинг асосий омилларидан бири - қишлоқ хўжалик экинларини тупроқларнинг экологик - мелиоратив шароитини, унинг хосса хусусиятларини ҳамда худудларнинг сув билан таъминланишини ҳисобга олиб табақалаштириб жойлаштиришдир. Бу соҳада олиб борилган изланишларимиз шуни кўрсатдики, экинларни жойлаштириш тизимида тупроқларнинг сифат жиҳатлари тўлиқ ҳисобга олинмайди. Бунинг натижасида тупроқларнинг унумдорлиги кундан-кунга пасайиб кетмоқда. Ерларнинг балл бонитетлари ҳатто 1990 йилга нисбатан сезиларли камайган. Агар бу тенденция давом этаверса, бир неча йиллардан кейин кучли тупроқ деградацияси юзага келиши мумкин. Бу нохуш ҳолнинг олдини олиш йўлларидан бири, тезда вилоят худудларида қишлоқ хўжалик экинларини ерларнинг сифатини ҳисобга олиб табақалаштириб жойлаштириш технологиясини жорий этишдир.
Бу технологиянинг моҳияти, асосий экинлардан олинадиган ялпи ҳосилни камайтирмасдан, сифати ёмон ерларда агротехник, мелиоратив тадбирлар асосида уларнинг унумдорлигини қайта тиклашдир. Масалан: Бухоро вилоятида тупроқ унумдорлигини қайта тиклайдиган ўсимлик - беда кескин камайиб кетган (2,4-4,0%). Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва қайта тиклаш учун вилоятда беда майдони миқдори Ўртача 16,6 фоизни ташкил этиши керак. Жумладан тупроқ сифати ўртачадан паст майдонларда (21- 40 балли ерларда) унинг миқдори 30%гача оширилмоғи лозим, ана шунда вилоятда унумдорлик даражаси яхши бўлган ерларда ғўза ва бошоқли дон экинларининг ҳосилини ошириш ва сифатини яхшилаш ҳисобига, ялпи етиштириладиган пахта ва ғалла миқдорини камайтирмасдан, сифати ёмон бўлган ерларнинг унумдорлигини қайта тиклашга ва оширишга эришилади. Ўсимликларни бундай жойлаштириш тизимини республикамизнинг ҳамма вилоятлари учун, уларнинг тупроқ сифатини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши ва жорий қилиниши лозим.
Юқоридаги вазифаларни бажариш ер кадастрлари тизимини ва унинг асосини ташкил этадиган тупроқлар бонитировкаси (сифат баҳоси) асосида олиб борилиши шарт.



Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish