Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси


-мавзу: Агрокимё фани тўғрисида асосий тушунчалар. Агрокиёмгар техник ишчи касбларининг ахамияти



Download 2,66 Mb.
bet115/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

1-мавзу: Агрокимё фани тўғрисида асосий тушунчалар. Агрокиёмгар техник ишчи касбларининг ахамияти.
Агрокимё ўсимлик ва тупроқда содир бўладиган кимёвий ҳамда биокимёвий жараёнларга таъсир этиш йулларини ўрганадиган фандир. Кўпчилик агрокимёвий тадқиқотлардан кўзда тутилган охирги мақсад қишлок хўжалиги экинларининг хосилдорлигини оширишдан иборат бўлган ва шундай бўлиб қолади.
1840 йилда немис кимёгари Ю.Либих «Кимёнинг деҳқончиликка тадбиқи» китобида ўсимликларнинг озиқланиши учун таркибида азот, фосфор, калий бўладиган кўпчилик минерал тузлар ва баъзи бошқа элементлар зарур эканлигини ишончли тарзда исботлаб берди. Либихнинг китобида, жумладан, ҳосил учун сарф бўлган фосфорнинг ўрнини тўлдириш учун суяк кукунини қайта ишлаб, суперфосфатга, яъни ўсимлик ўзлаштириши учун қулай шаклга айлантириш таклиф этилган эди.
Азот ва калий билан бирга фосфор ҳозир ҳам агрокимёнинг уч китидан бири, яъни ўсимликлар учун асосий уч озуқ элементнинг бири бўлиб келмоқда.
Агрокимё сохасида ишлайдиган олимлар таркибида микроэлементлар: бор, мис, марганец, молибден, кобольт, рух ва бошқалар бўладиган ўғитларни текшириш билан ҳам шуғулланадилар.
Агрокимёгарлар тупроқни текширадилар.
Тупроқ – мураккаб, доимо ўзгариб турадиган тузилма. Бир неча сантиметрли тупроқ қатлами юз йиллар давомида вужудга келади. Тупроқ таркибида минераллар ҳам бор, улар ўғитлар сингари ўсимликларга озиқ манбаи сифатида хизмат қилади: чиринди (гумус) – органик моддалар аралашмаси бўлиб, улар ўсимликларнинг озиқланиши учун зарур. Шу билан бирга чиринди тупроқ структурасини ҳосил қилувчи ва тупроқ микроорганизмларининг яшаш мухити ҳамдир, бу микроорганизмлар орасида азот тўпловчи бактериялар айниқса мухимдир.
Кислотали тупроқларни охаклаш, уларга охак қўшиш ва бошқа микроорганизмлар фаолияти учун энг яхши шароит яратилади.
Бу жараён натижасида тупроқнинг сингдирувчи қатламида водород ва алюминий ионларининг бир қисми кальций ионларига алмашинади. Бундай қисман алмашиниш тупроқ структурасига, айниқса подзол ва торфли тупроқларда ўз таъсирини кўрсатади.
Тупроқни охаклаш органик ва минерал ўғитларни ишлатиш самарадорлигини оширади.
Фан амалиётга берадиган илмий асосланган тавсияномалар тупроқ унумдорлигини яхшилашга ва ҳосилдорликни оширишга имкон беради.
Агрокимё корхоналари юқори даражада механизациялашган ва автоматлашган бўлишига қарамай кўп минглаб кишилар лаборантлар ва аппаратчилар, инженер ва техниклар, иқтисодчи ва технологлар хизмат қилади.
Агрокимёни ўзига касб сифатида танлаган тадқиқотчилар ўсимликларни озиқланиши ва ўғитларнинг тупроқ билан таъсирлашувидан тортиб, ўсимликларни химоя қилишнинг кимёвий воситаларига қадар бўлган масалаларни ўрганадилар.
Хақиқий профессионал агрокимёгар бўлиш учун фақат назарияни эгаллаш камлик қилади. Агрокимёвий тажрибаларни билимдонлик ва идрок билан ўтказиш ҳам мухим аҳамият касб этади. Агрокимёгар фанга доир билимларни айниқса кенг ва чуқур билиши керак.
Илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда техника хавфсизлиги чораларини яхши билиш, агрокимё лаборатория ишларини олиб боришда қўлланиладиган асбоб-анжомларнинг тузилиши ва уларнинг ишлаш жараёнларини яхши билиш:керак. Физикавий-кимёвий тахлиллар махсус асбоб-анжомларда амалга оширилади. Шу сабабдан тупроқшуносликда физикавий-кимёвий тахлилларни қўллаш учун бу сохада билимдон агрокимёгарларни тайёрлашни тақозо этади. Албатта, бу тахлиллар учун лозим бўлган асбоб-анжомларга махсус тайёрланган мухандислар хизмат қилади, лекин агрокимёгарлар ҳам уларнинг ишлаш жараёнини билиш, енгил носозликларни бартараф эта олиши лозим. Шунингдек, эритмалар тайёрлаш, лаборатория, лизиметрик, дала тажрибаларни ўтказиш тез ўсаёган замон даражасидаги билимга эга бўлиши учун доимий равишда ўқиб ўрганиши лозим. Агрокимё илмий-техника тараққиётини жадаллаштириш халк хўжалиги режаларини мувофақиятли бажаришда мухим рол ўйнайди. Унинг роли орта бориши билан агрокимёгар касбининг мухимлиги ҳамда аҳамияти ҳам ортиб боради.



Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish