Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат аграр университети



Download 2,34 Mb.
bet81/99
Sana21.04.2022
Hajmi2,34 Mb.
#571374
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   99
Bog'liq
Агрокимё агрономия (1)

Тупроқлар

Аммиакли селитра

Суперфосфат

Калий хлор

1.

Буз ва оч тусли утлоқи тупроқларга гўнг, 30-40т/га

2-3

4-5

0,3-0,8

2.

Шунингдек бедапоядан чиккан ерларга гўнг,15-20 т/га

10-20

5-6

1,1-1,2

3.

Корамтир утлоқи тупроқларга гўнг, 10-15 т/га

1,5-2,0

5-6

1,2-1,4

4.

Шунингдек бедапоядан чиккан ерларга гўнг, 80-10 т/га

1,3-1,8

7-8

1,4-1,5

1. Агарда боғ ва токзорлар барпо қилишдан олдин тупроқни чуқур хайдаб ўғитлар солинган бўлса, унда тупроқни кучат мевага киргунча деярли ўғитламаса ҳам бўлади.
Агарда илгари бошқа экинлар билан банд бўлганерларга тоқ экиладиган бўлса, тоқ кучати утказиш пайтида ҳар бир чукургача ўғит солинади. Ҳар бир чукургача 500-600 грами суперфосфат 4-5 кг чириндига аралаштириб солинади ва устидан тупроқ тортилади.
Бундай тоқзолрларда иккинчи йили қўшимча озиқ сифатида 90 кг/га азот, 60 кг/га фосфор ва 40 кг/га калий берилади.
Ҳосилга кирган тоқзорларни йил сайин ўғитлаб туриш керак.
Ҳар бир хўжаликнинг тупроқ шароитларига, тоқнинг ёшига ва холатига ҳамда мулжалланган ҳосилдорликка қараб ўғит нормаси белгилаб борилади. Гўнг гектарига 30-40 тонна хисобидан солинади.
Ҳосилга кирган ҳар бир гектар тоқзорларга 180 кг азот, 160 кг фосфор ва 90 кг калий ўғитлари берилади.
Минерал ўғитлар баҳорда 120 кг/га азот, 90 кг/га фосфор ва 60 кг/га калий хисобида кулланилади. Икки уч йилда бир маротаба минерал ўғитлар солинади, эгат оралаб 50-60 см чукурликда солинади ва бир вақтнинг узида тупроқнинг пастки қатламлари юмшатиб борилади.
Ҳосилга кирган тоқлар усув даврида икки марта қўшимча озиқлантирилади: биринчиси май ойида гуллашга 15-20 кун колганда гектарига 60 кг азот,45 кг фосфор ва 30 кг калий хисобидан, иккинчиси гуллагандан 10-15 кун утгач гектарига 45 кг фосфор, 30 кг калий хисобидан 60 кг азот хисобидан ўғитланади.
Ҳар бир озиқлантиришдан кейин қўшимча сугорилади.
2. Ёш боғлар янги ўзлаштирилган ерларда барпо этилса, мевага киргунча кадар ўғитларни деярли кўп талаб килмайди.
Суст усаётган дарахтларга битта дарахтга 4-5 кг чиринди хисобида ўғит солинади, яъни гектарига 800 кг гўнг ёки чиринди бўлмаган такдирда эрта баҳорда битта дарахтга (N-15, Р-10) 250-300 азотли ва кузда 300-400 грам фосфорли ўғит солинади.
Дарахтларнинг ўсиши билан ўғитлар нормаси ҳам оширилади.
Мева берадиган боғларда кучли пайвандтагли дарахтларга бериладиган ўғитларнинг йиллик нормаси гектарига 180 кг азот, 160 кг фосфор ва 90 кг калий.
Агар юқори ҳосил, яъни гектаридан 150-200 ва ундан кўпроқ центнер олиш режалаштирилган бўлса, катта мевали дарахтлар учун минерал ўғитларнинг нормаси 1,2-2 маротаба кўпайтирилади.
Тошли тупроқли ерлардаги боғларга минерал ўғитлардан ташкари органик ўғит 20-40 т/га миқдорида гўнг солиш зарур.
3. Тут дарахти кўп йиллик экин. Тутнинг шох ва новдалари ипак курти учун ҳар йили баҳорда кесиб олинади. Шунинг учун ҳам унинг ўғитларга бўлган талаби катта.
Тут кучати 10 яшаргача бўлганда ҳар бир дарахт тагига 125 грамм, 10 яшардан 20 яшаргача 250 грамм, 20 яшардан 40 яшаргача 375 грамм 40 ёшдан юқориб улган 500 грамм азот солинади.
Фосфор ва калийни мувофик равишда 60-30, 125-60, 185-90, 250-125 граммдан берилади.
Тутлар бутазор сифатида экилганда кенг каторли тутзорларнинг гектарига 120 кг ва тор каторли тутзорларда 180 кг азот солинади. Фосфор ва калий ҳам мувофик равишда 60-90 ва 30-45 кг дан берилади. Тут дарахтлари гўнгни яхши ўзлаштиради. Чириган гўнг ҳар уч йилда кузда ёки баҳорда ерни хайдашдан олдин гектарига 20 тонна нормасида солинади.
Янги ўзлаштирилаётган шурланган ерларда (Қашқадарё, Сурхандарё вилоятларида ва Марказий Фарғона) азотли ўғитлар нормаси умум қабул қилинган нормага нисбатан 1,5 баробар оширилади.
Минерал ўғитларнинг йиллик нормаси икки даврда берилади: азот, фосфор ва калийнинг 10 % баҳорда (март, апрел) ойларида, (шох ва новдалар кесиб олгўнга кадар), колган 50 % шох ва новдалар кесиб олингандан кейин (май, июнь ойларида) берилади.
Ўғитлар сугоришдан олдин сеялканинг эгат очкичи ёрдамида солинади.
1. Маълумки, минерал ўғитлар кимёвий моддалар жумласига кириб, маълум даражада гидроскипиклик хусусиятига эга. Шу боис махсус нам ўтказмайдиган полиэтилен қопларда сақланиши ва ташилиши лозим. Лекин кўп холларда минерал ўғитлар очик усулда мослаштирилмаган автоулов ва трактор тиркамаларида ташилмоқда, кўп микдорда минерал ўғитлар исроф бўлмоқда.
Хисоб-китобларга кўра, табиий фосфатларни казиб олиш жараёнида 25-30 % хомашё ер остида колиб кетади. Фосфорит рудасини бирламчи ва иккиламчи бойитиш жараёнида казиб олинган хом ашёнинг 30 % га яқини исроф бўлади. Тайёр ўғитларни ташиш, сақлаш ва тупроқка киритишдаги исрофгарчилик тахминан 10-15% ни ташкил килади.
2. Ўғитларнинг исроф бўлиши уларни сақлаш усулибилан узвий боғлиқдир. Махсус ўғит омборларида бу катталик 2,55 % ни ташкил этса, очик-сочик холатда сақланганда 11,1 % гача етади. Алмашлаб экишни ташкил этиш ва тугри жорий қилиш ўғитлар исрофгарчилигини олдини олишда асосий омиллардан бири хисобланади.
Сугориладиган дехкончилик шароитида тупроқдан кўп микдорда озиқ моддалар исроф бўлади. Сугориш тармоқларининг номукаммаллиги оқибатида оқава сувларнинг аксарияти дарё ва бошқа сув хавзаларига ташланади. Улар билан бирга ўғитлар таркибидаги озиқ моддаларнинг бир кисми тупроқдан мосуво бўлади.
Азотли ўғитлар таркибидаги нитрат шаклдаги азот сугорма сувлар таъсирида осон ювилади ва атроф-мухитни филослантиради. Нитратларнинг ювилиши эрта баҳор ва кеч кузда сузиларли даражада кучаяди. Шу боис дехкончиликда азотли ўғитларни киритиш муддатлари ҳамда аммиак шаклидаги азотнинг нитрофикациялниш жадаллигини билиши катта амалий аҳамиятга эга. Азот нитратли-азотли ўғитлар таркибидан бошқа турдаги, азотли ўғитларга нисбатан кўпроқ ювилади. ўғитларни ноурин қўллаш ва сугоришни нотугри амалга ошириш оқибатида кўп микдордаги нитратлар сизот сувларига қўшилади ёки ювилиб сув хавзаларига келиб тушади, кайсини экологияни бузади. Лекин ўғитларни илмий, илгор агротехникавий тадбирлар асосида қўллаш атроф-мухитга зарар етказмасдан экинлардан мул ва сифатли ҳосил етиштириш имконини беради.
Қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда агротехникавий тадбирларга тўла амал килмаслик тупроқ эрозиясини юзага келтиради, кайсиси фақат тупроқ таркибидаги эмас, балки ўғит билан киритилгандан озиқ моддаларнинг ҳам асосий кисмини йўқолишига олиб келади. Тупроқ эрозияси таъсирида озиқ моддалар йўқолишининг олдини олиш учун қуйидаги чора-тадбирларни қўллаш максадга мувофикдир:
- тупроқ эрозиясига карши ишлаш тизимини йўлга куйиш;
- нишаблиги юқори бўлган майдонларни «супача» ва «йўлакча» усулида хайдаш, эрозияга карши алмашлаб экишни жорий қилиш;
- пайкалларни экинлар билан банд қилиш;
- эрозияга муайян пайкалларга кўп йиллик утлар уруғини экиш;
- ўғит турларини тупроқ-иклим шароитларини хисобга олган ҳолда макбўл меър, муддат ва чукурликда қўллаш;
- структура ҳосил килувчи полимерлардан унумли фойдаланиш.
Тупроқка ўғит киртилгандан кейин маълум фурсат утгач, атмосферада азот, фосфор ва олтингугурт бирикмалари учрайди. Атмосферага азотли бирикмаларнинг чикиши кўпроқ денитрификация ва азотли ўғитларнинг тупроқдаги карбонотлар билан таъсирланиши натижасида содир бўлади. Денитрификация жадаллиги кўпроқ азотли ўғит турига боғлиқ бўлиб, селитралар таркибидаги азот бу жараёнга нисбатан осонроқ чалинади. Шунингдек, тупроқни сифатсиз ишлаш, ўғитларни нотугри қўллаш ва бошқа омиллар денитрификация жараёнини тезлаштиради.
Атмосферага махаллий ўғитларни нотугри қўллашва сақлаш кучли таъсир курсатади. Тўшамасиз гўнгни очик-сочик сақлаш атмосферага кўп микдорда NH3 ва N2 ни чикишига сабаб бўлади. Атроф-мухит ёкимсиз хид билан тўйинади.
Тупроқ биосфера занжирининг муҳим халкаси бўлиб, у киритиладиган ўғитларнинг мураккаб таъсирига учрайди ва қуйидаги ўзгаришлар содир бўлиши мумкин:
- тупроқ мухитининг нордонлашуви ёки ишкорийлашиши;
- агрокимё ва агрофизикавий хоссаларнинг ўзгариши;
- ионларнинг алмашиниб ютилиши ёки тупроқ эритмасига сикиб чиқарилиши;
- биотен ва заҳарли элементларнинг ютилиши;
- гумуснинг парчаланиши ёки тўпланиши;
- тупроқ ва ўғит таркибидаги озиқ моддаларнинг ютилишига кумаклашиш ёки каршилик қилиш;
- элементлар мобилизацияси ёки иммобилизациясининг ўзгариши;
- ионлар антогенизми ёки синергизмининг намоён бўлиши ва шу асосида ўсимликлар озиқланишига таъсир курсатиши. Маълумки, ҳар бир озиқэлементи ўсимлик танасида, маълум функцияни бажаради ва табиийки уларнинг танкислигига ёки меёридан кўплиги ўсимликнинг ташки белгиларида намоён бўлади. Лекин шу билан бир каторда озиқ моддалар ўсимликларга билвосита йўл билан ҳам таъсир курсатади. Ўсимликларнинг озиқ элементлари билан таъминланганлиги ва уларга зарар етказидиган хашоратлар сони ўртасида ҳам муайян боғлиқлик мавжуд. Ўсимликлар калий билан яхши таъминланмаган шароитларда уларга хашоротлар катта зарар етказади.
Маълумки, ўғитлар қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини оширади ва махсулот сифатини яхшилайди. Лекин айрим холларда тупроқка киритиладиган ўғитлар махсулот сифатига салбий таъсир курсатиши мумкин. Мазкур салбий жараён минерал ва махаллий ўғитлар хаддан зиёд ишлатилганда, сапрофель маиший чикиндиларнинг кимёвий таркибини урганмасдан фойдаланганда ва таркибида оғир металлар мавжуд бўлган ўғитлар мунтазам равишда тупроқка киритилганда номоён бўлади.
Замонавий агрокимё олдида турган асосий муаммоларидан бири секин таъсир этувчи азотли ўғитлардан фойдаланишдир. Лекин бу масалада мутахасислар якдил фикрга келмаганлар. Масалан, инглизлар бундай ўғитлар ишлатилганда, тупроқнинг азот режими бошқариш мушқўллашади, шу боис ингибиторли ўғитлар истикболсиз амалга оширилмоқда. Секин таъсир этишни таъминлаш учун ўғитлар капсула килинади, капрон, полиэтилен, парафин ёки элементар олтингугурт билан копланади.
Минерал ўғитлар кимёвий таркибини яхшилаш ҳам экологик муаммоларни хал қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Ўғит билан тупроқка тушадиган фтор чорва моллари махсулдорлигини пасайтиради, ривожланишини секинлаштиради, нимжон килиб куяди. Инсонлар саломатлигига ҳам салбий таъсир курсатади.

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish