Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат аграр университети



Download 2,34 Mb.
bet80/99
Sana21.04.2022
Hajmi2,34 Mb.
#571374
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   99
Bog'liq
Агрокимё агрономия (1)

Синов саволлари:
1. Кўкат ўғит сифатида кайси ўсимликлар экилади?
2. Биогумус ўғитининг хоссалари ва уларнинг қишлоқ хўжалигида ишлатилиши.
3. Қандай тупроқларда кўкат ўғитлар яхши самара беради.
4. Фойдаланиш усулига кўра кўкат Ўғитлар неча гурухга бўлинади изохланг?
5. Кўкат ўғит хисобидан пахтада қанча кўшимча ҳосил олиш мумкин?
6. Кўкат ўғитлар тупроқ ва ўсимликка қандай таъсир кўрсатади?
7. Бактериал препаратларга мисоллар келтиринг?
8. Азотбактерик нима?
9. АМБ препаратини тушунтиринг?
10. Бир гектар ерга АМБ неча кг кўлланилади?
11. Пахтачиликда қандай микроўғитлар ишлатилмоқда?
12. Агрокимёвий ҳаританома нима учун кенг равишда фойдаланилмоқда?
13. Ғўза навларининг уруғига ва ёки таркибига минерал таъсири?
14. Қанд лавлагининг 400 ц ҳосили билан тупроқдан қанча N,P,K ўзлаштиради
8-Мавзу: Донли экинларни ўғитлаш тизими. Мевали дарахтларни ўғитлаш тизими. Сабзавот экинларини ўғитлаш тизими. Агрокимёнинг экологик муаммолари.
Режа:
1. Кузги бугдой ва жавдарни ва баҳорги дон экинларини ўғитлаш.
2. Маккажухорини ва дуккакли дон экинларини ўғитлаш.
3. Сабзавот экинлари озиқланишининг узига хос томонлари минерал ва махаллий ўғитларни қўллаш.
4. Сабзавот экинларини (карам, помидор, бодринг, сабзи ва пиёзни) ўғитлаш.
5. Полиз экинларни ўғитлаш.
6. Боғ ва тоқзорларни ўғитлаш.
7. Мевали дарахтларни ўғитлаш.
8. Тутзорларни ўғитлаш.
9. Экологик ва сугориладиган шароитларда ўғит қўллаш муаммолари.
10. Тупроқ эрозияси ва ўғитларни исроф бўлиши.

Адабиётлар: 4,5,6,7,8,9,10,11, 14.


Таянч иборалар: Донли экинлар, бугдой, жавдар, сули, маккажухори, арпа, картошка помидор, бодиринг, сабзи, карам, пиёзни Ўғитлаш муддати, меъёри, Мевали дарахтлар, минерал Ўғит, органик Ўғит, тоқзорлар, тутзорлар. Экология, агрокимё, муаммо, эрозия, сугорма сувлар, зовурлар, ариклар, Ўғит омборлари, Ўғитларни сақлаш,ташиш ва ишлатиш атмосфера

1. Кузги дон экинлари баркарор мул ҳосил беради ва ўғитларга нихоятда талабчанлиги билан ҳарактерланади.


Кузги бугдой кузги жавдарга қараганда нейтрал реакция мухитга тупроқ унумдорлигига бир мунча талабчан. Кузги бугдой ва кузги жавдар товар махсулоти бирлиги хисобига ердан чикиб кетадиган озиқ элементлар жиҳатидан бир-бирига якин туради.
Лекин бугдойнинг кийин эрийдиган бирикмаларидан озиқ элементларини ўзлаштириб олиш хусусияти жавдарникига қараганда камроқ шунингдек, вақтинчалик бўладиган паст ҳароратга ва кургоқчиликка ҳам унчалик бардош бера олмайди.
Кузги дон экинлари тўпланиш давригача озиқ моддаларни унча кўп талаб килмайди, лекин улар, айниқса фосфорнинг танкислигига ута сезгир уруғ униб чикқандан тоқи нихоллар кишловга киргунча энг маъсулиятли давр хисобланиб, бу даврда тупроқда етарли микдорда озиқ моддалар бўлишини такозо килади.
Кузги экинлар яхши усиб ривожланиш, кишлаши учун кузда фосфорли, калийли ўғитларни кўпроқ, азотли ўғитларни камроқ қўллаш керак. Айни хол ўсимликларнинг яхши тўпланишига, бакувват илдиз отиши, танасида кўп микдорда қанд моддалар тўпланишига ва албатта совукка чидамлиги ошишига ёрдам беради.
Кузги дон экинларига ўғитлаш меъёрини белгилашда улардан олинадиган ҳосил миқдори, утмишдош экин ва тупроқ-иклим шароитлари хисобга олинади. Маданийлаштирилган, олдинги экин яхши ўғитланган ва кўп йиллик утлардан бўшаган далаларда устириладиган кузги экинларга фосфор калийли ўғитларнинг ҳаммаси фақат азотли ўғитларни озгинаси кузда солинади. Азотнинг асосий кисми баҳорда қўшимча озиқлантиришда берилади. Агар кузги экинларга гўнг солинадиган бўлса, кузда азотли ва калийли ўғитлар берилмаса ҳам бўлади (механик таркиби енгил камунум ерлар бундан мустасно).
Баҳорги дон экинлари ичида баҳорги бугдой ва арпа нисбатан унумдор, мухити муътадил ёки муътадилга якин тупроқларда яхши усиб ривожланади. Бу экинларнинг ҳосилдорлиги иссиклик режими унча яхши бўлмаган оғир механикавий таркибли тупроқларда ва шунингдек, енгил механикавий таркибли тупроқларда кескин камаяди. Сулининг илдиз тизими яхши ривожланган бўлиб, баҳорги бугдой ва арпага нисбатан тупроқнинг анча чукур қатламларига тушиб боради. У тупроқдаги кийин эрийдиган бирикмаларни ҳам нисбатан кўпроқ ўзлаштириш кобилиятига эга.
Бир тонна дон билан баҳорги дон экинларни тупроқдан қуйидагича микдорда озиқ моддаларни олиб чикиб кетади.
Баҳорги бугдой-37 кг азот, 12 кг фосфор, 25 кг калий.
Арпа –27 кг азот, 11 кг фосфор, 24 кг калий.
Сули-30 кг азот, 13 кг фосфор, 29 кг калий.
Баҳорги дон экинлари учун беда, дуккакли дон экинлари ва ўғитланган кузги донли экинлар яхши утмишдош хисобланади. Баҳорги донли экинлар учун биринчи навбатдаги озиқ элементи азот хисобланади. Иккинчи уринда фосфор туради. Енгил мнханикавий таркибли тупроқларда калийнинг аҳамияти катта. Барча тупроқ иклим минтакаларида баҳорги дон экинлари экиш билан гектарга 10 кг фосфорни суперфосфат ёки аммо фос шаклида қўллаш яхши натижа беради. Фосфорли калели ўғитларнинг асосий кисми кузги шудгор остида берилгани маъкул.
Гектаридан 3,5 т- 4,0 т ҳосил олиш учун буз тупроқлар минтакасида 100- 120 азот 80- 90 кг фосфор, 50- 60 кг калий кулланилади.
2. Маккажухори дон ва кук поя учун экилади, унга кузга дон экинлар ва унинг яхши утмишдош хисобланади.
Маккажухори тупроқнинг озиқ режимига ута талабчан бўлиб, говак ва механикавий таркибиоғир бўлмаган тупроқларни хуш кўради. Тупроқ мухити муътадил ёки муътадилга якин бўлганда яхши усиб ривожланади. Илдиз тизимининг асосий кисм тупроқнинг ҳайдалма қатламида таркалади. Озиқ моддаларни бутун усув даврида талаб килади. Маккажухори 10 ц дон ва шунга мувофик киладиган оралик махсулотлар билан тупроқдан 34 кг N 12 кг фосфор ва 45 кг калийни олиб экиб кетади. Маккажухори махаллий ўғитларга жуда талабчан. Сугориладиган дехкончилик шароитларида намлик меъёрида бўлса, азотли ўғитларнинг асосий кисми тупроқларни экишга хозирлаш пайтида берилади. Фосфорли ва калийли ўғитлар кузги шудгор остига киритилади. Тупроқда калий етишмаган холларда маккажухори ётиб колади.
Дуккакли дон экинлар бошқа гурух дон экинларидан фарқ килиб, атмосфера азотни фиксациялиш ва тупроқдаги кийин ўзлаштириладиган фосфорли бирикмаларни ўзлаштириш кобилиятига эга.
Дуккакли дон экинлар бир метр ва ундан ҳам чукурроқ кетадиган ук илдизга эга.
Дукакли дон экинларидан нухат, кук соя, мош, ловия, лювия, люпин бошқалар ахоли ва чорва моллари учун зарур бўлган оқсил муаммосини хал этишда муҳим аҳамиятга эга. Улар дони ва пояси (похоли) таркибида оқсил миқдорининг кўплиги билан бошқа экинлардан фарқ килади. Дуккакли дон экинлар барча ҳаётий шароитлар меъёрида бўлганда, таркибидаги ялпи азотнинг тахминан 2/3 кисмини атмосфера азотини фиксациялаш кобилиятига эга бўлганлиги сабабли улар кўпроқ фосфорли ва калийли ўғитларга кучли эхтиёж сезилади. Барча омиллар меъёрида, тупроқ унумдорлиги юқори бўлган тупроқлардагина азотли ўғитларни киритишга хожат қолмайди.
Дуккакли дон экинларни экиладиган пайкалларга кузги шудгор олдиндан соф модда хисобида 46-60 кг фосфор ва калий қўллаш тавсия этилади. Экишга кадар озроқ микдорда (20-30 кг) азотли ўғит қўллаш ўсимликларнинг ривожланишининг дастлабки даврида, яъни хали илдизда туганак бактериялар ҳосил бўлмаган, пайтида, азот билан таъминланишини яхшиланишида дуккакли-дон экинларининг усиш органлари «Говлаб» ҳосилнинг пишиб етилиши кечикади. Уларни экиш билан бир вақтда микдорда (гектарига 10 кг P2O5 хисобида) даврларида фосфор билан таъминлайди.
3. Сабзавот экинлари ҳосилни оширишда ўғитлар нихоятда катта аҳамиятга эга. Сугориладиган ерларда сабзавот етиштиришда экинларни ўғитлаш, айниқса самарали бўлади. Сабзавот ўсимликлари ердан озиқ моддаларни бутун усув даврида олиб туради, мева тугиш вақтида ўғитларга жуда талабчан бўлади. Ўғитларни экишдан олдин эмас, балки усув даврида ҳам қўшимча озиқ моддалар бериш керак. Сабзавот экинларида озиқлантириш усулини аниклашда ўсимликларнинг биологик хусусиятларидан ташкари ўғитлар таркибига озиқ моддаларни узгартиришга, агротехник ишловларни хисобга олиш керак бўлади.
Сабзавўот экинлари айниқса органик экинларга жуда талабчан бўлади.
Органик ўғитлар билан минерал ўғитларни кушиб бирга ишлатилганда катта самарадорлик беради. Органик ўғитларни йиллик нормаси хўжаликда бу ўғитнинг мавжудлиги ва фойдаланиш усулига қараб бир гектар майдонга 15-10 тоннадан 60 тоннагача бериш мумкин
Азотли ўғитлар йиллик нормасининг 60-75% ни ўсимлик усув даврида ва 25-40% экиш олдидан солинади.
Фосфорли ўғитларни йиллик нормасини 60-75% ни кузги шудгорлашда, колган 25-40% ни экиш ёки кучат утказиш билан бирга солинади.
Калийни ўғитларни йиллик нормасини 50% ни фосфорли ўғитлаш билан кушиб кузги шудгорлашда солинади ва колган 50% ни азотли ўғитларга кушиб ўсимликлар шоналаш даврида берилади.
4. Сабзавот экинларга органик ўғитлардан ҳар хил компостлар, фекалийлар, паранда ва пилла чикиндилари ҳам яхши самара беради.
1. Карам экини озиқ моддалар олиш ва ўғитга талабчанлиги жиҳатдан сабзавот экинлари орасида биринчи уринда туради. 100 ц карам ҳосили билан тупроқдан ўртача 31 кг азот 12 кг фосфор ва 40 кг калий олиб чикиб кетади.
Карам кучати органо-минерал ўғитларни жуда ёктиради, яхши ривожланади. Бир квадрат метр майдон учун махаллий ўғитларга 1,5 кг аммиакли селитра 1,7 кг оддий суперфосфат, 0,6 кг калий хлориди 0,5-1,0 кг бур ва 0,4 аммоний молибден қўшилади.
Карам экини учун бир гектар майдонга ўртача 90-180 кг азот, 30-90 кг калий тавсия этилади.
Махаллий ва минерал ўғитлар биргаликда кулланиладиган энг кўп қўшимча ҳосил олинган. Карам экини учун гектарига 20 тонна махаллий тавсия этилади.
Помидор унумдор ерларни танлайди ва ўғитларга жуда ҳам талабчан ўсимлик хисобланади. Помидор тупроқдаги озиқ моддаларни истеъмол қилиш жиҳатидан сабзавот экинлари орасида олдинги уринлардан бирини эгаллайди. 100 ц помидор ҳосили 20-30 кг азот, 8-10 кг фосфор ва 20-25 кг калийни тупроқдан олиб чикиб кетади.
Помидор экини азот ривожлантириб устирса, фосфор меваларни тез ва етилишига, шакар миқдорини ошишига ёрдам беради.
Калийли ўғитлар эса помидор меваларидаги қуруқ модда миқдорини оширади. Помидор экини учун гектарига 20-30 тонна органик ўғит 150-180 кг азот, 120-140 кг фосфор ва 90-120 кг калий тавсия этилади.
Бодринг учун гўнг ва компост энг яхши ўғит хисобланади.
Бодринг 100 ц ҳосили билан тупроқдан 28 кг азот, 19 кг фосфор ва 44 кг олиб чикиб кетади.
Бодринг экинига органо-минерал ўғитлар берилса, ҳосилдорлиги икки хисса ошади. Бодринг тупроқ эритмасининг конценрациясига ута сезгир бўлганлиги сабабли, минерал ўғитларнинг йиллик нормасини бўлиб-бўлиб бериш керак.
Бодринг экини учун гектарига 90-120 кг азот, 120-160 кг фосфор, 90-120 кг калий ҳамда 30-40 тонна органик ўғит тавсия этилади. Бодрингга азотли ўғитларни кўп ишлатмаслик керак, таркибида қуруқ модда жуда кўпайиб кетади. Сабзи экини учун 20-30 тонна гўнг, 120-150 кг азот, 90-120 кг калий тавсия этилади. Бу ўғитларни асосий кисмини шудгорлашда ва эрта баҳор экишдан олдин солинади.
Пиёз 100 ц ҳосил билан бирга 50 кг N, 11-15 кг P2O5 ва 30-40 кг К2О ни олиб чикиб кетади.
Пиёз учун гектарига 100-150 кг азот, 100-150 кг фосфор, 75-90 кг калий ва 20-30 тонна тавсия этилади.
2. Полиз экинлари унумдор, структурали тупроқларга анча талабчан бўлиб, янги ерларда кўп йиллик утлардан бўшаган тупроқларда яхши усиб ривожланади.
Алмашлаб экишда беда, дон, дуккакли экинлар урнига картошка, кароам ва илдизли мевалилар экиш тавсия этилади. Бу тур бир ерга сурункали экиш ҳосил сифатини ёмонлашуви ҳамда ўсимлик сулиш касаллигининг кўпайиб кетишига сабаб бўлади.
Полиз экинлари учун гўнг компост муҳим ўғит хисобланиб, минерал ўғитлар билан макбўл нисбатда аралаштириб озиқлантирилса ҳосил янада самарали бўлади. Бедадан бўшаган ерларга экилган полизларга биринчи йил азотли ўғитлар бермасдан фақат фосфор ва калий ўғитлар солинади.
Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий текшириш институтининг тавсиясига биноан, полиз экинларидан гектарига ўртача 250-300 ц ҳосил олиш учун, фосфор 100-150 кг, калий 50 кг утлоқ боткоқ утлоқ тупроқ учун азот 80-100, фосфор 100-120, калий 50-60 кг белгиланиб, гектарига 30-40 тоннадан гўнг кулланилганда, гўнг таркибидаги ўртача азот, фосфор, калийларнинг миқдорига асосланиб, минерал ўғитларнинг йиллик нормаси ҳам бироз камайтирилади. Гўнг коспостининг йиллик нормаси, фосфорнинг 60-70% калийнинг 50% кузги шудгор остида солинади. Азотли ўғиттлар эса экиш олдидан, усув даврида 3-3 чин барг чикарганда, колган кисми фосфор билан биргаликда гуллаш фазасида, шудгор остидан берилмай колган (50 %) калий билан аралаштирилиб, чопикдан сунг, озиқлантирувчи культиватор ўғитлагич ёрдамида эгатлар ўртасида 15-18 см чукурликда солинади.
5. Полиз экинлари ўғитлангандан сунг сугорилса, ўғитнинг самараси янада яхши бўлади. Бедапоядан сунг иккинчи йил экилган полиз экинлари учун фосфорга нисбатан азот нормаси 50 % ни ташкил этиши керак, яъни гектарига 100 кг га бўлиши лозим.
Кам унумли тупроқлардаги экинларни эртароқ ва оз-оздан ўғитлаш самарали усул хисобланиб, экинларни ўғитлашни биринчи ҳосилни териш арафаппсида якунлаш керак.
Тарвуз тупроқ фосфор ва калийли ўғитларга талабчан бўлиб, ковун тарвузга нисбатан органик ўғит, жумладан гўнгга талабчандир.
Шунга карамасдан гўнгнинг йиллик нормаси гектарига 60-70 тоннагача етказилса, ковуннинг таъми пасаяди ва таркибидаги фойдали витаминлар миқдори камайиб кетади. Полиз экинлари кичик майдонларга экилганда органик ва минерал ўғитларнинг нормаси 1 м2 га хисоб килади.
Ковуннинг агротехникаси ва уни ўғитлаш муддати тарвузникидай бўлади.
Картошка ўсимлиги ердан жуда кўп микдорда озука моддаларни олиб кетади. Шунинг учун картошка экиладиган ерлар албатта ўғитлаш зарур, картошка экини 100 ц га ҳосилига нисбатан 50-70 кг N, 15-20 кг P2O5 ва 60-80 кг К2О ни олиб чикиб керади.
Картошкага азотли ўғитларни катта микдорда солинса, ҳосилдорликни оширади. Шу билан бирга картошкапоясининг усиб кетишига ва туганакларнинг етилиши кечиктиради.
Азотли ўғитларнинг хаддан ташкари кўп берилиши туганаклар таркибида крахмал миқдорини камайтиради, картошканинг сақланиши ва уруғлик сифатини ёмонлаштиради ва айниган ёрилган туганаклар салмогининг кўпайиб кетишига сабаб бўлади.
Фосфор картошка поясининг ўсиши деярли кўп устирмайди, илдиз системасининг ривожланишига кулай шароит яратади, тупроқни юмшатади ва туганакларнинг тез етилишига ҳамда таркибида кўпроқ крахмал тўлашга ёрдам беради.
Калий ўсимликнинг азот ва фосфорни яхши ўзлаштиришга ёрдам беради.
Тупроқда калий етишмаса, ўсимликларнинг илдиз системаси ейилиб ривожланмайди, баргларида хлорофил камаяди, экин касалланади, кургоқчиликка ва паст температурага чидамлиги пасаяди. Калий ўғитлар таркибида хлорнинг кўп бўлиши туганаклардаги крахмал микдордаги крахмал миқдорининг камайишига унинг уруғлик сифатининг ёмонлашувига сабаб бўлади.
Картошка учун магний сульфат ва калий сульфат ўғитлари яхши хисобланади.
Ўтлоқли тупроқларда ҳам, шунинк буз тупроқларда ҳам картошка ўсимлигига азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар катта самара берган. Ўғитларни алоҳида солинганда ҳам ҳосил олинган.
Калийли ўғитларни йиллик нормасини тенг иккига бўлиб, бар кузги шудгорда ва колгани ўсимлик шоналаш даврида бериш керак бўлади.
Картошка экиладиган ерларга махаллий ва минерал ўғитлар солишнинг ўртача нормалари, ц/га.






Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish