Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва енгил саноат институти


Корхона экспорт фаолиятининг ривожланишида халқаро маркетинг ахамияти



Download 6,45 Mb.
bet4/19
Sana12.06.2022
Hajmi6,45 Mb.
#659059
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Нилуфар курс иши ХМ

1.2. Корхона экспорт фаолиятининг ривожланишида халқаро маркетинг ахамияти
Халқаро маркетингни илмий категория сифатида адабиётга кириб келиши ҳақида Россия олимларидан О.В.Федотова ва О.А.Табекиналар «халқаро маркетинг ҳақида биринчи маълумотлар 1960 йилларда халқаро савдони жадал ривожланиши ва унинг халқаро иқтисодий муносабатларни етакчи шаклига айланиши билан пайдо бўлди» дёб ёзганлар.17 Мазкур таърифнинг берилиши, муаллифлар маркетинг эволюциясининг учинчи боскичи, яъни товар ишлаб чикаришни кўпайтириш ва сотиш жараёнини такомиллаштириш концепцияларидан кейин, хақиқатда, 1960 йилларда мамлакатлар бозорлари товарлар билан тўлгандан кейин, маркетинг концепцияси бозорни ўрганиш, харидорларни топиш, улар талабларига мос ассортимент сиёсатини олиб бориш хамда чет мамлакатларга экспорт қилиш масалаларини ечимига қаратилди. Аммо халқаро маркетинг, халқаро савдо жараёни ва унинг субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш, жахон бозорларидаги конъюнктура ўзгаришларига мослашиб бориш, унинг истиқболига қараб янги хизматларни жорий этиш асосида экспорт ва импорт самарадорлигини ошириш назарияси ва услуби эканлигини эътиборга олсак, унинг амалиётда қўлланиш тарихи хам «Буюк ипак (савдо) йўли» билан боғлиқ.18
Г.Л.Багиев ва бошқалар19 томонидан «халқаро маркетингни халқаро тадбиркорлик фалсафаси ва воситалари, халқаро товарлар ва хизматлар айирбошлашнинг тижорий ва нотижорий жараёнларига жалб қилинган чет эл юридик ва жисмоний шахслари орасида ўзаро ҳаракатлар тармоғида қарор кабул қилиш доираси» деб ифодаланган. Булардан ташкари, Россия олимларидан В.И.Челенков ва А.К.Бондарев ҳам халқаро маркетингга ўз таърифларини бериб, «халқаро маркетинг - бу жаҳон бозорларидаги фаолият бўлиб, истеъмолчиларни керакли товарларга бўлган эхтиёжларини рақибларига Караганда тўлароқ қондиришни таъминлаш» ёки «халқаро маркетинг, бу фирманинг мамлакатдан ташқарида комплекс равишда амалга оширадиган ташқи иктисодий фаолият тадбирлари» деган мулоҳазалар бернлган.
Бизнинг фикримизча, «халқаро маркетинг - халқаро бизнес фалсафасн мазмунини англатиб, жахон бозорларида талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлаш воситалари, чет эл тадбиркорлари билан экспорт ва импорт муносабатларини ўрнатиш, амалга ошириш ва кўзланган фойдага эришишнинг илмий-услубий асосидир».
Халқаро маркетинг соҳасида «Европа маркетинг жамияти» (ЕСОМАР), «Халқаро маркетинг федерацияси» (ИФМ), шунингдек, кўпчиликка маълум бўлган «Америка маркетинг ассоциацияси» (American Marketing Association - АМА), «Россия маркетинг ассоциацияси» каби халқаро ташкилотлар фаолият кўрсатмокда.
Халқаро маркетинг тушунчаси халқаро иктисодий фаолиятдан фарк қилади. Халқаро иктисодий фаолият ўз ичига, қўшма ишлаб чикариш, хизмат кўрсатиш, экспорт ва импорт йшларини бошқарйшни олади. Халқаро маркетинг эса, ана шу жараёнларда юкори самарадорликка эришиш фалсафаси ва воситалари сифатида каралади. Бошқача килиб айтганда, халқаро маркетинг корхона ва давлат ташқи иқтисодии фаолиятини кўзлаган мақсадлари (фойда, ижтимоий самара)га эришиш стратегия ва тактикасини ишлаб чиқиш тамойиллари ҳамда уларни амалга ошириш йўл-йўриқларидан иборат. Бошқача таъриф берганда, ташқи иктисодий фаолият шакл бўлса, халқаро маркетинг унинг мазмуни, моҳияти ва охирги мақсадига эришиш назарияси ҳамда воситалари ҳисобланади. Демак, халқаро маркетинг эволюцияси ҳам жаҳон хўжалиги ва жаҳон бозорининг ривожланиш боскичлари, улардаги ўзгаришлар билан чамбарчас боглик Шунинг учун, халқаро маркетинг жахон иқтисодиётидаги байнялминалляшув ва глобаллашув муносабатлари, чет давлатляр миллий бизнес тармоклари, халқаро савдони ривожланиш талаблари ва халқаро бозорляргя ёриб кириш конценцияларига асосланади.
Халқаро маркетинг ривожланишининг бош омили, хозирги шароитда глобаллашув жараёни эканлигини эътиборга олсак, унинг инсон фаолиятининг барча соҳаларини: иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий соха, фан, маданият, таълим, атроф-муҳит ва хавфсизлик жараёнларини ҳам такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича стратегиялардан фойдаланиш, ривожланган давлатларда катта самара бермоқда. Глобаллашув жараёнини ривожланишига эса қуйидаги иқтисодий-ижтимоий омиллар:

  • халқаро бизнес харажатларини камайтириш йулларини топиш;

  • жахон бозорлари миқёсида рақобатнинг кучайиши;

  • мамлакатлар ўзаро иқтисодий алоқаларининг ривожланиши;

  • глобал компаниялар сонини кўпайиши;

илмий техник:

  • янги алоқа тизими ва материалларнинг яратилиши;

  • ахборот каналлари ва алоқа воситаларининг глобаллашуви;

  • янги, ўта тезюрар транспорт тизими;

сиёсий:

  • мамлакатлараро алоқалар ва сиёсий музокаралар, халқаро учрашув ва анжуманлар ўтказишнинг фаоллашуви;

  • мамлакатлар сиёсий ҳамкорлигининг кучайиши;

  • ҳуқуқий;

  • ГАТТ томонидан таърифлар ва бошқа халқаро савдо чекланишларининг камайтирилиши;

  • Жаҳон Савдо Ташкилотининг иш бошлаши;

  • ижтимоий-маданий;

  • истеъмолчилар ҳохиш ва истакларининг стандартлашуви;

  • инсоний ва маданий алоқаларнинг ривожланиши;

  • таълим ва илмий соҳаларда алоқаларнинг ривожланиши;

  • туризмнинг ривожланиши;

  • глобаллашувнипг аҳамияти ва самарадорлиги деганда туғридан-туғри инвестицияларнинг кўпайиши;

  • юқори технологияли инновациялардан фойдаланиш;

  • хизматлар савдосининг тезкор ўсиши таъсир кўрсатмокда, деб айтиш мумкин.

Ишлатиладиган воситалари бўйича қараш, ички (миллий) ва халқаро маркетинг ўртасида фарқ йўқ деб ҳисоблашни тақозо этади, аммо халқаро маркетинг, халқаро ташқи муҳит хусусиятлари бўйича кўпроқ ахборотлар зарурлиги ва уларни тўплаш қийинлиги, чет элда тадбиркорлик килиш учун хавф-хатарнинг кўплиги билан фаркданади.
Халқаро маркетинг мақсадларини аниқлашда, миллий корхонани халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этишига ундовчи мухим омиллар таҳлили қуйидаги саволларга аник жавобларни топишни тақозо этади. Халқаро бозорга чиқиш керакми? Бунда қандай мақсадларга эришилади (сотувни кенгайтириш, янги ресурсларга эга бўлиш, таъминот манбаларини диверсификациялаш)?, корхона олдида қандай истикболлар очилади ва қандай хавф-хатарлар чиқади?, қайси мамлакатнинг бозорига кирилади?, бу бозорда корхонанинг мавжуд товари сотиладими ёки янгисими?, танланган бозорга кайси стратегиялар (товар ҳаракати, баҳо, коммуникация, сотиш ва уни рагбатлантириш) билан кирилади?, бозорга импортчи ёки экспортчи сифатида мустақил кириладими ёки бирор тажрибали ҳамкор ёрдамидами? Танланган бозорда корхона ўзининг кичкина бўлса ҳам халқаро маркетинг концепциясига эга бўлиши учун ана шу саволларга олдиндан маркетинг тадқиқотларини ўтказиш асосида жавоб топиши шарт.
Ҳозирги фан-техника таракқиёти, жаҳон бозорларини махсуслашишига, унда таклиф этилаётган товар ва хизматларни стандартлашиб боришига ҳамда сотиш жараёнларида ахборот технологиялари ва телекоммуникация воситаларидан кенг фойдаланишга имкониятлар яратишни тақозо этмокда. Натижада, аксарият бозорлар, глобал характерга эга бўлиб, миллий мамлакатлар ўз худудлари билан чекланиб колмай, ҳамкорлар билан биргаликда жахон бозорлари сегментларига айланиб бормокдалар. Савдо агентлари, энди фақат сотувчи, харидор ёки воситачи бўлиб қолмай, универсал вазифаларни бажармоқдалар. Демак, хар бир корхона жаҳон бозорига киришда шахсий халқаро маркетинг концепциясидан фойдаланиш учун муҳим вазифа эканлигига ишонч хосил килиши шарт.
Халқаро маркетинг тадқиқотлари халқаро бизнесмен-тадбиркорлар талаби, эҳтиёжлари ва кандай қарор қабул қилишларига боглик. Чунки жаҳон бозоридаги ўта мураккаб рақобат муҳити шароитида кўр-кўрона ҳаракат билан шарт-шароитларни тўла таҳлил қилмай, керакли йўналишда тадқиқотлар ўтказмай ва натижаларини ўрганиб чиқмасдан халқаро бизнесни бошлаш мумкин эмас.
Халқаро маркетинг тадқиқотлари: муаммонинг қўйилиши, маркетинг тадкикотларининг услубини аниқлаш, кўрсаткичларни йиғиш, ахборотларни таҳлил қилиш ва баҳолаш, натижаларни умумлаштиршп ва ҳисобот тайёрлаш босқичларидан иборат.

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish