Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва енгил саноат институти



Download 6,45 Mb.
bet3/19
Sana12.06.2022
Hajmi6,45 Mb.
#659059
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Нилуфар курс иши ХМ

Тадқиқотнинг мақсади ўзгарувчан бозор шароитида хориж бозорлари талабига мос экспортбоп тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
тикув-трикотаж корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этишда жараёнли ёндошувнинг ўрнини асослаш;
экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишда халқаро стандартларга асосланган сифат менежменти тизимини жорий этишнинг назарий асосларини тадқиқ этиш;
тикув-трикотаж маҳсулотларини хориж бозорларига йўналтиришда маркетинг бошқарувини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон тўқимачилик саноати корхоналарининг хориж бозорларидаги ўрнини баҳолаш;
хориж бозорлари талабига мос экспортбоп тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти бўлиб, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги тўқимачилик корхоналари, хусусан «UzTex», «Bofanda», «Bakan Тех», «Indorama», «ВЕК Cluster», «Milana Textile», «Crystal Color Textile» ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предметини ўзгарувчан бозор талаблари шароитида хориж бозорлари талабларига мос экспортбоп тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича иқтисодий муносабатлар ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида математик моделлаштириш, иқтисодий таҳлил, тизимли ва қиёсий таҳлил, бошқарув қарорини қабул қилишга ёндашув, статистик гуруҳлаш, таққослаш, таснифлаш, SWOT-таҳлил усулларидан кенг фойдаланилган.
Курс ишининг тузилиши ва ҳажми. курс иши кириш, икки боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Курс ишининг умумий ҳажми 46 бетни ташкил этади.
I БОБ. ХОРИЖ БОЗОРЛАРИ ТАЛАБЛАРИГА МОС ЭКСПОРТБОП МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ


1.1-§. Экспорт назарияси ва унинг ривожланиш босқичлари

Ҳозирги жаҳон бозорлари узоқ давом этган тарихий жараён натижасида аввало, етакчи мамлакатлар ички бозорлари негизида ташқи савдо (экспорт ва импорт) алоқаларини шаклланиши ва уларнинг миллий давлатлар чегарасидан чиқиб, халқаро иқгисодий муносабатлар даражасида ривожланаётганлиги илмий адабиётларда баён этилган.


Экспорт (лот. exporto -олиб чиқаман, инглиз ехроrt) - товар, капитал в қимматбаҳо қоғозларни ташқи бозорга олиб чиқиш ва сотиш1, импорт2 (лот. importo - олиб келиш) мамлакатнинг ички бозорида сотиш учун шунингдек, уларни учинчи мамлакатга ўтказиб юбориш учун чет эл товарлари олиб келиш, реэкспорт - учинчи мамлакатга олиб чиқиш ва реимпорт - кайта ишлаш ёки олиб чивдлган мамлакатга кайтадан олиб кириш маъноларини англатувчи атамалар умумлашган холла халқаро савдо жараёнларини ифодалайди. Шунинг учун экспорт назарияси хам халқаро савдо назариясининг ажралмас қисми сифатида иқтисодчи олимлар томонидан ўрганиб ва такомиллапггирилиб келинмоқда.
Аммо бизнинг фикримизча, халқаро савдо назариясининг шаклланиши ва ривожланишини ёритилган илмий адабиётларда фақат XVI асрлардан бошлантан саноат ишлаб чиқаришини кўпайиши билан боғлиқ жараён деб қараб келинган. Асл халқаро савдо амалиётини ривожланишига милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг иккинчи ярмидан то XV асргача Шарқни Ғарб билан боғлаган «Буюк ипак (савдо) йўли»ни ўрни ва аҳамияти ёритилмаган. Буюк рус археолог олими В.В.Бартольд3 «Буюк ипак йўли» милоддан аввалги I минг йилликнинг иккинчи ярмидан то XV асргача Шарқни Ғарб билан боғлаган асосий савдо йўли бўлиб, у Хитой, Ҳиндистон, Урта Осиё, Эрон, Яқин Шарқ ҳамда Ўрта денгиз мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқ ва маданий алоқаларни ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган. «Буюк ипак йўли» узок бўлганлиги ва сермашаккатлиги сабабли, Хитой Ғарб давлатлари билан бевосита алоқа олиб борипги мумкин бўлмаган. Шунинг учун хам «Буюк ипак йўли» оркали олиб борилган савдо алоқаларида осиёликлар, айниқса, суғдлар (пойтахти Афросиёб-Самарканд), бакгрияликлар ва эроилпклар асосий воситачилик вазифасипи бажаргаилар.
Шунинг учун хам Марказий Осиё ўлкаларида ишлаб чикариш, савдо, фан ва маданиятнинг ривожланишида «Буюк ииак йўливнинг ахамияти катга бўлган Айннкса, IX-X асрларда Мовароуннахр ва Хоразм иктнсодий ва маданий ривожланшпида катта муваффакқиятларга эришган.4
Юсуф Хос Ҳожиб 1069-1070 Йилларда ёзган «Қутадғу Билиг» - «Саодатга элтувчи билим» номли турк тилида ёзилган биринчи асарда «Халк, раъият мамлакат ҳукмдоридан уч нарсани кутади. Булар:
1) пулнинг кадрини ошириш ёки сақлаб туриш;
2) халкка хусусий мулк ҳуқукини таъминловчи конунларни жорий этиш;
3) бозорни, йўлларни ўғри-қароқчилардан муҳофаза қилиш.5
«Савдогарлар» («сатиғчилар») тиним билмас савдо эгаларидир. Улар ақлу хушларини худога топшириб олам кезадилар. Савдогарлар билан яхши муносабат керак, эй хизматчи! Дунё гўзаллиги улар қўлида. Шарқдан Ғарбгача («кун туғардан батарға») кезиб, тилагингни раво киладилар Улар олам кезмаганларида ноёб нарсалар юртда танқис бўларда. Эй Ахий хизматчи, уларни азиз тут. Сенинг эзгу номингни савдогарлар узоққа етказади. Хизматчи, юртинга келувчи савдо карвонларини хам эсга тутки, токи улар яхши ният билан юртингни тарк этсин» деб6 Юсуф Хос Ҳожиб ёзиб қолдирган. Буюк ипак йўлвдаги ҳар бир шаҳарда махаллий ва халқаро ахамиятли бозор майдонлари, карвон саройлари ва бошқа керакли хизмат кўрсатувчи шахобчалари бўлган. Мана шу маълумотлардан кўриниб турибдики, халқаро савдо амалиётини ривожланиши унинг назарий асосларини шаклланишида хам Буюк ипак йўпининг ўрни ва ахамияти катта деб ҳисоблаймиз.
Хакиқатда хам, кейинчалик XVI-XIX асрлар давомидаги буюк жуғрофий кашфиётлар ва саноат инқилоби миллий давлатларнинг ривожланиши билан боғлиқ равишда халқаро савдо операцияларини ҳажми ва номенклатурасининг сезиларли кенгайиш жараёни халқаро савдони назарий асослаш муаммосини кун тартибига қўйди. Шунинг учун шотландиялик профессор Адам Смит ўзииинг «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқотлар» деб номланган машхур китобида илк бор мамлакатлар ўртасидаги савдонинг назарий моделини яратишга эришди ва у «Мутлоқ устунлик назарияси» деб қабул қилинди.
Мамлакатлар жуғрофий жойлашувини ҳар хиллиги натижасида халқаро меҳнат таҳсимоти шаклланиши сабабли, унинг айрим товарларни ишлаб чикаришга ихтисослашиши, харажатларни нисбатан паст бўлишига олиб келиши, бу моделнинг назарий асосини ташкил этади. Буюк иқтисодчи илгари сурган тамоиилда «соғлом фикр»га таянувчи хўжалик субъектининг мақсадга мувофиқ муомила тамойиллари халқаро савдо соҳасида фойдаланилди. Бундай вазиятда давлатнинг халқаро савдони бошқаришдаги роли камаяди, товарлар оқимини эса бозордаги «кўринмас кўл» яъни «рақобат» белгилайди.7
Демак мамлакатнинг бошқаларга нисбатан қулай шароитга эга бўлиб, камроқ харажатлар билан бирон-бир маҳсулот ишлаб чикаришга ихтисослашуви, уни ички ва ташқи бозорларда сотилишидан қўшимча фойда олиши, Адам Смитнинг мутлоқ устунлик назарияси моҳиятини билдиради.
Кейинчалик инглиз иқгисодчиси Д.Рикардо «Сиёсий иқгисод ва солиққа тортишнинг бошланиши»8 асарида А.Смит тамойилини ривожлантирар экан, мутлоқ устунлик умумийроқ модел эканлигини кўрсатиб берди. Унинг модели эса, «нисбий устунлик» назарияси номини олди.
Адам Смит классик йўлининг давомчиси Давид Рикардонинг ғояларига кўра, алоҳида олинган мамлакатда ҳамиша шундай бир товар топиладики, уни ишлаб чиқариш жаҳондаги ўртача зарурий харажатлар даражасида бошқа барча товарларни ишлаб чиқаришга нисбатан самаралирокдир, яъни нисбий устунлик ана шу товарни ишлаб чикаришда энг кам зарурий харажатларга эга бўлинганда юзага чикади. Халқаро савдода товар айирбошлашнинг назарий ифодалашда аниқликка эришиш учун Д.Рикардо бир катор шартларга риоя қилиш керак деб ҳисоблайди. Бу шартларни энг муҳимлари сифатида қуйидагиларни кўрсатади: ишчи кучининг халқаро харакатчан эмаслиги; қўишмча харажатлар (транспорт ва бошкалар) ва техник янгиликлар киритиш натижасида харажатларни ўзгартиришини эътиборга олмаслик.
Д.Рикардо назарияси инглиз файласуфи, социолог ва иктисодчи Дж. Стюарт Милль томонидан яна ривожлантирилди. У XIX асрнинг ўрталарида ўзининг «Сиёсий иктисод асослари»9 асарида айирбошлаш баҳоси «талаб ва таклиф» қонуни бўйича белгиланиши, бунда мамлакат ўзининг умумий экспортга ҳақ тўлаш имкониятига эга бўлиши исботланди. Бир мамлакат бошка мамлакатдан ишлаб чиқариш харажатлари бир хил маҳсулотларни нисбий устунликка эга бўлмаган ҳолда сотиб олишша асосий сабаб шуки, маҳсулот унта талаб бўлган ерда сотилади ва талаб истеъмолчининг даромадлари, ўзига хос дидлари ва талабномалари ёрдамвда аниқланади деган ғояни илгари сурди ва халқаро маркетинг тамойили билан боғлади, деб ҳисоблаймиз.
XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида халқаро савдо таркибига техника ютуқларининг таъсири сабабли, халқаро меҳнат тақсимотида табиии ресурслар омилини ролининг пасайишига олиб келди. Шунинг учун XX асрнинг 50 йилларида швед олимлари Э.Хекшер ва Б.Олин томонидан10 индустриал жамиятда халқаро савдо ҳажми ва номенклатурасига таъсир этувчи турли-туман омилларнинг тадқиқ этилиши Д.Рикардо назариясини тўлдириш ва асосий жиҳатларини аниқлаштириш имконини берди. Натижада, улар «нархларнинг ишлаб чиқариш омилларига тенглаштириш» теоремасини таърифлаб беришди.
Э. Хекшер ва Б. Олин тамойилинииг мохияти ишлаб чикариш омиллари нархини тенглаштириш принципида ўз аксини топди. Бу принцип миилий ишлаб чикаришларнинг хар-хилли ишлаб чикариш омиллари билан бир хил таъминланмаганлиги, шунингдск, у ёки бу товарга ички талабнинг турличалигига асосланганлиги аниқлаб берилди. Бошкача қилиб айтганда халқаро caвдода мамлакатлар ўз ишлаб чиқаришларида нисбатан катта хажмга эта бўлган омилларни талаб этувчи махсулотларни устун даражада ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга ихтисослашадилар. Бинобарин, бу мамлакатлар миллий хўжалик нуқтаи назаридан нисбатан камчил омиллар билан таъминланган товарларни импорт киладилар. Бу модел метропол (саноати ривожланган) ва колониал (аграр хом ашё етказиб берувчи) мамлакатлар ўртасида савдонинг ривожланиш жараёнини тушунтиршцда кўпрок фойдали бўлди. Бироқ АҚШ - Ғарбий Европа - Япония “учбурчак”ларидаги товар оқимларни тахлил этишда, Хекшер - Олин тамойили бир қатор қийинчиликлар туғдирди ва зиддиятларга сабаб бўлди. Шунинг учун XX аср ўрталарида америкалик олимлар П.Самуельсон ва В.Столпер, Хекшер - Олин назариясини такомиллаштирдилар. Улар «ишлаб чикариш омиллари бир хил булганда, техника ўхшашлигида рақобат ривожланса ва товарлар оқими кучайса халқаро савдо давлатлараро ишлаб чикариш омиллари нархини тенглаштирнб кўяди» деган назарияниишлаб чикдилар.
Нобель мукофоти лауреата, америкалик иқтисодчи В.Леонтьев ҳисоб- китобларига Караганда, 1947 йилда капитали куп мамлакатлар қаторидаги АҚШ капитал куп талаб киладиган товарларни эмас, балки меҳнат куп талаб қиланадиган товарларни экспорт қилаётабди деган хулосага келади. Шундай килиб, «Леонтьев Парадокси» деб номланган асарида В.Леонтьев халқаро савдо назариясини янада ривожлантирди. В. Леонтьев ўзидан олдинги тадқиқотчилардан фарқли равишда, ишлаб чикариш омиллари қатормга меҳнат ва капиталдан ташқари илмий техника прогресси таъсирини, меҳнат турларини (оддий ва малакали) эътиборга олишни таклиф этди.
«Леонтьев Парадокси» атрофида юзага келган тортишувлар ишлаб чиқариш омилларини чуқурроқ таҳлил этиш ва бир қатор янги халқаро савдо назарияларини пайдо бўлишига олиб келдики, уларнинг ҳар бири товар айирбошлашнинг у ёки бу жиҳатига урғу беради. Халқаро савдонинг янги назарияларини икки асосий типга ажратиш мумкин. Хекшер - Олин модели тарафдорлари бу моделям ишлаб чиқариш омиллари каторига техник янгиликлар ёки ишчи кучи малакаси каби янги омилларни киритиш йўли билан аниклаштиришга интиладилар (И.Кравис, Д.Кисинг), бу назарияга каршилар эса ўз эътиборларини фирма ичкарисидаги ташки операцияларда катга ўринга эга бўлган таркибий кисмларга каратишади.
Америкалик иктисодчи С. Линдер, ривожланган мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашнинг кенгайишини, импорт килувчи мамлакат истеъмоли таркибининг бош компания жойлашган мамлакатнинг ана шундай истеъмол таркибига якинлиги билан тушунтиради. Халқаро савдонинг яна бир кенг тарқалган назарияси, «янги маҳсулот ҳаётий даври» тамойилининг муаллифлари, ривожланган мамлакат томонидан амалга ошириладитан товар экспансиясининг асосий босқичларини ажратиб кўрсатади.11
Бу тамойилга кура, ишлаб чиқарилган махсулот билан, энг аввало, ривожланиш даражаси яқинроқ бўлган иқтисодий ҳамкорлар миллий бозори тўлдириладики, кейин бу товар ривожланаётган давлатлар бозорига суриб чиқарилади. Ривожланаётган мамлакатлар эса ўз навбатида бу товарни ишлаб чиқаришни ўзлаштириб олганларидан сўнг, нисбатан паст баҳода ривожланган мамлакатга — бу даврнинг ташаббускорига экспорт қилади.
Хекшер - Олин модели ва компанияларнинг ташки савдо фаолияти назарияларини АҚШлик машхур тадқиқотчи М.Портер бирлаштиришга ҳаракат қилади.12 Унинг фикрича, замонавий ташқи савдонинг ривожланиши ишлаб чиқариш омиллари, хизмат кўрсатувчи тармоқлар талаби, фирма стратегияси ва рақобат муҳитига боғлиқ. Буларнинг барчаси бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатиб, ҳукумат сиёсати ва кутилмаган ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда халқаро савдо тизимининг шаклланиши ривожланиши омили ҳисобланади.
XX асрнинг иккичи ярмидан бошлаб халқаро савдо назариясига С.Вернон, Г.Кимдельберг ва Л.Уэльсонлар томонидан янги «Маҳсулот хаёти цикли» қўшимчасини таклиф этилади.13 Уларнинг фикрича, ҳар бир маҳсулот мамлакатлараро айирбошланганда бозорга киритиш ва кенгайтириш, бозорнинг етилиши ва эскириши босқичларини ўтади.
XX асрнинг ўрталаридан эътиборан халқаро савдода глобал ўзгаришлар бошланди. Жаҳон халқаро савдосининг у мумий хажми 1997 йилнинг охирида 6,6 трлн. АҚШ долларига тент бўлди, унинг 5,3 трлн, доллари (80,3%) товарлар, 1,9 трлн, доллари (19,7%) хизматлар улушидир. Мазкур кўрсаткичларнинг 30 фоизга яқини 3 та йирик экспортёр: АҚШ, Япония ва Германияга тугри келди. Европа Иттифоқи мамлакатларининг жаҳон экспортидаги улуши 44 %ни ташкил этди.14
Шу билан бирга, жаҳон бозорларига янги индустриал мамлакатларнинг (ЯИМ) ва кейинги йилларда Бразилия, Ҳиндистон ва Хитой каби ахолиси бўйича гигант давлатларнинг кириб келиши, XX асрнинг охирига келиб, уларнинг товарлари рақобатбардошлигининг кескин оппппи (бу айниқса, Сингапур, Жанубий Корея, Тайвань, Малайзия, Хитой ва Тўркия товарларига ҳос) сабабли, жаҳон экспортидаги улуши 20 фоиздан ошди. Умумжаҳон савдо ташкилотининг мутахассислари томонидан, XXI аср бопшда Осиё- Тинч океани минтақаси мамлакатларининг жаҳон бозоридаги салмоги 40-50 фоизни ташкил этиши мумкин деган прогнозлари тасдиқланди.
XX аср охиридан бошланган, жаҳон бозорларидаги кескин рақобат натижасида ривожланган давлатлар томонидан ривожланаётган мамлакатларга капитал киритиш даражасининг тезкор ўсиши, уларнинг бозорларини эгаллаш билан бирга халқаро интеграция жараёнларини ҳам кучайишига олиб келмоқда. Натижада, жаҳон бозорларида қуйидаги таркибий ўзгаришлар давом этмокда:
1. Халқаро савдо айланмаси таркибидаги кескин ўзгаришлар - фан- техника тараккиёти билан боғлик бўлган товарлар улушининг ошиб бориши, озик-овкатлар, хом ашё ва ярим фабрикатлар салмоғининт эса камайишига олиб келди. Жахон савдосининг хажми XX асрнинг биринчи ярмида 2/3 озпк-овқат, хом ашё ва ёкилгига тўтри келган бўлса, 90-йилларга келиб уларнннг улуши 25 фоизга тушди, кайта ишлаш саноати махсулотлари улуши 1/3 дан 3/4 гача ошди, машина ва ускуналар савдоси эса 1/3 киемга тўғри келди.15
2. Халқаро савдо айланмасида янги хизматлар ва ахборот- технологиялари айирбошлаш жараёнларининг шаклланиши ва тезкор ўсиши.
3. Халқаро савдонинг Таъриф ва Савдо Бош Битами (ГАТТ) фаолияти оркали тартабга солиниши (эркинлаштирилиши) хамда БМТнинг савдо ва тараккиёт буйича конференцияси (ЮНКТАД) мавқеъининг ошиб бориши.
4. Аксарият мамлакатларнинг очик иктисодиётга утиши натижасида халқаро савдони эркинлаштириш сиёсатининг ривожланиши.
5. Ривожланган мамлакатлар трансмиллий компанияларининг товарлар экспортига Караганда, капитал экспорти самарадорлиги юкорилиги сабабли, дунёнинг турли худудларида қўшма ишлаб чикаршп, хизмат кўрсатиш хамда савдони шакллантириш ишлари давом этмокда.
Америкалик М.Портер XX асрнинг 90-йилларида, Д.Рикардо, Хекшер - Олинлар назариялари эскирганлигини, жаҳон бозорида рақобатни кучайиб бориши натижасида ишлаб чиқаришни асосий омилларининг таъсири сусайиши сабабли, «рақобат устунлиги назарияси»га асосланиш зарур деган ғояни илгари сурди. Унинг назариясининг асосида - «халқаро бозорда мамлакатлар эмас, фирмалар рақобатлашмокда, улар қандай қилиб рақобатбардошлик устуворлигини яратмокда ва ушлаб турибди» - деган саволларга жавоб топиш кераклиги ётади. Шунинг учун М.Портер, мамлакат фирма ва соҳалари рақобатбардошлик устунлигини таъминловчи қуйидаги муҳит бўлишини тавсия этади:

  • аниқ миқдорда ва сифатли ишлаб чиқариш омиллари;

  • соҳа маҳсулотига ички талабни шакллантириш шарт-шароити, унинг сон ва сифат параметрлари;

  • жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган турдош ҳамда куллаб-қувватловчи соҳанинг бўлипги;

  • ички бозорда фирмалар рақобат стратегиясииинг мавжудлиги.

Юқоридагиларга, яна ҳукумат ҳатти-ҳаракатлари ва ҳар хил холатлари кўшилиши мумкин. Ҳукумат мақсадли инвестиция сиёсати, экспортни қўллаб-қувватлаш, солиқ имтиёзлари, илмий тадқикотларни молиялаштириш ва бошқалар орқали корхона, фирма ва соҳалар рақобатбардошлигини ошириш бўйича ижобий бизнес муҳити яратади.
Ҳозирги жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув жараёни, халқаро савдо, жумладан. экспорт назариясининг мохиятини хам такомиллашишига таъсир кўрсатмоқда. Муаллиф фикрича, жаҳон бозорларида рақобатни кескинлашиши натижасида Трансмиллий компаниялар (ТМК), кайси худудла самаралироқ фаолият учун шароит бўлса, ўша давлатта кўпрок инвестиция киритиши, у ерда янги бизнес муҳитини яратиб, кластерларни шакллантирмокдалар.
Кластерлапггириш ғояси – бу миллий ва худудлар иктисодиётига унда корхона, компания, хукумат ва давлатнинг рақобатбардошлигини ошиши билан боғлик бошқа ташкилотлар фаолиятига янгича қарашдан иборат. Унинг асосида кластерларни шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатга кўпрок инвестициялар жалб этиш ва экспорт салохиятини ривожлантиришнинг харакатлантирувчи кучидир деган назария16 ётади. Демак, бизнинг фикримизча, ривожланган мамлакатлар иктисодиётининг кластерлаштирилиши, халқаро маркетинг экспорт назариясини ҳам янги босқичга чиқишига олиб келди. Чунки, кластерлаштиришнинг бош мақсади, ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи бозор субъектлари (корхона, фирмалар)нинг экспорт салохиятини оширишга қаратилган бўлиб, уларнинг кескин глобал рақобат муҳити шароитида, рақобатбардош товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш орқали юқори даражадаги иқтисодии-ижтимоий самарадорликга эришишлариии таъминлашдан иборат.
Демак, Ўзбекистонда хам энг катта ресурс бўлган — тўкимачплик махсулотлари экспортини ривожлантириш ўта долзарб муаммо ҳисобланади.



Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish