IV. ЯКУНИЙ ҚИСМ...................................................................................
|
|
Иловалар..................................................................................................
|
|
КИРИШ
Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг биринчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда давлатимиз томонидан мактабгача таълимнинг ривожлантиришга катта эътиборн берилмоқда. Қисқа давр ичида соҳани ривожлантиришнинг ҳуқуқий базаси яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707-сон қарори, 2017 йил 7 февралдаги
2017-2021-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947 - сон Фармони, 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261-сон қарори,
2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сон қарори асосидаги Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 28-декабрдаги “Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1026-сон, 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-қарори, Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппаратининг янги таҳрирдаги таркибий бўлинмалар Низомлари, лавозим йўриқномалари ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги бошқарув органлар раҳбарларининг лавозим йуриқномалари ва ходимларнинг асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи, 2019 йил 30 августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатлари тўғрисида”ги 155-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, таълим тизими учун етук мутахассислар тайёрлаб бериш сифатини ошириш, фундаментал ва илмий-амалий тадқиқот ишларини ривожлантириш, илмий-тадкикот ишларининг натижаларини ишлаб чикаришга жорий этиш, юкори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, иктидорли талабаларни илмий-тадкикот ишларига кенг жалб килиш, кафедра ва боғча лабораторияларнинг моддий-техника базасини мустахкамлаш ва амалиётлани ташкил қилиш, патент ва ихтиролар соҳасидаги ишларни такомиллаштириш, хорижий давлатлар ва МДХ, олимлари билан илмий алокаларни мустахкамлаш, Ўзбекистон ФА тармок институтлари билан ва бошка марказий олий ўқув юртлари билан илмий хамкорлик самарадорлигини янада оширишдан иборат. Истиқболда тузилган аниқ чора-тадбирлар режаси асосида илмий салоҳиятни ошириб бориш, фан - таълим – ишлаб чикариш интеграциясини кучайтириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, ўқув - илмий лабораториялар яратиш ва илмий -тадкикот ишларининг самарадорлигини кескин ошириш хамда иқтидорли талабалар, магистрларни илмий ишларга кенг жалб этиш асосий устувор вазифалар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |