7-мавзу. Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш концепцияси
Органик деҳқончилик ва унинг зарурияти. Органик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш концепцияси. Анъанавий ва органик қишлоқ хўжалиги: барқарор ривожланиш контсепцияси нуқтаи назаридан қиёсий самарадорликни таҳлил қилиш. Органик қишлоқ хўжалигини Ўзбекистонда ривожланишининг истиқболлари.
(studbooks.net/2073751/ekonomika/kontseptsiya_razvitiya_selskogo_hozyaystva)
1. Органик деҳқончилик ва унинг зарурияти.
Маълумки, органик қишлоқ хўжалиги- қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда атрофмуҳитга зарар келтирадиган кимёвий воситалардан фойдаланмаслик экологик соф маҳсулот ишлаб чиқариш тизими ҳисобланади. Айни вақтда ривожланган мамлакатлар импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига органик тизимларга мувофиқ сертификатлар талаб этимоқда. Бу эса, мамлакатимзда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, унинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланган қишлоқ хўжалиги экинларининг турли касалликлар ва зараркунандаларига қарши курашнинг биологик усулларини ривожлантиришни ва органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.
Аслида органик қишлоқ хўжалиги ўзбек деҳқони учун янгилик эмас. Ота-боболаримиз агрокимёвий воситалар пайдо бўлишигача органик деҳқончилик билан кенг шуғулланган. Бунда улар қишлоқ хўжалик экинларидан кўзланган ҳосилни етиштиришларида маҳаллий гўнг, кул, эски девор кесаклари ва бошқа таббий чиқиндилардан фойдаланишган. Шунингдек, экинларни алмашлаб экиш қоидаларига мунтаззам амал қилиб келган.
Маълумки, ўсимлик уруғи тупроққа қадалгач, даставвал уруғдаги заҳирадан фойдаланиб униб чиқади. Илдиз уруғидан ажралиб чиқиши биланоқ тупроқдаги фосфорни ўзлаштириши аниқланган. Кейинчалик ўсимликнинг ўсиб-ривожланиши натижасида тупроқнинг ости ва устидаги кўк массалар ҳосил бўлган. Ўсимликнинг танасидаги оғизчалар нафас олиш ва ниҳоятда керак бўлган ҳодиса – фотосинтез жараёни рўй бериб, корбонат ангидридга қуёш нури ва иссиқлик таъсирида оддий қанд ҳосил бўлади.
тупроқ — сув, ҳаво, организмлар ва инсон фаолиятининг биргаликдаги таъсирида литосферанинг юза қатламида юзага келадиган, генетик жиҳатдан боғлиқ қатламлардан (тупроқ профилини шакллантиришдан) иборат жонли ва жонсиз табиатга хос бир қатор хусусиятларга эга бўлган махсус табиий маҳсулот1.
Ўсимлик танасида ҳосил бўлган қанд унинг организмидаги суюқлик конценттрациясини оширади ва осматик босим билан тупроқдаги сув ва унинг таркибида эриган микро ва макроэлементларни ўсимлик органларининг юқорисига кўтаради. Бу аралашмадан ҳосил бўлган қанд билан бирикиб, биокимёвий жараёнлар натижасида эритмалар, улардан ўсимликларни ўстирувчи кислоталар, витаминлар, аминокислоталар, пиптидлар, полипиптидлар, оқсиллар ва бошқа моддалар ҳосил бўлади.
Қўшимча маълумот сифатида шуни қайд этиш керакки, наботот ва ҳайванот дунёси бой бўлган ерларнинг унумдорлиги ҳам, микробиологик жараёнларнинг ривожи ҳам яхши кечганлиги учун бу тупроқларнинг унумдорлиги, яхни гумуси яхши бўлиб бораверади.
Маълумки, гумус2 — тупроқнинг ўсимлик ва ҳайвонот қолдиқлари асосида кечадиган биокимёвий реакциялар натижасида ҳосил бўладиган мураккаб таркибли ўзига хос органик қисми.
Бу албатта об-ҳавога ҳам боғлиқ бўлиб, саҳро ҳудудида йиллик ёғин миқдори 80-100 мм.дан ошмайди. Шунинг учун бу ҳудуднинг ҳам наботот ва ҳайванот дунёси вертикал минтақага нисбатан камбағал бўлиб, табиий унумдорлиги паст бўлади.
Биринчи вертикал ҳудуд оч тусли бўз тупроқлардан бошланиб, бу ҳудудда йиллик ёғин миқдори ўртача 150-180 мм атрофида бўлиши мумкин. Ундан иккинчи вертикал ҳудуд – типик бўз ва тўқ тусли бўз тупроқлар ҳосил бўлиб, ёғин миқдори 250-350 мм.дан 400-450 мм.гача етади. Ёғиннинг кўп бўлиши эса наботот ва ҳайвонот дунёсининг кўпайишига олиб келади.
Бу жараёнлар ҳақида тўхталишдан мақсад, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси вакилларининг ортиши тупроқдаги гумуснинг ошиб боришига, тупроқнинг агрокимёвий, агрофизикавий, микробиологик ҳолатлари жадал кечиб, мақбуллашишни таъминлайди.
АҚШ олими Эдвард Фолкнер ўзининг “Безумие пахаря” (1942 й) номли моногорафиясида ёзишича3 унумсиз ерда ўсган ўсимлик организмида ҳамма керакли моддалар бўлмай, бу ҳолатда ўша ерларда етиштирилган сабзавот, полиз, қовун-тарвуз, бошоқли ва дуккакли дон маҳсулотлари ҳам сифатсиз бўлар экан.
Ҳаттоки, бозорга ҳарид учун борган харидор бу маҳсулот қаерда етиштирилганини суриштириб, кейин маҳсулотни сотиб олар экан.
Респуликамизнинг деҳқончилик қилинадиган асосий ерларда гумус миқдори жуда кам. Бундай шароитда, органик деҳқончиликни Ўзбекистон шароитида кенг қўллашнинг имконияти жуда паст. Гумус кам, органик ўғитлар етишмайди. Фақат экинларни алмашлаб экиш, айниқса, беда экинини кўпайтириб, сидерат экинларни кўпроқ экиб, хазон, шох-шаббаларни туплаб, эски коллектор-зовурлар атрофидаги тупроқлар, шаҳар чиқиндиларидан фойдаланиб биогумус. Гумафос, аммонийлашган кўмир, ғўзапоя, бугоно ўтларни майдалаб, органик ўғит сифатида қўллабгина республикамизда деҳқончилик қилинадиган ерларнинг 2-3 %дагина органик деҳқончиликни жорий қилиш мумкин.
Германияда барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича таниқли олимлардан бири О. Кристен органик қишлоқ хўжалигининг асосий маъносини қуйидагича аниқлади4: “Органик деҳқончилик тушунчаси ҳаракатга қаратилган. Ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, шунингдек, айрим қўшимчалардан фойдаланиш каби муайян ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш ёки улардан фойдаланиш бўйича кўрсатмаларга асосланади. Бу экологик деҳқончилик тизимини назорат қилиш нуқтаи назаридан нисбатан арзон ва содда бўлади”.
Бугун дунёда бўлганидек, республикамизда ҳам аҳоли сони муттасил кўпайиб бормоқда. Бундан кейин ҳам аҳоли сони ошиб бораверади. Шунинг учун деҳқончиликда агрокимёвий воситаларни кенг қўллабгина халқнинг озиқ-овқат, саноатни хом-ашё билан етарлича таъминлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |