Олий таълим тизимини такомиллаштириш ва педагогик кадрларнинг малакасини оширишга оид қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 27 августдаги ПФ-5789-сон Фармони, олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг бевосита ҳамда касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини вариатив ва бир бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этишни таъминлашга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги” 2017 йил 27 февраль 103-сон қарорида олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг ўқитиш шакллари ва усулларини, педагог кадрлар таркибининг сифат даражасини замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-2640 сонли қарорида маҳаллий илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар ҳамда ишланмаларни жадал жорий этишни таъминлаш, мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини кучайтиришда илм-фан ҳиссасини ошириш, шунингдек, илмий ва илмий-техникавий фаолиятнинг истиқболли маҳаллий ютуқларини илгари суришнинг самарали механизмларини яратиш.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги” 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сон буйруғи. Мазкур Низом олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизимини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўғув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 10 сентябрдагиги 20-2018-сон буйруғи. Ушбу қоидалар Ўзбекистон Ресбубликасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларни мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидаларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640 сонли қароридан келиб чиққан холда тупроқдаги мавжуд озиқа моддаларни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни дифференциал ва қатъиян агрокимёвий хаританомаларга мувофиқ равишда етказиб беришни таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03-12-7-сонли “2017-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш тизимини янада ривожлантириш, агрокимёвий хизматлар сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлари дастури”. 2016 йил 26 декабрь.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 йилда қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш ва уларни ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йилнинг 31 декабридаги ПҚ-2712 сонли қароридаги 2017 йилдан бошлаб ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар жами суғориладиган ерларини камида 20 фоизи миқдордан кам бўлмаган майдонларига агрокимёвий хаританомаларни ишлаб беришни таъминлаш” талабларига мувофиқ минерал ўғитларни самарадорлигини ошириш ва фойдаланишни яхлит тизимини яратиш, ягона техник ва технологик сиёсатини олиб боришда тупроқ агрокимё текширув ишлари ўтказилганлиги бўйича расмийлаштирилган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3704-сонли қарорида ҳам малакали кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика Комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда улар асосида қабул қилинган аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ислоҳ қилишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорларида берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бориш;
вазирликлар, идоралар ва ҳудудий комиссиялар билан биргаликда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, аграр ва озиқ-овқат соҳаларида илғор, ресуртежамкор ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш;
пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш ва ушбу мақсадларда тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;
кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг самарали фаолиятини ва молиявий барқарорлигини таъминлаш борасида уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.