Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 1,32 Mb.
bet10/26
Sana06.03.2022
Hajmi1,32 Mb.
#483584
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
Ўрал БМИ 22.12.21 охирги вариант

P. infestans нинг келиб чиқиш маркази кўп тадқиқотчиларнинг фикрига кўра Марказий Мексиканинг ясси тоғлик қисмларидир, аммо бошқа олимлар ушбу тур (картошка каби) Анд тоғларида пайдо бўлган деган фикрни қўллаб-қувватлашади. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар P. infestans Марказий Мексикадан келиб чиққанлигини тасдиқлади. Ушбу хулосани кўп бошқа фактлар ҳам тасдиқлаган, масалан, айни Мексикада P. infestans популяцияларининг генетик жиҳатдан хилма-хиллиги энг юқори, фитофтороз Solanum туркумининг бошқа туганак ҳосил қилувчи турларида ҳам учрайди, патогеннинг популяциялари Харди-Вейнберг тенгламасига мос келади, унинг иккита жинси Мексикада 1:1 нисбатда учрайди, ва буни филогеографик ва эволюцион тадқиқотлар ҳам тасдиқлаган. Ундан ташқари, туркумнинг P. infestans га жуда яқин “қариндош” турлари–Phytophthora mirabilis ва Phytophthora ipomoeae–Марказий Мексика учун эндемик турлардир. Иккинчи томондан, Жанубий Америкада топилган ягона “қариндош” тур–Phytophthora andina–гибрид тур бўлиб, P. infestans билан умумий аждодга эга эмас. Ниҳоят, P. infestansнинг Жанубий Америкадаги популяциялари генетик жиҳатдан хилма-хилликка эга бўлмаган клонлар популяцияларидир.
P. infestansнинг Мексикадан Шимолий Америка ва Европага миграцияси тарихда бир неча марта юз берган ва бу, эҳтимол, картошка туганаклари воситасида амалга ошган. Патогеннинг А2 жинсий типи 1972 йилгача фақат Мексикада мавжуд бўлган, аммо ҳозир ҳар икки жинсий тип (А1 ва А2) дунёнинг кўп минтақаларида бирга учрайди. Улар бирга учрашининг салбий аҳамияти катта, чунки бунда жинсий рекомбинация эҳтимоли пайдо бўлиши ва ооспоралар шаклланиши патоген қишлаб чиқишига имкон яратади. Шу билан бирга ооспоралар ҳосил бўлиши патоген фақат Мексикада ва Скандинавияда қишлаб чиқишида роль ўйнаши мумкин, деган фикр мавжуд. Европанинг бошқа қисмларида патогеннинг жинсий кўпайиши туфайли унинг генетик хилма-хиллиги ортиши қайд этилган. Помидорда ва картошкада P. infestans нинг агрессивлиги ҳар хил бўлган формалари мавжудлиги, популяцияларнинг споралаш тезлиги ва фунгицидларга чидамлилиги ҳар хил бўлиши бунинг исботидир. Бундай генетик хилма-хиллик Шимолий Америкада ҳам учрайди, аммо бунинг асосий сабаби помидор ва картошка далаларида юз берадиган жинсий рекомбинация эмас, балки Мексикадан янги генотиплар олиб келиниши ҳисобланади. Мексикадан ташқарида пайдо бўлган кўп штаммларнинг агрессивлиги юқори бўлиб, бунинг натижасида ҳосил йўқотилиши ортмоқда.
Шунингдек, улар Финляндия шароитларида ҳеч бўлмаганда бир қиш мобайнида яшовчанлигини сақлаши ҳақида хабар ҳам бор. Норвегиялик ва даниялик олимларнинг тадқиқотлари фитофтороз қўзғатувчиси 18 ой давомида ооспоралар кўринишида сақлана олиш қобилиятига эга эканлигини кўрсатади. Бунда кўрсатилишича, аввал ҳам картошка парваришланган далаларда картошка етиштирилганда бошқа ўтмишдош экин етиштирилган далаларга нисбатан фитофтороз ўрта ҳисобда 9 кун аввалроқ пайдо бўлган. Аниқланишича, Россиянинг бир қатор ҳудудларида ооспоралар тупроқда қишлайди ва кейинги вегетация даврида фитофтороз ривожланишига сабаб бўлади.
Ооспораларнинг шахсий томорқа хўжаликларида картошка етиштиришдаги муҳим ролини таъкидлаш зарур, чунки бунда картошка устига картошка етиштириш ва кимёвий ишловларнинг йўқлиги кўп ҳолларда анъанавий амалиёт бўлиб келмоқда.
W.G.Flier ва бошқаларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, бундай шароитларда экилган картошка уруғларининг фитофтороз билан зарарланиш эҳтимоли 15 дан 78% гача бўлган оралиқда ўзгариб туради.
Шундай қилиб, ооспоралар қисқа алмашлаб экишларда ва картошкани картошка устида етиштиришда инфекциянинг муҳим манбаига айланиши мумкин.
Н.А.Наумованинг маълумотларига кўра, картошка ва помидордан ташқари фитофтороз бошқа итузумдошлар оиласига мансуб бўлган хўжайин ўсимликларнинг аҳамиятли даражадаги доирасини зарарлашга қодир. Масалан, сўнгги йилларда қора итузумга алоҳида эътибор қаратиш лозим (S. nigrum), чунки Россиянинг кўплаб минтақаларида бегона ўтларнинг бу тури картошка экинзорларида ёппасига тарқалиб кетди.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish