Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети



Download 1,32 Mb.
bet11/26
Sana06.03.2022
Hajmi1,32 Mb.
#483584
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
Ўрал БМИ 22.12.21 охирги вариант

P. infestans янги популяцияси ҳарорат ва намлик шароитларига камроқ талабчанликни намойиш қилади. “Янги” популяция изолятлари картошка ўсимликларини 3–270С ҳароратда зарарлашга қодир (“эски” популяциялар учун бу интервал 8–230С ни ташкил қилади). Тенг ҳароратли шароитларда P. infestans нинг “янги” популяцияларига, патогеннинг “эски” популяцияси билан солиштирганда, ўсимликни зарарлаш учун томчи-суюқ намлик бўлишининг икки баравар камроқ даври талаб қилинади.
Қўзғатувчининг мослашувчанлик қобилияти ва тажовузкорлигининг ортиши вегетация даври мобайнида патогеннинг мумкин бўлган авлодлари сонининг ортишига кўмаклашади. Буларнинг барчаси фитофторознинг далада ноодатий тарзда эрта пайдо бўлишининг, картошканинг бутун ўсиш ва ривожланиш даври мобайнида касалликнинг юқори тезликда ривожланиши ва туганакларнинг зарарланиш хавфининг жиддий ортишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, патогеннинг бақувват эпифитотиологик салоҳияти аввал қабул қилинган картошкани ҳимоя қилиш усуллари самарадорлигининг пасайишига сабаб бўлади.
Россиянинг Курган вилояти шароитларида картошка экинзорларида фитофтороз асосан баргларнинг касаллиги сифатида намоён бўлган ва кам ҳолларда туганак касалликлари сифатида учраган.
Касаллик картошка ўсимлигининг илдизидан ташқари барча органларида ривожланадиган тўқ қўнғир доғлар кўринишида намоён бўлади.
Тадқиқотлар давомида касаллик 26-28 июлдан бошлаб пайдо бўлган, максимал тарқалишга ва ривожланишга эришган. Бунга об-ҳаво шароитлари, ҳавонинг 70% дан ортиқ намлиги, тез-тез бўлиб турадиган ёғингарчиликлар ва ҳавонинг ўртача 18-260С ҳарорати қулайлик туғдирди. 2004-2006 йиллардаги вегетация даврида фитофтороздан келадиган зарар минимал бўлди, касалликнинг пайдо бўлиши ўтган йилларга нисбатан кечроқ, 3-4 августда қайд қилинди. Об-ҳаво шароитлари касалликнинг ривожланиши учун қулай бўлмади.
Кўпинча туганаклар ҳосилни йиғиб олишда, тупроқнинг устки қатлами ва зарарланган картошка пояларига текканда зарарланган. Қўзғатувчи картошка тупларини уларнинг кўзчалари, чечевичкалари ва механик шикастлари орқали зарарлайди.
Дастлабки доғлар пастки ва ўрта ярус баргларида пайдо бўлган, кўпинча сезилмасдан қолган, некрознинг чегарасида қуруқ об-ҳавода баргнинг атрофида (четларида) оч-яшилдан сариққача ҳошия ҳосил бўлади. Картошка вегетациясининг иккинчи даврида, жўякдаги поялар қўшилишиб кетганда намоён бўлади. Фитофтороз доғнинг характерли хусусияти оқ қатлам борлиги бўлиб, у нам шароитда баргнинг пастки томонида, эрта тонгда шудринг тушганида яхши кўринади. Оқ қатлам замбуруғнинг споралаш аъзоларидан ташкил топган бўлиб, уларнинг ёрдамида кўпайган. Поянинг алоҳида қисмларида тезда катталашиб кетадиган тўқ қўнғир доғлар пайдо бўлади.
Туганакларда касаллик кулранг ёки қўнғир рангдаги ботиқ қаттиқ доғлар кўринишида намоён бўлган. Кесимда занг-қўнғир тўқима, картошка пўстидан туганак ичига киради. Зарарланган участкаларда, айниқса сақлаш даврида, фитофтороз доғлар қуруқ фузариоз ёки ҳўл бактериал чириш белгиларига ўтиб, туганакнинг чиришини охирига етказишган.
Замбуруғнинг гаусторийли вегетатив танаси зарарланган тўқималарнинг ҳужайралари орасида тарқалган. Зооспорангий ташувчиларнинг учларида лимонсимон зооспорангийлар шаклланиб, думалоқлашади, парда билан қопланади ва ниҳол найчаси бўйлаб униб чиқади. Зарарланиш ва янги спорабанд ҳосил бўлишгача бўлган давр ўрта ҳисобда 3-16 кунни ташкил қилади. Қўзғатувчининг ривожланиши 1,5-300С кенг ҳароратлар диапазонида рўй беради. Ҳарорат ва намликнинг инкубация даврининг давомийлигига таъсирини Дж.Эриксон ўрганган. Н.А.Наумованинг қайд қилишича, конидиялар ҳосил бўлиши учун минимум ҳарорат 40С ва максимум ҳарорат 300С бўлади. Ҳаво намлиги 75% дан паст бўлганида конидиялар ҳосил бўлмайди.
Касалликнинг дастлабки белгилари кўпинча ўрта ва пастки баргларда пайдо бўлади. Қўзғатувчи мавсум давомида ўсимликдан ўсимликка ҳаво-томчи йўли билан тарқалади. Қуруқ об-ҳаво ҳукм сурганда қўзғатувчи кўпаймаган, бунинг оқибатида касалликнинг ривожланиши секинлашган. Фитофтороз ривожланишидаги бу хусусият уни янада зарарлироқ қилиб қўяди, чунки ўсимликнинг юқоридаги ўсаётган функционал жиҳатдан энг фаол тўқималарининг нобуд бўлиши уларнинг маҳсулдорлигини пастки физиологик жиҳатдан заифлашганларига нисбатан бир неча марта кучлироқ пасайтиради. Замбуруғлар ҳам табиат қонунларига биноан ҳаёт кечиради. Уларнинг патоген турлари ўзларининг озиқланиш босқичларида тирик ўсимлик ва ҳайвон турларининг айрим аъзоларини касаллантириш ҳисобига яшайди. Айниқса ўсимликлар вегетация даврида замбуруғ касалликлари таъсирида ўсиши ва ривожланишида соғлом ўсимликларга нисбатан орқада қолади, касал ўсимлик аъзоларида ҳар хил шаклга, катталикка ва рангга эга бўлган ўзгаришлар ҳосил бўлади. Натижада ўсимлик ўсиши секинлашади, маҳсулот ҳосилининг миқдори ва сифати пасаяди. Касаллик кучли бўлганда ўсимлик умуман қуриб ёки чириб, нобуд бўлади.
Замбуруғларнинг юқорида келтирилган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, тадқиқотларимизни картошка ўсимлигига катта зарар келтирадиган фитофтороз касаллигини келтириб чиқарадиган P. infestans замбуруғининг айрим биологик хусусиятларини ўрганишдан бошладик.
Фитофтороз билан зарарланган картошка туганаклари ва ниҳолларини лаборатория шароитида таҳлил қилиш қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилди:
- зарарланган картошка ўсимлигидан замбуруғ турини ажратиб олиш учун туганаклари билан махсус пакетларда лабораторияга олиб келинди;
- зарарланган картошка ўсимлигидан туганаклар эҳтиёткорлик билан ажратилди;
- зарарланган картошка туганаклари ва ниҳолларини ёт микроорганизмлардан тозаланди;
- зарарланган картошка туганаклари ва ниҳоллари нам камерага жойлаштирилди;
- ўсимликларнинг зарарланган тўқималари агарли картошка, картошка глюкозали агар, сули агарли озиқа муҳитларига экилди;
- патоген замбуруғнинг соф культураси зарарланган ўсимлик тўқимасидан ажратиб олинди;
- патоген замбуруғнинг соф культураси микроскоп орқали тадқиқ қилиниб, унинг тури аниқланди.
Касаллик билан зарарланган картошканинг туганак ва ниҳоллари 0,5-1,0 см. катталикда стерил скальпель ёки қайчи билан қирқилди, олинган сегментлар сув билан яхшилаб ювилди, 30 секунд давомида дезинфекция қилинди ва яна стерил сув билан яхшилаб ювиб, Петри ликобчаларидаги нам камерага ҳамда сунъий озиқа муҳитлар юзасига териб чиқилди ва касаллик қўзғатувчиси ўсиши ҳамда ривожланиш учун 20-220С ҳароратли термостатга қўйилди. Петри ликобчалари учинчи кундан бошлаб 15 кун давомида кузатиб борилди.
Петри ликобчаларига жойлаштирилган зарарланган картошка туганак ва ниҳолларидан ўсиб чиққан замбуруғлар пробиркалардаги агарли озиқа муҳитига экилиб, уларнинг соф культуралари олинди. 20-220С ҳароратли термостатларга жойлаштирилган пробиркаларда замбуруғ зооспорангий ва зооспоралари ҳосил бўлганлиги кузатилди. Кузатиш жараёнида ҳосил бўлган спорангийлар гиалин тусли (рангсиз), лимон шакилли, юпқа қобиқли, споралар ҳосил бўлиши ва ўсиши учун ҳарорат оптимум 20-220С бўлиши исботланди. Бу мицелийлар ва зооспорангийлар микроскоп орқали кузатилганда улар P. infestans замбуруғиниг ножинсий спорангийлари эканлиги ва ушбу замбуруғ P. infestans турига тегишли эканлиги аниқланди.
Олиб борилган тадқиқот натижаларига асосланиб, Тошкент ва Самарқанд вилояти шароитида картошка туганаклари ва ниҳолларида фитофтороз касаллигини қўзғатувчи P. infestans замбуруғи эканлиги маълум бўлди.
Б. Хасановнинг (2008) берган маълумотлари бўйича, P. infestans замбуруғи мицелийси ҳужайраларга бўлинмаган, у картошка тўқималарининг ҳужайралари орасидаги бўшлиқлар ичи бўйлаб тарқалади. Зооспорангиофоралар 2-5 тадан гуруҳларда барг тешикчаларидан ёки тўғридан-тўғри эпидермисни ёриб чиқади, улар оддий ёки кам шохланувчи, эни 10 мкм. ча. Зооспорангийлар 1 ҳужайрали, тухум ёки лимон шаклли, рангсиз, ўлчами 25-33х15-20 мкм., қобиғи юпқа, силлиқ, устида яхши кўринадиган ғуддачаси бор. Сувда ўсганида улар 4-16 та 2 хивчинли зооспора ёки ниш муртак (гифа) ҳосил қилади. Табиий шароитда ооспоралар ҳосил бўлмайди.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish