Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


«Синхасанадватриншатика» (Шоҳ тахти ҳакида ўттиз икки ҳикоя»)



Download 0,53 Mb.
bet60/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

«Синхасанадватриншатика» (Шоҳ тахти ҳакида ўттиз икки ҳикоя») Қадимги ҳинд адабиётида Викрам шоҳи номи билан боғлик эртак жанридаги бошқа бир асар ҳам мавжуд. Бу асарнинг номи «Викрамачарита», яъни «Викрамнинг ҳаёти» ёки «Синхасанадватриншатика» деб номланади. Бу асар ҳам қолиплаш усулида ёзилган бўлиб, унда Викрам ҳаётига боғлиқ турли ҳикоялар ҳикоя қилинади. Унга кўра Индра маъбуди шоҳ Викрамга антиқа ўттиз икки хайкалчадан иборат тахт совға қилади. Кейинчалик эса бу тахтлар осмон маъбудалари томонидан сеҳрлаб қўйилади. Викрам вафотидан кейин эса тахтларни ерга қазиб қўмиб қўйилади. Чунки тахтни эгаллашга лойиқ ҳеч кимса топилмайди. Йиллар ўтиб шоҳ Бхожа бу тахтларни топиб олади ва уларни ўзи эгалламоқчи бўлади. Шунда тахтдаги хайкалчалар тилга кириб шоҳга: «Сен агар олийжанобликда Викрамга ета олсанг бу тахтларга эга бўлишинг мумкин» деб шарт қўядилар ва Викрамнинг қилган олийжанобликларидан бирини сўзлаб берадилар. Ҳикоялар ҳар сафар хайкалчаларнинг қуйидаги мурожаати билан тугайди: «Эй шоҳ Бхожа, агар сенга ҳам шундай олийжаноблик хос бўлса, унда бу тахтга ўтиришинг мумкин». Шоҳ эса ҳикояни эшитганча жим турар эди.
«Шоҳ тахти ҳақида ўттиз икки ҳикоя» асари ХI асрда яратилган деб тахмин қилинади. Чунки шоҳ Бхожа Парамар авлодидан чиққан шоҳ бўлиб у ХI асрнинг биринчи ярмида шоҳлик қилган, ўзининг ақли, адолатпарвар, халқпарварлиги ва жасурлиги билан донг чиқарган шоҳлардан бўлган экан. Балки асар Бхожанинг ҳаётлигидаёқ яратилган деган тахминлар ҳам мавжуд.
«Шоҳ тахти ҳақида ўттиз икки ҳикоя» асарининг ҳам бир қанча вариантлари мавжуд. Бизгача етиб келганлари «жанубий» варианти, «жайн» варианти ҳамда «қофияли» вариантларидир. Уларнинг барчаси ҳам асл нусха бўлмасдан қайта ишланган вариантлардир. Асарнинг муаллифи ҳам маълум эмас.
Қуйида асар таркибидаги ҳикоялардан намуна келтирилади.
«Шоҳ ва қурбонлик келтирувчи». (Иккинчи хайкалча ҳикояси). Шоҳ Бхожа яна тахтга яқин келиб унга ўтирмоқчи бўлганида ундаги ҳайкалча тилга кириб дейди. «О шоҳ! Агар сен Викрамдек олийжаноб бўлсанг майли унда тахтга ўтирақол!» Шунда шоҳ Бхожа сўрайди: «Ҳайкалча, Викрамнинг олийжаноблиги ҳақида сўзлаб бер-чи». «Эй шоҳ, тингла бўлмаса ҳикоямни» деб ҳайкалча ҳикоясини бошлайди:
Бир куни шоҳ Викрамадитья шоҳлик қилаётган вақтида ўз хизматчиларини чақириб «Эй хизматчилар, бориб дунёни кезинглар, қаерда антиқа бир нарса, ёки муқаддас бир жой, ёки бўлмаса ажойиб бир воқеани кўрсанглар менга келиб хабар беринглар, мен албатта уни ўз кўзим билан кўргани бораман» - дейди.
Бир қанча вақт ўтгач, дунё кезган хизматчилардан бири келиб шоҳга шундай хабар етказади: «О шоҳ, Читракута тоғи ёнбағридаги ўрмонда бир ажойиб ибодатхона бор экан, у ерга гуноҳкорлар ўз гуноҳлари учун яратгандан кечирим сўраш учун ибодат қилар эканлар. Тоғ чўққисидан у ерга мусаффо сув оқиб турар экан. Кимда ким агар у сувда чўмилса барча гуноҳларидан хатто кечиб бўлмас гуноҳларидан ҳам озод бўлар экан. Ундан ташқари у сувда агар жуда катта гуноҳ қилган шахс чўмилса сув унинг танасидан қоп-қора бўлиб оқиб тушар экан. Бу сувда чўмилган ҳар бир инсон покланиб чиқар экан. Ундан ташқари бир брахман кўп йиллардан бери у ерда олов ёқиб қурбонлик ҳам келтираётган экан. Брахман бу ишни неча йиллардан бери давом эттириб келаётганини ҳеч ким билмас экан. У ёқиб тамом қилган ўтинларнинг қолдиғи тоғ бўлиб кетган. У ҳеч ким билан гаплашмас ҳам экан. Мен кўрган ажойибот шундан иборат».
Бу гапни эшитган шоҳ ўша хабарчиси билан ўша ерга бориб бу жойнинг буюклигига ўзи ишонч ҳосил қилиб дебди: «Дарҳақиқат, бу ер жуда муқаддас жой экан. Бу ерда ҳақиқатан ҳам Жагадамбика («Тинчлик онаси» деган маънони англатувчи Шива маъбудининг аёли Парватининг бир эпитети) яшар экан. Бу ерга келишим билан ўша заҳотиёқ кўнглим жуда равшан топиб, ўзимни енгил ҳис қилаяпман». Шундай деб шоҳ муқаддас сувда чўмилибди, ибодатхонани зиёрат қилибди ва брахман қурбонлик қилаётган жойга бориб ундан сўрабди: «Эй брахман, қурбонлик келтиришни бошлаганингга неча йил бўлди?» Брахман жавоб берибди: «Мен қурбонлик келтиришни бошлаганимда «Етти донишманд» (яъни «Катта айиқ» юлдузлари) юлдузи ойнинг Ревати уйининг биринчи бўлагида эди ҳозир эса у ойнинг Ашвини уйида (ҳинд астрологлари ойнинг жойлашишига қараб осмонни «Ойнинг 28 уйига ажратадилар ва уларни ойнинг 28 аёли сифатида таъриф этадилар. Ревати ва Ашвинилар ойнинг ўша аёлларининг исмидир.) Орадан юз йил ўтди. Лекин маъбуд ҳалигача менинг гуноҳимдан ўтгани йўқ». Буни эшитган шоҳ хаёлан маъбудга мурожаат этиб ўз қўли билан қурбонлик учун ажратилган нарсани оловга ташлабди. Лекин, маъбуд шунда ҳам жавоб бермабди. Шунда шоҳ ўйлаб туриб: «Энди мен ўз бошимни қурбонликка келтира қолай» деб қиличини бўйнига тирабди. Шунда маъбуд унинг қиличини ушлаб қолиб: «Эй шоҳ, мен сендан мамнунман, тила тилагингни» - дебди. Шунда шоҳ: «Мана бу брахман сенга неча йиллардан бери қурбонлик келтирар экан, нима учун уни шунча вақтгача гуноҳидан кечмадинг? Менга тез эътибор қилганингнинг боиси нимада?» - деб сўрабди. Шунда самодан шоҳга қуйидаги жавоб келибди: «Эй шоҳ, бу брахман ибодат қилади, кечирим сўрайди, лекин юрагида қатъийлик йўқ. Шу сабаб у менинг эътиборимни қозона олмади. Ахир айтилганку: “Кимда ким номига ибодат қилса, кимда-ким беўхшов ибодат қилса, кимда-ким тарқоқ фикр, хаёлпарастлик билан ибодат қилса,- уларнинг ибодати кучга эга бўлмай бекорга кетади”.
Демак, маъбуд дарахтда ҳам эмас, тошда ҳам эмас, тупроқда ҳам эмас. Яратган - инсоннинг юрагидадир. Шу сабаб - ҳар бир нарсанинг асоси юракдир.
Яна айтилган: Ибодатда, зиёратда, брахман билан, Яратган билан, устоз билан суҳбатда ва дори-дармон қабул қилаётганда унга бўлган ихлосга кўп нарса боғлиқдир.
Шоҳ дебди: «Яратган эгам, агар сен мендан рози бўлсанг, мана шу брахманнинг ҳам истагини бажо айла». Яратган дебди: «Эй шоҳ, сен чинор дарахтидек барчага соя бериб яхшилик қилиб юрасан. Сен ўзингга зарар келтириб бўлса ҳам бошқаларга фойда келтирасан. Айтилганку ахир: «Баҳайбат дарахтлар ўзлари офтоб тиғида куйсалар ҳам ёш дарахт ва новдаларни ўз ҳимоясида сақлайдилар ва ўзлари учун эмас балки бошқалар роҳати учун мева ҳам берадилар. Демак, бошқалар роҳати учун дарёларда сув оқади, бошқалар ҳаёти учун сигирлар сут беради, бошқаларни таъминлаш учун дарахтлар мева беради, бошқаларнинг бахти учун олийжаноб одамларгина яшайдилар». Шоҳни шундай мақтовларга белаб яратган маъбуд ўша брахманнинг ҳам тилагини бажо айлабди. Шоҳ эса ўз юртига қайтиб кетибди.
Шу ҳикояни сўзлаб, хайкалча шоҳ Бхожага дебди: «Эй шоҳ, агар сен ҳам шундай олийжаноб бўлсанг, унда тахтга ўтиришинг мумкин». Шоҳ Бхожа эса ҳикояни тинглаганча жим турар эди.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish