Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet23/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

«Ва шунда Инаннанинг порлоқ қалбидан жой олган,
Нурли тоғлар бағрида
Инаннанинг порлоқ қалби танлаган —
Урукнинг бош коҳини — ҳукмдори,
Ўз ҳамшираси, орзу —истаклар маликаси —
Порлоқ Инаннага шундай мурожат этади:
Синглим мени, Инанна,
Урук учун, муқаддас қалъа учун,
Аратта эли олтин-кумушга зеб берсин!
Қатлам-қатлам покиза ложувардлар етказиб берсин!
Ашнан мақомида, сенинг тахтгоҳингда,
Эанна ибодатгоҳини барпо этсин!
Сенинг хобгоҳинг, муқаддас ҳарамингни
Аратта бағрида барпо этсинлар.
Мен ўзим, ложувард соқолли навжувон буқа,
сен билан ул ҳарамда қовушай.
Аратта Урукка бўйсунсин...
Аратта эли
ўз тоғларидан ноёб маъданларни
Менга келтирсин!
Менга муқаддас ибодатгоҳ барпо этишсин!
Маҳобатли тахт ўрнатишсин.
Улуғ ибодатгоҳ, илоҳий порлоқ макон
бунёд этишсин мен учун!78
Келтирилган парчадан кўриниб туриптики, Энмеркарнинг ҳукмдорлиги, унинг ғалабалари само маликаси Инаннанинг унга алоҳида меҳри тушганлиги билан бевосита боғлиқ. Энмеркарнинг Араттага юборилган элчиси Инаннанинг Энмеркарга муносабатини шундай ифодалайди: "Менинг ҳукмдорим, бош коҳинга, (Инанна) ўзини бека сифатида Эанна ибодатхонасига олиб киришига ижозат берган". Аммо бошқа қаҳрамонлик қиссаларида бу ғоя қувватланмайди. Масалан, ушбу сулоланинг тўртинчи вакили бўлмиш машҳур Билгамешнинг Инаннага муносабати Энмеркарникидан буткул фарқ қилади.
«Билгамеш ва самовий буқа» қиссасида баён этилишича, севги «санами» Инанна Билгамешни ёқтириб қолиб, унга ўз муҳаббатини изҳор қилади. Аммо унинг бевафолигини билган Билгамеш таклифни рад қилади. Бундан ғазабланган Инанна отаси —осмон тангриси Андан Урук шаҳрига самовий буқани юборишни сўрайди. Ан аввал кўнмаса ҳам, ахийри қизининг кўнглига қарашга мажбур бўлади. Буқа даҳшат солиб, кўп паҳлавонларни ҳалок этади, аммо охири Билгамеш уни ўлдиради79.
Билгамеш ҳам Урук шаҳрининг бош коҳини ва ҳукмдори. Аммо мазкур қиссада у Инанна хоҳишига зид боришдан чўчимайди ва хатто Ан юборган самовий буқани енгиб чиқишга муваффақ бўлади. Шукалитуда ҳақидаги қиссада ҳам Инанна тажовузкорни топиб жазолашга муваффақ бўлмайди.
Қадим асотирларда бундай биз учун кутилмаган ҳолатлар кўп. Масалан, Билгамеш ва Инанна муносабатларига оид яна бир асотирда («Билгамеш, Энкиду ва ер ости салтанати», 3-қисмининг бошланиши ёки «Билгамеш ва Хулуппу дарахти» асотир-қиссасида) ривоят қилинишича, Фурот дарёсининг бўйида «хулуппу» аталмиш кичик бир дарахт ўсар экан. Бир куни шамол қўзғалиб, тошқин кўтарилибди-ю, дарахт сув тагида қолибди. Ўша ердан ўтиб кетаётган Инанна дарахтни кўчириб олиб, ўз ҳимоясидаги Урук шаҳрига олиб келиб экибди. Уни муқаддас боғда парваришлай бошлапти. Мақсади — ундан ўзига дам оладиган чорпоя ва курси ясаш экан. Йиллар ўтиб улкан дарахт ўсиб етишипти. Аммо уни кесиш учун келган Инанна қараса, дарахт илдизлари остида ҳеч қандай сеҳр-жоду таъсир қилмайдиган катта илон жойлашиб олган, новдалари орасига Имдугуд номли қуш ин қуриб бола очган, дарахт танасига эса Лилит деб аталувчи ажина хотин ўрнашиб олган эмиш. Инанна эрталаб тонг отиши билан ўз акаси қуёш тангриси Утуга йиғлаб аҳволини баён қилипти. Билгамеш унинг ёзғиришини эшитиб, ўз совут-қалқонларини кийиб, ойболтасини қўлига олиб ёрдамга шошилибди. Бориб, бадбахт илонни ўлдирибди. Имдугуд қуш қўрқиб болалари билан тоққа учиб кетибди, Лилит саҳрога қочибди. Урук шаҳар аҳолиси ёрдамида Билгамес дарахтни йиқитиб, уни Инаннага тақдим этибди. Инанна дарахт танасидан «пукку» аталмиш ноғора ва навдаларидан «микку» деб номланувчи ноғорачўплар ясаб Билгамешга совға қилипти. Билгамеш бу сеҳрли ноғорани чалса, овозини эшитганлар ўзларини ўйиндан тўхтата олмас эканлар. Бу қиссада ҳам Инаннанинг ожизлиги кўриниб қолмоқда, фақат энди Билгамеш билан ораларидаги муносабат яхши томонга ўзгарганлигининг шоҳиди бўлмоқдамиз80.
Инанна севги ва низо санами сифатида шуҳрат қозонган. Аммо у билан боғлиқ баъзи асотирларда Инанна бошқача вазифаларни ҳам ўз уҳдасига олади. Масалан, юқорида парча келтирилган «Энмеркар ва Аратта ўлкаси» шеърий қиссасида "порлоқ Инанна, барча моҳиятлар бекаси" деган таърифга дуч келамиз. Инаннанинг бу сифати олдинроқ кўриб ўтганимиз «Инанна ва Энки» деб аталган асотир қисса мазмунида ўз исботини топади. Унда тасвирланишича, Урук шаҳри ҳомийси бўлмиш Инанна ўз шаҳри фаровонлиги ва қудратини ошириш мақсадида Эридуга келиб, ҳикматлар эгаси Энки ихтиёридаги илоҳий моҳиятларни усталик билан қўлга киритади ва ўз ҳимоясидаги Урук шаҳрига олиб кетишга муваффақ бўлади. Баъзи матнларда Инанна — барча ўлкалар ҳукмдори сифатида ҳам улуғланади. Инанна агар бир юртга ғазаб қилса, у ўлканинг аҳволи хароб бўлган. Масалан, юқорида бир-икки тилга олинган «Энмеркар ва Аратта ўлкаси» қиссасида Аратта ўлкаси ҳақида "Араттани Энки қарғаган, Инанна унга ёвлашган" дейилади81.
Қандай бўлганда ҳам Икки дарё оралиғида бирнеча мустақил шаҳар—давлатлардан ягона Шумер—Аккад подшоҳлиги сари сиёсий такомил жараёнида Инанна шахси билан боғлиқ бундай мураккабликлар иккинчи даражали аҳамият касб этиб, бошқа анъаналар етакчи ўринга кўтарила бошлади. Қадим Шумер-Аккад давлатида (III мингйиллик охирлари —II мингйиллик бошларида) эътиқодий маросимлар ичида муқаддас никоҳ маросими ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Бу маросим аслида қадим деҳқончилик хурофотларига оид ҳосилдорлик байрами анъаналаридан келиб чиққан бўлиб82 (с.281), дастлаб турли шаҳар—давлатларда турлича шаклларда ўтказилган. III мингйиллик II ярмидан бу маросим аста-секин сиёсий аҳамият касб этиб, шунга яраша ўзгариб борган. Муқаддас никоҳ маросими Шумерда энг асосий байрамга айланиб Янги йилда (Наврўзда, яъни эрта баҳорда) бутун ўлкада кенг нишонланган (с. 95).
Шумершунос олимлар бу маросимнинг икки турига алоҳида эътибор қаратганлар. Уларнинг биринчиси Инанна ва Думузи санамлари орасидаги муносабатлар билан боғлиқ. Ушбу мавзуга оид матнлар жуда кўп нусхаларда сақланганлиги олимлар томонидан қайта—қайта таъкид этилган. Улардан юқорида мазмуни келтирилган «Инаннанинг ер ости салтанатига сафари» асотир-қиссаси ва қатор асотир қўшиқларни (жумладан, «Инаннанинг никоҳ чойшаби», «Инанна куёв танлайди», «Думузи ва Инанна» каби номлар остида) санаб ўтиш мумкин.
Анъанага кўра Инанна асосан ҳосилдорлик (ва серфарзандликка) сабаб бўлувчи «санам» сифатида эъзозланади83. Аммо бу анъана қачондан бошлаб қатъий шаклга кирганини аниқ белгилаш қийин. Қадим даврларда Урук шаҳрининг бош санами Ан бўлиб, Инанна (Нин —ан —на) ва Уту унинг фарзандлари ҳисобланган. Инаннанинг яна бир сифати — Нин-э-гал-ла (яъни «катта уй84 бекаси») ҳам шунга ишора қилиб турипти. I Урук сулоласи вакиллари Энмеркар, Билгамес ҳам бош коҳин (Эн), ҳам ҳукмдор (Лугал) бўлганлар. Аммо, юқорида кўриб ўтганимиздек, уларнинг Инаннага муносабати турлича бўлган. Думузи санами ҳақида ушбу даврда умуман сўз юритилган эмас.
«Инанна куёв танлайди» асотирида илоҳий чўпон Думузи85 ва деҳқончилик санами Энкимду ўртасидаги баҳс тасвирланган бўлиб, Инанна аввал Энкимдуга мойиллик билдирганига қарамай, охир-натижада Думузини куёвликка муносиб кўрганлиги баён этилади. Бунда Думузининг ғалабаси беҳуда эмас.
Бизнинг назаримизда, Думузи тимсоли шумер асотирларига кейинроқ (балки Аккад ҳукмдорлари Шаррукиннинг бутун Шумер устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатган даврлардан) кириб келган. Чунки «Чорва ва ғалла мунозараси»да ҳам чорва санамининг исми «Лаҳар» аккад тилидан кириб келган сўз («қўй» маъносида) бўлиб, Чорва ва Ғалла, Думузи ва Инанна муносабатлари ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланган шумерлар билан асосий касби чорвачилик бўлган семитлар (улардан энг аввал Икки дарё оралиғига - Шумерлар юртига кириб келган аккадлар ҳисобланади) орасидаги мураккаб муносабатларини рамзий тарзда ўзида акс эттирган. Демак, бу матнлар ҳам III мингйилликнинг II ярмидан бошлаб шакллана бошлаган ва II минг йиллик бошларига келиб ушбу мавзудаги матнлар Шумер—Аккад подшолиги ҳудудида кенг тарқалган.
Агар милоддан аввалги 26 асрдан етиб келган матнларда Инанна Ан, Энлил, Энки, Нанна, Утулар қаторида «само маликаси» сифатида эсланса, милоддан аввалги 21 асрга келиб энди Инанна ва Думузи муносабатлари биринчи ўринга чиқади. Масалан, «Инанна ва Думузи» асотир қўшиғи милоддан аввалги 21 асрда яратилганлиги тадқиқотларда қайд этилган86. Умуман, асотир — қўшиқларнинг кўпчилиги кейинги даврларга (III минг йиллик охири II мингйиллик бошларига) тўғри келиши эҳтимолга яқиндир.
Урукда азалдан бош коҳин ("эн") вазифасини ҳукмдор бажарган. Кейинроқ бориб ҳукмдор бош коҳин ("эн") сифатида доимий равишда самовий маликанинг ердаги қайлиғи вазифасини адо эта бошлаган. III Ур сулоласи даврида Урук шаҳрида ўтказилган муқаддас никоҳ маросимида ҳукмдор Думузи қиёфасида, коҳина аёл—Инанна қиёфасида намоён бўлганлар. Инанна ва Думузининг муқаддас никоҳ маросими Урукда Инанна ибодатгоҳида ўтказилган87.
Аслида Шумер шаҳар—давлатларининг илк шаклланиш даврларида бош коҳин — жамоанинг санам олдидаги вакили ҳисобланарди88. Бундай анъана, айниқса, Билгамеш ҳақидаги тарихий ва асотир қиссаларда ўз аксини топган. У пайтлар ҳукмдорнинг қудрати мутлақ эмас зди. У кўп ўринларда оқсоқоллар йиғини ва жамоанинг жангга яроқли эркаклари йиғини билан бамаслаҳат иш қилишга мажбур эди. Аммо бутун ўлка ягона Шумер—Аккад давлатига бирлаша бошлаган пайтга келиб, бу тизим ўзгариб кетди. III Ур сулоласи даврига келиб Думузи ва Инанна муносабатлари кенг тарқалган анъана тусини олган эди. Милоддан аввалги III мингйиллик охирларига борганда Муқаддас никоҳ маросими Шумер ва Аккад ҳукмдорларининг тож кийиш маросимининг узвий бир қисмига айланиб, энди ҳукмдорлар ўз сиёсий мавқеини илоҳий асос билан мустаҳкамлаш учун Урукда Шумер ҳукмдори Думузи қиёфасида Инанна билан қўшилувлари расмий қоида тусига кирган эди. Тарихчилар берган гувоҳликка қараганда, биринчи бўлиб ушбу маросимга тантанали сиёсий тус берган ҳукмдор Ур-Наммунинг ўғли Шулги ҳисобланади. Ундан кейин ушбу тантаналар доимий ўтказиладиган бўлди.
Муқаддас никоҳ маросимининг иккинчи кўриниши Ур шаҳри билан, унинг бош санамлари Нанна ва Нингал муносабатлари билан боғланади89. Аккаддан чиқиб, илк марта бутун Шумер ва Аккадни қўл остига бирлаштирган Буюк Шаррукин даврида Ур шаҳри муҳим денгиз порти ва халқаро савдо марказига айланган эди. Ўша давр Икки дарё оралиғининг жуғрофий шароити бугунги кундан анча-мунча фарқ қилиб, Форс кўрфази ўша қадим даврларда ҳозирги қирғоқларига нисбатан анча ичкари кириб борган эди. Натижада Фурот ва Дажла дарёлари ўша вақтда бевосита денгизга қуйилган. Бугун мавжуд бўлган Қорун дарёси икки йирик дарё асрлар давомида тоғлардан олиб келган оқизиқлар ҳисобига кўрфазга дарёлар қуйиладиган қўлтиқнинг торайиши ҳисобига анча кейин пайдо бўлган. Урук, Киш, Ларса, Ниппур, Шуруппак шаҳарлари бевосита Фурот бўйларида жойлашган бўлиб, Ур шаҳри айни дарёнинг кўрфазга қуйилиш жойидаги порт—шаҳар бўлган.
Нега Ур шаҳрида айни Ой санами Наннага сиғинишган, деган савол туғилади. Бу, назаримизда, ўлка жуғрофияси ва ой фазаларининг денгиз сувининг кўтарилиши ва қайтишига таъсири билан боғлиқ. Ўша пайтлар Ой — Ур шаҳри атрофлари ва балки бутун Шумер ўлкаси учун фаровонлик манбаи бўлган. Чунки Фурот дарёси қуйи оқимлари пасттекислик бўйлаб секин оқади, қирғоқлари сув сатҳидан кўп ҳам баланд эмас. Натижада Ой тўлиши билан денгиз суви кўтарилиб, дарё суви ҳам тоша бошлаган, шунда махсус қазилган ариқларга сув чиққан, хусурда яна сув камайган. Албатта, йилнинг турли фаслларида бу ҳолат ўзгариб турган, масалан, март — сентябр ойларида дарё суви кўпайиб, унинг суғориш ишларига таъсири ҳам ошган. Дарё суви чучук сув ҳисобланиб, денгиз суви "аччиқ сув" дейилган. Шундай қилиб ойнинг тўлиши ва хусури деҳҳончилик ишларига бевосита алоқадор эканлиги шумерликларга маълум бўлган ва бу ҳодиса уларда муайян асотир тасаввурлар уйғотган.
Урдаги Нанна ибодатхонаси милоддан аввалги III мингйилликнинг II ярмидан бошлаб доимо ҳукмдорларнинг диққат марказида бўлган. У Аккад ҳукмдори Буюк Шаррукин даврида (XXIV — XXIII асрлар) янгидан қурилган. III Ур сулоласи асосчиси Ур-Намму (2112-2095), унинг набираси Амар Суэн (БурСин), Ишма Даганнинг қизи Эн-Анатума даврларида неча марта таъмирланган ва қайта қурилган. Бу даврга келиб Ой санами ибодатхонасининг сиёсий мавқеи шу даражада ошганки, Шумер ва Аккад ҳукмдори Буюк Шаррукин ўз қизи Эн-Хедуаннани у ерга бош коҳин қилиб тайинлаган90. Бу анъана, яъни шоҳ қизининг Нанна ибодатхонаси — Экишнугалга бош коҳин қилиб тайинлаш кейин ҳам изчил давом эттирилган. Масалан, милоддан аввалги 1953—1935 йилларда Иссин ҳукмдори Ишма Даганнинг қизи Эн-Анатума, 1872 йилдан Ларса ҳукмдори Суму Элнинг қизи Эн-Шагкиана-Нанна, 1823 йилдан бошлаб 30 йил мобайнида Кудурмабугнинг қизи (РамСин ва ВарадСинларнинг синглиси) Эн-Анеду ва бошқалар Ой санами ибодатхонасининг бош коҳини (аккадча "энтум") вазифасини бажариб келганлар.
Бу ерда "энтум" (бош коҳин-аёл)нинг Ой санами билан боғлиқ маросимлардаги бош вазифаси — "муқаддас никоҳ"да бош санам(Нанна)нинг қайлиғи (Нингал) қиёфасида элга намоён бўлиш эди. Бу вазифа катта сиёсий аҳамиятга эга бўлиб, кўпинча келажак ҳукмдорлар айни "энтум"нинг фарзандларидан (улар "худонинг ўғиллари" ҳисобланганлари учун) етишиб чиқарди. Бунга далил сифатида Ур шаҳри ҳукмдорларидан баъзиларининг исмлари мазмунига эътибор берсак, кифоя қилади. Масалан, Ур-Наммунинг набираси, Шулгининг ўғли Амар Суэн (Бур Син) исми сўзма-сўз таржима қилинса, "Ой санамининг бузоғи"91 деган маъно билдиради, Рам Син эса "Син буқаси"92 деган маънони англатади. Шу ўринда яна бир савол туғилади: нега энди "буқа", "бузоқ" сифатлари ишлатилмоқда? Гап шундаки, анъанага кўра Ой санами Нанна (аккадча "Зуэн"93, "Суэн", "Син") асотирларда "ложувард (мовий) соқолли буқа"94сифатида таъриф этилади, унинг бекаси Нингал эса "муқаддас сигир" деб улуғланади. Шунга мос ҳолда муқаддас никоҳ маросимига оид қадим тасвирларда ҳам Нанна санами буқа ниқобидаги эркак қиёфасида, Нингал эса ёш ғўнажин ниқобида гавдалантирилган. Умуман, ушбу маросимнинг деҳқончилик хурофотлари билан боғлиқлиги ҳам ўз-ўзидан шу қабилдаги рамзларни тақозо қилар эди. Бунинг устига осмондаги ҳилол (яримой) "Наннар қайиғи" аталиб, ҳўкиз шохлари сифатида тасаввур қилинган. Умуман, эр қиёфасидаги санамларга нисбатан “буқа” (ҳўкиз), аёл қиёфасидаги санамларга нисбатан “сигир” тимсоллари сифатлаш тарзида ёки том маънода ҳам ишлатилиши шумер асотирлари матнида кенг тарқалган ҳодиса95. Масалан, Энмеркар ҳақидаги қиссада шундай сатрлар мавжуд:

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish