Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet21/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Дарахтлар билан ўралган сенинг кошонангда
зиёфатда улар...
деб яна шулар эсланади. Кўп жиҳатларига кўра «Аннинг болалари» деб улуғланувчи айни шу «ануннак»ларни қадим шумерларнинг фаришталар ҳақидаги ўзига хос тасаввурлари деб фараз қилиш мумкин.
Яна бир жиҳатни эслатиб ўтиш жоиз. Шумерларнинг асл ватани тоғли ўлка бўлганлиги асотирларидан маълум бўлиб турипти. Икки дарё оралиғи эса сувга мўл, ботқоқликка мойил ўлка. Бу ер шўр сув — Форс кўрфази ва ичимлик суви —Фурот ва Дажла учрашган юрт. Шу сабабли Энки тимсоли бу ерда Эредуг шаҳри ҳукмдори сифатида муқим бўлгач, бора-бора кўпроқ ичимлик сувининг эгаси сифатида (гарчи номига кўра «замин эгаси» бўлса-да) талқин этила бошланди. Унинг ибодатгоҳи ҳам - Абзу, яъни «беҳудуд сув манбаи» деб аталди. Аммо асотирлар мазмуни унинг асосий вазифаси аслида қандай тасаввур қилинганидан бизга очиқ-ойдин хабар бериб туриптики, биз бу ҳақда батафсил далил—исбот келтирдик.
Тўртинчи ёндошув (йўналиш) — асотир ва бадиий адабиёт нисбатига оиддир. Масала шуерда-ки, асотир тафаккур ўз аксини топган барча шумер матнларини ҳам соф асотир сифатида талқин эта бериш унчалик тўғри бўлмайди. Бу матнларнинг аксариятида тарихий воқелик баёни, асотир ва бадиий ижод унсурлари мураккаб бир шаклда чатишиб кетган. Асли моҳиятига кўра эса бу уч ҳодиса бир-биридан буткул фарқ қилади. Тарихий воқелик баёни ҳаётда бўлиб ўтган оддий ҳодисалардан хотира бўлса, асотир, албатта, ғайб билан боғлиқ бўлган ёки шундай деб тасаввур қилинган ҳодисадан хабар беради. Соф асотирда бадиий ижод унсурлари иштирок этмайди. Инсон ижодининг барча тури аввал муайян мақсадни белгилаб олиб, кейин шунга яраша амал қилишни билдиради. Илмий ижод маълум ғояни мантиқий ва таржибавий далиллар билан исботлаш ҳаракати бўлса, бадиий ижод муаллифнинг ўзи олдиндан белгилаб олган бир ғоясини бадиий восита ва тимсоллар орқали таъсирли бир шаклда ифодалаб беришга уринишидир. Бундай воситалар турли-туман бўлиб, улардан бири ҳаётий лавҳалар ёки олдин яратилган хоҳ оғзаки, хоҳ ёзма шаклдаги матнлар мазмунида мавжуд тафсилотлардан ижодий (яъни қайта ишлаган ҳолда) фойдаланишдир. Қадим дунё ва Ўрта асрлар адабиётида бу услуб кенг қўлланилган бўлиб, биз бу масалада бирнеча мисол билан кифояланамиз.
Аввало, «Энки ва Нинхурсаг» деб номланган асотир-қиссадан юқорида келтирилган қисқача баёнда атайин ташлаб ўтиб кетилган бир парчанинг таржимаси билан танишиб кўрамиз. Уни «Энки ва Нинсар» деб номлаш мумкин.
Нинту, ўлка онахони,
Нинсарни дунёга келтирди,
Дарё қирғоқларида улғаярди Нинсар,
Энки —чи? У ботқоқларда биқиниб турарди,
у ботқоқлардан кузатарди.
Ўз маслаҳатчиси Исимудга шундай сўз қотди:

  • Бу навниқол қизни ўпсам қалай бўлур?

  • Нинсаржонни ўпсам қандай бўлади, айт!

Исимуд унга жавоб берар:

  • Бу навниҳол қизни ўпсанг хўб бўлади,

  • Нинсаржонни ўпсанг соз бўлади жуда!

  • Мен қайиқни бошқариб, хожам яқинлашсин,

  • Мен бошқариб турай, у яқинроқ борсин.

У бир оёғини қайиқ узра қўйди,
Иккинчиси билан босиб қаттиқ ерни,
Қизни бағрига босди, ўпди навниҳолни,
Энки Нинсар билан қўшилди шу чоғда.
Ҳомиладор бўлди, шундай қилиб, Нинсар.
У ўтказган бир кун — бир ойга тенг келар,
Иккинчи кун ўтди — гўёки икки ой.
Унинг тўққиз куни — тўққиз ойга тенгдир.
Тўққиз кунда Нинсар
тўлғоқ дардин сезмай,
Азобини тортмай
фарзандлик бўладир,
Нинкуру туғилар66.
Бу асотир-қисса, биринчи қарашда, оддий ҳаётий воқеанинг тасвирига ўхшайди, аммо аслида унда мўъжизавий ҳолат бор, чунки Нинсар оддий аёллардек ҳомиласини тўққиз ой кўтариб юрмади, балки тўққиз кунда тўла —тўкис фарзандли бўлди, иккинчидан, у тўлғоқ азобини ҳам тортмади, енгилгина қутулди — қўйди. Ушбу асотирнинг бошқа жиҳатларига тўхталиб ўтирмай, мақсадга ўтамиз.
Илмий тадқиқотлардан бугун бизга маълум бўлган шумер матнлари ичида «Ойнинг туғилиши» ҳақидаги асотир-қисса ҳам мавжудлигини юқорида кўриб ўтган эдик. Ушбу матннинг ўзига хослиги шундаки, бизга маълум матнлардан фақат шу қиссада Энлил бизнинг юқорида келтирган талқинимизга зид равишда аниқ-таниқ инсоний қиёфада намоён бўлади.
Қисса мазмунан икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида Энлил ва унинг бўлғуси қайлиғи Нинлилнинг «ишқий» саргузаштлари баён қилинади. Нинлилнинг онаси Нунбаршегуну қизини қудратли ҳукмдор Энлил қароргоҳи яқинида чўмилиш хавфидан огоҳлантирганига қарамай, гўзал санам ўз билганидан қолмайди, натижада унинг жозибасига маҳлиё бўлган ҳукмдор ҳаракатга тушиб қолади. Воқеаларнинг давоми айнан «Энки ва Нинсар» қиссасини эслатади. Энлил ҳам ўз ёрдамчиси Нускуга гўзал Нинлил васлига етишмоқ истагини билдиради, Нуску ҳам ўз қайиғини хожаси ихтиёрига беради. Энлил қайиқда Нинлил билан қовушиб, орада Нинлил ой санами Синга ҳомиладор бўлади.
Ушбу асарнинг иккинчи қисмида юз берган воқеалар биз тасаввур қилган ва юқорида таҳлил қилинган шумер асотир тизимининг умумий мантиғига тамомила зиддир. Ушбу тизим мантиғига кўра Энлил Андан кейин энг қудратли ва бутун ўлкада олий эҳтиромга сазовор санам ҳисобланиб, барча санамлар, жумладан, Энки ва Инанна сингари умумшумер санамлари ҳам унга тобе эканликлари матнларда қайд этилади. Энлил, юқорида айтиб ўтганимиздек, Ануннакларнинг ҳам тўнғичи, етакчиси ҳисобланади. Аммо «Ойнинг туғилиши» асотир-қиссасида Энлилнинг ўз қилмишлари учун Ануннаклар ва бошқа илоҳлар томонидан аёвсиз жазоланиши тасвирланганки, бу унинг юқорида тасвирланган улуғвор қиёфасига ва қудратига мантиқан мутлақо мувофиқ келмай қолади.
Энкининг Нинсар билан қовушиши ҳечқандай оғир оқибатларга олиб келмаган бўлса, Энлилнинг Нинлилга муносабати олий санамлар наздида негадир ўта оғир гуноҳ саналиб, Нинлил қароргоҳи ҳисобланган Киур ибодатгоҳи ҳовлисидан ўтаётганда у қўлга олинади ва ер ости салтанатига жўнашга ҳукм қилинади67.
Энлил изидан унинг содиқ қайлиғи Нинлил ҳам ер остига йўл олади. Бу пайт Нинлил ой санами Син68га ҳомиладор эди. Энлил келажакда энг катта осмон ёритқичи бўлиши кутилаётган фарзандининг ер ости зулматида туғилиш мумкинлигини кўз олдига келтириб, бу фалокатнинг олдини олиш режасини туза бошлайди. Маълумки, ер ости салтанатидан ҳеч ким қутулиб, яна ёруғ дунёга чиқиб кета олмайди. Бунинг фақат биргина йўли бор. У ҳам бўлса, ўзи ўрнига бошқа бировни ер остида қолдириш. Энлил бунинг усулини ўйлаб топади ва амалга оширади. У ер ости салтанатидаги турли зотлар қиёфасига кириб, Нинлил билан яна уч марта қовушади ва, натижада, Энлилни қайлиғи ва фарзанди Син билан ёруғ дунёга қайтишига имкон берувчи уч фарзанд кўради. Уларни ўринма —ўрин қолдириб, ўзлари ўликлар диёридан қутулиб чиқишади. Албатта, ҳозирги замон одами учун бу асотирда тасвирланган воқеалар ўта ғайри табиий ва, хатто, ғайри ахлоқий кўриниши мумкин. Аммо, биринчидан, қадим дунё одамлари бугунгидек фикрлаган эмас, иккинчидан, бу асотир таркиби, назаримизда, даврлар ўтиши билан турли сабабларга кўра ички ўзгаришларга учраган.
Биз масаланинг бошқа бир жиҳатига эътибор қаратмоқчимиз. Кўп хусусиятларига кўра ушбу асотир-қисса Шумер—Аккад подшолиги даврида шаклланганлиги билиниб туради. Шундай экан, унинг шаклланишига таъсир кўрсатган яна қандайдир бошқа, қадимийроқ асотирлар бўлганми? Айтиш керакки, бундай асарлар йўқ эмас. Мисол тариқасида улардан иккитасини кўздан кечириш мумкин. Биринчиси «Инаннанинг ер ости салтанатига сафари» номи билан машҳур бўлиб, бу асотир қисса кейинчалик, Бобил даврида ҳам, Инанна исми Иштарга ўзгарган ҳолда кенг тарқалган бўлган. Унда баён этилишича, «само маликаси» Инанна хатарли сафарга — опаси Эрешкигал ҳукмдорлигидаги «борса келмас» макон бўлмиш ер ости (ўликлар) салтанатига отланади. Аммо, жазм қилган иши ўта хавфли эканлигини билгани учун, ёрдамчиси Ниншубурга олдиндан топшириқ бериб айтади—ки, «агар уч кун ичида келмасам, сен аввал Ниппурга, Энлил ҳузурига бориб мени қутқаришни илтимос қилгин, агар у йўқ деса, Урга, Нанна олдига боргин, агар у ҳам кўнмаса, Эридуга Энки олдига бориб илтимосимни қайтаргин». Дарҳақиқат, Инанна ер ости салтанатиннг 7 дарвозасидан ўтиб боргунча, унинг устидаги барча либослари ва тақинчоқларини (яъни, унинг ҳимоя воситаларни) ечиб олишади ва Эрешкигал олдига етиб келганда, уни тиз чўктириб ўлимга ҳукм қилишади. Ниншубур маликасининг айтганига биноан уч кун ўтказиб, аввал Энлилга, сўнг Наннага (яъни Инаннанинг бобоси ва отасига) бориб учрашади, аммо улар ўз зурриётларига ёрдам қўлини чўзишни лозим топишмайди, фақат Энкигина Инанна тақдири ҳақида чин кўнгилдан қайғуриб, уни «борса—келмас» ўликлар салтанатидан қутқариш чорасини кўришга қарор қилади. Бунинг учун у тирноғи остидаги кирлардан «кургара» ва «галатура» деб номланган икки жонзотни ясайди, уларнинг бирига «ҳаёт кўкати»ни, иккинчисига «ҳаёт суви»ни беради ва уларга Инаннани ўлимдан қутқариш йўлини ўргатади. Дарҳақиқат, Энки юборган зотлар ёрдамида Инанна ер остидан соғ—омон қутулиб чиқишга муваффақ бўлади, аммо ер ости салтанати қонунларига мувофиқ Инанна у ерни буткул тарк эта олиши учун ўзи ўрнига кимнидир қолдириши керак эди. Инанна ўзи бош санам деб тан олинган Куллобга (Урук шаҳар —давлатининг марказига) келиб, уни бирга кузатиб юрган «ажал фаришталари»га ўзи ўрнига қаллиғи, Куллоб ҳукмдори Думузини топширади. Ер ости салтанатининг бешафқат хизматчилари Думузининг ялиниш-ёлворишга қулоқ солмай уни ўликлар диёрига олиб кетишади. Думузининг қайиноғаси (қуёш санами) Утудан мадад сўраши ҳам фойда бермайди. Кейинги тадқиқотлардан маълум бўлишича, Думузи ўрнига ер ости салтанатига унинг синглиси Гештинанна тушишга рози бўлган. Аммо Инанна ер ости салтанатида ярим йил Думузи, ярим йил Гештинанна навбат билан туришини мақбул билиб, шундай ҳукм чиқарган. Шумершунослар Инанна ўрнатган айни шу тартиб фасл алмашув (қиш ва ёз алмашуви) маросимларига асос бўлиб хизмат қилганлигини қайд этишади. «Инанна ер ости салтанатида» асотир-қиссаси қадим Шумерда жуда машҳур асарлардан бўлиб нусхалари жуда кўп тарқалган ва кўп сақланиб қолган69.
Иккинчи ўхшаш воқеа «Билгамеш, Энкиду ва ер ости салтанати» деб номланувчи асотир-қиссанинг охирги қисмига оид бўлиб, унда Билгамешнинг содиқ ҳизматкори Энкиду ўз соҳибининг қарғиш туфайли ер остига тушиб кетган сеҳрли ноғора ва ноғорачўпларини олиб чиқиб бериш мақсадида зулмат салтанатига равона бўлганидан ҳикоя қилинади. Билгамеш хизматкорига ер ости салтанатидан эсон-омон қайтиб чиқиш шартларини батафсил тушунтиради ва уларга қатъий риоя қилишни тайинлайди. Аммо Энкиду унинг гапларини чалкаш тушуниб, ер остига тушгач, нуқул Билгамеш «қилмагин» деган ишларни қилади ва шу билан ўзини ер остида абадий қолиб кетишга маҳкум этади. Билгамеш содиқ хизматкорини қутқариш учун Ниппур шаҳрига бориб, у ерда бош санам Энлилга мурожаат қилади. Аммо Энлил ёрдам бермайди. Сўнг Билгамеш Эридуга бориб, Энкига юкунади. Донишманд Энки Қуёш санами Утуга мурожаат қилиб, ер ости салтанати шифтидан бир дарча очиш, шу йўл билан Энкиду руҳининг ерга қайтишига имкон яратишни буюради. Уту буйруқни бажаргач, Энкидунинг арвоҳи ўз соҳиби Билгамеш билан кўришади ва Билгамеш ундан ер остида нималар кўрганини суруштира бошлайди. Матн давомида турли табақа вакилларининг вафотидан сўнг ер ости салтанатидаги аҳволи қандай эканлиги баён этилади.
Мазмуни қисқача баён этилган асотир қиссалар, албатта, ички тафсилотларига кўра бир-бирларидан озми-кўп фарқ қилади. Ўз шаклу мазмунидаги жуда кўп хусусиятларига қараганда «Ойнинг туғилиши» ҳақидаги асотир қисса тилга олинган бошқа қиссаларга нисбатан анча кейин, таҳминан III мингйиллик охири — II мингйиллик бошларида яратилган70. Бу асарда бадиий ижод унсурлари очиқ-ойдин кўзга ташланади. Улардан бири ўзигача мавжуд сюжет-мотивлардан ижодий фойдаланиш бўлиб, келтирилган қиёслар бунга далил бўла олади. Иккинчи белги — асарнинг изчил мантиқ ва уйғун сюжет асосига қурилгани бўлиб, унинг олдиндан режалаштирилган аниқ мақсадга бўйсундирилганидан дарак беради. Бу қандай мақсад эди деган савол туғилиши табиий. Унга жавоб бериш учун яна бир йўналишга эътибор қаратиш талаб этилади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish