Битирув малакавий ишини баҳолаш мезонлари
Т/р
|
Мезонлар
|
Меъёрий балл
|
Изоҳ
|
1
|
БМИ мавзусининг долзарблиги ва уни моҳиятининг баён этилганлик даражаси
|
10
|
|
2
|
БМИда вазифаларни тўғри қўйилганлиги ва ечимини ёритилганлик даражаси
|
30
|
|
3
|
БМИ нинг режаси ва мазмунининг муштараклиги ҳамда талабанинг мустақил бажарганлиги
|
30
|
|
4
|
БМИ ни талаб даражасида расмийлаштирилганлиги
|
10
|
|
5
|
Ҳимоя жараёнида тақризчилар ва ЯДАК аъзолари берган саволларга берган жавобларининг асосланганлиги
|
20
|
|
Жами
|
100
|
|
56 балдан кам бўлса, “қониқарсиз”*
56-70 – қониқарли бажарди
71-85 – яхши бажарди
86-100 – аъло бажарди
*– “қониқарсиз” – БМИ талабга жавоб бермаганлигини англатади, бу ҳолда иш қайтадан ҳимоя қилиниши талаб этилади.
МАЪРУЗА – МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ ОҒЗАКИ БАЁН ҚИЛИШ ШАКЛИ
Маъруза ҳақида тушунча
Нима сабабдан бир ўқитувчи билдирган фикрларни тезда илғаб олиш мумкин бўлади-ю, бошқаси билан аксинча. Иккинчиси ниманидир нотўғри қилгандир, балки? Унинг сабабларини маърузага тайёрланиш ва уни таҳлил қилиш асосида қуйида илмий-услубий маълумотлар орқали кўриб чиқилади.
Маълумки, “Маъруза” (арабча, лекция (лотинча - “lectio”) - ўқиш) – ўқув материаллари, бирор масала, мавзу кабиларнинг изчил, маълум бир тизимига солинган баёни.
Маъруза ўқув жараёнининг асосий бўғини, олий ўқув юртида дарс беришнинг асосий шаклларидан биридир. У талабаларнинг дунёқарашини шакллантиришда катта рол ўйнайди. Маърузада мавзунинг асосий саволлари кетма-кетлик асосида юритилади.
Ўқув фанларидан ўқиладиган маъруза фақатгина иқтисодий, ижтимоий ривожланишнинг асосий қонуниятларини очиб беришгина эмас, балки, фаннинг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда амалиётда қандай аҳамиятга эга эканлигини, ҳаётда реал муаммоларни ечишдаги аҳамиятини ҳам кўрсатиши керак.
Маълумки, педагогикада “маъруза” ҳам шакл, ҳам метод сифатида қўлланилиши мумкин. Буни ўқитувчининг ўзи дарс жараёнида фарқлай олиши ва ундан самарали фойдалана билиши керак. Маъруза методи ҳақидаги маълумотлар ишнинг 18-илова қисмида берилган (18-илова).
Маъруза илмий характерга эга бўлиши,турли назарий йўналишлар, илмий мактабларнинг асосий ғояларини талабалар онггига етказиши ва олган билимини ишончга айлантириши керак. Ҳар қандай маърузанинг энг зарур шарти аудитория билан контактга киришишдир. Маърузани кўтаринки руҳ билан ўқиш керак.
Маъруза ўқиш энг аввало, унга тайёрланишдан бошланади. Шунинг учун биринчи навбатда маъруза мавзуси бўйича адабиётлар танлаш, ҳамдаулар билан танишиб чиқиш керак.
Олий ўқув юртида ўқитиладиган маърузалар ўз функциясига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
Кириш маърузаси;
Якунловчи маъруза;
Мавзулар бўйича муаммоли маъруза;
Йўл-йўриқ кўрсатадиган маъруза;
Обзорли маъруза.
Маърузаларнинг турларидан қатъий назар барчасини функциясига кўра муаммоли маъруза тарзида ўқиш мумкин.
Кириш маърузаси маълум бир мавзуни ёки муаммони ўрганишга бағишланган маъруза бўлиб, унда ана шу масала, муаммолар ҳақидаги фикрлар, уларнинг ижодий томонлари,камчиликлари, ечилмаган муаммолар кўрсатилади.
Якунловчи маъруза маълум бир мавзу муаммоси ёки фанни ўрганиб чиқиб, унинг якуни бўйича ўтказиладиган маърузалар.
Муаммоли маъруза қилинаётганда дастлаб, мавзуга оид бир қатор масалалар саволлар тарзида талабаларга муаммо сифатида берилади. Бунда, талабаларни мавзуга бўлган қизиқишини ошириш ва уларнинг диққат эътиборини мавзуга йўналтиришдан иборатдир.
Йўл-йўриқ кўрсатадиган маъруза талабаларга мустақил ишлашни ўргатишга қаратилган маъруза бўлиб, унда кўпроқ методик маслаҳатлар берилади. Тавсия қилинадиган адабиётлар, уларни мустақил ўқиш, улар устида ишлаш жараёнида диққат қаратиш лозим бўлган масалалар кўрсатилади.
Обзорли маъруза у ёки бу муаммо, мавзу ёки маълум бир тизимга солинган саволларни маълум бир мантиқий алоқадорликда баён қилишга қаратилган маъруза бўлиб, кўпинча олий ўқув юртларида одатда якуний назорат ёки имтиҳонлар олдидан ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |