Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий менежмент” факультети


БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИ ЁЗИШ ТАРТИБИ ВА УНИНГ ҚОИДАЛАР



Download 1,7 Mb.
bet29/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#176728
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57
Bog'liq
Мустакил таълим УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА 2014 май Р Сарсенбаева янгиси

БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИ ЁЗИШ ТАРТИБИ ВА УНИНГ ҚОИДАЛАР


Умумий қисм
“Битирув малакавий ишларини бажариш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳимоясини ташкил этиш қоидалари” номли мазкур ўқув-услубий қўлланма институтнинг “Молиявий менежмент” факультетида 514090-Касб таълими (5230900-“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, 5230700-“Банк иши”, 5230600-“Молия”, 5231200-“Суғурта иши”) таълим йўналишида битирувчи талабалар учун институт Кенгашининг 2013 йил 26 январдаги 7-сонли мажлис қарори билан тасдиқланган “Институтда битирув малакавий ишларини бажариш ва уларнинг ҳимояси бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида ишлаб чиқилган.


Битирув малакавий ишининг мазмуни
Битирув малакавий иши (БМИ)нинг мавзулари республика иқтисодиётини ривожлантириш, хусусан, талаба ишлаб чиқариш ва педагогик амалиётларни ўтаган ёки ишлайдиган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари олдида турган аниқ педагогик, психологик, иқтисодий масалаларни маълум даражада акс эттириши лозим. Ушбу тадқиқот ишлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида дарс жараёнини педагогик технологиялар асосида ташкил этишда юқори самара бериши кўзда тутилган.
Талабалар БМИни ёзишлари учун амалий машғулот ва маъруза дарсларида ҳамда мустақил таълим яъни, реферат, эссе, курс иши кабиларни ёзиш жараёнида ёки педагогик амалиётни ўтаганда ўрганган билим ва кўникмаларига таяниб шакллантиради. Албатта, бундай пайтда илмий раҳбар асосий маслаҳатчи ҳисобланади.
БМИни бажаришда асосан иқтисодий фанлар билан педагогика ва психологияга оид маълумотларнинг омиқтаси (интеграцияси) шакллантирилади, бу эса, ишнинг асосий янгилиги ҳисобланади.


Битирув малакавий иши мавзусини тасдиқлаш ва унга илмий раҳбар тайинлаш
БМИ мавзулари кадрлар тайёрловчи кафедра томонидан ишлаб чиқилади ва институт кенгаши томонидан тасдиқланади. БМИ мавзулари талабаларга ўқув йилининг бошида берилади, талаба мавзуни танлаш ҳуқуқига эга.
БМИга илмий раҳбар тегишли кадр тайёрловчи кафедра профессор-ўқитувчилари таркибидан ёки бошқа муассаса ва корхоналарнинг малакали мутахассислари сафидан тайинланиши мумкин.
БМИ мавзуси ва илмий раҳбарни талабага бириктириш кафедра мудирининг тақдимномаси асосида, факультет декани томонидан тақдим этилган лойиҳага мувофиқ ректорнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
БМИга тайинланган илмий раҳбар унинг мавзуси ва режасига мувофиқ талабага тегишли материалларни жамлаш юзасидан топшириқ беради. БМИ юзасидан берилган топшириқ шахсан талаба томонидан бажарилади ва у расмийлаштирилган ҳолда БМИ билан биргаликда ЯДА комиссиясига тақдим этилади.
Илмий раҳбарнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- БМИни бажариш жадвалини режалаштириш;
- асосий адабиётлар, маълумот ва архив материалларини ҳамда мавзу бўйича бошқа манбаларни тавсия этиш;
- талабалар билан мунтазам равишда маслаҳатлар ўтказиш;
- БМИ бажарилиши жараёнини назорат этиш;
- талаба бажарган БМИнинг сифати ва муаллифликка амал қилинганлигини аниқлаш, мавзуларнинг қайтарилишига ёки бошқа манбалардан айнан кўчирилишига йўл қўймаслик;
- БМИнинг дастлабки ҳимоя санасидан камида 3 кун олдин ёзма тақриз бериш.



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish