Ҳар бир ҳисоботда:
1. Титул варағи (4-илова)
2. Кириш
3. Талабага амалиётга борган ўқув юртидан берилган тавсифнома;
4. Амалиётга борган ўқув юрти, унинг тарихи ва таркиби ҳақида маълумот;
5. Бириктирилган гуруҳ ҳақида маълумот;
6. Талаба амалиёт жараёнида ўтган назарий дарсларининг мавзу бўйича маъруза матни, дарсда қўлланилган кўргазмали қурол, тарқатма материаллар, фан дастури;
7. Талаба амалиёт жараёнида ўтган дарсларининг мавзу бўйича технологик ҳаритаси (амалий машғулот ўтиш сценарийси), календар режаси, кўргазмали ва тарқатма материаллар, қўлланилган методлар баёни, яъни дарсда қайси метод, қандай қўлланилганини баёни, фан ва ишчи дастури;
8. Талабанинг амалиёт жараёнида ўтган дарсларига махсус фан ўқитувчиларининг дарсларга кирганлиги ҳақидаги тақризи (камида 5 та);
9. Талаба амалиёт жараёнида махсус фан ўқитувчиларининг дарсларига кирганлиги ҳақида ёзган тақризи (камида 5 та);
10. Талаба амалиётни ўтаётган ўқув юртида ўқув-тарбия иши режасининг календар мавзулари, жумладан талаба қатнашган ўқув-тарбиявий ишларидан намуналар (иложи бўлса расмлари билан);
11. Талаба-амалиётчи қатнашган дарсдан ташқари тадбирлар:
тарбиявий соатлар;
ота-оналар мажлиси;
ўқувчилар уйига бориш;
ўкув юрти миқёсида ўтказиладиган маънавий-маърифий ва бошқа турли тадбирлар.
Талабанинг у ёки бу масала юзасидан, ҳисобот шакли ёки уни тузиш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, жумладан танқидий мулоҳазалари ҳамда келажакда амалиёт ўташ ва ташкил этиш ишларини яхшилашга оид ўз мулоҳазалари бўлса амалиёт якунлари ҳақидаги ҳисоботда уларнинг ҳаммасини баён этиши лозим.
Кундалик дафтарни расмийлаштириш ҳамда малакавий ҳисобот тайёрлашга талаблар:
Кундалик дафтар белгиланган шаклда расмийлаштирилади.
Талабанинг ўтган дарслари: назарий дарс ва амалий машғулотларига тақриз, талабанинг амалиёт ўтаётган ўқув юртидаги ўқитувчилар дарсига кириб, уларга ёзган тақризи, кичик гуруҳларга бўлиниб тайёрланган маъруза матни, амалий дарс ўтиш сценарийси ва бошқа топшириқларни бажарилишини кўрсатадиган ҳужжатлар, жадвал ва бошқалар илова қилиниши лозим.
Барча маълумотлар, иш турлари мазмуни ва услуби кундалик дафтардаги ёзувлар ўқув юртида қабул қилинган иш режа, календар режа, ўқув дастури кабиларга мувофиқ бўлиши лозим. Кундалик дафтар амалиётчининг ўз қўли билан ёзилиши, ўз вақтида тўлдирилиши, амалиёт пировардида тасдиқланиши. Кундалик бўлмаган ҳисобот қабул қилинмайди. Ҳисобот белгиланган тартибда ёзилиши ва расмийлаштирилиши керак.
Ҳисоботнинг ҳар бир варақлари ва иловалари кетма-кет рақамлар билан ёзилади. Ҳисобот амалиётдан қайтгандан сўнг бир ҳафталик муддат давомида кафедрага топширилади.
Тақдим этилган ҳисобот кафедрадан белгиланган раҳбар томонидан текширилади. Раҳбар ўз мулоҳазаларини билдириб, унга тақриз ёзади. Ҳисоботга дастлабки баҳо қўйилади. Ҳисобот малакавий амалиёт раҳбари томонидан имзолангач, талаба уни кафедра белгилаб қўйган ҳайъат аъзолари олдида ҳимоя қилади.
Амалиёт якунлари ҳақидаги ҳимоя қилиш натижалари рейтинг йўли билан максимал миқдорда 100 балл билан баҳоланади. Амалиёт бўйича тўпланган баллар қуйидаги ўзлаштириш кўрсаткичлари билан баҳоланади:
86-100 – «аъло»;
71-85 – «яхши»;
55-70 – «қониқарли»;
55 баллдан ками «қониқарсиз».
Талаба малакавий амалиётда 56 фоиздан кам бўлмаган балл тўплаши керак. Умумий рейтинг балларини ҳисоблашда талабанинг фаоллиги, мустақил иш олиб боришга ижодий ёндаша олиши, бажарган ишларини ҳисоботда ифодалаши, амалиёт ўтаган ўқув юртида ўқув, меҳнат интизомига риоя қилиши, маънавий ва маърифий ишларда ўзини кўрсата билиши ҳисобга олинади.
Амадиёт натижалари бўйича талаба тўплаган баллар белгиланган тартибда қайднома ва «Рейтинг дафтари»да акс эттирилади.
“Қониқарсиз” баҳо олиш ёки амалиёт ҳақида ҳисоботни тақдим этмаслик ўз навбатида малакавий амалиётни талаба томонидан қайтадан ректор белгилаган муддатда ўташ ёки уни институт талабалари сафидан чиқариш билан якунланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |