БМИ ни тузилиши ва бажариш кетма-кетлиги
БМИ қуйидагича тузилмага эга бўлиши тавсия этилади:
- титул варағи ва унинг орқа томони (5-илова);
- топшириқлар варақаси (6-илова);
- мундарижа (7-илова);
- кириш (8-илова);
- асосий қисм (9-илова);
- хулоса ва тавсиялар (10-илова);
- фойдаланилган адабиётлар рўйхати (11-илова);
- иловалар.
Шунингдек, ишнинг илова қисмида:
- битирув малакавий ишини бажариш муддатлари (12-илова);
- ишда бериладиган жадвал ва расм (чизма)ларни расмийлаштириш тартиби (13-14-иловалар);
- илмий раҳбар хулосаси ва ташқи тарқизни ёзишга оид кўрсатмалар берилди (15-16-иловалар).
Бизга маълумки, мустақил таълим ижодий иш ҳисобланади, шу боис, талаба битирув малакавий ишини шакллантиришда ижодий ёндашади, унинг мундарижасини ўзининг дунёқараши, билими ва кўникмасига қараб тузади. Ишнинг илова қисмларида бир қатор битирув малакавий иши мавзуларининг мундарижаси намуна сифатида берилди.
Изоҳ. Ушбу ҳужжатлар БМИ таркибига қуйидаги кетма-кетликда тикилади: дастлаб оқ тоза варақ, илмий раҳбар тақризи, ташқи тақриз, БМИнинг топшириқ жадвали, кафедра баённомасидан кўчирма, ишнинг титули, ишнинг мундарижаси ва ҳ.к.
Битирув малакавий ишини ҳимояга тақдим этиш тартиби
Талабалар кафедра томонидан тузилган комиссия ва илмий раҳбар иштирокида БМИни дастлабки ҳимоядан ўтказади. Кейин БМИни ҳимоя учун Якуний давлат аттестация комиссиясига тақдим этади. Дастлабки ҳимоя натижалари баённома билан расмийлаштирилади.
Дастлабки ҳимоядан ўтмаган, шунингдек, узрсиз сабабларга кўра ҳимояга тақдим этиш муддати ва тартиби бузилган БМИ ҳимояга тавсия этилмайди. Кафедра мудири талаба бажарган БМИини ҳимояга киритиш мумкин эмас, деб ҳисобласа, масала кафедра мажлисида илмий раҳбари иштирокида муҳокама этилади. Кафедра мажлисининг баённомаси факультет декани томонидан тасдиқ учун ректорга тақдим этилади.
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган БМИ талаба томонидан раҳбарга тақдим этилади. Раҳбар БМИ талаб даражасида бажарилганлигига ишонч билдирганидан сўнг, ишни ўз тақризи билан бирга кафедра мудирига тақдим этади. Тақризда талабанинг фаоллиги, қабул қилинган қарорлардаги янгиликлари ва БМИнинг бошқа ижобий томонлари тавсифланади.
Кафедра мудири тақдим этилган материаллар асосида БМИни талаба томонидан ЯДА комиссиясида ҳимоя қилишга киритиш ҳақида қарор қабул қилади.
Талаба – иш муаллифи, танланган қарорнинг тўғрилигига ва унинг топшириққа мувофиқлигига, БМИда кўчирмачилик ҳолатини йўқлигига жавоб беради.
Ҳимояга киритилаёган БМИ тақризга юборилади. Тақризчилар таркиби битирувчиларга иш берувчи соҳа мутахассислари сафидан танланади. Тақризчилар сифатида бошқа олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳам жалб этилиши мумкин.
Талаба томонидан БМИ ҳимоя санасидан камида 10 кун олдин кафедрага босма муқоваланган ҳамда электрон шаклда тақдим этилиши лозим. БМИларнинг ҳимоя санаси институт ректори буйруғи билан тасдиқланган жадвалга мувофиқ белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |