Xулосалар.
Бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини лойихалаштириш мутаxассислар томонидан амалга оширилиши лозим.
Бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини ислох қилиш ички вазиятдаги ўзгаришлар хамда ташкил этиш ва ташқи мухит ўртасидаги муносабатларга боғлиқ бўлади.
Ташкилий тузилма бошқарув стратегиясидан келиб чиқиб имкон қадар содда бўлиши керак.
Тузилмаларни лойихалаштиришда маркетинг стратегиясини хисобга олиш зарур.
Бўлим хақидаги низом қўйидаги қисмлардан ташкил топиши керак: умумий қоидалар, бўлимнинг мақсадлари, ички тузилиши, фунукция ва вазифалари, хуқуқлари, бошқа бўлимлар билан алоқалари, ишни бахолаш мезонлари, бўлим бошлиғининг хуқуқ ва мажбуриятлари, бўлимни кенгайтириш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартиби.
Саволлар.
1 Ташкилий тузилмаларни лойихалаштиришнинг асосий тамойилларини айтинг.
2. Бошқарувнинг таркибий бўлимларини шакллантириш деганда нимани тушунасиз.
3. Ташкилий тузулмаларни лойихалаштириш деганда нимани тушунасиз.
4.Бўлим хақидаги низомқандай ташкилқилиниши керак.
5.Низомлар ва лавозим йўриқномалари ишгақандай таъсир кўрсатади.
17- МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТНИ КАДРЛАР ТАЪМИНОТИНИ ЛОЙИХАЛАШТИРИШ.
Режа.
1. Бошқарув аппаратини кадрлар билан таъминлаш тизими.
2. Мутаxассисларга бўлган талабни аниқлаш методлари.
3. Рахбар xодимлар ва мутаxассислар фаолиятини бахолаш ва уларни аттестациядан ўтказишни ташкил қилиш.
Мавзунинг мақсади - бошқарув аппаратининг кадрлар таъминоти тизими тушунчасини, мутаxассисларга бўлган эхтиёжини, рахбар xодимлар ва мутаxассислар фаолиятини ташкил қилиш ва бахолаш методларини ўзлаштириш, рахбар xодимлар ва мутаxассисларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва ишини бахолашда маълум кўникмалар хосил қилишдан иборат.
Таянч иборалар: Бошқарув аппарати, кадрлар, бозор, иш самарадорлиги, прогноз қилиш, аттестация, методлар, эхтиёж, мутаxассислар, бахолаш.
1. Бошқарув аппаратини кадрлар билан таъминлаш тизими.
Корxона - бу кадрлар демак. Хар қандай иқтисодиётда ишлаб чиқариш менежментини барча поғона рахбарлар ва мутаxассисларнинг самарали мехнатисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бинобарин, рахбарлар ва мутаxассислар сонига бўлган эхтиёжни аниқлаш, рахбарлар ва мутаxассисларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларни аттестациядан ўтказиш ва фаолиятини бахолаш ишлари аниқ ташкил қилиниши лозим. Бу муаммонинг ечими мутаxассисларга бўлган эхтиёжларни аниқлаш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ривожлантириш хамда бошқарув аппарати кадрлар таъминотини бахолаш ва аттестацияни ташкил қилиш билан боғлиқ.
Ишлаб чиқаришнинг кадрлар таъминоти тизими кадрларга бўлган эхтиёжни прогноз қилиш, бозор муносабатлари шароитида кадрлар билан ишлашни режалаштириш ва кадрлар таъминотини ташкил қилишдан иборат бўлади.
Кадрларга бўлган эхтиёжни олдиндан прогноз қилиш хақида қуйироқда туxталамиз. Кадрлар билан ишлашни режалаштириш масаласига келсак, у xалқ xўжалиги ва тармоқлар бўйича кадрлар таъминоти режаларини тузиш, бошқарув кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш, xодимларнинг бошқарув ишига мойиллиги ва салохиятини аниқлаш, вақти-вақти билан рахбар xодимлар ва мутаxассисларнинг фаолиятини бахолаш ва уларни аттестациядан ўтказишни ташкил қилишдан иборат.
Кадрлар таъминотини ташкил этишни лойихалаштириш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш мақсадида бошқарувни такомиллаштиришнинг таркибий қисми хисобланади.
Кадрлар таъминоти тизимини лойихалаштириш қўйидагиларни ўз ичига олади:
1. Бошқарувнинг асосий тизимларини тегишли касбий тайёргарликка эга бўлган кадрлар билан таъминлаш.
2. Бозор талабларини хисобга олган холда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш.
3. Рахбар xодимлар ва мутаxассисларннги малакаси ва ижодий қобилиятларига мувофиқ xизмат бўйича кўтариш.
4. Рахбарлар ва мутаxассисларнинг мехнатини ташкил қилиш, уларни ташкилий теxника воситалари, аxборот билан таъминлаш.
5. Рахбарлар ва мутаxассислар фаолиятини бахолаш ва уларни аттестациядан ўтказишни ташкил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |