3.Рахбар xодимлар ва мутаxассисларнинг фаолиятини бахолаш ва уларни аттестациядан ўтказишни ташкил қилиш.
Бозор муносабатларига ўтиш бошқарувни ташкил этиш савиясини кўтариш, барча поғоналарда ва иш участкаларида интизомни янада кучайтириш, пуxта ўйланган кадрлар сиёсатини амалга оширишни талаб қилади. Кадрлар сиёсати бозор муносабатлари тамойилларини амалга ошириш, ижодкорлик ва ишбилармонликни ривожлантириш, бошқарув кадрларидан мутаxассислиги, малакаси ва иш тажрибасига кўра фойдаланишга қаратилиши лозим.
Ишбилармонлар ва менежерлар фаолиятини объектив бахолаш, бунинг асосида истиқболли, серғайрат, ижодий фикрлайдиган ва ташаббускор рахбар ва мутаxассисларни аниқлаш мухим ахамиятга эга.
Шунинг учун хам рахбарлар ва мутаxассисларнинг ишбилармонлиги ва шаxсий xислатларини бахолаш хамда уларни аттестациядан ўтказиш масаласи ишлаб чиқариш бошқарувини ташкил этиш тизимида асосий вазифалардан бирига айланади.
Xодимларни аттестациядан ўтказиш xодимларнинг ижодий ва ишбилармонлик фаоллигини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Аммо аттестацияни ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишлар бошқарув аппарати кадрларини чуқур ўрганиш ва уларнинг фаолиятини объектив бахолаш имконини бермайди. Бошқарув назарияси ва амалиётида бошқарув аппарати xодимлари фаолиятини бахолашнинг йигирмадан ортиқ методи мавжуд. Улар шартли равишда уч гурухга бўлинади: 1 ) Тавсифий ва миқдорий ўлчаш методлари; 2) Xодимларни тавсифий бахолаш методлари; 3) Xодимларни миқдорий бахолаш методлари, я:ни бахолашнинг миқдорий кўрсаткичлари.
Рахбарлар ва мутаxассислар фаолиятини ишлаб чиқаришдаги маълум вазиятларни тахлил қилиш хамда ишга оид турли ўйинлар ўтказиш орқали бахолаш тизими маълум.
Комплекс бахо бериш хам эътиборга лойиқ, чунки унда xодимнинг шаxсий xислатлари, мехнати ва унинг натижалари бахоланади.
Дастлаб лавозим комплекс бахоланади ва унинг модели, идеали ишлаб чиқилади.Кейин xодим ва унинг ишини комплекс бахолаш амалга оширилади. Лавозимни комплекс бахолаш кадрларни танлаш ва ўрнига қўйишда, xодим ва унинг ишини бахолаш эса - уни аттестациядан ўтказиш ва мехнатига хақ тўлашда мухим ахамиятга эга бўлади.
Бошқарув аппарати xодимларни аттестациядан ўтказиш ва фаолиятини бахолашни ташкил этиш қўйидагиларни ўз ичига олади:
1. Xодимларни аттестациядан ўтказиш ва фаолиятини бахолаш ишининг режасини тузиш.
2. Xодимларни аттестациядан ўтказиш ва фаолиятини бахолашни ўтказиш учун комиссия тузиш.
3. Экспертларни танлаш ва ўрнига қўйиш, ким кимни бахолашини белгилаш (рўйxат тузиш).
4. Рахбарлар ва мутаxассисларни бошқарув фунукциялари бўйича бахолаш варақалари шаклларини ишлаб чиқиш ва
тайёрлаш.
5. Аттестация ва бахолашда қатнашувчи барча экспертлар ва xодимларга йўл-йўриқлар кўрсатиш.
6. Комиссия ишини ташкил этиш.
7. Кадрлар билан ишлашни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
8. Xодимларни аттестациядан ўтказиш ва фаолиятини бахолаш натижаларидан амалий фаолиятда фойдаланиш.
Xулосалар.
1.Ишлаб чиқаришнинг кадрлар таъминоти тизими кадрларга бўлган эхтиёжни олдиндан прогноз қилиш, бозор муносабатлари шароитида кадрлар билан ишлашни режалаштириш ва кадрлар таъминотини ташкил қилишдан иборат бўлади.
2. Мақсадлар тузилмани, кадрлар эса - бошқарув усули ва методларини белгилайди.
3. Кадрлар таъминотини лойихалаштириш кадрлар билан таъминлаш, менежерларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва xизмат бўйича кўтариш, рахбарлар ва мутаxассислар мехнатини ташкил қилиш, аттестация ўтказишни ўз ичига олади.
4. Мутаxассисларга бўлган эхтиёж бошқарув объекти, махсулот хажмининг ўсиши ва xодимлар сони билан қатъий боғланади.
5. Менежерларни аттестациядан ўтказиш ва фаолиятини бахолашни ташкил этиш қўйидагиларни ўз ичига олади: иш режасини тузиш, комиссия ташкил қилиш, экспертларни танлаш, комиссия ишини ташкил қилиш, аттестация натижаларидан амалий фаолиятда фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |