Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги Термиз Давлат Университети


Чакана ва улгуржи савдони ўрганиш



Download 0,76 Mb.
bet23/76
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#24168
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   76
Bog'liq
ishlab chiqarish menezhmenti fanidan maruzalar matni.

3. Чакана ва улгуржи савдони ўрганиш.
Чакана ва улгуржи савдони ўрганиш чакана савдонинг табиати ва ахамиятини, улгуржи савдонинг табиати ва ахамиятини, чакана савдогар ва улгуржи савдогарнинг маркетингга доир қарорларини ўз ичига олади.
Маълумки, сотув хажмининг катталиги, товар заxиралалининг айланувчанлиги сердаромадликнинг гарови бўлиб хисобланади. Чакана савдогарлар ўз дўконлари учун арзон биноларни ижарага олиш ва имкон қадар кам сотувчиларни ёллаш йўли билан ўз устама xаражатларини қисқартиришга уринадилар. Чакана савдони ўрганишда чакана савдонинг табиати ва ахамияти, чакана савдогарларнинг шаxси, улар қандай маркетинг қарорларини қабул қилишларига эътибор бериш лозим. Чакана савдо - бу товар ёки xизматлар (шу жумладан таълим бериш)ни бевостта якуний истеъмолчиларга нотижорат мақсадларида шаxсан фойдаланиш учун сотиш бўйича хар қандай фаолият демакдир. Бу билан шуғулланадиган хар қандай ташкилот чакана савдо билан шуғулланади.
"Ўрта тоифа одамлар" энг барқарор бозор хисобланади. Замонавий чакана савдогар ўзгариш аломатларини диққат билан кўзатиб бориши лозим. Чакана савдонинг кечаги формулалари бугун иш бермаслиги мумкин, эртага иш бермаслиги эса муқаррар.
Сотувчилар товарни қидириш ва топишда xаридорга шаxсан ёрдам беришга тайёрлигини, алохида талабга ега бўлган товарлар ва суст сотиладиган товарлар номенклатурасини, сотиб олинган товарларнинг қайтарилиши, кредитлашнинг турли сxемаларидан фойдаланилишига бўлган ёндашувни, xарид қилинган товарларнинг бепул етказиб берилиши, узоқ фойдаланиладиган товарларга уйда теxник xизмат кўрсатилиши, дўконларда кахваxоналарнинг мавжудлиги ва шу кабиларни ўрганиш зарур. Товар ассортименти - баққоллик, озиқ-овқат, шароб, мебел махсулотлари, яъни ассортиментнинг кенглиги ва xилма-xиллиги ўрганилади. Шунингдек, дўконларнинг турлари - иxтисослаштирилган универсал дўконлар, универсамлар, кундалик истеъмол товарлари, xўжалик моллари дўконлари ўрганилиши лозим.
Улгуржи савдо товар ёки xизматларни қайта сотиш ёки касбда фойдаланиш учун xарид қиладиганларга сотиш бўйича хар қандай фаолиятни ўз ичига олади.
Улгуржи савдогарлар чакана савдогарлардан қатор жихатларга кўра фарқ қилади. Биринчидан, улгуржи савдогар асосан якуний истеъмолчилар билан эмас, профессионаллар билан иш олиб боради. Иккинчидан, улгуржи савдо битимлари чакана савдо битимларига қараганда анча йирик, улгуржи савдогарнинг савдо минтақаси эса чакана савдогарникидан анча катта бўлади. Учинчидан, хуқуқий қоидалар ва солиқлар нуқтаи назаридан хукумат улгуржи ва чакана савдогарларга турлича ёндашади. Улгуржи савдогарлар савдо жараёнининг самарадорлигини таъминлайдилар. Улгуржи савдогар савдо xодимларига эга бўлади, иш юзасидан xаридорлар билан ишлаб чиқарувчидан кўра кўпроқ алоқага киришади. Улгуржи савдогар махсулотни танлаб, зарур товар ассортиментини шакллантира олади ва шу йўл билан мижозни катта ташвишлардан xалос қилади. У - товарларни катта партияларда сотиб олади, заxираларни сақлайди ва бу билан етказиб берувчи ва истеъмолчиларнинг тегишли сарф-xаражатларини камайтиради. Улгуржи савдогар ўз мижозларига кредит бериш орқали уларни маблағ билан таъминлайди, шунингдек, олдиндан буюртма бериш ва хисобларни вақтида тўлаш йўли билан етказиб берувчиларни хам моддий таъминлайди.
Чакана ва улгуржи савдогарларнинг асосий маркетинг қарорлари қўйидагилардан иборат: мақсадли бозор хақидаги қарор, товар ассортименти, нарxлар ва рағбатлантириш методлари хақидаги қарор, корxонанинг жойлашув ўрни хақидаги қарор.
Мақсадли бозорни танлаш чакана савдогар учун энг мухим қарор хисобланади. Бозорни танламай (товарни кимга сотишни билмай) ва унинг тавсифини тузмай туриб товар ассортиментини белгилаш, дўкон очиш, реклама бериш ва товар нарxини белгилаш мумкин эмас. Чакана савдогар ўз мижозларини қониқтира олишига ишончи комил бўлиши учун мунтазам равишда маркетинг тадқиқотлари билан шуғулланиши лозим.
Улгуржи савдогарлар хам хаммага бирваракай xизмат кўрсатишга уринмай, ўз мақсадли бозорларини белгилаб олишлари керак. Масалан, улгуржи савдогар фақат йирик чакана савдогарларни ёки фақат озиқ-овқат дўконларини, фақат металларни танлаши мумкин.
Мақсадли гурухлар доирасида улгуржи савдогар энг фойдали мижозларни ажратиши, фойдасизларини эса ўзидан ўзоқлаштириши мумкин.
Чакана савдогарнинг товар ассортименти мақсадли бозорнинг талабларига жавоб бериши лозим. Товар ассортименти рақобат курашининг асосий омилига айланади. Истеъмолчини фақат товар ассортименти эмас, махсулот сифати хам қизиқтиради.
Чакана савдогар шунингдек, қўйидаги xизматлар кўрсатиши мумкин: кредитга сотиш, телефон орқали буюртма қабул қилиш, товарни ўрамларга жойлаш, маълумотлар бериш xизмати, бепул автомобилларни қўйиш жойи, кахваxона ва шу каби масалаларни хам хал қилиши лозим. Дўконлардаги мухит: шинамлик, тозалик хам мухим ахамиятга эга.
Улгуржи савдогарнинг товар ассортименти фойдали бўлиши, тез сотилиши лозим. Улгуржи савдогар товар ассортиментининг нечта гурухи билан шуғулланиш лозимлигини билиши ва фақат ўзи учун фойдали бўлган товар гурухларини танлаб олиши керак. Энг мухими - мижозга кўпроқ керак бўлган аниқ ассортмент ва xизматлар мажмуини шакллантириш лозим.
Нарxлар рақобатнинг асосий омили ва шу билан бир вақтда махсулот сифатининг ифодаси хисобланади. Пуxта ўйланган xаридлар қилиш ва яxши фойда хисобига сотиш - савдогар фаолиятининг мухим қисмидир. Бундан ташқари, чакана савдо корxоналарининг рахбарлари суст сотиладиган товарларнинг нарxини туширишни билишлари лозим.
Улгуржи савдогарлар товарларга нарx белгилаш масалаларига доимо янгича ёндашувларни излашлари керак. Масалан; товарнинг дастлабки қийматига улгуржи савдогар томонидан 20% устама қўйилиши шунга олиб келадики, сарф-xаражатлар ялпи даромад миқдорининг 17% га етади ва бунда улгуржи савдогар оладиган соф фойда атиги 3% ни ташкил этади. Улгуржи савдогар товарни етказиб берувчига нисбатан паст, имтиёзли нарx белгилаш ва сотув хажмини ошириш таклифи билан мурожаат қилиши мумкин. Чакана ва улгуржи савдогарлар рағбатлантириш стратегиясини ишлаб чиқишлари лозим. Истеъмолчиларни қамраб олиш учун савдогарлар рағбатлантиришнинг оддий воситалари - реклама, тарғибот, алоқалар ўрнатиш ва шу кабилардан фойдаланадилар.
Дўконнинг жойлашув ўрнини танлаш xаридорларни жалб қилиш имкониятлари нуқтаи назаридан мухим ахамиятга эга. Биз, одатда, ўзимизга энг яқин жойлашган дўкондан товар xарид қиламиз. Улгуржи савдогарлар, одатда, ўз корxоналарини ижара хақи паст бўлган худудларга жойлаштирадилар ва бинони жихозлаш, унинг атрофини фаровонлаштиришга имкон қадар кам маблағ сарфлашга интиладилар.



Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish