Ликопердонлилар тартибидир-Лйцопердалес
. Бу
тартиб 18 туркумни бирлаштиради. Булар асосан чўлларда, ўтлоқларда
кўпроқ ўчрайди. Энг мухим туркумларидан
дождевик ликоперидион
(Луцоперден), головог (Cолватиа), ер хинаси ёки порховка (Бовиста)
звёздочок ёки ер юлдузи (geastrum
) ларни кўрсатиш мумкин.
Ер хинаси- Bovista.
Мицейлиси тупроқ остида жойлашиб,
меватанасининг хажми ёнғоқдай баъзи вакилларида йирик тарвуздай келади.
Бевосита купгина тоғ ўрмон зоналарда айниқса ёнғоқзорларда ва улар
остидаги ўтлокдарда кўплаб учрайди.
Ер хинаси(Bovista)
ва
Ер юлдузи(geastrum)
ичи оқ бўладиган юмалоқ ёш
меватанасини овқатга ишлатиш мумкин.
15 - лаборатория машғулоти
МАВЗУ:
Телиобазидиомицетлар кенжа синфи.
Қоракуя ва занг
замбуруғлари тартиблари. Тузилиши ва тараққиёт цикли.з
2-соат
ИШ БАЖАРИЛИШИ
Классификацияси билан танишиш
Бўлим: Замбуруғлар -
Mycota
Синф: Базидиомицетсимонлар – Basidiomycetes.
К.синф: Телиобазидиомицетсимонлар
-
Teliobasidiomycetidae
..
Тартиб: Қоракуялар - ( Ustilaginales).
Оила: Устилагинадошлар- (Ustilaginales)
1.
Буғдой чанг куяси
(
Ustilago tritici
) буғдойда паразитлик қилади.
Касалланган бошоқхудди кўйганга ўхшаб қорайиб қолади. Бошоқда дон
ўрнида қора рангли
телиоспоралар
тўплами ҳосил бўлади.
Телиоспоралар микроскопда қаралганда улар шарсимон ва қора рангда
кўринади. Телиоспоралари гулнинг уруғчисига тушгач, тўрт ядроли
базидийлар ўсиб чиқади. Шу жойда редукцион бўлиниб, гаплоид ядролар
пайдо бўлади. Базидиоспоралар бу ерда шаклланмайди, дикарион бир
ҳужайрадаги ядроларни қўшилишдан ёки бошқа – бошқа базидийларнинг
ядролари қўшилишидан ҳосил бўлади. Бу икки ядроли базидийлардан
тугунчага бириккан чанг найчалари бўйлаб дикарион мицелий ривожланади.
Мицелий аввалига донни шаклланишига ҳалақт бермайди, дон ташқи
кўринишидан соғломдек кўринади. Бу вақтда унинг эндосперм тўқималарида
ва муртагида бу паразитнинг мицелийси жойлашади. Зарарланган уруғ
тупроққа тушгач дастлаб соғлом кўринган нормал ўсимлик ўсади.
Ўсимликни кейин ривожланиши даврида замбуруғ мицелийсини ўсиши
тезлашади. Ўсиб, хужайраларда тўқима бўйлаб тарқалади, асосан, ўсиш
конусида тўпланади. Кейин мицелий ривожланаётган бошоққа ўтади, у ерда
тез ривожланиб дон ва бошоқларни зарарлайди. Оҳир-оқибатда алоҳида
телиоспораларга айланади. Бошоқни барг қинидан чиқиши билан унинг
пояси соғлом бўлади ва ён бошоқчалари кучли зарарланган бўлади.
Бошоқнинг бошқа қисмлари қора чангга ўхшаш телиоспораларга айланади.
Телиоспоралар тиним даврини ўтамасдан ўсиш хусусиятига эга бўлади ва
шамол орқали бу пайтда гуллаб турган бошқа бошоқларга ўтиб, тугунчасини
зарарлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |