Уснея
(
Usnea
) да узунлиги
7-8 м гача етиши мумкин.
Лишайникларнинг талломи 2 типда тузилган:
1. Гомеомер;
2. Гетеромер
.
Гомеомер
талломда сувўтларнинг ҳужайралари талломнинг ҳамма
қисми бўйлаб бир хил тарқалган. Гомеомер таллом тузилиши жиҳатдан
оддий ҳисобланиб, мицеллий чигаллари орасида тартибсиз жойлашган
сувўтлар ҳужайралари ёки иплприни кўриш мумкин. Лишайниклар талломи
камдан-кам холларда гомеомер тузилишда бўлади.
Гетеромер
талломда сувўтлар алоҳида қатлам бўлиб жойлашади.
Примитив тузилишдаги
ёпишқоқ
лишайникларнинг кўндаланг кесимида
3
та
анатомик қатламни кўриш мумкин: бу
пўстлоқ қатлам, сувўт қатлами
ва ўзак қисми. Баргсимон
лишайникларда асосан
4 та қатлам
:
юқориги
пўстлоқ, сувўт қатлам, ўзак ва пастки қатламни
кўриш мумкин.
Бутасимон лишайникларда эса 5 та қатлам:
юқори ва пастки пўстлоқ
қатламлари, юқориги ва пастки сувўт қатламлар ва ўзакдан
иборат
бўлади.
Пўстлоқ қатлам ҳимоя вазифасини, сувўт қатлам ассимиляция ва ўзак
қатлам ҳаво алмашиниши вазифаларини бажаради.