Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети


Ўз-ўзидан савол туғилади. Ҳўш узлуксиз таълим тизимини битирган ўқувчи нимани билиш шарт?



Download 1,89 Mb.
bet6/43
Sana25.02.2022
Hajmi1,89 Mb.
#296303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Mutaxasislik.majmua

Ўз-ўзидан савол туғилади. Ҳўш узлуксиз таълим тизимини битирган ўқувчи нимани билиш шарт?
Қанча сана?
Қайси воқеа?
Қайси жой номи? Ва .ҳа.
Узбекистон тарихига оид
тарихий саналар 7 синфда 379 та
Тарихий шахсларнинг исми 150 дан ортик
Тарихий атамалар 450 дан ортик
Узбекистон тарихига оид
тарихий саналар 8 синфда 510 та
Тарихий шахсларнинг исми 205 та
Тарихий атамалар 390 та
Узбекистон тарихига оид
тарихий саналар 9 синфда 436 та
Тарихий шахсларнинг исми 171 та
Тарихий атамалар 390 та


1-мавзу: Тарихчи мутахассислар тайёрлашда ТерДУ тарих факультетининг ўрни
Асосий саволлар:

  1. Тарих факультетининг ташкил топиши ва фаолияти.

  2. Мустақиллик йилларида факультетдаги ўқув ва илмий жараёнлар.

Тарих факультетининг ташкил топиши ва фаолияти. 1935 йил Ўрта Осиё Давлат университетида тарих факультети очилди. Факультет очилган пайтда унинг таркибида кадимги тарих, ўрта асрлар ва янги тарих кафедралари мавжуд эди. 1937 йилда улар умумий тарих кафедрасига бирлаштирилиб, янгидан СССР халқлари тарихи кафедраси ташкил этилди. Кейинроқ эса Ўрта Осиё халқлари тарихи (1938) ва археология (1939) кафедралари ҳам очилди.
Ўтган асрнинг 30-йилларида тарих факультетида кучли илмий жамоа шаклланди.
Унинг таркибида таниқли тарихчи профессорлар А.А.Семёнов, М.С.Андреев, В.Н.Кун,
Т.П.Смирнов, доцент Д.С.Граменицкий ва бошқалар бор эди. Улар билан бирга факультетда ёш авлод вакиллари В.Я.Непомнин, К.Е.Житов, И.К.Додонов, Ф.Н.Симоновлар ҳам меҳнат қилишди.
1939 йилга қадар ўқитувчиларнинг илмий-тадқикот ишлари режалаштирилмаганлиги боис илмий ишларнинг мазмуни тарихчиларнинг шахсий қизиқишлари билан боғлиқ бўлган.
Илмий тадқиқотларда иккита йўналиш дарҳол кўзга ташланди: биринчиси - Россиянинг феодализм давридаги тарихи, иккинчиси - Ўрта Осиё халқлари тарихи. Тошкентда Россиянинг феодализм даврига доир манбалар бўлмаганлиги сабабли маълум бир қизиқарли асарларни ҳисобга олмаганда мазкур йўналиш сезиларли натижалар бермади. Иккинчи йўналишдаги тадқиқотлар эса Ўрта Осиё халқларининг қадимги, ўрта асрлар ва янги даври тарихига бағишланди.
Ўрта Осиё нумизматикаси бўйича М.Е.Массон ва Н.Э.Вундцеттель, Россия ва Ўрта Осиёнинг ХV1-ХVIII асрлардаги муносабатлари тарихига оид доцент А.В.Панков, Ўрта Осиёнинг мустамлакачилик даври тарихи бўйича профессор С.П.Покровский ва доктор И.И.Умняков бир қатор қизиқарли асарлар ёзишди.
Ўрта Осиёнинг турли даврлари тарихига оид масалалар (меъморий ёдгорликлар тарихи, диний-фалсафий манбалар муаммолари) дастлаб профессор А.А.Семёновнинг мақола ва монографияларида таҳлил этилди.
1940 йилда Л.Б.Баженовнинг антик муаллифлар асарларидан қимматли таржималари асосида «Древние авторы о Средней Азии» номли мажмуаси нашр эттирилди.
Тарих факультетида илмий мутахассислиги тайёрлаш йўлида ҳам қатор тадбирлар кўрилди. 1939 йилда И.К.Додонов «Пётр I нинг шаҳар ислоҳотлари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Бу Ўрта Осиё Давлат университетидаги тарих бўйича биринчи ҳимоя эди. Кейин навбатма-навбат К.Е.Житов Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан истило этилиши (1939), В.Я.Непомнин миллий чегараланиш (1940), В.Н.Маленин Ўрта Осиёдаги большевиклар тарихига (1940) бағишланган номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишди.
XX асрнинг 20-йилларида Москва ва Ленинград шаҳарларидан илмий муассаса ва олий ўқув юртлари, улар билан биргаликда йирик тарихчи олимлар ва ўқитувчилар Тошкентга кўчирила бошланди. Улар орасида академиклар Б.Д.Греков, Р.В.Виттер, В.В.Струве, собиқ Иттифоқ ФА мухбир-аъзолари В.И.Пичета, А.Ю.Якубовский, Е.А.Удальцов, профессорлар М.В.Нечкина, С.Н.Валк, Б.Е.Штейн, И.И.Полосин, А.В.Предтеченский, Н.Н.Степанов, А.И.Анекштейн, М.В.Левченко, И.П.Петрушевский, А.Н.Бернштам, Л.В.Воронин, ГАКнипович, В.Б.Смирнов, доцентлар А.С.Нифонтов, Е.Д.Чернишевский ва бошқалар бор эди.
Юқоридаги номлари қайд этилган олимларнинг хизматлари туфайли 1942 йилда тарих факультетида профессор В.М.Зуммер бошчилигида санъатшунослик
кафедраси очилди. Шу билан бирга тарихий тадқиқотларнинг мазмуни анча кенгайди.
Иккинчи жаҳон уруши йилларидан сўнг Ўрта Осиё археология кафедраси илмий соҳада анча ютуқларни қўлга киритди (кафедра мудири М.Е.Массон бўлган). 1946 йилдан бошлаб кафедра жамоаси Байрам-Али ва Марв (ҳозирги Туркманистон)да жанубий Туркманистон археологик комплекс экспедецияси таркибида тадқиқотлар олиб борди. Бир вақтнинг ўзида Шаҳрисабз, Самарқанд, Тошкент ва Қирғизистон ҳудудидаги меъморий ёдгорликлар ва амалий санъатга оид иншоотлар тадқиқ этилди.
Кафедра аъзолари Парфия тарихи бўйича катта илмий аҳамиятга доир қатор кашфиётларни, Ўрта Осиё халқлари моддий маданияти тарихи, қулдорлик жамиятининг гуллаб яшнаган ва инқирозга юз туттан паллаларини аниқлаш, феодал жамиятнинг муҳим давр ва босқичлари бўйича ҳам фанга қатор аниқликлар киритишга муваффақ бўлишди.
СССР халқлари тарихи кафедраси профессор И.К.Додонов ва доцент М.Х.Назаров бошчилигида 1945-1956 йилларда собиқ Иттифоқ халқлари тарихининг турли даврларини ўрганишга ҳаракат қилган. Кафедрада В.Н.Кун, АА.Семёнов, Л.В.Гентшке, Г.С.Ясновичева, К.Е.Житов, В.В.Ершовлар меҳнат қилишган.
Ўрта Осиё халқлари тарихининг мустамлака даври бўйича кафедранинг бир неча аъзоларидан ташкил топган гуруҳ тадқиқотлар олиб борди. Ю.А.Соколов ва А.И.Шевьев Россия ва Ўрта Осиё муносабатларининг чор мустамлакачилиги даврига қадар бўлган тарихини, Е.А.Дворкина чор Россиясининг мустамлака сиёсатини, В.В.Ершов Ўзбекистонда ишчилар синфининг шаклланиш тарихини, П.А.Ковалёв Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракатлари тарихини махсус ўрганишди. А.Д.Хаиров (1949) ва П.А.Ковалев (1953) номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишди. Шу билан бирга кафедра жамоасининг илмий тадқиқотлари натижалари Ўзбекистон тарихининг биринчи нашрида (1947) ўз аксини топди. Уни яратишда ҳам кафедранинг ААСемёнов, И.К.Додонов, В.В.Ершов, Е.А.Дворкина каби профессор-ўқитувчилари ўз ҳиссаларини қўшишган.
1945 йилдан санъатшунослик (музейшунослик) кафедраси Ўрта Осиё халқлари меъморчилик тарихига доир тадқиқотлар билан машғул бўлди. Машҳур санъатшунос Г.Н.Пугаченкова Ўрта Осиёнинг қадимги ва ўрта асрлар тарихига доир меъморчилик намуналарини ўрганишга капа ҳисса қўшди. Г.Н.Чабровнинг мустамлака даврда шаҳарсозлик масалаларига бағишланган китоби нашр қилинди ва 1946 йилда муаллиф Туркистон ўлкасида шаҳарлар қурилишига доир номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Бир вақтнинг ўзида Г.Н.Чабров Туркистонда полиграфия ва ноширлик иши тарихи, ХУШ-ХХ аср бошларида Қозоғистон ва Ўрта Осиёда ишлаган рус мусаввирлари ижодлари тарихи бўйича ҳам илмий тадқиқотлар олиб борди.
Умумий тарих кафедраси (мудир А.Х.Ҳамроев) бу даврда тарихнинг бир неча йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борди. Марказий ва маҳаллий архивлардаги манбаларни ўрганиш асосида хорижий Шарқ мамлакатлари халқлари тарихи ўрганилди. Бу соҳада А.М.Матвеев XX аср бошларидаги чор Россияси ва Эрон ўртасидаги сиёсий муносабатларни ўрганиб, 1949 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Аттиканинг антик даври тарихи Г.Н.Никольскаянинг тадқиқотларида махсус таҳлил этилди. Д.Л.Березовскийнинг Ғарбий Европа мамлакатлари янги тарихининг рус инқилобий-демократик тарихнавислигида акс эттирилиши, А.И.Абакумовнинг Болгария янги тарихи бўйича тадқиқотлари ҳам анча қимматлидир.
Шу билан бирга кафедра қадимги дунё ва ўрта асрлар тарихи бўйича услубий қўлланмаларни ўзбек тилида тайёрлашга ҳам катта эътиборини қаратди. 1962 йилда тарих факультетида Ўзбекистон халқлари тарихи кафедраси қайта тикланди (кафедра мудири доцент А.П.Савицкий). 1970 йилда умумий тарих кафедраси иккига ажратилди. Бири қадимги дунё ва ўрта асрлар тарихи кафедраси (мудири доцент А.Х.Ҳамроев) ҳамда янги ва энг янги тарих кафедраси (мудири профессор Г.А.Ҳидоятов) деб номланди.
Бу даврда археология кафедраси жамоаси «Ўрта Осиё қулдорлик ва феодализм даврида» номли илмий муаммоли мавзу юзасидан ўз тадқиқотларини давом эттиришди. Уларнинг натижалари Ўрта Осиё ва унга қўшни мамлакатларнинг моддий маданияти ва санъати тарихи бўйича кўплаб махсус ҳамда жамланма асарларда ўз аксини топди. Кафедра аъзоларидан М.Е.Массон ва Г.А.Пугаченковаларнинг Навоий даври Ўрта Осиё меъморий ёдгорликлари (1957) ва қулдорлик, феодализм даври Жанубий Туркманистон меъморчилиги тараққиётига бағишланган асарлари (1958) чет элларда ҳам машҳур бўлди.
Марвнинг кулолчилик ишлаб чиқариши бўйича С.Б.Лунина, юнон-македон юришлари даврида Ўрта Осиёнинг ижтимоий-иқтисодий тузуми бўйича Р.М.Рахмонов, Эрк-қалъанинг археологик статиграфияси бўйича З.И.Усмоновалар номзодлик диссертацияларини тайёрлаб, муваффақиятли ҳимоя қилдилар.
Кафедра қошида ташкил этилган махсус лаборатория Ўз ФА билан яқин алоқаларни йўлга қўйиб, Ўрта Осиёдаги қадимги шаҳарлардан бири Афросиёбдаги қазишма ишларида ҳам иштирок этди.
1963 йилда профессор М.Е.Массон ташаббуси билан Кеш археологик-топографик экспедицияси ташкил этилди ва Қашқадарё вилояти ҳудудидаги антик, илк ва ривожланган ўрта асрлар даври ёдгорликларининг узлуксиз археологик тадқиқотлари бошланди (доцентлар З.И.Усмонова, Н.И.Крашенникова, Н.П.Столярова).
Тарих факультети профессор-ўқитувчилари Ўрта Осиёнинг Россия билан тарихий алоқаларини, унинг Россия истилосига қадар ва ундан кейинги халқаро муносабатларини, Туркистонга келиб ўрнашиб қолган эронийлар, ҳинд ва хитойлар тарихини мукаммал тарзда ўрганишди. Ушбу изланишлар натижасида Г.Б.Никольская XIX аср охири-ХХ аср бошларида Син Цзяндан Туркистонга келган аҳоли тарихи бўйича (1969), Г.Л.Дмитриев Ҳиндистондан Туркистонга келганлар бўйича (1965) номзодлик диссертацияларини, ГАҲидоятов эса XIX аср охирида Ўрта Осиёдаги инглиз-рус муносабатлари тарихига доир докторлик диссертациясини ҳимоя қилди (1969).
Сомалининг янги тарихи бўйича А.Д.Абдурахимов, Германиядаги социалистик
партия тарихи бўйича В.И.Гулин, А.М.Матвеев эса Астрободдаги ижтимоий-сиёсий қарашлар бўйича алоҳида илмий изланишлар олиб боришган.
Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан босиб олиниши ва унинг оқибатлари СССР тарихи, умумий тарих ва Ўзбекистон тарихи кафедралари томонидан алоҳида комплекс илмий муаммо сифатида тадқиқ этилди.
П.А.Ковалёв Ўрта Осиё ҳалқларининг миллий-озодлик ҳаракатлари бўйича тадқиқотлар олиб бориб, 1957 йилда Туркистондаги мардикорларнинг Биринчи Жаҳон уруши давридаги аҳволига доир монографиясини чоп қилдирди (1967 йилда у докторлик диссертациясини ҳимоя қилган).
Бир қатор тарихчилар мустамлака тизимида Ўрта Осиёда ҳукм сурган ижтимой- иқтисодий муносабатлар тарихини тадқиқ этишди. ДоцентА.П.Савицкий Туркистондаги аграр муносабатларни узоқ йиллар ўрганиб, 1963 йилда улар тарихига бағишлаб ўз монографиясини чоп эттирди.
XIX аср охири ХХ аср бошларида Хиванинг Россия билан алоқалари профессор А.С.Содиқовнинг монографиясида батафсил таҳлил этилди.
Ю.А.Соколов Тошкент ва тошкентликларнинг Россия билан боғлиқ бўлган тарихий муносабатларини XVI аср ва XIX аср биринчи чораги доирасида кўплаб манбалар асосида тадқиқ этиб, қатор илмий ишлар яратди.
Доцент Г.Н.Чабров Ўрта Осиё манбашунослиги муаммоларини ечишга бир қадар муваффақ бўлди. У Ўрта Осиёнинг ХVШ-Х1Х аср биринчи ярми тасвирий манбалари тарихи бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя килди.
XX асрнинг 70-йилларида Туркистон тарихига доир илмий изланишлар тарих факультетининг ёш олимлари томонидан жадал давом эттирилди. Доцент О.М.Тошмуҳамедов XIX аср охири-ХХ аср бошларида ўзбек қишлоқларидаги аграр муносабатлар тарихини тадқиқот объекти сифатида ўрганди. XIX аср 60-70-йилларда рус жамоат-сиёсий вакилларининг Туркистондаги чор мустамлака сиёсатига доир фикрлари доцент Г.Л.Дмитриев томонидан бир неча илмий мақолалар билан очиб берилди. Доцентлар И.А.Курбатова ва Н.А.Абдурахимовалар Туркистон ўлкасида миллий буржуазиянинг шаклланиш жараёни ва мустамлака давлат тизимининг ўрнатилишига доир тадқиқотлар олиб боришди.
80-йилларда археология кафедраси профессор-ўқитувчилари Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент, Самарқанд вилоятларида археологик-дала тадқиқотларини олиб боришди. Барча илмий ишлар Ўзбекистон Фанлар Академияси Археология институти билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди.
Кафедра аъзолари «Қашқадарёнинг Шарқий туманлари археологик ёдгорликлари баёни» (рус тилида) номли китоб, ўрганилаётган туманнинг археологик картасини тузишиб, «Шаҳрисабз шаҳрининг қадимги тарихи» (рус тилида) номли китоб ёзишди. 1985 йилда С.Б.Лунинанинг VIII-ХII асрлар жанубий Сўғд шаҳарларига бағишланган монографияси нашр этилди. Унда муаллиф кўплаб археологик материаллар асосида урбанизация жараёнларини, шаҳарлар типологияси ва шаҳар типидаги қўрғонлар, уларнинг ижтимоий-иқтисодий асосини кўрсатиб берган.
1988 йилда Қ.У.Утеповнинг Қорақаппоғистонда тарих фанининг шаклланиши ва ривожланишига доир монографияси чоп этилди. Асар тарихшунослик нуқтаи назаридан анча қимматлидир.
Н.А.Абдурахимованинг «Туркистондаги сиёсий жараёнлар (1909-1917)» номли монофафиясида чоризмнинг мустамлака сиёсати ва унинг ўлкадаги оқибатлари батафсил таҳлил этилди.
Ўзбекистондаги ҳозирги этник жараёнлар, Ўрта Осиё халқларининг диний эътиқодлари тарихи этнография ҳамда қадимги дунё ва ўрта асрлар тарихи кафедралари томонидан ўрганилган. Бу ишларнинг натижаси ўлароқ профессор И.М.Жабборов жаҳон халқлари этнографиясига бағишланган монографиясини (1982) яратди. А.С.Сагдуллаевнинг Бақтриядаги қадимги манзилгоҳларга бағишлаб ёзган монографиясида (1987) илк маротаба илмий муомалага Жанубий Ўзбекистондаги эрамиздан аввалги VII-VI асрлар моддий маданиятига оид материаллар жалб этилиб, Ўрта Осиёнинг қадимги давлатларидаги оила, жамият муносабатлари таҳлил этилди.
Факультетда ёш илмий ходимларни аспирантура орқали тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда. Ўтган асрнинг 70-80-йилларида тарих факультетида 14 аспирант ва тадқиқотчилар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишган. Ҳозирда ҳам бу ишлар фаол давом эттирилмоқда.
Мустақиллик йилларида факультетдаги ўқув ва илмий жараёнлар. 90-йилларга келиб, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, тарих факультетидаги илмий, ўқув ва маънавий-маърифий ишлар ҳам янгича руҳ, янгича тарихий қарашлар асосида қайтадан жонланди.
Таълим жараёни бакалавриат (4 йил) ва магистратура (2 йил) асосида ташкил этилди. Магистратурада Ўзбекистон тарихи, жаҳон тарихи, археология, этнология, тарихшунослик ва манбашунослик, халқаро муносабатлар тарихи, тарихчи-архившунос ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрлана бошланди.
Магистратурадаги таълим жараёнлари Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тарих, Шарқшунослик, Ўзбекистон Марказий Давлат Архиви, Ўзбекистон Кино-фото-фоно ҳужжатлар Марказий Давлат Архиви, Ўзбекмузей ва бошқа илмий муассасалар билан яқин ҳамкорликда йўлга қўйилган.
Тарих факультетида талабалар ўқув жараёни давомида эгаллаган билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида бир неча амалиётларни ҳам ўташади.
Булар қуйидагилар:

  1. Археологик амалиёт (I курс).

  2. Этнографик амалиёт (II курс).

  3. Музей амалиёти (II курс).

  4. Ўлкашунослик-танишув амалиёти (II курс).

  5. Архив амалиёти (III курс).

  6. Педагогик амалиёт (IV курс).

Археологик амалиёт «Археология» фани ўтиб тугаллангач, ёз ойида 2 ҳафта давомида Тошкент шаҳри ва Зангиота тумани (Тошкент вилояти)даги археологик қазишма ишлари бораётган ҳудудларда олиб борилади.
Этнографик амалиёт давомида талабалар пойтахтимизнинг маҳалла ва гузарларида бўлишиб, халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари ва миллий маданиятимизга оид намуналарни тўплайдилар.
Музей амалиёти ҳам пойтахтимиздаги йирик давлат музейлари ва уй-музейларида олиб борилиб, талабалар «Музейшунослик» фанидан эгаллаган назарий билимларини амалиётда қўллайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат Архиви (ЎзРМДА), Ўзбекистон Кино-фото-фоно ҳужжатлар Марказий Давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий архиви ва университет архивида архив амалиёти ўтказилади ва талабалар архив ҳужжатлари билан бевосита шу ернинг ўзида танишади. Ўлкашунослик-танишув амалиёта мамлакатимизнинг қадимий Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларидаги тарихий-меъморий ёдгорликлари тарихи, ҳозирги ҳолати билан танишиб чиқишдан иборат.
Педагогик амалиёт ЎзМУ қошидаги С.Сирожиддинов номли академик лицей ва Собир Раҳимов номли академик лицейда ўтказилади.
Барча амалиётлар сўнгида амалиёт натижалари асосида талабалар ёзма ҳисобот топширишади.
Магистратура босқичидаги талабалар эса ўз кафедралари мутахассислиги йўналишидан келиб чиқиб амалиёт ўтайдилар. Масалан, “Тарихчи-манбашунос” мутахассислигидаги магистратура талабалар учун илмий-педагогик ва илмий-тадқиқот амалиёти қўйилган. Биринчи амалиёт бевосита факультетда ўтказилса, иккинчиси эса ФА институтлари, архив, кутубхона ва музейларда олиб борилиши мумкин.
2003-2004 ўқув йилидан бошлаб Тарих факультети учун янги йўналиш - «Тарихчи-архившунос» мутахассислиги бўйича талабалар қабули бошланди. Мазкур соҳада ўзбек гуруҳлари учун қабул квоталарининг ажратилиши аввало, соҳага янги билим ва технологияларни ўзлаштирган мутахассислар зарурлигидан келиб чиққан бўлса, иккинчидан, республикамиздаги марказий ва маҳаллий архивларни шу ерларда яшовчи маҳаллий ёшлар билан таъминлаш тадбирлари режалаштирилган.
Ҳозирда 1-3 курс архив гуруҳларида 50 га яқин талаба шу соҳадан мутахассислик билимларини эгалламоқдалар.
Факультетни тугатган собиқ битирувчилар Ўзбекистоннинг турли вилоят ва шаҳарларида турли соҳаларда меҳнат қилишмоқда. Уларнинг аксарияти мактабгача мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида педагогик фаолиятларини олиб боришаётган бўлса, яна бир қисми ФА Тарих ва Шарқшунослик институтларида илмий фаолият билан шуғулланишмоқда, Архив, музей, ҳуқуқни муҳофоза қилиш органлари ва давлат муассасаларида, турли жамоат ташкилотларида ҳам ишлаётган кўплаб тарихчиларни учратишмумкин.
Ҳозирги кунда факультетда 5 та кафедра иш олиб бормоқда Ўзбекистон тарихи кафедраси.

  1. Археология ва этнология кафедраси.

  2. Жаҳон тарихи кафедраси.

  3. Манбашунослик ва махсус тарих фанлари кафедраси.

  4. Факультетлараро Ўзбекистон тарихи кафедраси.

Турли йилларда тарих факультетида таниқли тарихчи олимлар И.К.Додонов, О.Л.Лобашев, А.Х.Ҳамроев, Л.В.Гентшке, П.А.Ковалёв, О.М.Тошмуҳамедов, Г.А.Хидоятов, А.С.Сагдуллаев, Х.Ғ.Ғуломов, З.У.Чориев, А.С.Татибоевлар деканлик лавозимларида ишлаган ва тарих фани ривожига ўз ҳиссаларини қўшган. Бугунги кунда факультетга тарих фанлари номзоди, доцент З.Р.Ишонхўжаева раҳбарлик қилмоқда.
Илмий соҳада археология кафедраси ўқитувчилари Ў.Мавлонов Қашқадарё воҳасидаги ички савдо йўллари бўйича, О.Лушпенко Шарқий Қашқадарёдаги археологик ёдгорликлар бўйича, Б.Якубов Қашқадарёдаги бекликлар тарихи бўйича, Б.Аминов эса эпиграфик ёдгорликлар тавсифи бўйича номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишди.
«Манбашунослик ва махсус тарих фанлари» кафедраси доценти Н.А.Абдурахимова Туркистондаги чор Россияси мустамлака тизими бўйича, П.Холлиев Ўзбекистондаги ирригацион тизимлар тарихи бўйича, Ш.Воҳидов Қўқон хонликлиги тарихнавислиги мактаби бўйича, З.Чориев мардикорликка олиш ва унинг оқибатлари бўйича докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишди.
Шўро даврида Амир Темур тарихнавислиги масалалари Ш.Ўлжаеванинг номзодлик диссертациясида батафсил таҳлил этилди.
2000 йилларнинг бошларида ҳам факультетнинг ёш олимлари ўзларининг қатор тадқиқотлари билан илмий муваффақиятларни қўлга киритдилар. О.Кобзева Буюк Ипак йўли тарихи, З.Раҳмонқулова Ўрта Осиё хонликлари ва усмонийлар давлати ўртасидаги муносабатлар бўйича, А.Омельченко Шарқий Қашқадарёдаги археологик ёдгорликлар бўйича, З.Саидбобоев Европадаги Ўрта Осиёга доир тарихий-картографик манбалар бўйича, С.Габриэльян Буюк Британиянинг Эрондаги сиёсатига доир, Н.Полвонов Ёш хиваликлар тарихи бўйича номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишиб, тарих фанлари номзоди илмий даражасини олишди.
Р.Ҳ.Сулаймоновнинг «Древняя Нахшаб», Н.А.Абдурахимованинг «Колониальная система власти в Туркестане», А.Р.Муҳаммаджоновнинг «Бухоро амирлиги аҳоли пунктлари» каби йирик монографиялари нашрдан чиқиб, кенг илмий жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди.
Факультетнинг халқаро алоқалари яхши ҳам ташкил этилган. 1996 йилда факультет Европа Иттифоқининг «ТАCIS-ТЕMPUS» дастури ғолиби бўлиб, қарийб 1 млн.долларлик грантни олишга муваффақ бўлди.Мазкур грант орқали факультетнинг ўнлаб талаба ва аспирантлари, профессор-ўқитувчилари 3 йил давомида навбатма-навбат Англия (Эксетер Университети), Франция (Ренн Университети), Дания (Фри дрихсберг семинарияси)да малака ошириш курсларида бўлиб қайтишди.
1.Университетнинг талаба, аспирант ва ёш ўқитувчиларини таълим олишлари, стажировка ўташлари ва маъруза ўқишлари мақсадида Европа мамлакатларига юборилди.
2.Тарих факультетида тарихни ўрганиш ва ўқитиш тизими қайта ишлаб чиқилди.
3.Тарих факультетида замонавий информацион-ҳисоблаш техникаси билан жиҳозланган ресурс маркази ташкил этилди.
4.Турли долзарб тарихий мавзуларда халқаро илмий-назарий семинарлар
ўтказилди.
Хусусан, 1997 йилнинг апрел ойида Тошкентда «Мустақиплик ва тарих: Ўзбекистон тарихини ўрганишга янгича ёндашув» мавзусида халқаро илмий конференция (ёзги мактаб) ўтказилиб, унда Ўзбекистон тарихининг европапик мутахассислари иштирок этдилар. Шу йилнинг сентябр ойида эса «Европа ва Марказий Осиё Темур ва темурийпар даврида» мавзусида халкаро илмий конференция ташкил этилди. Унда иштирок этиш учун Европадан Ўзбекистон тарихини тадқиқ этувчи олимлар, профессор Дэвид Тротер (Уэллс университети, Англия) доктор Жонатан Шепард (Кембридж университети, Англия), профессор Стефан Мерл (Билефелд университети, Германия), профессор Берт Фрагнер (Отто Фридрих университети, Германия), доктор Поль Аухтерлено, доктор А.Книш (Экзетер университети, Англия), профессор Роберт Хиленбраунд (Эдинбург университети, Англия) ҳамда доктор Мартин Коко (Ренн-2 университети, Франция) таклиф қилиндилар. Хорижий ҳамда ўзбек олимлари конференциянинг натижаларидан мамнуният ҳосил қилиб, ушбу анжуманда билдирилган фикр ва мулоҳазалар Ўзбекистон тарихи ҳамда Амир Темур ва темурийлар даврида Европа ва Марказий Осий ўртасидаги алоқаларни янада яхшироқ англашга ёрдам беришига ишонч билдирдилар.

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish