2.5. Тупроқ таснифи. Тупроқ таснифи деб тупроқнинг мухим хоссалари, пайдо бўлиши ва унумдорлик хусусиятларига қараб маьлум гурухларга бирлашувига айтилади. В. В. Докучаев ва Н. М. Сибирцевлар тупроққа, ташқи уни ўраб турган мухит билан узвий алоқада ривожланадиган алохида табиий органик-минерал модда сифатида қараш лозимлигини уқтирадилар. улар тупроқнинг генетик типлари хақида таьлимот яратадилар ва тупроқнинг генетик таснифини туздилар. Кейинчалик тупроқ таснифи хақида билимлар ривожланиб, натижада қуйидаги тупроқ тупроқ таснифи ишлаб чиқилди.
1.Тупроқнинг эколо-генетик таснифи. Бу тасниф В. В. Докучаев яратган тупроқ генетик типлари хақидаги талимотига асосланган. Бу тасниф тупроқ хоссалари, тупроқ хосил бўлиш режимлари ва уларнинг ташқи мухит билан алоқасини ўзида ифодалайди.
2.Тупроқнинг морфо-генетик таснифи. Бу тасниф асосан тупроқнинг мухим хоссаларига асосланади ва шунинг билан бирга тупроқ хосил бўлиш шароитларини хам хисобга олади. Бунга П. С. Коссович (1903-1917) К. Д. Глинка (1934) ва К. К. Гедройц (1927) таснифи мисол бўлади. Бу тасниф тупроқ типи сони ва тупроқ хосил бўлиш жараёнлари билан фарқ қилади. Масалан: бунда П. С. Коссович барча тупроқларни икки классга ва хар бир классни тупроқ хосил бўлиш жараёни ва намлик даражасига қараб бир неча типларга бўлади. К. Д. Глинка тупроқларни тупроқ хосил бўлиш жараёнига қараб беш типга бўлади. К. К. Гедрйц эса тупроқларни сингдирилган катионлар таркибига қараб тўрт гурухга бўлади.
3.Тупроқнинг эволюцион-генетик таснифи. Бу тасниф ишқорли тупроқ хосил бўлишининг дастлабки стадиясидан то кислотали тупроқ хосил бўлишигача кетган даврга, умуман тупроқ хосил бўлиш жараёнининг эволюциясига асосланади.
4.Тупроқнинг тарихий-генетик таснифи. Бу таснифнинг асосчиси В. П. Вильямисдир. У тупроқ типлари табиатнинг доимий ривожланиши билан узлуксиз боғлиқ, унга тарихий жихатдан қараш лозимлигини уқтиради. Бу назария В. И. Вернадиский ва И. П. Герасимов томонидан бойитилган. Хозирги давр тупроқ таснифини тузишда қуйидаги тамойилларга асосланади.
Тупроқ таснифи тупроқнинг асосий хоссалари ва режимлари, тупроқ хосил бўлиш омиллари, тупроқнинг генетик тузилишига асосланиши керак.
Тасниф инсон фаолияти натижасида хосил булган тупроқ хоссалари ва белгиларини хисобга олиши керак.
Тасниф тупроқнинг ишлаб чиқариш воситаси сифатида хусусиятларини кўрсатишга, улардан рацсионал фойдаланишга ёрдам бериши керак.
Тупроқнинг хозирги таснифи бир гурух олимлар (И. П. Герасимов, В.Р.Волобуев, Е.Н.Иванова, Н.Н.Розов, М.А.Глазовская, В.А.Ковда) томонидан ишлаб яиқилиб, у тупроқ хосса ва белгиларини, тупроқ профилининг морфологик ва микроморфологик тузилишини, тупроқ хосил бўлишининг мухим режимлари ва жараёнларини хамда экалогик мухитларини тўла хисобга олади. Бундан ташқари органик моддаларнинг биологик доирада айланиши хам эьтиборга олинади. Буларнинг хаммаси тупроқни генетик ва агрономик жихатдан бахолаш имконини беради.
Тупроқнинг тасниф бирлиги тип хисобланади. Тип кенжа типлар, хиллар, турлар, тур хилларига бўлинади. Хозирги таснифнома бўйича тупроқлар типи 100 дан ортиқ.
ХУЛОСА
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагича хулоса қиламиз.
Тупроқни пайдо бўлишида биологик омиллар сифатида ўсимликлар, микрорганизмлар, хайвонот олами ва инсон асосий ролни ўйраган.
Тупроқ хосил қилувчи жинслар ва релеф тупроқларнинг географик тарқалишида мухим ролни ўйнаган.
Тупроқ ўзини вужудга келтирган барча тирик организмларга жой бериб улар учун яшаш манбаи ва макони хисобланади.
Тупроқ тирик жисм сифатида ўз босқичига ега.
Do'stlaringiz bilan baham: |