6. Муаммолилик тамойили. Ушбу тамойил ўқув жараѐнининг
муаммоли вазиятларга асосланиши англатади. Таълим жараѐнида
педагог талабаларга тайѐр билимларни бермай, балки уларни
36
мавзуга доир муаммоли вазиятларга рўпара қилиш орқали
мустақил фикрлаш асосида ўқув материалини пухта ўзлаштиришга
йўналтиради. Муаммолилик тамойилига кўра таълим жараѐнида
ўқув материалига доир илмий фараз (гипотеза) илгари сурилади, у
асосланади ва муаммонинг ечими топилади. Дастлаб бу жараѐн
педагог томонидан ташкил этилади, кейинги босқичда эса педагог-
талабалар жамоаси иштирокида, ниҳоят талабаларнинг ўзлари
“илмий фараз – уни асослаш – ечимни топиш” жараѐнини
мустақил амалга ошириш малакаларини ўзлаштиради.
Етакчи хорижий давлатлар таълими амалиѐтида педагоглар
фақатгина муаммо, масала моҳиятини ўрганиш метоларини,
уларни ечиш йўлларини, амалий тажрибанинг моҳиятини ҳамда
натижани топиш шартларидан талабаларни огоҳ этади. Бу ҳолат
педагогнинг тадқиқотчи сифатида намоѐн бўлишини таъминлайди
ва унинг намунасида талабалар амалий тажрибаларни самарали,
тўғри ташкил этиш, ижодий фикрлаш ва фаоллик кўрсатиш мала-
каларини муваффақиятли ўзлаштиради. Натижада машғулотлар
(ҳатто назарий машғулотлар)нинг амалий характер касб этади.
7. Когнитив-визуаллик тамойили. Психологик нуқтаи назар-
дан ахборотни кўз (кўриш) орқали қабул қилиш самарали са-
налади. Шунга кўра азал-азалдан таълим жараѐнида педагогнинг
нутқи асосида узатиладиган ахборотларнинг визуаллаштирили-
шига алоҳида эътибор қаратилиб келинган. Ўқитиш жараѐнида
кўрсатмали қуроллардан фойдаланиш оғзаки узатилаѐтган
ахборотлар таъсирини кучайтириб, муайян тасвирий шакллар
воситасида қабул қилиш имкониятини яратади.
Замонавий шароитда хорижий мамлакатларда когнитив
графика (ўқув ахборотлари моҳиятини ѐритувчи компьютер
суратлари блоки) кенг кўламда ривожланмоқда. Ўқув ахборот-
ларининг моҳияти сурат, графика, тасвир, жадвал, диаграмма, схема,
модел, турли рамзлар, шартли (математик, физик, геометрик ва б.)
белгилар асосида ѐритилиши модулнинг асосий элементи
ҳисобланади.
Бунда: 1) талабанинг кўриши, ахборотларни тасвирий қабул қилиш
қобилияти ривожланади; 2) ўқув материали мазмунини ўзида зич
жойлаштирган тасвир (сурат, графика, тасвир, жадвал, диаграмма,
схема, модел, турли рамзлар, шартли (математик, физик, геометрик
ва б. белгилар) талабанинг билимларни тизимли ўзлаштиришга
37
ѐрдам беради; 3) тасвирлар (хусусан, рангли тасвирлар) ўқув
ахборотини қабул қилиш, эслаб қолиш самарадорлигини оширади,
қолаверса, уларни эстетик жиҳатдан тарбиялайди.
Когнитив графика мия ўнг ярим шарини фаоллаштиради,
натижада талабалар тасвирий фикрлаш қобилияти ривожланади.
Таълим жараѐнида кўргазмали қуроллар, компьютер
тасвирлари ва б. тасвирий воситалардан фойдаланиш талабаларда
ўқув ахбороти ҳақидаги тасаввур ҳосил бўлишини 5-6 марта
тезлаштиради. Визуал шаклда ўзлаштирилган ахборотни қайта
ѐдга олиш осон кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: |