Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тдпу ҳузуридаги педагог кадрларни қайта



Download 1,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/119
Sana21.02.2022
Hajmi1,95 Mb.
#25804
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   119
Bog'liq
Innovatsion-talim-texnologiyalari

Асосий турлари 
Лойиҳа методи 
Трамп режаси (АҚШ) 
Ю.Драл томонидан асосланган 
тизим (ўқув-методик
топшириқлар тўплами) 
Индивидуал ўргатувчи
компьютер дастурлари 
(ривожлантирувчи, 
мослаштирувчи) 
173


Трамп режасига кўра ўқув машғулотлари катта аудиторияларда 
ташкил этилади. Уларда 100-150 нафар ўқувчи, талаба мавжуд 
бўлади. Машғулот тажрибали, малакали ўқитувчилар, профессор-
лар томонидан олиб борилади. Амалий машғулотларда ўқувчи, 
талабалар кичик гуруҳлара маъруза материалини муҳокама 
асосида ўрганиб, баҳс-мунозара ташкил этади. Инивидуал иш эса 
ўқув хонаси ва лабораторияларда олиб борилади.
Мавзуни ўзлаштириш учун ажратилган умумий соат 
қуйидагича тақсимланади: 
“Трамп режаси”га кўра ташкил этилган машғулотларда ўқув 
фанлари асосларини ўзлаштира олмайдиган ўқувчи, талабалар 
бўлмайди. 
 
III. Дастурий таълимнинг моҳияти ва имкониятлари. 
Шахсга йўналтирилган таълим турлари орасида дастурий таълим 
ҳам муҳим ўрин тутади. Ушбу таълим тури педагогика, 
психология, кибернетика (ҳозирда ахборот) технологияларининг 
жадал ривожланиши натижасида шаклланди.
 
 
1954 йилда АҚШда профессор Б.Ф.Скиннер томонидан асос-
ланган дастурий таълим ўтган вақт мобайнида янада такомиллаш-
ди. Ушбу таълим асосларини яратишда П.Я.Гальперин, Л.Н.Ланда, 
Н.Ф.Талызина, И.И.Тихонов, В.И.Чепелев ва бошқаларнинг 
- маъруза машғулотлари учун – 40 фоиз; 
- кичик гуруҳларда ишлаш учун – 20 фоиз; 
- ўқув хонаси ва лабораторияларда олиб бориладиган 
машғулотлар учун – 40 фоиз 
Дастурий таълим – 1) ўқитишнинг ўқувчи, талабалар эҳтиѐжи, 
қизиқиши, билими, дунѐқараши, улар томонидан ўқув материал-
ларини ўзлаштиришда дуч келиш эҳтимоли бўлган муаммолар, 
ўқув фанининг имкониятларини инобатга олган ҳолда ташкил 
этиладиган таълим; 2) педагогик технологияларидан бири
174


ҳиссалари катта. Дастурий таълим асослари буюк файласуфлар – 
Суқрот, Платон, И.Ф.Гербарт, Ж.Дьюи ғояларига таянилган. 
Узлуксиз 
таълим 
жараѐнида 
дастурий 
таълимдан 
фойдаланишнинг ўзга хос жиҳати ўқитишнинг ўқувчилар эҳтиѐжи, 
қизиқиши, билими, дунѐқарашлари, ўқув фанининг имкониятлари, 
ўқувчилар томонидан ўқув материалларини ўзлаштиришда дуч 
келинаѐтган муаммоларни инобатга олган ҳолда ташкил 
этилишидир. Педагоглар томонидан муаллифлик дастурларининг 
ишлаб чиқилиши катта аҳамиятга эга. Зеро, муаллифлик 
дастурлари ОТМнинг ўқув машғулотларининг ранг-баранг 
бўлишини таъминлаш борасидаги мавжуд имкониятларини 
инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Дастурий таълимни жорий этишга нисбатан иккита талаб 
қўйилади. Яъни:
Моҳиятига кўра дастурий таълим таълим дастурлар ѐки 
мустақил таълим олиш дастурлари деб номланувчи технологиялар 
асосида йўлга қўйилади. Ушбу дастурларнинг ишлаш тамойили 
билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми ва даражасини мустақил 
ўзлаштириш учун шароит яратибгина қолмай, шу билан бирга бу 
жараѐннинг ўзи автоматик равишда ўқувчи, талаба фаолиятини 
назорат қилиб боришга асосланади.
Дастурий таълим таълим мақсадига эришиш, босқичлар 
изчиллигини таъминлаш имкониятини яратиб қолмай, ўқув 
материалларининг пухта ўзлаштирилиши учун зарур шароитни 
яратишга йўналтирилади. Таълим жараѐнининг ҳар бир босқичида 
ўқув материалининг муайян қисми ўзлаштирилади. Шунинг учун 
ҳар бир ўзлаштирилган қисм юзасидан назорат саволлари, 
машқлар ва синов топшириқлари ишланган бўлиши зарур. Шу 
жиҳатига кўра дастурий таълим ўқитувчи ва талаба мулоқоти 
БКМнинг ўзлаштирилиши жараѐнини бошқарувчи ўргатувчи 
дастурга асосланади.
1) ўқитувчининг назоратидан воз кечиб, ўқувчи, талаба
томонидан ўз фаолиятини мустақил назорат қилишга ўтиш; 
2) педагогик тизимни ўқувчи, талабаларнинг
мустақил таълим олишига кўчириш 
175


Дастурлар асосида махсус дастурлаштирилган дарсликлар, ўқув 
ва методик қўлланмалар ва ўргатувчи қурилма (компьютер 
модели, дастури) яратилади.
Ўргатувчи дастурларда қуйидагилар тизимлаштирилади: 
Ўқув материаллари у қадар катта бўлмаган ҳажмда, муайян 
қисм ѐки бўлакнинг мантиқий тугалланганлиги асосида ажратиб 
олинади. Ҳар бир қисм, бўлак ўзлаштириб олингандан кейин 
ўқувчи, талаба назорат саволларига жавоб беради. Савол-жавоб 
компьютер дастурига мувофиқ “таълим олувчи ва ахборот-
коммуникацион технология” муносабати асосида ташкил этилади. 
Савол ва жавобларнинг вариантлари аввалдан тайѐрлаб қўйилади. 
Агарда ўқувчи, талаба саволга тўғри жавоб берса, навбатдаги 
саволга ўтиш имконияти берилади. Нотўғри жавоб эса талабга 
ўқув материалини яна бир бор ўзлаштириши, сўнгра саволга жавоб 
бериши зарурлигини уқтиради.
Компьютер дастурлари ўқув материалини муваффақиятли 
ўзлаштирилиши, таълим жараѐнини бошқариш имкониятини 
таъминлай олиши зарур. Шу асосида ўқитувчи ўқувчи, талабанинг 
ўқув фаолиятидан хабардор бўлиб боради.
Дастурий таълимда ўқув материаллари ўқувчи, талабаларга 
бўлак-бўлак ҳолида узатилади. Бу эса ўқитувчи томонидан ҳар бир 
босқичдан кейин ўқувчи, талабанинг ўқув фаолиятини таҳлил 
қилиш ва унинг ўзлаштириш кўрсаткичларига таянган ҳолда 
навбатдаги, бир қадар мураккаб ўқув материали, назорат 
саволлари ва синов топшириқларини узатишга имкон яратади.  

Download 1,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish