Ф-1 “Тошкент” нави. Бу навни З.Фахриддинов яратган. Тошкент навини яратилишида “Мейер” ва “Новогрузин” навларидан фойдаланилган. Унинг бўйи ўртача барглари тўқ яшил, гуллари майда, йилига икки марта гуллайди, яъни баҳор ва кузда гуллайди, 2-3 йилда ҳосилга киради. Меваси вазни 150- 200г, пўсти юпқа, ёруғсевар, ҳаво намлигига талабчан, деярли шакл берилмайди, кам йилларда шакл беришга тўғри келади.
Ф-2 “Юбилейний” нави. Бу нав ҳам З.Фахриддинов томонидан яратилган. “Юбилейний” навини яратилишида “Новогрузин” ва “Тошкент” навларидан фойдаланилган. У ташқи кўриниши ва хусусиятлари бўйича “Пандероза” навини эслатади. Бутаси паст бўйли, одатда 1,5 метрдан ошмайди, барглари тўқ яшил, йирик ва қалин, оқ йирик гуллари 15 тагача бир гужумда тўпланади, 2-3 йилда ҳосилга киради. Меваси чўзинчоқ, пўсти қалин, ўртача вазни 400-500 г.“Юбилейний” нави аксарият турдошлари каби инжиқ эмас. Ҳатто ҳаво ва тупроқ намлиги етарли бўлмаган шароитда ҳам ҳосил тугаверади. Ёш ва ҳаваскор боғбонлар учун жуда қулай нав. Қийғос гуллаши туфайли чиройли, шакл беришга кам эхтиёж.
Апельсин навлари:
“Гамлин”- апельсиннинг энг серҳосил, эртапишар нави бўлиб Ўрта ер денгизи гурухига киради. Бу ҳандакларда ўстириш мумкин бўлган энг яхши нав. Меваси ўртача йирикликда, баъзан майда, вазни 100-130 г келади, шакли ясен юмалоқ, ёки шарсимон. Мевасининг умумий вазнига нисбатан 45-50 % и шарбат чиқади. Шарбатида 6,5-7 % шакар, 1-1,1 % атрофида кислота, 100 г магзида 50-55 мг С витамини бор.
“Вашингтон” нави Америкадан келтирилган, бўйи ўрта бўйли, 3-4 метрга етади, шох-шаббаси юмалоқ шаклда, баъзан ёйилган, тикансиз бўлади. Меваси йирик, вазни 130-150 г, баъзилари 250-300 г ва ундан ҳам кўп бўлади. Меваларининг айримларидагина уруғ бўлади. Кўпинча мевасининг эти қуруқроқ, бу навнинг камчилиги ҳисобланади.
“Сочинский” нави. Вашингтон нави Навел апельсинининг клони ҳисобланади. Мевалари йирик, вазни 150-200 г юмалоқ шаклда, 100 грам этида 45-50 % кислота мавжуд, 6,5-7 % шакар мавжуд.
“Первенец” нави. Россия субтропик ўсимликлари станциясида даставвал етиштирилган навлардан бири ҳисобланади. Дарахти йирик катталикда, кенг таркакайлаган кронли. Апельсин ва мандаринни ўзаро чатиштириб етиштирилган нав, эрта пишар нав, совуққа чидамли, меваси думалоқ юқори сифатли, бироз ноксимон, мевасининг катталиги ўртача оч қизғиш рангли, мевасининг уруги кам, баъзилари уруғсиз, сершира, хушбўй, мазали, декабр ойининг ўрталарида пишади.
“Коралёк грушавидний” нави. Дарахти унчалик катта эмас, таравақайлаган, мевалари йирик, серхосил, эти қизғиш, тўқ қизғиш, мевасида 2- 9 уруги бўлади, шираси нордон, ширин, маззали, иштахани очади. Мева бўлмалари 8-13, декабр ойида пишади. Ташишга чидамли нав.
Do'stlaringiz bilan baham: |