Мева. Гул уруғлангандан сўнг тугунча пайдо бўлади, тугунча ривожланиб мева хосил қилади.
9 - АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
ЦИТРУС ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ.
Цитрус ўсимликлари қисқа кун ўсимликларига мансуб, ёруғсевар, 100-200 йил яшайди, иссиқсевар фойдали ҳарратлар йиғиндиси мандарин учун 4000 °С, лимон учун 4300 °С, апельсин учун 4500 °С.
Цитрус ўсимликлари намликка юқори талабчанлиги билан ажралиб туради.Транспирация даражаси юқори, узоқ вакт етишмаса фотосинтезнинг тўхтаб қолишига олиб келади, сабаби улар тур сифатида юқори намлик ва хароратга эга бўлган тропик минтақалари мухитида пайдо бўлган. Цитрус ўсимликлари барча ўсимликлар каби беш омил - ёруғлик, иссиқлик, ҳаво, сув ва озиқага талаб қўяди. Ана шу омиллар ўсимлик талаби даражасида бўлмаса яхши ўсиб ва ривожланиб, юқори хосил бермайди. Цитруслар ёруғликка талабчан ўсимлик бўлганлиги учун оптимал ёруғликда яъни сутканинг ярмидан кам ёруғ кунда фотосинтетик фаоллиги ортади.
Ёруғлик ўсимлик хаётида мухим аҳамиятга эга. Ёруғлик таъсирида ўсимлик баргида хлорофил доначалари пайдо бўлиб, унинг иштирокида магний элементи катализаторлигида бир секунднинг 30 мигдан бир сониясида илдиздан келаётган сув билан ҳаводаги карбонат ангидрид бирикиб, глюкоза хосил бўлади ва 1 г молекула органик модданинг хосил бўлиш жараёнида 674 ккал. энергия ютилади. Иссиқликсиз ҳам фотосинтез жараёни тўхтайди. Ўсимлик хаётида ҳавонинг ҳам ахамияти катта. Ўсимликлар карбонат ангидридни (СО2) ҳаводан ўзлаштиради. Ўсимликлар сувсиз ўсаолмайди ва фотосинтез жарёни ҳам сувсиз содир бўлмайди. Бундан ташқари сувсиз ўсаолмайди, чунки сувли муҳитда тупроқ эритмаси содир бўлади ва ўсимликлар эритмадаги озиқ элементларни осмотик босим қоидасига биноан ўзлаштиради. Ўсимликлар хаётида озиқ элементлар мухим бўлиб, у қурилиш материали ролини ўйнайди яъни озиқ элементларисиз ўсимликларда тана бузилиши яъни вегетатив органлар шаклланмайди. Цитрус ўсимликпарининг ўсишида даврийлик мавжуд. Ўсув даври тиним даври билан алмашиниб туради. Цитруслар баҳорда, ёзда ва кузда ўсади, қишда тиним даврига ўтади, баҳорда гуллайди, меваси 150-170 кунда пишади. Цитрус ўсмликпарини жумладан лимон етипггиришда ҳавонинг ҳарорати 3-5 °С га тушганда ўсимлик ўсишдан тўхтаб, баҳорда ҳарорат 10-12 °С га кўтарилганда ўсиш давом этади. Ҳарорат -2-3 °С бўлганда мевасини, -3-4 °С да баргини ва етилмаган новдаларини, -5-6 °С да эски новдаларини, -8-9 °С да дарахтни бутунлай нобуд қилади.
Цитрус ўсимликларининг янги ўсимталари +10 °С ваундан юқори бўлса яхши ривожпанади, +20-25 °С да яхши гуллайди, ундан камиб кетса гуллаш тўхтайди. Цитрус ўсимликларида гул куртаклар бўлиб, бир йилда 3 марта шаклланади. Гул шаклланишининг давомийлиги ўртача 7 кун бўлиб, гуллаш даври 3, 5, 7 хафтагача давом этади. Цитрус ўсимликлари икки жинсли, кўпчилик навлари ўз-ўзидан чангланиб, ўзининг чанги билан яхши мева тугади, оналик гуллари 5- 6 кунгача оталаниш қобилиятини сақлаб туради.
Цитрус ўсимликларининг яхши ривожланиши учун 75-80 ва ундан юқори барги бўлиши керак, бундан камайса хосилдорлик ҳам камаяди. Цитрус ўсимликларидан Апельсин иссиққа талабчан хисобланади. Цитрус ўсимликларидан юқори хосил олиш учун уларнинг орасига чангловчи навларни экиш тавсия этилади. Бунда ҳар 100 кўчатга 4-6 та бошқа тур (Апельсин) ёки нав экилса четдан чангланиш хисобига хосилдорлик ортади. Тажрибалар шуни кўрсатадики катта майдонларда экилган цитрусзорларда асалариларни сакдашнинг ахамияти катга. Бунда ўсимликнинг яхши чангланиши хисобига хосилдорлик кескин ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |