Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги т ермиз давлат университети
Цитрус Усимликлари УМК. docx
Эслатма: ўғит меъёрлари икки муддатда (апрел, июнь) тақсимланиб берилади. Органик ва минерал ўғитлар майдаланган холатда бир текис қилиб кўчатлар атрофига берилади. 2-3 кўчатларга илдиздан 15см узоқликда, 4 йиллик кўчатларга 20см узоқликда, 5 йиллик кўчатларга 25см, 6 ва ундан кейинги кўчатларга 30-35см узоқликда бериш лозим. Ўғитлар берилгандан сўнг суғориш ишлари олиб борилади. Бир лимон дарахтига бир мавсумда органик ва минерал ўғитларни бериш меъёрлари: 8-жадвал
Мандаринни замонавий озиклантириш усулларидан фойдаланиб яхши натижаларга эришиш мумкин. Мандаринни замонавий озикдантириш усули ( суюқ органик, минерал ва микроўғитлар) 9-жадвал
5 - АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ЛИМОН, АПЕЛСИН, МАНДАРИН КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ. Лимон, апельсин, мандарин ўсимликлари кўчатларини уруғидан кўпайтирилган нихолларга пайвандлаб ва қаламчалардан кўпайтириш мумкин. Уруғидан кўпайтириб, унга пайвандлаб кўчат етиштириш. Бунинг учун иссиқхона шароитида 1 м2 ерга, 10-12 кг чириган гўнг, 100-150г суперфосфат, 60-80г аммофос солиб яхшиЛаб ағдариб аралаштирилади ва текислаб, сўнгра эгат олинади ва эгат пуштасига маҳаллий шароитда етиштирилаётган цитрус ўсимликларини уруғлари 5x5 см да экилади ва сув сепилади яъни пуркалади, намлик сақлаб турилади. Уруғидан униб чиққан кўчатлар жуда кеч, яъни 7, 8, 10, 15, 20 йилдан сўнг хосил бериши мумкин, баъзан мутлоқ хосил бермаслиги ҳам мумкин. Лекин бундай кўчатларга шароитга мослашган, яхшигина хосил бераётган 5-6 ёшдаги дархтларнинг ёш новдаларидан куртак олиб пайвандласа, 2-3 йилдан сўнг хосил берабошлайди. Бу усулда уруғни мевасидан ажратиб олиш биланоқ экиш керак. Талаб қилинган холда амал қилинган холда уруғлар 1-1,5 ойда униб чиқади. Сўнгра кўкариб чиққан кўчатларни бошқа жойга сийракланггирилади 20-25см кенгликда кўчириб ўтқазилади яъни пикировка қилинади ва улардан пайвандтаг сифатида фойдаланилади. 2.Қаламчадан кўпайтириб кўчат етиштириш. Цитрус ўсимликларининг вегетатив новдаларидан қаламча олиб кўчат етиштириш энг қулай, осон ва самарали усул хисобланади. Бу усул билан қисқа вақгда кўплаб кўчатлар етиштириш имкони вужудга келади. Энг мухими бу усулда кўчатлар тез хосилга кириб, вегетатив вояга етган куртакларда навга хос ирсий белгилар йўқолмай, балки тўла сақланиб қолади. Қаламчадан тайёрланган кўчат ўтказилгандан сўнг 2-Зйилда хосилга кириб мўл хосил бериб боради. Қаламчадан кўчат етиштиришни февраль ойидан сентябрь ойигача олиб бориш мумкин. Лекин энг қулай вақг февралнинг иккинчи ярми ва март ойининг биринчи ярми хисобланади. Қаламчадан кўчат етиштирида соғлом ва хосилдор навлар танланади, новдалардан 8-12 см узунликда қаламчалар кесиб олиб тайёрланади. Бунда каламчаларнинг остки кесиги куртакка тақаб олинади, юқориги кесик эса куртакдан 2-3 см юқоридан олинади. Қаламчадаги пастки 1, 2, 3 барглар тўла олиниб, қолган юқориги 2-3 барглар учдан бири қисқартирилиб (кесилиб), сувли тоғорада сақланади. Қаламчалар қисқа муддатда илдиз оттириш учун УзХИТАН препарати билан ишлов берилиб, кўчатзор даласига экилади. Цитрус ўсимликларини жумладан лимон кўчатларини етиштирадиган кўчатзорда эни 80 см ли пуштанинг қумли қатламига 5x5 схемада 2-3 см чуқурликда экилади ва қум устига бир кунда 3 марта сув сепилиб, тупроқ намлигини 60-70% да сақлаб турилади. Қаламчалар илдиз отгандан сўнг 20-25 см га пикировка қилинади. Уй шароитида шахсий томорқаларда 60 см ли кўчатларга пикировка қилмасдан тўғридан-тўғри 20-25 см кенгликда, 6-8 см чуқурликда қаламчаларни экиб ўстириш мумкин. Қаламчани экишдан олдин чуқурча туби юмшатилади. 5-6 см қалинликда чириган гўнг ва устидан 20 см қалинликда йирик қум ташланади. Қаламча экилгандан сўнг эгатлардан суғорилади ва қаламчага бир кунда 3 марта сув пуркаб турилади, эгатлардан суғориш ҳар 4-5 кунда такрорланиб плёнкалар ёпиб қўйилади. Қаламчалар 25-30 кунда илдиз отади, ундан сўнг ёш кўчатларга сув пуркаш камайтириб борилади. Плёнкада ҳарорат 25°С атрофида бўлиши керак. Апельсин ва мандарин кўчатлари қаламчадан қийин кўпайиши туфайли, уларни лимонга пайвандлаб кўчат етиштирилади. Download 29,37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |